Similar presentations:
Операциядан кейинги даврда беморлар парвариши
1.
3.6. Операцияданкейинги даврда
беморлар парвариши
2.
Қорин бўшлиғидаги операциядан сўнг беморларнинг парвариши.Хирургияда операция бемор учун энг мухим воқеадир. Операция ва
оғриқсизлантириш билан боғлиқ хар бир муолажаларнинг барчаси
операцион стресс деб аталиб, уларнинг асоратлари эса операциядан
кейинги холат ёки операциядан кейинг касаллик деб қаралади. Бундай
стрессга фақатгина бевосита операцион жарохатгина сабаб бўлмасдан,
балки турли хил мураккаб таъсирлар комплекси натижасида юзага келади:
қўрқиш, таъсирланиш, оғриқ, наркотик воситалар таъсири, травма, яра
хосил бўлиши, овқат емаслик, тўшак режимининг сақланиши кераклиги ва
бошқалар.
3.
Операциядан кейинги давр - операциядан сўнг беморни тўлиқсоғайиши ёки ногиронликка ўтказишгача бўлган давр. Операциядан
кейинги даврнинг ахамияти ката бўлиб, айнан ўша вақтда беморга
максимал эътибор ва ғамхўрлик керак бўлади.
Операциядан кейинги даврнинг асосий мақсади операциядан
кейинги даврда беморда кузатиладиган регенерация ва адаптация
жараёнларининг ривожланишига имконят яратиш, шунингдек юзага
келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш
хисобланади.
4.
Асоратланмаган операциядан кейинг даврда организмдаги асосий органлар ватизимларда қатор функтсионал ўзгаришлар юз беради.
Бу қуйидагилар билан боғлиқ:
психологик (рухий) стресс
операциядан кейинги жарохат зонасидаги оғриқ
операция сохасидаги некроз ўчоқлари ва тўқималар жарохати,
беморнинг мажбурий холати,
гипотермия,
овқатланишнинг бузилиши каби омиллар таъсири туфайли бўлади.
Операциядан кейинги давр нормал кечганда организмдаги реактив ўзгаришлар
одатда мўътадил ифодаланган бўлиб, тахминан 2-3 кун давом этади.
5.
Операциядан кейинги даврнинг асосий вазифалариқуйидагилардан иборатдир
1. Организмдаги ўзгаришларнинг корректсияси;
2. Органлар ва тизимларнинг функтсионал холатини назорат қилиш;
3. Юзага келиши мумкин бўлган асоратларни бартараф этишга қаратилган
чора-тадбирларни амалга ошириш.
6.
Режалаштирилган операциялардан сўнг операциядан кейинги парваришлашниташкил этиш беморни доимий ва сифатли мониторингини талаб қилади.
Ушбу кузатув операциядан кейинги даврнинг салбий кечишини ёки беморнинг
даволаш муолажаларига ноадекват жавоб беришини билдириб, асоратларни
олдиндан аниқлашга ёрдам беради ва шу билан бирга турли хил асоратларнинг
олдини олади.
Беморнинг функционал жихатдан ижобий бўлган позициясига алохида эътибор
қаратилади. Операциядан кейинги жарохат сохасидаги мускулларни имкон қадар
бўшаштириш керак. Қорин бўшлиғи аъзолари операциясидан сўнг, бемор ярим
ўтирган холатни эгаллайди. Бунинг учун боши бироз кўтарилган кроватлар
қўлланилади.
Бандаж
кийиш
хам
жарохат
сохасидаги,
айниқса
харакатланаётганда ва йўталаётганида кузатиладиган, оғриқларни камайтиришга
ёрдам беради.
7.
Бемор танасининг парваришига, юз –қўлларини ювиш билан биргаликда,терисига камфоранинг спиртли эритмаси билан кунига 1-2 марта ишлов бериш
хам киради. Лозим бўлганда тери бурмаларига талк ёки чақалоқларда
ишлатиладиган кукуни хам сепилади.
Беморнинг эрта фаоллашуви жуда мухимдир: Бунинг учун ётоқ холатидаги
тананинг позитсиясини тез- тез ўзгартириш, пассив ва фаол харакатларни
амалга оширишни бажариш лозим.
