Similar presentations:
Мавзу_№_2_Терминал_ҳолатлар_ва_клиник_ўлим_
1. ТошПТИ Анестезиология ва реаниматология, болалар анестезиологияси ва реаниматологияси кафедраси 5 курс Педиатрия факультети
ТОШПТИ АНЕСТЕЗИОЛОГИЯ ВАРЕАНИМАТОЛОГИЯ, БОЛАЛАР
АНЕСТЕЗИОЛОГИЯСИ ВА РЕАНИМАТОЛОГИЯСИ
КАФЕДРАСИ
5 КУРС ПЕДИАТРИЯ ФАКУЛЬТЕТИ
АНЕСТЕЗИОЛОГИЯ ВА РЕАНИМАЦИЯ, БОЛАЛАР
АНЕСТЕЗИОЛОГИЯСИ ВА РЕАНИМАЦИЯСИ ФАНИ
Мавзу №2
Терминал холатлар ва клиник ўлим
2.
Терминал ҳолат бу организм ҳаётининг охирги сўнишдаври бўлиб, биологик ўлимдан олдинги ҳолатдир.
Биологик ўлим ҳолатида орган ва тўқималарда, аввало
марказий нерв системасида қайта тикланмайдиган
ўзгаришлар вужудга келади. Шунинг учун биологик ўлим
холатида организмни ҳаёт фаолиятини қайта тикланиш
имкони йўқ
3.
Терминал холаткуйидаги
этаплардан иборат:
-
Преагония
-
Агонал холат
-
Клиник улим
4.
Агонал олди холати клиник куриниши:Хуши – сопороз
Рефлекслари пасайган
Куз корачиги кенгайган, еругликка реакцияси сустлашган
Териси рангпар, АКБ 60 мм. сим. уст.дан паст
Тахикардия, тахипноэ, пулс тулалиги ва таранглиги
пасайган
1 неча миндан соатгача, баъзан суткагача
5.
Агонал холатда:Хушсиз
Рефлекслар йук
Корачик кенгайган,
еругликка реакция йук
Терида цианоз, АКБ –
Тонлар бугик, томир
уриши аввал ипсимон,
сунгра аникланмайди
Брадипноэ,
тиркишсимон нафас
Бир неча миндан
соатгача
6.
Клиник улимда:Бемор хушсиз
Арефлексия ва мушаклар гипотонияси
Тусатдан сийдил ва ахлат ажралиши
Корачик ута кенгайган
Тери кукиш, совук
Нафас ва юрак тухтаган
7. Терминал ҳолатлар патофизиологияси ва клиник кўриниши
ТЕРМИНАЛ ҲОЛАТЛАРПАТОФИЗИОЛОГИЯСИ ВА
КЛИНИК КЎРИНИШИ
Ҳаётий зарур функциялар сусайиши билан
терминал ҳолатлар асосий босқичлари кучаяди,
орган ва тўқималар гипоксияси кўпаяди.
Гипоксияга жавобан организмда ҳимоя
мослашув реакцияси ривожланади. Натижада
гипофизар-кортикал ва симпатико-адренал
система активлашади. Тўқималар ва органларни
кислород билан таъминлашга қаратилган
катехоламинлар ва гормонларни кўп ишлаб
чиқариш юрак фаолияти, нафас функцияси ва
моддалар алмашинуви жараёнлари кучайишига
олиб келади
8.
Маълум муддатгача бу реакция тўлдирувчанликвазифасини ўтайди. Лекин салбий таъсирлар тўхтамаса
ёки ўз вақтида даво қилинмаса, тез орада ҳимоя
механизмлари сусая бошлайди. Нафас мушакларининг
актив иштироки, юракнинг қисқариш функцияси ошиши ва
алмашинув жараёнининг кучайиши организмнинг
кислородга бўлган талабини яна ҳам оширади.
