Similar presentations:
Умумий шифокорлик амалиёти / оилавий тиббиёт асослари
1.
ТАШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИII – ОИЛАВИЙ ТИББИЁТ, КЛИНИК ФАРМАКОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
УМУМИЙ ШИФОКОРЛИК
АМАЛИЁТИ / ОИЛАВИЙ ТИББИЁТ
АСОСЛАРИ
профессор Бабаджанов А.С.
2.
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИНГ ТАРКИБИ• БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ
• ШОШИЛИНЧ ВА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ
• СТАЦИОНАР ТИББИЙ ЁРДАМИ
• ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ЁРДАМ
3.
БИРЛАМЧИ ТИББИЙ –САНИТАРИЯ ЁРДАМИ (БТСЁ)(таърифи)
БТСЁ — асосий тиббий-санитария тадбирлари бўлиб, улардан
фойдаланишга барча фуқаро ва оилалар имкониятга эгадир, уларнинг
ўзларини бевосита ва фаол иштирокида амалга ошириладиган,
амалиётбоп, илмий асосланган, мамлакат ва аҳоли учун ижтимоий
хамда иқтисодий жиҳатлардан мақбул услуб ва технологияларга
асосланган.
БТСЁ миллий соғлиқни сақлаш тизимининг асосий вазифасини
бажарадиган марказий бўғини ва ажралмас қисми бўлиб, шу билан
биргаликда жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий юксалиш тўлиқ
жараёнининг муҳим иштирокчисидир (ЖССТ, Олма-Ота ш., 1978).
4.
БТСЁга ДАВЛАТ МИҚЁСИДАГИ АҲАМИЯТ ВА ЭЪТИБОР(давоми)
БТСЁ фаолиятига доир ЎзР Президентининг 12.11.2020 й. даги
ПФ-6110 сонли Фармони:
“БТСЁ муассасаларидаги мутлақо янги механизмларини жорий қилиш ва соғлиқни
сақлаш тизимида ислохотлар самарадорлигини янада ошириш чора
тадбирлари
тўғрисида”
БТСЁ фаолиятига доир ЎзР Президентининг 29.03.2017 даги
ПҚ-2857 сонли Қарори:
“ЎзРдаги БТСЁ муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”
5.
БТСЁга ДАВЛАТ МИҚЁСИДАГИ АҲАМИЯТ ВА ЭЪТИБОРОҳирги 4 йил давомида (2017-2022) ЎзРда БТСЁ фаолиятини
юксалтириш ва яхшилашга қаратилган Ўзбекистон
Президентининг 1 Фармони ва 1 Қарори, ЎзР Соғлиқни
сақлаш вазирлигининг 5 буйруғи эълон қилинди, шу
масалалар ЎзР Президентининг тиббиёт ходимлари билан 3
учрашувларда мухокама қилинди.
6.
БТСЁга ДАВЛАТ МИҚЁСИДАГИ АҲАМИЯТ ВА ЭЪТИБОР(давоми)
БТСЁ фаолиятига доир ЎзР ССВнинг қабул қилинган буйруқлари:
• 23.03.2009 даги №80 “ҚВП фаолиятини ташкил қилишни
такомиллаштириш тўғрисида”
• 04.04.2013 даги №100 «ОПлар фаолиятини ташкил этиш ҳақида»
• 18.03.2017 даги №112 “Аҳоли репродуктив саломатлигини
мустаҳкамлаш, аҳолини патронаж ҳизмати ва профилактик кўриклар
билан қамраб олиш юзасидан амалга оширилган ишларни янада
такомиллаштириш тўғрисида”
• 22.04.2017 даги №175 “БТСЁ муассасалари фаолиятини
ташкиллаштириш тўғрисида”
• 21.12.2021 даги №287 “Патронажнинг универсал-прогрессив
моделини амалиётга жорий этиш тадбирлари тўғрисида»
7.
ОИЛАВИЙ ШИФОКОР (ТАЪРИФИ)Умумий амалиёт шифокори —аҳолига бирламчи кўптармоқли
тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш юридик хукуқига эга бўлган олий
тиббий маълумотли мутассис.
Беморларни ёши ва жинсидан қатъий назар тиббий ёрдам
кўрсатадиган умумий амалиёт шифокори оилавий шифокор деб
номланади.