Оператив амалиёт ўтказилган соха парваришига жарохатнинг устки қисмига
асептик боғламнинг тўғри қўйилишини назорат қилиш, боғлам қўйганда
асептикага қатъий риоя қилиш киради. Боғлам қўйиш деганда жарохатдаги
олдинги
бинтларни
(салфеткаларни)
олиб
ташлаш,
инфектсиялар
ривожланишини профилактикаси, диагностик ва терапевтик муолажаларни
бажариш ва янги боғламни қўйишдан иборат тиббий-диагностик муолажани
назарда тутамиз.
8.
Операциядан кейинги дастлабки даврда беморларнинг умумий парваришиқуйидагиларни ўз ичига олади
• Беморнинг холатини кузатиш;
• Ретсептлар рўйхати бўйича дори воситаларини қўллаш;
• Ётоқ режимида бўлган беморларда сийдик катетрлари ва тувакларни қўллаш;
• Дренажнинг холатини назорат қилиш;
• Сийдик катетрини назорат қилиш;
• Беморларни овқатлантириш;
• Терини парвариш қилиш, ич кийим ва чойшабларни ўз вақтида алмаштириш;
• Ётоқ яраларнинг олдини олиш (бемор холатини ўзгартириш, ётоқ яра юзага
келадиган сохаларга камфора спирти билан тез- тез ишлов бериш);
9.
• Операция жарохат холатини назорати: бинтларни қон билан хадданташқари бўкиши, яра четларининг кенгайиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг
жарохат бўшлиғига чиқиб қолиши (евентрация), бинтларни йиринг билан, ичак
суюқлиги билан хаддан ташқари хўл бўлишига йўл қўймаслик;
• Дренаж ажратмасини назорат қилиш;
• Операциядан кейинги жарохатларнинг парвариши:
Асептик боғлам, малхамли боғламлар қўйиш;
• Жаррохлик амалиёти турига қараб, шифокор кўрсатмасига биноан у ёки бу
манипуляцияни бажариш – колостомали беморларни парваришлаш, беморни
активлаштириш, зонддан овқатлантириш ва бошқалар.
Кекса беморларга ғамхўрлик қилганда қуйидаги деонтологик ва психологик
жихатлари эътиборга олинади. Бемор билан сухбатлашганда кўпинча хотира
бузилганлиги, бунда узоқ муддатли хотира сақланган ва қисқа муддатли хотира
сусайганлиги, эшитишнинг, кўришнинг пасайганлиги кўзга ташланади. Бунда
нафақат бемор билан сухбатда қийинчилик туғилади, балки дорилар қабул қилиш
вақтининг назорати хам талаб қилинади.
10.
Гастростомали беморларнинг парвариши.Оғиз орқали овқат қабул қилишнинг имконияти бўлмаса – қизилўнгач
бутунлай ўсмалар ёки бириктирувчи тўқимали хосилалар билан беркилиб
қолганда гастростома (ошқозонга фистула) вақтинчалик ёки доимий
овқатланиш учун қўйилади.
Операциядан сўнгги биринчи куни ошқозон мотор функцияси хали
тикланмаганлиги сабали, унинг декомпрессияси учун гастростомик
трубканинг охири очиқ қолдирилади ва бемор танасидан пастроқда
жойлашган бўш флаконга қўйилади. Гастростома найчаси ташқи
қисмининг узунлиги тери устидан камида 20 см бўлиши керак.
Олинган ошқозон суюқлигининг миқдори ўлчанади ва ранги аниқланади.
Фистуладан ажралиб чиққан суюқликнинг миқдори одатда кўп бўлмайди ва
унинг ўрни суюқлик ва гипертоник эритмаларни томир орқали юбориш
йўли билан қопланади.
11.
Қоидага кўра, бир кундан кейин ошқозон эвакуация функцияси тикланади вашунинг учун фистула орқали ажратма чиқиши кескин камаяди. Шундан сўнг
трубка блокланади ва фақат озиқлантириш учунгина очилади. Бунинг учун найча
букилиши ва дока ёки резина халқа билан боғлаб қўйилиши керак. Иккинчи
вариант биринчисидан афзал, чунки дока тез ифлосланади ва уни тез-тез
алмаштириб туриш керак бўлади.