Тўқималарга етарлича янада кислород тушмаслиги ва
унинг хазм бўлиши қийинлашиши, мода алмашинуви
жараёнларининг охиригача бажарилмаслиги ацидоз
ривожланишини вужудга келтиради.
9.
Клиник ўлим ҳаётнинг биологик ўлимга ўтиш жараёнихисобланиб, нафас ва қон айланиш фаолияти тўхташи
вақтида бош мия пўстлок қавати хужайраларида қайта
тикланмайдиган ўзгаришлар юзага келгунгача даврни ўз
ичига олади. Нерв хужайралари тотал гипоксияни 3 мин 10
сек кўтариши мумин. Клиник ўлим 4 – 5 мин давом этади.
Бу вақт ичида жарохатланганни тирилтириш мумкин. Шуни
белгилаш керакки, гипотермия шароитида бу вақт
чўзилиши ҳам мумкин, паст ҳароратда бош мия
хужайраларининг кислородга эхтиёжи камаяди. Қон
айланиши ва нафас тўхтагандан кейин бош мия
тўқималарида, миокардда, жигарда, ўпка ва буйракларда
оксидланиш жараёнлари бузилиб, моддалар алмашинуви
кислотали қолдиқлари йиғилади ва огир метаболик ацидоз
ривожланади. Клиник улим бошидаёк, маълум даражада
хужайра тузилиши бузилади, лекин 5 – 6 минутдан кейин
ҳам бош миянинг бир қанча хужайралари хали тикланиш
хусусиятига эга бўлиши мумкин
10. Бирламчи реанимация (АВС қонуни) тадбирлари.
БИРЛАМЧИ РЕАНИМАЦИЯ (АВСҚОНУНИ) ТАДБИРЛАРИ.
Кўпгина давлатлардаги анестезиология ва реаниматология
фаннинг ривожланиши, охирги бир неча 10 йиллар
давомидаги реанимация борасидаги ютуқ ва аччиқ
камчиликлар, уларни ўрганиш тажрибалар
систематизацияси олимлар томонидан реанимация
усуллари, техникаси ва терминологиясига ўзгариш
киритишга имкон берди. Хусусан, кенг тарқалган "юракўпка реанимацияси" "юрак-ўпка-мия реанимацияси"
билан ўзгартирилди. Чунки охирги натижа организмни
шахс сифатида тўлиқ тикланиши кўп жиҳатдан бирламчи
реанимация муолажаларининг зудлиги, сифати ва
эффективлигига, ҳамда постреанимацион давридаги
ҳаётий зарур функциялар, биринчи навбатда бош мия
фаолиятини тиклащ ва мутадиллаштиришга қаратилган
замонавий интенсив даво муолажаларига боғлиқ. Буларни
П. Сафар қуйидагича умумлаштиради.
11.
Бирламчи реанимация.1. Жадал оксигенация даври организм ҳаётий зарур фаолиятини тиклаш
ва сақлашга қаратилган муолажалар.
А) нафас йўллари эркин ўтказувчанлигини таъминлаш ва назорат қилиш;
Б) сунъий нафас олдириш ва ўпкалар оксигенацияси;
В) юрак массажи ёки қон айланиш сунъий таъминлаш, қон оқишини
назорати, магистрал томирлар пульсациясини аниқлаш.
2. Мустақил қон айланишини тиклаш даври.
Мустақил қон айланиши тиклашга қаратилган даво муолажалари юрак,
қон томир ва ўпкалар фаолиятини стабиллаштириш, кислороднинг
артериал транспортини нормага яқин сақлаш. Бу давр уч босқичдан
иборат.
Г) вена ичига фармакологик моддалар ва эритмалар киритиш;
Д) электрокардиоскопия (ёки ЭКГ);
Е) электрик дефибрилляция.
12.
Иккиламчи реанимация.3. Постреанимацион интенсив терапия ва бош мия
реанимацияси даври.