Оилавий шифокор — бутун оила аъзоларини, яъни болалар ва
катталар, хомиладор аёллар ва кексаларни даволайдиган врачдир.
8.
ОИЛАВИЙ ТИББИЁТ (таърифи)Оилавий тиббиёт / умумий врачлик амалиёти — БТСЁни
ташкил этиш тизими бўлиб, оилавий шифокор (ОШ) томонидан
амалга оширилади.
Бундай тизим алохида бемор ёки оилалардан тортиб жами
бириктирилган ахолини ёши, жинси ва патологияси характеридан
қатъий назар бирламчи хамда давомли назорат ва даволаш
билан қамраб олади.
• ОШнинг касбий малакаси шундай бўлиши керакки, у 80-95%
беморларда касалликни мустақил ташҳис қўя олади ва уни
даволаш учун лозим бўлган чораларни белгилай олади, қолган
5—20 % беморларни ташҳислаш ва даволаш масалаларини ҳал
қилиш учун қайси соҳа мутахассисига юбориш кераклигини
ўзи аниқлай олади.
9.
ОИЛАВИЙ ТИББИЁТ ТАМОЙИЛЛАРИ• Умумий шифокорлик амалиёти/оилавий тиббиёт — бирламчи тиббийсанитария ёрдами тизимидир, яъни муайян технологик жараён;
• У асосий бирламчи тиббий-санитария хизматлари мажмуаси бўлиб, барча
фуқаро ва оилаларга хизмат қилади, уларнинг ўзларини бевосита ва фаол
иштирокида амалга оширилади, амалиётбоп, илмий асосланган, давлат ва
аҳоли учун ижтимоий хамда иқтисодий жиҳатлардан мақбул услуб ва
технологияларга асосланади;
• Унинг оилавий шифокорлик фаолиятининг негизи - бирламчи ва давомли
кузатув бўлиб, болалар касаллигининг тарихини у уларнинг ота-онаси ва
оиланинг улардан катта аъзоларидан аниқлайди; кўп йиллар ва хаттоки
умрбўйи муайян оилалар, фуқаролар ва мехнат жамоалар кузатувини ва
тиббий хизматини бажариб боради.
• Оилавий шифокор бутун оила аъзоларини даволайди, у ташҳислаш ва
даволашни беморнинг уйида ошириш имкониятига эга.
10.
ОИЛАВИЙ ТИББИЁТ ТАМОЙИЛЛАРИ (давоми)• Участка терапевти ёки педиатри, тор соҳали мутахассислардан фарқли
равишда унинг кузатувидаги беморларнинг ёши, жинси ва мавжуд
касалликлари жихатидан чекловлари йўқлиги туфайли оилавий
шифокор барча педиатрия ва геронтология, гинекология ва урология,
терапия ва хирургияга доир касалликларни батафсил ўрганишга мажбур,
у клиник тиббиётнинг барча йуналишининг асосларини пухта билиши ва
тегишли ёрдам чораларини малакали тиббий ёрдам талаблари жавоб
берадиган даражада кўрсатишга қобил бўлиши лозим.
• Оилавий шифокорнинг участка терапевтидан фарқи шундаки, у аввало
анча катта билимга, амалий кўникмаларга эга, ва тегишинча у
кўрсатадиган тиббий ёрдамни сифати хамда ҳажми анча юқори. Ундан
ташқари у тиббий ёрдамни бошқа технологиясида иштирок этиши билан
фарқланади.
11.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг23.03.2009й.даги
“Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини
ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида”ги
80-сонли БУЙРУҒИ
12.
Ўз Р Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23.03.2022 даги №80БУЙРУҒИ
№
Ҳужжатнинг номланиши
1.
ЎзР ССВнинг 2009 йил 23 март 80-сонли буйруғи
2.
ҚВП мудири тўғрисида Низом
3.
Бет
5-8
9 – 11
ҚВП молия менежери тўғрисида Низом
12-15
4.
ҚВП умумий амалиёт врачи тўғрисида Низом
16 - 19
5.