Найча оғзини резина пробка билан беркитиш лозим. Пробка тиқиннинг охири
найчадан чиқиб туриши керак, лозим бўлганда очиб, қўллаш осон бўлиши учун.
Найчага металл қисқичларни қўлламаслик керак, чунки улар найга зарар
келтиради ва совуқ кунларда ноқулайликлар келтириб чиқаради.
Гастростома герметиклиги бузилган бўлса, ошқозон суюқлиги найча ва қорин
олд деворлари орасидан оқа бошлайди. Ошқозон шираси хлорид кислота ва
протеолитик ферментлар сақлайди ва шунинг учун, улар терига тушгандан сўнг,
2-3 соатдан кейин ферментатив дерматитни келтириб чиқаради. Бу эса,
кейинчалик терининг қизариши ва шишиши, кичик яралар пайдо бўлиши билан
намоён бўлади. Беморга қўшимча азоб берувчи оғриқлар вужудга келади.
12.
Ривожланган дерматитда яллиғланган сохага цинк (рух) малхами, Лассарпастаси, таниннинг 10%- ли сувли эритмаси суртилади, қуруқ танин кукуни,
талк, гипс сепилади. Бу сохага боғлам қўйилмайди, хаво билан қуритиш учун
очиқ қолдирилади. Бемор кровати ёнида стерил докадан шариклар
қолдирилади ва улар билан стомадан оққан махсулот дарров артиб олинади.
Агар боғлам қўйиладиган бўлса, боғлам тезда ошқозон шираси билан тўйиниб
қолади ва дерматит белгилари чуқурлашиб кетади.
Тери устига паста ва химоя малхамлари (кремлари) суртилаётганда, улар
терига махкам ёпишганлигига эътибор бериш керак. Агар терига жипс
ёпишмаса, улар тагига ошқозон шираси оқиб кириши мумкин. Кейинги
боғлам қўйишларда пастанинг едирилган қисмлари олиб ташланади ва янгиси
қўйилади.
13.
Бу усуллар ёрдам бермаганда гастростомани герметиклиги турли хилдагиобтураторлар – гастростомик трубка ва ёриқ орасини боғловчилар, қўйиш йўли
билан таъминланади.
Уларнинг энг оддийлари - най бўйлаб поролондан ясалган тасма қўйиш бўлиб,
у трубанинг диаметрини керакли хажмга оширади.
Гастростома трубкаси ёриқдан ташқарига чиқиб кетганида, у дархол
ошқозоннинг бўшлиғига қайтариб киритилиши керак.
Агар бу иш ўз вақтида бажарилмаган бўлса, бир неча соат ичида бу йўл, унинг
таркибидаги тўқималарнинг қисқариши ва емирилиши сабабли йўналишини
ўзгартиради.
14.
Гастростома найчасини киритиш шифокор бажарадиган муолажадир!Дастлаб, узун, учи қайрилган қисқич (корнцанг) ёрдамида яра йўлининг
йўналиши текширилади, ундан кейин тушиб кетган гастростома трубкаси қайта
ўз жойига киритилади.
Шу билан бирга жуда хам эхтиёт бўлиш керак. Чунки, сохта йўл хосил қилиб,
найни эркин қорин бўшлиғига киритиб қўймаслик лозим.
Агар трубкани алмаштириш керак бўлса, аввал автоклавда ёки қайнатиш йўли
билан дезинфекциялаш ёки кимёвий антисептик эритмасида стерилизация
қилиш орқали трубканинг янгисини тайёрлаб олиш керак.
15.
Илеостома парвариши.Илеостома полипоз ёки носпецифик ярали колит билан оғриган беморларда йўғон
ичакни тотал олиб ташлагандан сўнг хосил қилинади. Ёнбош ичакнинг терминал
қисми ўнг қовурға равоғи билан қорин орасидаги сохага чиқариб қўйилади.
Бундай беморларга парвариш ингичка ичак ажратмасини йиғиш, ферментатив
дерматит профилактикаси, ичак суюқлигини камайтиришга, тузлар ва витаминлар
дефицитини олдини олишга қаратилган пархезни (диетани) танлашдан иборат.