Бош мия ва бошқа ҳаётий зарур органлар адекват
фаолиятини тиклаш, сақлаш, мўтадиллаштиришга
қаратилган муолажалар. Бу давр ҳам уч босқичдан
иборат.
Ж) юрак фаолиятини тўхташ сабабини, беморни қутқариш
ва даволаш чора тадбирларни аниқлаш;
З) янги усул ва методлардан фойдаланган ҳолда бош мия
фаолиятини тўлиқ тиклашга қаратилган муолажалар;
И) постреанимацион давридаги ҳаётий зарур
органларнинг узоқ вақт интенсив терапияси.
13. Қон айланишини сунъий равишда таъминлаш
Қон айланиш етарли ва самарали бўлишиучун юрак фаолиятини сунъий таъминлаш: уни
бевосита ёки билвосита уқалаш керак.
Юракни бевосита уқалаш жуда кам ҳолларда
қўлланилади. Нафақат касалхонадан
ташқари шароитда жарроҳлик бўлими бор
касалхоналарда ҳам юрак тўхтаса юракни
билвосита уқалаш зарур
ҚОН АЙЛАНИШИНИ СУНЪИЙ
РАВИШДА ТАЪМИНЛАШ
14. Юракни билвосита массажи
ЮРАКНИ БИЛВОСИТАМАССАЖИ
Катта ёшдаги болаларда уқалаш бир қўл кафтини ўрта
чизиқ бўйлаб кўкрак пастки қисмига қўйиб, устидан
иккинчи қўл билан босилади, бу куч тушни умуртқа
поғонасига 4-5 см яқинлаштириши керак. Чақалоқларда
юрак соҳасига бош бармоқ билан босиб уқалаш
ўтказилади. Бунда тушни сиқилиши 1-2 см атрофида
бўлиши керак. Туш шундай сиқилиши керакки, чақирилган
сунъий тебраниш тўлқини умров ва уйқу артериясини
тебрантирсин. Кўкрак қафасини сиқиш сони ритмик ва
шу ёшдаги боланинг юрак қисқариши сонига тенг бўлсин
15.
Эхокардиографиянинг кўрсатишича сунъий "систола"даикки табақали ва аорта клапанлари очиқ қолиб, уч
табақали клапан эса ёпиқ бўлади. Сунъий "диастола"да уч
табақали ва ўпка артерияси клапанлари очилади. Янги
тушунчалар таърифидан юракнинг чап бўлаги сиқилиш
камераси ҳисобланмай балки ўпка ва бошқа кўкрак
тизимларидан аортага фақат қон ўтказич бўлиб қолади.
Юракнинг 4 – 5 марта сиқиб ўпкага ҳаво пуркаш, ички
босимни янада ошириб, ўпкадан қон ҳайдашни
кўпайтиради. Ҳақиқатдан ҳам бир вақтни ўзида юракни
ўқалаш ва ўпка вентиляцияси яхши натижа бериши, яъни
мияда қон айланиши стандарт усулидагига нисбатдан
113% дан 643%гача кўпайиши тасдиқланган.
