Қрим-Конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси ва олдини олиш
Тузувчилар:
Арбовируслар
ҚКГИ вируси
ҚКГИ вируси
Клиникаси
Ўртача оғирликдаги шакли
Қиёсий ташхисоти:
Махсус лаборатория ташхисоти
Давоси:
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
3.73M
Category: medicinemedicine

Қрим-Конго геморрагик иситмаси

1. Қрим-Конго геморрагик иситмаси – этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, лаборатория ташхиси, давоси ва олдини олиш

чоратадбирлари
Ўз Рес ССВ Вирусология ИТИ
Тошкент

2. Тузувчилар:

• Шерматов В.А.
• Миркасимова Х.Х.
• Умурзаков Ш.Д.
• Шермухамедова Д.А.
• Брянцева Е.В.
• Эгамбердиев М.М.
• Байназаров М.М.
• Калугина Л.Г.
• Юсупова Л.О.

3. Арбовируслар


бу
қон
сўрувчи
бўғимоёқлилар орқали асосан
биологик трансмиссив йўли
билан мойил умуртқалиларга
ўтказиладиган экологик гуруҳ
вируслари ҳисобланади.

4.

Ўзбекистонда турли оила, тур, антиген
гурухи ва комплекс (мажмуа)ига мансуб 20
дан
ортиқ
арбовирусларининг
циркуляцияси аниқланган.
Бу вируслар ҚКГИ (Қрим-Конго
геморрагик иситмаси), ҒНИ (ғарбий Нил
иситмаси), СВИ (Сирдарё водийси
иситмаси), Қарши, Тягиня, неаполитан
ва сицилия иситмалари (қўзғатувчилари
искабтопарлар) ва бошқалардан. Уларнинг
катта қисми одамларда касаллик чақиради.

5.

Ўзбекистонда
оғир
кечиши ва юқори ўлим
кўрсатгичи билан ажралиб
турувчи ҚКГИ ўта долзарб
муаммо ҳисобланади.

6. ҚКГИ вируси

Bunyaviridae оиласи, Nayrovirus
турига киради. Вирус Африка, Осиё,
Европа
шунингдек
МДХ
мамлакатларида
каналар,
искаптопарлар, кемирувчилар ва
бошқа умуртқалилардан ажратиб
олинган.

7.

8. ҚКГИ вируси

– хужайра ичи паразити
бўлиб,
ўзининг
ҳаётий
хусусиятлари ва кўпаювчанлик
хусусиятларини фақатгина тирик
хужайрада намоён қилади.

9.

Қайнатилганда вирус дарҳол
нобуд бўлади. Дезинфекцияловчи
воситаларнинг қўлланиладиган
одатий
концентрацияларига
чидамсиз; эфир, хлороформ ва
дезоксихолат натрий таъсириги
сезгир.

10.

ҚКГИ вируси 1-2 суткалик
янги туғилган оқ сичқонлар
болалари ва каламушлар учун
патоген,
хужайра
культураларининг
айрим
турларида
десктрукция
чақирмасдан секин кўпаяди.

11.

Вируснинг
асосий
ташувчилари ва манбалари –
вирусни
умрбод
сақловчи
иксод каналари ҳисобланади.
Улар вирусни насл қолдириш
жараёнида
ва
метамарфоз
фазаларида ўтказади.

12.

Асосий хўжайинлари – хар хил
турдаги
қишлоқ
хўжалик
ҳайвонларидаги
етук
каналари
ҳисобланади. Каналарнинг ёш (етук
бўлмаган) шакллари (личинкалар,
нимфалар) боқувчилари – майда сут
эмизувчилар
(сичқонсимон
кемирувчилар,
қумсичқонлар,
типратиконлар ва бошқалар), қушлар,
рептилиялардир.

13.

Ўзбекистонда доимий яшовчи
бўғимоёқлиларнинг 40 туридан 10
турдаги иксод ва аргас каналарида
ҚКГИ
вируси
билан
спонтан
зараланиш
ўрнатилган. Қишлоқ
хўжалик
ҳайвонларидан
каналар
хужумига
яйловларда
ўтлайдиган
майда шохли қорамоллар, отлар ва
бошқалар нисбатан кўпроқ учрайди.

14.

15.