Фистула ичидан чиққан ичак суюқлигининг миқдори одатда сезиларли миқдорда
бўлиб, кунига 1,5-2 литрни ташкил этади ва бўтқасимон консистентсияга эга бўлади.
Агар терига тушиб қолса, у бир соат ичида тери қизаришига, 3-4 соатдан кейин эса матсератсияга олиб келади. Ингичка ичак ферментларидан терини химоя қилишдан
ташқари, қуюқ консистентсияли овқатланиш, махсус пархез, парентерал
овқатланиш, дори моддалари буюрилади.
16.
Қуруқ овқатланиш – бу қуюқ консистентсияли овқатлар истеъмол қилиш,суткалик суюқлик миқдорини чеклаш, оғиз орқали суюқликни овқатдан 30 мин.1соат олдин ёки кейин қабул қилиш.
Ярадан суюқлик чиқишини камайтирадиган овқатлар - гуруч пюреси,
димланган гуруч, картошка, макарон махсулотлари, оқ нон, олма шарбати
кабилардир.
Ярадан суюқлик чиқишини кўпайтирадиган махсулотлар ман этилади –
янги мева ва сабзавотлар, зираворли аччиқ овқатлар, кепакли нон, олхўри қоқи,
мева шарбатлари, пиво, спирт, шоколад ва кофеин сақловчи ичимликлар кабилар.
Яра атрофидаги тери таъсирланишига қуйидагилар олиб келиши мумкин:
тцитруслар, янги олма, нўхот, селдерей, ёнғоқ, ширин маккажўхори, кокос
ёнғоғи.
Ярадан суюқликнинг кўп оқишида суюқлик ва озиқ-овқатни оғзидан
истеъмол қилишни чеклаш керак. Ушбу чекловларни компенсация қилиш учун
вена ичига натрий хлор эритмалари, оқсил препаратлари, ёғ эмулсиялари
(парентерал озиқлантириш учун) юбориш керак.
17.
Колостомани парваришлаш.Йўғон ичак оқмаси колостома деб аталади ва унга қуидагилар сабаб
бўлади:
1) Асосан ўсма этиологияси туфайли (обструкциядан олдин) йўғон ичак
тутилишида, газлар ва нажасни олиб ташлаш учун;
2. Ўсма жараёни натижасида йўғон ичакни тўлиқ олиб ташлаганда,
сигмасимон ичакни оралиққа тушириш мумкин бўлмаганда.
Йўғон ичак оқмаси бир шохли ва икки шохли бўлиши мумкин.
Кўр ичак оқмаси (тсекостома) дан асосан суюқ ажратма чиқади, йўғон
ичак оқмаларидан эса шаклланган нажас ажралиб туради. Терининг
таъсирланиши (дерматит) фақат кўр ичак оқмаларида пайдо бўлади,
чунки унинг таркибида ингичка ичак ферментлари мавжуд.
18.
Операциядан 3-5 кун ўтгач, ичак перисталтикаси одатда тикланади. Шувақтдан бошлаб операциядан кейинги жарохатни ичак махсулотидан химоя
қилиш ахлат (нажас) қабул қилувчилар ёрдамида амалга оширилади.
Колостомали беморларда мунтазам равишда ичак бўшалишини
таъминлаш керак. Бу муолажани иложи бўлса хар доим бир вақтда
бажариш лозим. Бунга пархез, дори-дармон, хуқна (клизма) орқали
эришилади. Дефекатсиянинг кунига 1-2 марта, портсияли бўлиши энг
мақбул холатдир. Агар нажас тез-тез ва суюқ холда ажралиб чиқса,
беморни мустахкамловчи пархезга ўтказилади. Унинг таркибига майда
ғалладан тайёрланган оқ нон, гуруч, сариёғ, творог, картошкали пюре,
шакар, гўшт махсулотлари киради.
19.
Ичниюмшатувчи таъсирга эга бўлган махсулотлар
чекланади: кепакли нон, хом мева, сабзавот, сут, янги кефир,
асал.