ҚВП катта ҳамшираси/фельдшери тўғрисида Низом
ҚВП умумий амалиёт ҳамшираси (оила, патронаж ҳамшираси тўғрисида Низом
20 – 22
ҚВП дояси тўғрисида Низом
Муолажа хонаси ҳамшираси тўғрисида Низом
Эмлаш хонаси ҳамшираси тўғрисида Низом
ҚВП клиник-ташхис лабораторияси лаборанти тўғрисида Низом
28 – 30
ҚВП физиотерапия хонаси ҳамшираси тўғрисида Низом
ҚВП рўйхатхонаси тўғрисида Низом
39-40
13.
ҚВПда кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми
42 – 78
14.
ҚВП лаборанти томонидан ўтказиладиган лаборатория таҳлиллари рўйхати
15.
ҚВП тиббий асбоб-ускуналари, сарф материаллари ва инвентарь билан таъминлаш табели
80 – 85
16.
ҚВП паспорти
ҚВП бирламчи ҳисоб тиббий ҳужжатлари рўйхати
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси тўғрисида Низом
86 – 98
6.
7.
8.
9.
10.
11.
12.
17.
18.
19.
20.
21.
22.
23.
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг тузилмаси
ҚВП тўғрисида Низом
ҚВП тузилмаси
ҚВП типларига оид архитектура лойиҳалари
Аҳоли жон бошига сарфланадиган харажатлар меъёрига асосланган ҳолда қишлоқ бирламчи тиббий санитария ёрдами муассаси бюджетини
аниқлаш бўйича услубий қўлланма
23 – 27
31 – 33
34 – 36
37 – 38
41
79
99 – 100
101-105
106-108
109 –113
114
115-118
119-155
13.
Умумий амалиёт врачи тўғрисида НизомССВнинг 2009 йил 23 март 80-сонли буйруғига 3-илова
1. УАШ бириктирилган аҳолига малакавий тавсиф талабларига мувофиқ амбулатор
қабулида ва уйда кўришни, касалхонагача тез ва шошилинч ёрдам кўрсатишни,
профилактик, иммунологик, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши, диагностика-даволаш
ва реабилитация тадбирлари мажмуини амалга оширади, оилага тиббий-ижтимоий
муаммоларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатади.
2. ҚВП тиббий ходимлари билан биргаликда, муассасага бириктирилган аҳоли соғлиғини,
шу жумладан аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлаш бўйича, шунингдек болалар ва
оналарнинг касалланиш ва ўлимини камайтириш мақсадида, она ва бола соғлиғини сақлаш
бўйича тадбирлар ўтказади. Ўзининг касбий фаолиятида ТТБ врачлари билан фаол
ҳамкорлик қилади.
14.
УАШнинг вазифавий мажбуриятлари• Аҳолига энг кўп учрайдиган касалликлар олдини олиш ва даволаш бўйича тиббий хизмат кўрсатиш.
• Касаллик ўта оғир ва нотипик кечаётган ҳолатларда ўз вақтида консультация уюштириш, бемор
кўрсаткичларига асосланиб ихтисослашган муассасаларга йўлланма бериш ва ётқизиш.
• Аҳолига, стандартларга мувофиқ ва ўзида мавжуд бўлган жиҳозлар воситасида шифохонагача
шошилинч тиббий ёрдами кўрсатиш.
• Санитария-гигиена ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш: профилактик
эмлашлар, бириктирилган ҳудуд ва уйлардаги санитария ҳолатини умумий назорат қилиш, юқумли
касалликлар ўчоқларида алоқада бўлганларга обсервация тадбирлари, аҳолини хавфли эпидемик
вазиятлар ҳақида огоҳлантириш.
• Аҳолини санитария-гигиеник тарбиясини ошириш, тўғри овқатланишни тарғиб қилиш, зарарли
одатларга қарши курашиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
• Аёлларни ҳомиладорлик даврида ва туғруқдан кейин назорат қилиш, кўкрак сути билан
озиқлантиришни тарғиб қилиш.
• Сурункали касалликларни эрта аниқлаш мақсадида профилактик ва мақсадли тиббий кўриклар ва
диспансеризациядан ўтказиш
15.