Касалликка катта ёшлилар ва
болалар мойил.
Беморларнинг
асосий қисми ни фаол меҳнатга
лаёқатли ёшдаги кишилар – 15-60
ёшли (80%)лар ташкил этади.
Касалланганлар орасида эркаклар
кўп қисмини ташкил этади.

16.

Касаллик мавсумий хусусиятига
эга бўлиб, кўпроқ май, июн, июл ва
август ойларида учрайди. Бундай
мавсумийлик иксод каналарининг
энг кўпайган даврига тўғри келади.
Аммо
касалликнинг
якка-якка
ҳолатлари йил давомида ҳам
учраши мумкин, бу каналарнинг
биологик хусусиятига боғлиқ.

17.

Узоқ
давом
этмайдиган
касалликнинг
клиник
белгилари
намоён бўлмасдан сўйилган уй
ҳайвонларни организмида вируслар
кўпайиш даври (10-12 кун )да шу
ҳайвонларнинг
қони
орқали
инфекцияни соғлом одамга юқиши –
ҚКГИнинг энг асосий эпидемиологик
хусусиятларидан бири бўлиши мумкин
бўлган

18.

Касалланиш спорадик холларда
рўйхатга олинади. Гурухли касалланиш
холлари уй ёки шифохона ичи
шароитида шприцлар орқали, қон ва
қон ажратмалари билан мулоқотда,
шунингдек вирусемия давридаги уй
ҳайвонларини сўйиш вақтида қон
билан мулоқотда бўлиш орқали вирус
тарқалишида бўлиши мумкин

19.

Вирус бўлиши мумкин бўлган
экологик
худудларда
иситмали
беморларнинг
қонларини
махсус
лаборатор текширувларидан ўтказиш
зарур. Бунда қон кетиши кузатилмаган
беморларни ҳам ҳисобга олиниши
керак бўлади, бу эса инфекция ўчоғида
сабаби
номаълум
иситмали
беморларни
текшириш
зарурати
борлигидан далолат беради.

20.

ҚКГИ ўчоқларини эпидемиолгогик
текширув ишлари вилоят ва туман
ДСЭНМлари эпидемиолог-шифокорлари
томонидан
олиб
борилади.
ҚКГИ
ходисаларини эпидемиологик текширув
карталари ва далолатноаларига барча
маълумотлар киритилади.

21.

Эпид. картага қуйидаги маълумотлар
киритилади: беморнинг Ф.И.Ш., ёши,
манзили,
иш
жойи
ва
лавозими,
касалланган ва геморрагик белгилар пайдо
бўлган санаси, клиник ва эпидемиологик
анамнези. Беморнинг кана билан мулоқотда
бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлаш.
Бемор қони ва қонли ажратмалари билан
мулоқотда бўлганларни – доимий тиббий
кузатиш (5-7 кундан кам бўлмаган
муддатга) учун шифохонага ёткизилади.

22.

Агар бемор чорвадор, чўпон, сут
соғувчи бўлса – қандай қорамолни
боққан ва боқиш жойи аниқланади.
Қорамолни
каналардан
тозалаш
ишлари
олиб
борилганми?
Кемирувчилар инлари ва каналарга
назари
тушганми?
Соғиладиган
ҳайвонларда каналар бўлганми?

23.

Агар бемор қишлоқ ахоли турар
жойлари
яшовчиси
бўлса

уй
ҳайвонларини мавжудлиги, уларни боқиш
ва
ушлаш
жойлари,
ҳайвонларда,
молхоналарда
каналарнинг борлиги,
каналарга қарши тозалаш ишлари, шахсий
майда шохли қорамолларнинг жунларини
қирқиш олиб борилганлиги ва қачонлиги?
Ҳайвонларни жунини қирқиш вақтида
жалб
қилинганми?
Шахсий
ҳимоя
воситалари қўлланилганми?

24.

ҚКГИ
ўчоқларида
махсус
лаборатор текширувлар учун дала
намуналаридан:
каналар,
кемирувчилар, қишлоқ хўжалик
ҳайвонларининг қонлари йиғилади.

25. Клиникаси

Касалликнинг клиник кечишида
учта давр фарқланади:
Бошланғич ёки продромал
Авж олиш ёки геморрагик
белгилар намоён бўлиш даври
Реконвалисценция даври

26.