Нажас келиши тўхтаганда, ўсимлик манбаларидан тайёрланган
ични юмшатувчилар берилади (ўсимлик япроқлари, итшумурт
пўстлоғи, шивит суви) ва кўпинча хуқни (клизма) қўйилади.
Аввал оқма ичига вазелин суртилган қўлқоп кийилган бармоқ
киритилади ва ичак тутқичи йўналиши аниқланади. Шундан
кейин ўша йўналиш бўйича нокчанинг учи ёки найча
киритилади. Юмшатиш учун 500-600 мл сув ёки 100-150 мл
10% ош тузи эритмаси ёки 200 мл вазелин ёғи эритмаси
қўлланилади.
20.
Ичакдан газлар чиқарадиган ёқимсиз хидни йўқ қилиш учун филтрлинажас тўпловчи (калоприемник)
ишлатиш, газ хосил бўлишига
тўсқинлик қиладиган пархезни (диетани), дезодорантларни қўллаш керак.
Газлар ажралишини пиво, минерал сув, газланган ичимликлар, сут
махсулотлари, янги сабзавотлар, пиёз, қуруқ ловиялар оширади. Газ
ишлаб чиқаришнинг кўпайиши билан, бу махсулотларни ратсиондан
чиқариб ташлаш билан бирга, фаол равишда, кунига 3 махал 0,25-0,3 г
миқдорда активланган кўмир буюрилади.
21.
Нажас тўпловчиларнинг (калоприемник) турлари:Нажас тўпловчи (калоприемник) - илеостома ёки колостома ажратмаларини
йиғиш учун воситадир.
Нажас тўпловчилар (калоприемниклар) ёпишқоқ бўлиб, бемор танасига
ёпиштирилиб, белбоғ билан бириктирилади.
Ёпишқоқ калоприемниклар уч хил бўлади: битта компонентли, икки
компонентли (шаффоф ёки ялтирамайдиган) ва мини-калоприемниклар.
Бундан ташқари, оқма ташқи туйнугини (стома) ёпиш учун қопқоқ ишлатилади.
Бир компонентли калоприемник унга бириктириб қўйилган ёпиштирувчи
пластинка билан қопланган бўлиб, унинг ёрдамида терига ўрнатилади.
22.
Икки компонентли калоприемник икки қисмдан иборат: халтача ва ёпишқоқпластинка. Дастлаб терига “иккинчи тери” вазифасини бажарувчи пластинка
ёпиштирилади, кейин унга халтача ўрнатилади.
Мини-калоприемник битта компонентли калоприемник каби тузилган бўлиб, лекин
жуда кичик ўлчамли халтачаси бўлади.
Ўз-ўзидан ёпишадиган калоприемниклар бир марта ишлатилади.
Улар дренажланадиган ва дренажланмайдиган турларга бўлинади.
Дренажланадиган калоприемниклар тўлганда, халтанинг қуйи қисмидаги қулфлаш
мосламасини ёпилади, кун давомида бир неча марта очиб бўшатилади.
Қулфлаш мосламаси орқали халта стомадан ечилмаган холатда оқар сув ёки
нокчадан фойдаланиб ювилади.
Дренажланадиган ўзи ёпишувчи калоприемник бир марталик бўлиб, 3-6 кунда
алмаштирилади.
Дренажланмайдиган калоприемникни алмаштириш ичак ажратмаси билан етарли
даражада тўлгандан сўнг кўп марта такрорланади.
23.
Кўкрак қафасидаги операциялардан сўнг беморларни парваришлаш.Операция хонасидан чиққан бемор операциядан кейинги палатага ётқизилади.
Касални ташиётганда беморда асоратлар ривожланса ёрдам кўрсатиш учун
анестезиолог хамрох бўлади. Юзага келиши мумкин бўлган асоратлар: қусиш,
аспиратсия, нафасни, юракни тўхташи ва бошқалар.
Одатда, ўпкада операция қилинганидан кейинги дастлабки икки кун беморга
индивидуал хамшира тайинланади.