16. Юрак ичига дори юбориш усули
ЮРАК ИЧИГА ДОРИ ЮБОРИШУСУЛИ
Тўш суягининг чап томонидаги 4-5 қовурғалар орасида
пастда ётувчи қовурғанинг устки қиррасидан тик ҳолда 6-8
см узунликдаги игна санчилади.Юрак чап қоринчаси
мушаклари тешилаётганда озгина қаршилик
сезилади.Шприцда қон пайдо бўлиши ёки дастаси тортиб
кўрилганда қон чиқиши , игнанинг қоринча бўшлиғида
эканлигидан далолат беради.Юрак ичига битта шприцда
адреналин (0,1 % 0,1 –0,3 мл) ,атропин (0,1% 0,1-0,3 мл) ва
кальций хлорид 10% эритмалари хар ёшига 1,0 мл дан
юборилади. Вена ичига 20-40% глюкоза эритмаси, 5%
аскорбин кислотаси, кортикостероидлар преднизалон 58 мг/кг ёки дексаметазон 1 мг/кг юборилади. Ацидозга
қарши албатта 1-2 ммоль/кг 4% натрий гидрокарбонат
эритмасидан юборилиши шарт. Натрий
гидрокарбонатнинг ярмисини ҳар 5-10 минут реанимация
давомида киритиш мумкин
17. Мияни ишемиядан ҳимоя қилиш
МИЯНИ ИШЕМИЯДАН ҲИМОЯҚИЛИШ
Бирламчи реанимация муаммоларини ҳал қилишда
реаниматологларни эришган катта ютуқларига қарамасдан
бутун дунё бўйлаб реанимациядан кейин тирик қолганларнинг
20%га яқини неврологик заиф бўлиб қоляптилар. Гипоксиядан
сўнг юзага келадиган бош мия хужайраларининг шишиши, эс
– хуш, идрок, эшитиш, айрим ҳолларда кўриш қобилиятини
сусайишига олиб келади. Маълумки гипоксия ҳолатида 4-5
минут тўлик аноксия холатида 3 мин 10 сек дан сўнг бош мия
пўстлоқ қавати хужайраларида қайта тикланмайдиган
ўзгаришлар юзага келади. Шунинг учун бош мия
хужайраларини гипоксиядан сақлаш, уларнинг гипоксия
шароитига чидамлилигини ошириш алохида ахамият касб
этади. Энцефалопатия болаларда анча оғир кечади. Аммо,
айрим функционал ўзгаришлар катталарга нисбатан
осонроқ тикланади
18. Постреанимацион касаллик ва реанимациядан кейинги даврида интенсив терапия хусусиятлари
Реанимациядан кейинги эрта давр 20-24соатгача давом этади. Бу реанимациядан
кейинги биринчи давр. Организм асосий
функцияларнинг тикланиши ва бемор умумий
аҳволини яхшиланиши жараёни бир неча
соатдан 2 – 3 кунгача бўлади, бу иккинчи давр.
Реанимациядан кейинги даврни ёмон
ўтишида нафас етишмовчилиги ва қайта
тикланмайдиган ўзгаришлар вужудга келиш
босқичи ажратилади.
ПОСТРЕАНИМАЦИОН КАСАЛЛИК
ВА РЕАНИМАЦИЯДАН КЕЙИНГИ
ДАВРИДА ИНТЕНСИВ ТЕРАПИЯ
ХУСУСИЯТЛАРИ
19.
Организмнинг тирилиш жараёнида функциялартикланиши қандай тартибда бузилган бўлса, белгилар
аксинча бўлиб тикланади ва маълум даврлардан
иборат.
1.
Юрак қон томирлар системасининг гипердинамик ҳолати.
2.
Функциянинг ўз меъёрига келиш даври.
3.
Юрак қон томирлари тизимининг гиподинамик ҳолати
"юракдан кам қон хайдалиш аломати".
Қон айланиши тикланиши ёки қайтмас ўзгаришларни вужудга
келиши, албатта реанимация муолажаларини
самардорлигига боғлиқ. Биринчи фаза мослашиш ва
чидамлик характерига эга бўлиб, 10 – 40 дақиқа давом этади.
Кислород танқислиги бартараф этилган иккинчи фазада 30 –
60 дақиқадан кейин гемодинамика кўрсаткичлари ўз
меъёрига келади. 3 фаза (1,5 – 2 соатдан кейин) юрак қон
томирлар фаолияти ёмонлашиши билан таърифланади:
умумий периферик қаршилик кўпайганда артериал қон
босим кўтарилади. Юрак кам қон хайдашининг асосий
сабаби энергетик маънабалар камайишининг миокардга
таъсири натижасидир
20. Эътиборингиз учун рахмат !!!
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУНРАХМАТ !!!