Бир неча соатдан 2-7 кунгача ва
ундан
кўпроқ
давом
этувчи
инкубацион (яширин) даврдан сўнг,
бир неча соатдан 3 кунгача давом
этувчи продромал давр бошланади.
Авж олиш даври 2-4 кундан
бошланади. Соғайиш даври – 2-3
хафта ва ундан кўпроқ давом этади.

27.

Интоксикация даражаси, геморрагик
белгилар
борлиги
ва
жадаллиги,
периферик қон суратининг ўзгариши ва
хар хил органларни зарарланишига кўра
қуйидагиларга бўлинади:
Енгил кечиши
Геморрагик белгилар ва уларсиз
кечувчи ўртача оғирликдаги кечиши
Оғир кечиши

28.

Енгил шакли. Узоқ давом этмайдиган
3-6 кунлик субфебрил харорат билан
секин-аста бошланади. Кучсиз намоён
бўлувчи
интоксиция: иштаҳанинг
йўқолиши, умумий холсизлик, кучсиз
бош оғриғи, қоринда ва бел қисмида
оғриқ; айрим беморларда – томоқ, бўйин
ва юз тери қатламларининг енгил
гиперемияси кузатилади.

29.

ҚКГИ ташхисотида бемор эпид
анамнези ва махсус лаборатор
текширувлари – ҚКГИ вируси
геноми, АГ (касалликнинг 9-10
кунигача) ва АТ (касалликнинг 10-12
кунидан)лари аниқланиши муҳим
диагностик аҳамиятга эга .

30. Ўртача оғирликдаги шакли

касалликнинг
бу
шаклида
гемморагик белгилар аста-секин
бошланади.
Харорат
кўтарилишидан олдин қалтираш
кузатилади. Харорат - 38,5-39⁰ С.
Иситма даври 5-13 кун давом
этади.

31.

Геморрагик белгилар –
1-2 марталик, бурундан
қон кетиши, касалликнинг 3-4 кунида геморрагик тошмалар.

32.

Бемор холатининг яхшиланиши касаллик 12-16 кунлари содир
бўлади.
Меҳнатга
лаёқатлилик
касаллик
бошлангандан
1,5-2,5
ойдан кам бўлмаган вақт оралиғида
тикланади.

33.

ҚКГИнинг
оғир шакли

клиник
кўринишида
касаллик босқичлари яққол
намоён
бўлади.
Касаллик

кучли
ривожланган интоксикация белгилари билан
жуда тез бошланади. Тез-тез такрорлнувчи
титроқлар ва тан хароратининг 39-40⁰ С гача
кўтарилади. Иситма 10-14 кун давом этади.
Айрим
беморларда
биринчи
иситма
тўлқинининг тугагандан 2-3 кундан кейин
харорат яна кўтарилади.

34.

Касаллик авж олиши ёки геморрагик
белгиларининг пайдо бўлиш даври 2-4
кунларидан бошланади – қон кетиши ва
қон қуйилиши. Петихиал тошма – энг
асосий ва кўп учрайдиган симптом.
Тошмалар сони кўп эмас. Жойлашиши –
кўкрак қафасининг ён томонлари,
қориннинг юқори қисми, елка камари
соҳаси, билак ва соннинг ички
қисмлари, айрим холларда бел, кам
холларда бўйин соҳаси.

35.

Тошмалар ўлчамлари – нуқта
катталигидан то 1,5*1,5 см гача,
баъзан ундан ҳам каттароқ. Шакли –
юмалоқ,
овалсимон
аниқ
чегараланган, уни атрофидаги тери
ўзгаришсиз. Геморрагик элементлар
5-8 кун давомида кузатилади,
кейинчалик касалликнинг 9-14 куни
очаради ва йўқолади.

36.

Геморрагиялар аниқланиш частотаси:
Терида, шиллиқ қаватларда, инъекция
қилинган
жойларда
кон
қуйилиши,
бурундан қон кетиши – 76 % беморларда;
Милк ва оғизнинг шиллиқ қаватларидан
қон кетиш – 75%;
Қон қусиш – 50%;
Ичакдан қон кетиши – 35 %;
Бачадондан қон кетиши – 65% бемор
аёлларда кузатилади.

