Similar presentations:
Гиёҳванлик тақдимот (2) (5)
1.
Республика Маънавият ва маърифат марказиТОШКЕНТ - 2018
2.
ГИЁҲВАНДЛИК – НИМА?Гиёҳвандлик – инсон маънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан
чиқарадиган ғоят хатарли иллат,
бедаво хасталик. Наркотик моддаларга ўрганиб қолиб, уларни
истеъмол қилмасдан туролмаслик, гиёҳвандликдир.
3.
4.
НАРКОТИКЛАРНаркотик сўзи грекча narke сўзидан олинган бўлиб, донг қотиб қолиш, ухлаб
қолишни англатади. Бундай номланишига сабаб, дастлабки наркотик моддалар
(морфий, веронал) тинчлантирувчи, ухлатувчи хусусиятга эга бўлган. Кейинроқ эса
аксинча, стимулловчи, қўзғатувчи, тетиклаштирувчи, вақтинчалик куч-ғайрат
берувчи таъсирга эга бўлган наркотиклар пайдо бўлди. Лекин уларнинг дастлабки
номи сақланиб қолди.
НАРКОТИКЛАР – БУ НАРКОТИКЛАРНИНГ РЎЙХАТИГА КИРИТИЛГАН
ПСИХОАКТИВ МОДДАЛАРДИР.
Ҳозирги кунда ҳам, аввалгидек, дунёда энг кўп муаммоларни келтириб
чиқараётган наркотиклардан героин, наша, кокаин ҳисобланади.
5.
1961 йилги «Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида» ва1971 йилги «Психотроп моддалар тўғрисида»ги ягона
Конвенцияларга мувофиқ:
Гиёҳвандлик
воситалари
табиий ёки сунъий тайёрланган воситалар,
таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган
препаратлар ва ўсимликлар ёхуд уларнинг
қисмлари тушунилади
Психотроп
моддалар
Рўйхатга киритилган, табиий ёки сунъий
тайёрланган воситалар, препаратлар, табиий
материаллари тушунилади. (психотроп моддалар
гиёҳвандлик воситаларнинг бир тури ҳисобланади)
Прекурсорлар
юқорида кўрсатилган Рўйхатга киритилган
гиёҳвандлик воситаларини ёки психотроп
моддаларини ишлаб чиқаришда, тайёрлашда, қайта
ишлашда фойдаланиладиган моддалар
тушунилади
6.
НАРКОТИКЛАРГА ҚАРАМЛИК НИМА?Наркомания (наркотикларга қарамлик) сўзи
иккита
грекча
сўзлардан
ташкил
топган:
narke+mania; бу ерда mania сўзи – эҳтирос,
майилни англатади. Одатда беморлар фақат битта
наркотикка қарам бўладилар, лекин баъзи ҳолларда
эса улар иккита наркотикка ҳам қарам бўлиб
қоладилар (масалан бир вақтнинг ўзида наша билан
героинга). Бундай ҳолатларда полинаркоманиялар
ҳақида сўз кетади (грекча. Polys – кўп). Бу
наркоманияларнинг ўта оғир кўриниши ва уларни
даволаш жуда қийин кечади.
7.
НАРКОМАНИЯНаркомания – инсон организмини ва
руҳиятини вайрон қилувчи оғир касалликлардан
биридир. Бунда наркотик истеъмол қилувчининг ўзи
ушбу касалликни орттиришда асосий иштирокчи
сифатида чиқади, ўз ихтиёри билан касалликни
орттиради. Наркоманиянинг маккорлиги, доғулиги
шундан иборатки, наркотикларга қарамлик дарҳол
шаклланиб қолмагани билан, биринчи марта
истеъмол қилишлар ҳеч қандай ёқимли таассуротлар
чақирмагани
билан,
хаттоки
илк
истеъмол
қилгандаги ҳиссиётлар эсидан чиқиб кетгани билан,
наркотикларнинг келгусида яна такрор истеъмол
қилишлар ўзини унчалик узоқ вақт куттириб
қўймайди, тез орада инсон иродасини бўғиб қўйиб,
яна такрорий истеъмол қилишига кучли интилишни
уйғотади.
