Similar presentations:
Вабо қўзғатувчисини аниқлаш учун О1 диагностик зардобини олиш технологиясини яратиш
1. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Республика ўлат профилактика маркази
Лойиҳа мавзуси:“Вабо қўзғатувчисини аниқлаш учун О1
диагностик зардобини олиш технологиясини
яратиш ”
Фан йўналиши: Фармацевтика ва
биотехнология
Лойиҳа тури: амалий
Лойиҳанинг умумий молиявий ҳажми:
1 400 000,0 минг сўм
Бажарилиш муддати: 2025-2027 йиллар.
Тошкент-2025
2. Долзарблиги:
ЖССТ маълумотларига кўра, йилига тахминан 1,4 — 4,3 млн.киши вабо касаллигига чалинади ва ундан ўлим 21.000-143.000
кишини ташкил қилади. 2023 йилда вабо касаллиги 45 та
мамлакатда қайд этилган, касалланиш ҳолатлари 13%га, ўлим
кўрсаткичлари эса 71% га ошган.
2024 йилнинг май ойида дунё бўйича касалланиш 2024 йилнинг
апрел ойига нисбатан 58% га ошган бўлиб, бунинг тенг ярми
Покистон ва Афғонистонга тўғри келмоқда. Афғонистонда эса
100 минг кишига 143 та касаллик ҳолати қайд этилмоқда.
Вабо касаллиги қўзғатувчиси айрим вақтларда биотерроризм
воситаси сифатида ҳам ишлатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида ҳам вабо эпидемияси охирги марта
1965 йилда кузатилганлиги, чегараларимизнинг очиқлиги,
Афғонистонда касалланишнинг қайд этилаётганлиги биздан
доимо ҳушёр ва огоҳликни талаб этмоқда.
3.
Долзарблиги:Юқорида берилган маълумотлардан қуйидаги хулосаларга келиш
мумкин:
1. Вабо касаллиги дунё бўйлаб ортиб бормоқда
Бу ҳолат салбий тенденцияни кўрсатмоқда: вабо ҳолатлари 13% га
кўпайган, ўлимлар эса 71% га ошган.
2. Эпидемиялар географик жиҳатдан кенгаймоқда
2023 йилда Африка вабо билан касалланиш ҳолатлари 125% га
кўпайган.
2024 йилда эса кўплаб мамлакатлар, хусусан Афғонистон, Покистон,
Гаити ва КДР сингари давлатлар юқори даражада зарар кўрган, жами
3056 вабо билан боғлиқ ўлим холати қайд этилган бўлиб, КДР, Эфиопия,
Нигерия, Замбия ва Зимбабведа ўлимларнинг 79,1% ни ташкил этди.
3. Қуйидаги муаммолар вабо эпидемияни кучайтирмоқда
Иқлим ўзгариши, табиий офатлар (су тошқини, қурғоқчилик ва ҳ.к.)
Қуролли тўқнашувлар, миграция ва қочқинлар оқими
Соғлиқни сақлаш тизимининг хусусан, қишлоқ жойларда заифлиги,
Юқорида кўрсатилган омиллар вабонинг тарқалишини назорат қилишни
қийинлаштирмоқда.
4. Долзарблиги:
Классик бактериологик усуллар (озуқа муҳитига экиш) – махсуслабораторияни талаб қилади;
Баъзи мавжуд тезкор тестлар (RDT) – паст сезувчанлик ва аниқликка
эга;
Арзон ва юқори аниқликка эга диагностикумларга талаб ортмоқда.
4. Инновацион технологияларнинг долзарблиги
RT-PCR, LAMP (изотермал амплификация), нано чип ва биосенсорлар
асосида диагностикумлар ҳозирда самарали, лекин вабо учун кам
ишлаб чиқилган;
Вабо диагностикумларини арзон, тезкор ва маҳаллий шароитга мос
технологиялар асосида ишлаб чиқиш – бугунги кунда долзарб масала.
5. Долзарблиги:
Ўзбекистоннинг айрим худудлари (масаланвилоятлар) эпидемиологик жиҳатидан хавф остида.
жанубдаги
Вабо тарқалган давлатлар билан халқаро савдо ва миграция
хавф омилларини оширади.