37.

38.

39.

Беморлар инъекция қилинган
жойларида қон қуйилиши, хар хил
ўлчамдаги қонталашлар – 15*15 см
гача. Баъзан юмшоқ ва қаттиқ танглай
шиллиқ қаватларида тошмалар билан
биргаликда нуқтасимон қон қуйилиш
кўринишидаги
энантемалар
аниқланади.

40.

Касалликнинг биринчи кунидан
кучли ривожланган гипотензия пайдо
бўлади ва соғайиш даврида узоқ вақт
сақланади.
Коллаптоид
холат
ривожланиши ва инфекцион-токсик
шокка айланиши мумкин.

41.

Аёлларда – бачадондан қон
кетиши, бола тушиши, хомиланинг
она қорнида нобуд бўлиши мумкин.
Юқори
леталлик.
Кечки
реконвалисценция даврида ҚКГИ оғир
шакли билан оғриб ўтган айрим
аёлларда гинекологик текширувлар қон
кетишлар ва баъзан ўлим кузатилади.

42.

Марказий нерв тизими – менингизм,
илдиз ва илдиз ости томирлар
бузилишлар.
Менингоэнцефалит
синдроми
ҳолатида
орқа
мия
суюқлигида патологик ўзгаришлар
кузатилмайди.

43.

Асоратлари: Ўчоқли ва тарқалган
пневмония, кўп ҳолларда бактерияли,
ўпка тўқималарининг шиши, қуруқ
плеврит, ўткир жигар ва буйрак
етишмовчилиги, юқумли-токсик шок,
инъекция қилинган юмшоқ тўқималар
жойларида абсцесслар ва йирингли
инфильтратлар кузатилиши мумкин.

44.

Реконваллесценция: Одатда секин
кечади. Касаллик 21-30 кун, баъзида
узоқ давом этади. Ҳароратнинг
меъёрлашганидан сўнг 2-3 ҳафта
мобайнида пульс лабил ҳолатида
қолади. А/Б камайган. Сийдик ва қон
кўрсатгичлари
секинлик
билан
нормаллашади.
Меҳнатга
қобилиятсизлик 2-12 ойни ташкил
этади.

45.

Леталлик: Зарарланиш йўлига
боғлиқ.
• Кана чаққанда 23% дан 40 % гача
• Бемор қони билан мулоқотда
бўлганда 50% дан 70% гача
• Одатда леталлик касалликнинг 6-10
куни, баъзида кечки даврларда (оғир
ёндош касалликлари мавжуд
беморларда ) рўй беради.

46.

• Ўлим сабаби: Кўп ҳолларда
ўткир
юрак-қон
томир
етишмовчилиги, гиповолемик
шок, кам ҳолларда ўткир жигар
ёки буйрак етишмовчилиги,
нафас
олиш
марказининг
бузилиши

47. Қиёсий ташхисоти:

1. Грипп
2. Паппатачи иситмаси
3. Сариқсиз лептоспироз
4. Қайталама канали тиф
5. Эрлих апластик анемияси
6. Ўткир лейкоз
7. Тромбоцитопеник пурпура (Верльгоф
касаллиги)
8. Геморрагик васкулит

48. Махсус лаборатория ташхисоти

ИФТ усулида вирус АГ ва унга
қарши антителони шунингдек, ПЗР
усулида вирус геномини аниқлаш, янги
туғилган оқ сичқон болалари ва
ҳужайра культураларини зарарлаш
орқали вирус штаммларини ажратиб
олиш.

49. Давоси:

ҚКГИ нинг махсус самарали
даво усуллари ҳозирча йўқ. ҚКГИ
даво схемаси ҳар бир бемор ёши,
касалликнинг оғирлик даражаси,
даври ва ёндош касалликлари,
асоратларини инобатга олган ҳолда
индивидуал
тарзда
мажмуавий
ўтказилади.

50.

• Барча
даво
тадбирлари
мажмуавий тарзда уюштирилади:
1. Шок
ва
организм
интоксикациясига қарши;
2. Геморрагик синдромига қарши;
3. Юрак-қон томир фаолиятини
меъёрлаштириш ва асоратларига
қарши.

51. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ

English     Русский Rules