8.
ЛирикаТрамадол
Фенотропил
Фенобарбитал
Коаксил
Соннат
Баклосан
Кракодил ва бошқалар
9.
НАРКОМАНИЯНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИПсихоактив моддаларга қарамлик билан боғлиқ бўлмаган бошқа барча
касалликларда бўлганидек, наркоманияларда ҳам, уларнинг шаклланишига олиб
келувчи бир қатор сабаблар бор албатта. Ушбу омилларни учта гуруҳга ажратиш
мумкин:
организмнинг ривожланиши ва тузилиши билан боғлиқ бўлган омиллар (отаБИОЛОГИК
онадаги кузатилиши мумкин бўлган маълум бир касалликлар, наркологик ва
ОМИЛЛАР
руҳий касалликларга наслий мойиллик, ёшлигида, айниқса болалигида чалинган касалликлар, моддалар алмашинуви хусусиятлари, жинси, ёши, ва х.)
ПСИХОЛОГИК
ОМИЛЛАР
инсоннинг характери билан, унинг одатлари, қизиқишлари, ақлий қобилияти
ва ҳаётидаги ҳар хил вазиятларда кечадиган реакциялари билан боғлиқ
бўлган хусусиятлари
ИЖТИМОИЙ
ОМИЛЛАР
жамиятнинг наркотикларга муносабати, давлатнинг наркоманияга қарши
курашиш сиёсати, профилактика тизими, оиладаги фарзанд тарбияси,
ўқишдаги ўртоқлари, ишдаги ҳамкасабалари, маълумоти, касби, жамиятнинг
маданият даражаси, дин, наркотикларга бўлган «мода» ва х.)
10.
Гиёҳвандлик оқибатида келиб чиқадиган касалликлар:Наркотикларнинг инсон организмига узоқ муддатли ва узлуксиз таъсири
натижасида барча аъзоларда ҳар хил касалликлар юзага келади, улар астасекин емирила бошлайди.
Тери қопламининг рангги хунук тус олади;
сочлар тўкилади;
тирноқлар синувчан;
тишлар ҳам уваланиб кетади;
иштаха йўқолади;
доимий қабзият безовта қилади;
кўриш қобилияти ҳам пасаяди;
беморлар наркотикларни шприц орқали истеъмол қилганларида бориббориб шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмай қўядилар, баъзида битта
шприцдан бир нечта бемор фойдаланиши оқибатида игна санчиш орқали
томирларидан ҳар хил инфекцион касалликларни юқтириб олишлари
мумкин (гепатитлар, ОИВ/ОИТС ва х.). Энг хавфлиси албатта – ОИВ/ОИТС.
11.
Гиёҳванд моддалардан сурункали заҳарланишинсоннинг нафақат шахсини мажруҳ қилади, унинг
асаб тизимига, бош миясига оғир зарар етказади,
фаҳм-фаросатини шикастлайди. Агар бемор наркотик
истеъмол қилишдан тўхтамаса, унда у шу босқичнинг
ўзида наркотиклар дозасини ҳаддан зиёд ошириб
юбориш натижасида, ёки бошқа бирор бир йўлдош
касалликка чалиниши оқибатида нобуд бўлади.
Бордию бемор омон қолиб касалликнинг охирги
босқичларига етиб борса, унда у наркотикнинг
аввалги дозаларини кўтаролмайдиган, озиб-тўзиб
кетган, ҳамма нарсага бефарқ бўлган ногиронга
айланади. Ундай беморлар кўпроқ тўшакда ётадилар.
12.