Ҳар қандай эпидемиологик вазиятга тайёр бўлиш учун миллий
заҳирада вабо диагностикумларини ишлаб чиқариш муҳим
аҳамиятга эга.
Чет элдан диагностикумларни импорт қилиш қиммат ва махсус
сақлаш ҳамда ташиш шароитлари талаб этилади.
Махаллий шароитга мосланган, арзон, ишончли ва тезкор
диагностикумлар ишлаб чиқариш соғлиқни сақлаш тизими
барқарорлигини оширади.
серологик реакциясига таянадиган замонавий диагностикумлар
ишлаб чиқариш орқали, ишлаб чиқариш маҳаллийлашади ва
илмий салоҳият ошади.
6. Долзарблиги:
Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикасида карантин ва ўтахавфли юқумли касалликлар ташҳисоти учун диагностикумлар
рўйхатга олинмаган ва ишлаб чиқарилмаган.
вабони аниқлаш учун диагностик зардобларни СЭО ва ЖСҚ ва
унинг ҳудудий бошқармалари маҳаллий ёки хорижий фирмалар
орқали чет давлатлардан валюта ҳисобига чекланган миқдорда
сотиб олмоқда, ўлат профилактика маркази эса РФ нинг
гуманитар ёрдами орқали таъминланмоқда ва бу йўналишда биз
тўлиқ чет элга боғлиқ бўлиб қолганмиз.
Эпидемия вақтида чет элдан диагностикумлар етказиб беришда
кечикишлар юзага келиши мумкин. Бу эса вақтида ташхис
қўйилмаслигига ва касаллик тарқалишига сабаб бўлади.
Шуни инобатга олиб лойиҳада, вабо касаллиги ташхисотида
диагностик зардобни маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришни
арзон, самарали усулини жорий қилиш, энг муҳими мамлакатимиз
биологик хавфсизлигини таъминлаш, тижоратлаштириш, РЎПМ
мутахассислари илмий салоҳиятини ошириш мақсадида илмий
тадқиқот ўтказиш кўзда тутилган.
7. Тадқиқотнинг мақсади: Вабо қўзғатувчисини аниқлаш учун О1 диагностик зардобини олиш технологиясини яратиш бўйича тадқиқотлар
ўтказишданиборат.
8.
Тадқиқотнинг вазифалари:таҳлил ва қиёсий усуллар асосида, вабо
диагностик О1 зардоби яратишнинг самарали
усулини танлаш;
вабо диагностик О1 зардобининг биофаол
хусусиятларини in vitro шароитида ўрганиш ва
аниқлаш;
вабо диагностик О1 зардобини гомологик ва
гетерологик микроорганизмларда сезгирлиги
ва махсуслигини ўрганиш;
вабо диагностик О1 зардобини олиш
технологик жараёни (ишлаб чиқариш,
тозалаш, сақлаш, сезгирлиги, махсуслиги ва
бошқалар) учун регламентлар ишлаб чиқиш.
9.
Лойиха буйича режалаштирилаётган харажатларнинг умумий суммаси*минг сумда
Т/Р
Харажатлар тури
Харажатлар умумий
суммаси
Шу жумладан хар бир йил буйича:
1-йил
2-йил
700 000,0
700 000,0
ХАММАСИ:
1 400 000,0
1
Мехнатга хак тулаш
627 248
313 624
313 624
2
Ижтимоий солик
209 083
104 541,5
104 541,5
3
Хизмат сафарлари харажатлари
25 344
12 672
12 672
4
Лойихани амалга оширишга жалб этилган бошка
ташкилотларнинг тадкикот ишлари учун тулов (факат
зарур холларда)
-
-
-
5
Илмий тадкикот учун зарур булган асбоб-ускуналар,
техник воситалар ва бошка товар-моддий кийматликларни
сотиб олиш учун харажатлар (ускуналарни монтаж килиш
ва ишга тушириш)
482 071,2
222 908,7
259 162,5
6
Илмий тадкикот учун материаллар ва бутловчи кисмларни
сотиб олиш харажатлари
46 253,8
46 253,8
0
7
Лойихани амалга ошириш учун бошка харажатлар
10 000
0,00
10 000
10.
Эътиборингиз учунраҳмат!
medicine