Хар соатда қон босими, пулс ва нафас олишлар сони ўлчанади, тизимли
равишда рентгенография ўтказилади, қон ва сийдик тахлиллари бажарилади. Бу
ўткир ёки босқичма-босқич ривожланаётган асоратларни аниқлашга имкон
беради. Ушбу маълумотларнинг барчаси махсус вараққа ёзилган бўлиб, унда
даволовчи шифокор томонидан тузилган соатлик кўрсатмалар бўлади. Бундан
ташқари, биринчи икки кунда диурез ва истеъмол қилинган суюқлик миқдори
аниқланади.
24.
Операция хонасидан олиб келинган бемор олдиндан иситилган тўшаккаётқизилади, иссиқ ёпилади, оёқларига иссиқ грелка қўйилади.
Гипоксия бўлишини хисобга олган холда, ўпкада жаррохлик амалиётидан кейин
кислородли терапия ўтказилади. Бунинг учун резина найчалар ёрдамида
беморнинг бурунларига намланган кислород берилади.
Касал наркоздан кейин 6-8 соат ўтгач, кроватнинг бошини кўтариб, бемор ярим
ўтирган холатга ўтказилади. Палатада юриш 2-3 кундан кейин тавсия этилади. 23 кундан сўнг ўпканинг қолган қисмини яхшироқ кенгайтириш учун шарларни
шишириш (кунига 3-4 марта) тавсия этилади.
Овқатланишнинг хеч қандай ўзига хослиги йўқ. Жаррохлик амалиётидан
кейинги дастлабки 2-3 кун - аёвчи пархез ва шарбатлар тавсия этилади.
Касалнинг фаоллашиши ва умумий холатининг яхшиланиши билан, пархез
жадал равишда кенгайтирилади.
25.
Ўпка қисман резектсия қилинганидан кейин асосий вазифалардан бириўпканинг тўлиқ ва тез кенгайишини таъминлашдан иборат.
Ўпка резектсиясидан сўнг плеврал бўшлиқнинг дренажланиши шарт
хисобланади. Стандарт нуқталарга қўйиладиган 2 та дренажлар бошқаларидан
устунроқ хисобланади: ўрта ўмров чизиғи бўйича иккинчи ва орқа қўлтиқ
ости чизиғи бўйича еттинчи қовурғалар орасига қўйилади.
Юқори дренаж плеврал бўшлиқдан хавони эвакуатсия қилиши туфайли
ўпка кенгайишини таъминлайди.
Пастки дренаж яллиғланиш экссудати ва қоннинг чиқиши учун керак
бўлади.
Клиникада Бобров аппарати ёрдамида сув ости дренажи қўлланилади.
26.
Операциядан сўнг ўпка тўғрилана олмаса, кислород таъминоти тўхтатилмайди,кичик вакуум билан фаол аспиратсия (камида 15 см сув устуни бўйича)
ишлатилади. Ўпка кенгайиши назорати дренажни кузатиш, шунингдек,
аускултатсия, перкуссия ва рентгеноскопия йўли билан кузатилади. Дренаж
орқали хаво оқими ўпканинг кенгаймаганлигини ва бронхиал патология
сезиларли даражада бузилмаганлигини кўрсатади.
Хаво келишининг тўхташи учта сабабга кўра бўлиши мумкин:
1. Тўлиқ ўпка кенгайиши,
2. Ателектаз,
3. Аспиратсия тизимидаги бузилишлар.
27.
Операциядан кейинги эрта даврда рентгеноскопия усули афзалдир.Бу беморни бир неча проектсияларда текширишга, функтсионал
симптомларни аниқлаб олишга, горизонтал суюқлик даражасини аниқ
белгилашга ва плевра пунктсияси нуқтасини аниқлашга ёрдам беради.
Дренажларни олиб ташлашда, плеврал бўшлиққа хаво кирмаслиги
учун эхтиёт бўлиш керак. Бунинг олдини олиш учун дренажларни
фақат фаол аспиратсия пайтида олиб ташлаш керак. Дренажни олиб
ташлагандан кейин теридаги жарохатга 1-2 ипак чокини қўйиш тавсия
этилади.
28.