ҚВПда КЎРСАТИЛАДИГАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ҲАЖМИI. Касалликлар рўйхати ва ҚВП шароитида УАШ томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳажми
1.Катталар, ўсмирлар ва болаларда нафас органлари касалликлари**
1. Трахеит
1. Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари
1. Ўткир ва сурункали бронхитлар
1. Бронхиал астма*
1. Астматик хуруж
1. Бронхоэктатик касаллик
1. Пневмониялар*
1. Плеврит *
а) қуруқ
б) экссудатив (сувли)
+
+
+
+
Реабилитация,
диспансеризация
ҚВПда ташхис қўйиш ва
даволаш
Касалликлар рўйхати
Ташхис қўйиш, шошилинч
ёрдам кўрсатиш, ТТБга ва
мутахассисга йўлланма
бериш
Кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳажми
+
+
+
+
+
+
+
+
+
+
16.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг2013 йил 4 апрелдаги
“Оилавий поликлиникалар фаолиятини
ташкил этиш ҳақида” ги
100-сонли БУЙРУҒИ
17.
Умумий амалиёт врачининг вазифавий мажбуриятлари1. Ҳомиладорларнинг мунтазам назоратини ташкил этиш, хонадонларида уларнинг
патронажини амалга ошириш, зарур ҳолатларда кечикмасдан уларни мутахассисларга
йўналтириш, ҳар бир ҳомиладорнинг туғиши учун туғруқдан олдин ДПМ (даволаш
профилактика муассасаси)ни тўғри танлаш, туғруқдан кейинги кузатув ва туғруқдан кейинги
даврнинг физиологик жараёни тугагач ҳисобдан чиқариш, туғма нуқсонлар ва наслий
касалликлар сонини камайтириш.
2. Бириктирилган аҳолини соғлом турмуш тарзига ўргатиш бўйича тадбирлар мажмуини
ташкил этиш ва амалга ошириш, шу жумладан:
• ўсаётган авлодни соғломлаштириш;
• оналар ва болалар саломатлиги муҳофазаси;
• исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш, оилавий ҳаётнинг этикаси, психологияси,
гигиенаси, ижтимоий ва бошқа масалалар;
• ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги давр;
• кўкрак сути билан боқиш;
• тўғри овқатланиш;
• санитария ва гигиена асослари.
18.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг2004й. 13 апрелдаги 100-сонли
БУЙРУҒИ (давоми)
• Бириктирилган аҳоли ўртасида касалликларни эрта аниқлаш мақсадида
профилактика ҳамда мақсадли тиббий кўрикларни, бириктирилган аҳоли
(болалар, ўсмирлар, туғиш ёшидаги аёллар, сурункали касаллиги мавжуд
беморлар) диспансеризациясини ташкил этиш ва амалга ошириш.
• Тиббий ҳизматларнинг сифати ва самарасини ошириш учун бириктирилган
аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкилий шакллари ҳамда услубларини
ривожлантириш ва такомиллаштириш.
• Тасдиқланган ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини сифатли ва ўз вақтида
юритиш.
19.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг2004й. 13 апрелдаги 100-сонли
БУЙРУҒИ (давоми)
• Туғруқ муассасаси, аёллар маслаҳатхонаси билан алоқани ўрнатиб ҳомиладор
аёллар, айниқса «хавф» гуруҳидагиларни, изчиллик билан назорат қилиш.
• Туғруқ мажмуасидан чиқарилганидан сўнг 2-3 кун ичида чақалоқни хонадонга
бориб кўриш, саломатлик гуруҳини аниқлаш, ўзгаришлар кузатуви ва
соғломлаштириш режасини тузиш.
• Болаларни поликлиникада қабул қилиш, жисмоний ва асаб-руҳий
ривожланишини баҳолаш, тўғри овқатланиш тартиби, рахитнинг махсус ва хос
бўлмаган профилактик тадбирларини тайинлаш.
• Болаларни тор мутахасислар маслаҳати ва зарур лаборатор текширувларига
юбориш.
• Чақирув бўлган кундаёқ бемор хонадонига ташриф буюриш, уларга зарур
ёрдамни кўрсатиш ва тузалгунига қадар назорат қилиш; ҳаётининг биринчи
йилида касал бўлган чақалоқни ҳар куни назорат қилиш, зарур бўлганда болани
зудлик билан шифохонага йўллаш. Участкада, бирор сабаб билан шифохонага
йўлланмаган оғир беморлар тўғрисида бўлим бошлиғини хабардор қилиш.
20.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг18.03.2017й. даги №112 сонли
“Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш,
аҳолини патронаж ҳизмати ва профилактик кўриклар
билан қамраб олиш юзасидан амалга оширилган
ишларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
буйруғи
21.