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОПМОДДАЛАРНИ ҚОНУНГА
ХИЛОФ РАВИШДА ЭГАЛЛАШ ЖИНОЯТИНИНГ
КВАЛИФИКАЦИЯГА ОИД ТУРЛАРИ
1
илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир
этган шахс томонидан (ЖК 271-м. 2-қ. а-банди)
2
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб
(ЖК 271-м. 2-қ. б-банди)
3
ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан (ЖК 271-м. 2-қ. в-банди)
4
талончилик йўли билан (ЖК 271-м. 2-қ. г-банди)
5
мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб (ЖК 271-м. 2-қ. д-банди)
13.
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ ҚОНУНГА
ХИЛОФ РАВИШДА ЭГАЛЛАШ ЖИНОЯТИНИНГ
КВАЛИФИКАЦИЯГА ОИД ТУРЛАРИ
6
товламачилик йўли билан (ЖК 271-м. 2-қ. е-банди)
7
кўп миқдорда содир этилган бўлса (ЖК 271-м. 2-қ. ж-банди)
8
ўта хавфли рецидивист томонидан (ЖК 271-м. 3-қ. а-банди)
9
уюшган гуруҳ ёки уни манфаатларини кўзлаб (ЖК 271-м. 3-қ. б-банди)
10
босқинчилик йўли билан эгаллашда (ЖК 271-м. 3-қ. в-банди)
14.
СТАТИСТИКАХалқаро экспертларнинг маълумотларига кўра:
опий гуруҳидаги моддаларнинг айланиши эвазига
олинаётган даромад 68 млрд. АҚШ доллардан зиёдни
ташкил қилади;
улардан 61 млрд. АҚШ доллари героин
истеъмолчилари;
7 млрд. АҚШ доллари опий истеъмолчилари
ҳисобидан орттирилган.
Жами дунё бўйича гиёҳвандликка чалинганларни
даволаш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун
200-250 млрд. АҚШ доллари ҳажмидаги маблағ зарур.
15.
ГИЁҲВАНДЛИК ОҚИБАТЛАРИ16.
ИСЛОМ ДИНИДА ГИЁҲВАНДЛИК ҲАҚИДАЎнинчи ҳижрий асрдан бошлаб китобларимизда “Гиёҳвандлик моддалари”
истилоҳи ишлатила бошланди. Яъни 400 йил олдин. Ўша вақтларда барча
мазҳабларнинг фуқаролари гиёҳвандлик моддаларининг ҳаром эканлигига, уларни
ҳалол санаган киши кофир бўлишига иттифоқ қилганлар. Шунингдек, уларни
ейиш, ичиш, ҳидлаш ёки игна орқали қабул қилиш мутлақо мумкин эмас.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ворид бўлган ҳадис ҳамр сабабли
лаънатланган кимсалар хусусида ҳужжат бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло
ҳамрни ҳам, уни ичувчисини ҳам, қуювчисини ҳам, сотиб
олувчисини ҳам, сотувчисини ҳам, тайёрлатувчисини ҳам,
олиб келувчисини ҳам, олиб кетувчисини ҳам лаънатлади”.
17.
НАРКОМАНИЯГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШНаркоманияга чалинган беморларни даволашда энг
асосийси – бу уларни наркотиклардан бутунлай
тийилишларида ёрдам кўрсатиш. Наркотиклардан батамом
воз кечиш ва келажакда бошқа барча психоактив
моддалардан тийилиш даволанишни самараси ҳисобланади.
Наркоманияларни даволаш пухта билим ва узоқ вақт талаб
қилинадиган машаққатли иш.
Даволаш самарали бўлиши учун уни албатта
стационар (касалхона) шароитида олиб бориш керак.
Даволашнинг биринчи босқичи аввалом бор беморларни
наркотикдан айрилгандаги ҳолатида ёрдам кўрсатишдан
иборат. Кейинги босқичи бўлса, уларни доим наркотиклардан
тийилиб, жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси бўлиб юришда
кўмак бериш. Айнан шундай самарага эришиш жуда кўп
қиррали, мураккаб вазифани бажаришни талаб қилади.