Жаррохликдан кейин кўкрак қафаси герметик тикилган бўлиши керак.Бу ўпканинг умумий олиб ташланишида айниқса мухимдир. Яранинг
ногерметиклиги плеврал бўшлиқдан ҳаво йўталаётганда тери остига
чиқиб, тери ости эмфиземасининг ривожланишига олиб келади. Тери ости
эмфиземаси ортиши сабабли, қолдиқ плеврал бўшлиқда манфий босим
ошиб боради, кўкс оралиғи касал томонга силжийди. Жарохат учун
кейинги парваришлаш инфектсиянинг олдини олишни ўз ичига олади,
чунки у плеврал бўшлиққа осонгина киради ва кўпинча иккиламчи
эмпиемага сабаб бўлади. Инфектсиянинг энг кичик белгисида хам тери
чоклари қисман ечилиши ва йирингнинг ташқарига чиқишини таъминлаш
керак, акс холда у плеврал бўшлиққа тушиши мумкин. Бу каби холатларда
жарохатнинг чеккалари антибиотикнинг эритмаси билан артилади. Бу эса
бошланаётган инфектсиясига қарши курашишга ёрдам беради.
29.
Оғриқ билан курашиш. Операциядан кейинги оғриқ синдромикасалликнинг кечишига салбий таъсир кўрсатади.
Беморларда кўкрак қафасидаги операциядан кейин кузатилиши мумкин:
1) ортиб бораётган тсианоз, юзаки нафас олиш;
2) бронхиал секретни кетма- кет йўтал натижасида тўхташи ва кейинчалик
асфиксия ривожланиши;
3) аноксемия ва кўкс оралиғининг силжиши туфайли юрак заифлигининг
ортиши.
Ушбу оғриқларга қарши курашишнинг энг самарали чоралари наркотик
аналгезиянинг нонаркотик аналгетиклар билан бирга қўлланилиши
хисобланади
30.
Скелет чўзилиши бўлган беморларни парваришлаш. Бунда самарали бўлганскелет чўзувчилар - бу юкнинг суякка тўғридан-тўғри таъсир қилишидир. Скелет
чўзилиши керакли масса вазнини тортишга имкон беради. Ёнбош чўзилишларда,
узунасига юк билан бартараф қилиб бўлмаган холатларда, қўшимча ёнбош
тарафдан юк қўйилади. Скелет чўзилиши методи суяк бўлакларини тўлиқ
консолидатсияси бўлгунча физиологик холатларда ушлаб туради.
Чўзиш учун қўлланиладиган юк массаси, беморнинг ёши, мускулнинг
ривожланиш даражаси, сурилиш катталигига қараб белгиланади: сон суяги
синганда чўзиш учун тахминан тана массасининг 5- дан бир қисми (8-12 кг-ли
юклар), болдир суяклари синганда- 2 4 кг- ли юклар қўлланилади. Юкни занжир
охирига осиб қўйиш мақсадга мувофиқ эмас, яхшиси улар ўртасида металл
пружина бўлгани маъқул. Елкадаги синишларда, чўзиш одатда эластик резина
томонидан таъминланади. Керакли юк бир неча кун осиб қўйилади. Трактсиянинг
йўналиши шикастланган суякнинг бўйлама ўқига тўғри келиши керак.
31.
Чўзишнинг давомийлиги 4 дан 8 хафтагача давом этади. Ушбу вақт давомидасуяк бўлакларининг холатини рентгенологик текшириш такрорланади ва агар
лозим бўлса, корректсияланади. Дислокатсия бартараф этилгандан сўнг юк
массаси камайтирилади. Спитса қўйилган сохаларда инфектсия ривожланшидан
эхтиёт бўлиш керак. Скелет чўзувчи репозитсия уч кун ичида бажарилиши керак.
Агар бу усул фойда бермаса оператив амалиёт хақида ўйлаб кўриш лозим.
Скелет чўзиш доимий кузатув ва парваришни талаб қилади. Спитсалар атрофи
ривожланиши мумкин бўлган инфектсияни олдини олиш учун спирт билан артиб
турилиши керак. Суяк бўлакларининг узоқ муддат юмшоқ тўқимага таъсири
натижасида ичкаридан эпидермал пуфаклар ва ётоқ яралар ривожланиши мумкин.
Шунинг учун, деформатсия аниқланган тақдирда, уни латерал йўналишда
қўшимча тортиш ёки суяк бўлаклари устига қўйиладиган қум халтачалари
ёрдамида олиб ташлаш керак. Репозитсиядан сўнг юкларнинг оғирлигини
камайтириш керак.