Аҳолининг чуқурлаштирилган тиббий кўриклар алгоритми22.
Аҳолининг чуқурлаштирилган тиббий кўриклар алгоритми23.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг22.04.2017й. даги
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами
муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш
тўғрисида”ги №175 сонли
БУЙРУҒИ
24.
IV. Тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларигаюборилаётган катталар ва болаларга ҚОПда касалхонагача
кўрсатиладиган шошилинч тиббий ёрдам ҳажми
Кечиктириб булмайдиган холатлар
• Коллапс, комалар (гипогликемик, диабетик, жигар, уремик); шок (гиповолемик, постгеморрагик,
инфекцион-токсик, травматик, кардиоген).
• Келиб чиқиши турлича булган асфиксия (чақалоқлар, ёт жисм, чукиш, осиш асфиксиялари ва
бошқалар)
• Уткир нафас етишмовчилиги, ҳалқумнинг шишиб кетиши, астматик статус; бронхообтурацион
синдром; пневмоторакс, упка шиши.
• Уткир юрак етишмовчилиги, пароксизмал тахикардия, юрак булмачаларининг титраши ва
ҳилпировчи пароксизм; Морганьи-Адамс-Стокс синдроми; гипертоник криз; юракнинг тўсатдан
тўҳтаб қолиши; клиник ўлим.
• Уткир қон кетиши; бола тушишининг бошланиши, вақтидан аввал туғиш, бачадондан ташқарида
ҳомиладорлик, эклампсия, туғруқнинг бошланиши.
• Огир кечаётган қорин оғриғи, жигар ва буйрак санчиги, уткир сийдик туриб қолиши.
• Бош миянинг чайқалиши, бош-мия шикастланиши, умуртқа-орқамия шикастланиши, ишемик ва
геморрагик инсульт.
25.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг18.03.2017й. даги №175 сонли
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини
такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи
(давоми)
• Келиб чиқиши (этиологияси) турлича бўлган тутқаноқ синдроми, жумладан эпилептик
статус; гипертермик синдром, дегидратация синдроми, тиреотоксик криз
• Ўткир аллергик реакциялар: ангионевротик шиш (Квинке шиши) анафилактик шок.
• Кўзнинг кимёвий ва термик куйиши, кўз олмасининг шикастланиши, глаукоманинг
ўткир хуружи.
• Электр шикастланиш, куйишлар, аралаш ва кўп миқдордаги шикастланишлар (травма
ва синишлар); ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг чақиши.
• Уйқу дориси, углерод окиси (газ), фосфорорганик бирикмалар, кислоталар, заҳарлар,
ишқорлар, қўзиқоринлар, озиқ-овқат маҳсулотлари билан заҳарланишлар.
• Алкоголли психоз.
• Юқорида
келтирилган барча шошилинч
ҳолатларда
биринчи
врачлик
ёрдами кўрсатилиб, тез ва кечиктириб булмайдиган тиббиёт ёрдамига
ўтказилади.
26.
Шошилинч холатларда кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдаммуолажалари рўйҳати
• Ўпка-юрак реанимацияси (ABC реанимация):
• (а) нафас йўлларини тозалаш (оғиз бўшлиғидаги моддаларни бармоқ, бирон-бир жиҳоз билан ёки
сўрғич ёрдамида олиб ташлаш);
• (в) нафасни меъёрга келтириш — “оғиздан-оғизга” нафас бериш ёки Амбу қопи ёрдамида;
• (с) юракни билвосита массаж қилиш; (d) танага дориларни юбориш.
• Нафас йўлларидан ёт жисмларни олиб ташлаш.
• Қулоқ, бурун, кўздан ёт жисмларни олиб ташлаш.
• Қoн кетишларда жгут, тампон ва боғламлар қўйиш.
• Сийдик қопини юмшоқ катетер билан катетеризация қилиш.
• Ошқозонни ювиш, клизмалар қилиш.
• Иммобилизацион шиналар қўйиш.
• Умуртқанинг бўйин қисмини иммобилизация қилиш.
• Суяк синганида оғриқ қолдириш.
• Кислородни қўллаш.
• Таранглашган (клапанли) пневмотораксда плеврал бўшлиғини пункция қилиш.
• Қоқшолга қарши анатоксин ва зардобни юбориш