Айниқса ёши катталар ётоқ холатида узоқ вақт қолиши, пневмония ва ётоқ
яралар каби дахшатли асоратларнинг ривожланиши учун шароит яратади.
32.
Ўпкада димланиш холатлари профилактикаси учун бемор нафасгимнастикасини бажариши, массаж олиши, узоқ муддат ўтирган холатда
бўлиши керак. Келиб чиққан асоратларни вақтида аниқлаш учун вақтивақти билан ўпкани эшитиб туриш керак.
Ётоқ яра ривожланишининг 4 босқичида клиник кўринишлар
1.Терининг бутунлиги сақланиб турган холда, босим тўхтаганидан кейин
хам ўтмайдиган терининг гиперемияси.
2.Терининг доимий гиперемияси, эпидермиснинг ажралиши, тери
бутунлигининг юзаки бузилиши.
3. Мушак қаватигача кириб борган тери қопламалари некрози.
4. Барча юмшоқ тўқималарнинг суякларгача некрози.
33.
Махсус тайёргарликдан сўнг хамширалар ётоқ яраларга қарши етарличораларни кўришади. Профилактик чора-тадбирлар қуйидагилардан
иборат:
1) Суяк тўқималарига босимни пасайтириш;
2) Беморнинг харакатлари пайтида ёки унинг нотўғри жойлаштирилиши
натижасида матога ишқаланиш ва шикастланишларнинг олдини олиш;
3) Суяк дўнгликлари устидаги терининг кузатуви;
4) Терининг тозалиги ва унинг ўртача намлигини сақлаб туриш (жуда
қуруқ ва жуда нам бўлмаслиги керак);
5) Беморни етарли даражада овқатланиши ва суюқлик ичишини билан
таъминлаш;
6) Беморга харакатланаётганда ўз-ўзига ёрдам бериш усулларини ўргатиш;
7) Беморнинг яқинларига ўргатиш.
34.
Айниқса, кекса ёшдаги ва заиф бўлган беморларда тезда пайдо бўлишимумкин бўлган ётоқ яралар, тегишли парвариш ва назорат билан бартараф
этилиши мумкин бўлган катта асоратдир:
• Беморни ётқизилган холда мунтазам харакатланишини (бемор тез- тез
ўтириши керак) таъминлаш.
• Кунига бир неча марта танадаги муаммоли жойларга камфоранинг
спиртли эритмаси билан ишлов бериш ва массаж қилиш.
• Тўшакни яхши санитар холатда сақлаб туриш (тўшак қуруқ, бурмаларсиз,
чокларсиз, тоза бўлиши керак). Тананинг ётоқ яра пайдо бўлиши мумкин
бўлган сохаларига босимни камайтириш учун шиширилган валикларни
қўллаш.
35.
Назорат саволлари:1.Қорин бўшлиғи аъзоларидаги амалиётлар деганда нимани тушунасиз?
2.Қорин бўшлиғи аъзоларидаги амалиётларнинг ўзига хослиги нималардан иборат?
3.Қорин бўшлиғи аъзоларидаги амалиётдан кейинги беморлар парвариши асосий қоидалари
нималардан иборат?
4.Гастростома нима?
5.Гастростома правариши қандай амалга оширилади?
6.Илеостома нима?
7.Илеостомани қандай мақсадда амалга оширилади?
8.Илеостоманинг парвариши қандай амалга оширилади?
9.Колостоманинг парвариши қандай амалга оширилади?
10.Ахлат йиғувчи мосламаларнинг қандай турларини биласиз?
11.Кўкрак қафаси аъзоларидаги амалиётдан кейинги беморлар парвариши қандай амалга оширилади?
14.Скелет тортишда амалиётидан кейинги беморлар парвариши ўзига хослиги нималардан иборат?
15.Ётоқ яралар нима?
16.Ётоқ яралар ривожланиши қандай клиник босқичларини биласиз?
17.Ётоқ яралар профилактикаси қандай амалга оширилади?
18.Ётоқ яралари бор беморлар парвариши қандай амалга оширилади?