1.75M
Categories: economicseconomics financefinance

Innovatsion loyixalarni moliyalashtirish tizimi. 17-mavzu

1.

17-mavzu. Innovatsion
loyixalarni moliyalashtirish
tizimi
Ma’ruzachi: (PhD)Buranova L.V.

2.

Innovatsion loyixalarni moliyalashtirish tizimi
Innovatsion loyixalarni moliyalashtirish tizimi.
Innovatsion kompaniyalar ustav kapitalini shakllantirishning xususiyatlari.
Innovatsiyalarning turli xayot bosqichlarida moliyalashtirishning tartibi.
Davlat innovatsion dasturlarini moliyalashtirish va uning asosiy bosqichlari.
Davlat tomonidan moliyalashtiriladigan innovatsion loyixalar.
Moliyalashtirish manbalari. Davlat grantlari. Venchur fondlarning tashkil etilishi va faoliyatini
boshqarish.
Moliyalashtirish darajasini aniqlash, aniqlash usullari. Korxonaning o‘z mablag‘lari hisobidan
innovatsion loyihalarni moliyalashtirish.Joriy xarajatlar .Kapital xarajatlar.
Ilmiy-tadqiqot ishlarini moliyalashtirish manbalari.
Loyihalar va ularning turlari. Fundamental,amaliy va innavatsion loyihalar.
Innavatsion loyihalarni moliyalashtirishda xalqaro tashkilotlarning roli.
Innovatsion loyixalarni moliyalashtirishning xorij tajribasi.

3.

Innovatsion loyixalarni moliyalashtirish tizimi

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

Инновацион фаолиятни
молиялаштириш – янги турдаги
маҳсулотларни ишлаб чиқариш
жараёнини лойиҳалаштириш, тадқиқ
этиш ва ташкил қилиш, ишланмалар
ва ташкилий жараёнларни, янги
турдаги техника ва технологияларни,
иш ва хизматларни, шунингдек,
бошқарувнинг янги шакл ва
услубларини яратиш ва жорий этишга
йўналтирилган пул маблағларидан
фойдаланишдир.

20.

Корхона инновацион фаолиятини
молиялаштириш манбаларини
ички (ўз маблағлари)
ташқи манбалар

21.

Инвестицион ресурслар
самарадорлиги ва қарз
капиталининг
қайтарилишини
таъминлашга қаратилган
бошқариш механизми
Молиявий маблағларни
жамлаш ва уларни
инновацион лойиҳаларга
инвестициялаш механизми
Инвестицион
ресурслар
манбалари
Инновацион лойиҳанинг маҳсулот ҳаётийлик цикли барча босқичларида зарур
молиявий ресурслар билан таъминланганлигининг юқори даражаси бозор
томонидан маҳсулот етарли даражада қабул қилинмаслиги билан боғлиқ хатарни
камайтиради ва унинг самарадорлигини оширади. Қуйидагилар инновацион
фаолиятни молиялаштириш тизимининг элементлари ҳисобланади:

22.

Инновацион фаолиятни
шакллари мавжуд:
молиялаштиришнинг
қуйидаги
1. Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш;
2. Банк кредитлари орқали молиялаштириш;
3. Венчур молиялаштириш;
4. Лизинг;
5. Форфейтинг;
6. Аралаш молиялаштириш ва бошқалар.
Умуман олганда, инновацион лойиҳаларни молиялаштириш
тизими молиялаштириш манбалари ва молиялаштиришнинг
ташкилий шаклларини ўз ичига олади.

23.

Инновацион лойиҳаларни давлат томонидан
молиялаштириш шакли асосан
давлат бюджетини ташкил этувчи Республика ва
маҳаллий бюджетлар маблағлари эвазига амалга
оширилади.
Бу жараёнда асосий эътибор миллий иқтисодиёт тармоқларининг стратегик
аҳамиятига қаратилади. Устувор аҳамиятга молик тармоқлардаги инновацион
лойиҳаларни молиятириш орқали халқаро майдондаги рақобатбардошлик
таъминланиши кўзда тутилади. Бюджет маблағларининг инновацион
лойиҳаларга ажратилиши қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
● давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш доирасида;
● истиқболли инновацион лойиҳаларни танлов орқали танлаб олиш асосида.

24.

Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобига инновацион фаолиятни молиялаштириш
бирмунча мураккаб масала ҳисобланади. Одатда кичик бизнес таркибига киритилувчи хўжалик
юритувчи субъектларнинг инновацион фаолият билан шуғулланиш учун етарли даражада
маблағлари бўлмайди. Аксарият ҳолларда инновацион фаолиятни олиб бориш йирик корхоналар,
яъни акциядорлик жамияти шаклидаги корхоналарда учрайди. Акциядорлик жамияти шаклидаги
корхонада йирик ҳажмдаги молиявий маблағларни жамлай олиш ва уни айнан инновацион
фаолиятга йўналтириш имконияти ошади. Шу билан бирга, бу шаклдаги корхоналарда истиқболли
инновацион лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшимча акциялар эмиссиясини амалга ошириш
имкониятлари мавжуд. Бу йўл билан кредит ресурсларидан фойдаланиш жараёнида юзага келувчи
иқтисодий харажатлар бирмунча тежаб қолинади. Қимматли қоғозларнинг қўшимча эмиссияси
миқдорини аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичлар эътиборга олинади:
● инновацион лойиҳани амалга ошириш учун молиявий ресурслар ҳажми;
● капитал ва дивиденд миқдорининг кутилаётган ўсиш ҳажми;
● акцияларнинг жойлаштирилиши натижасида эмитент томонидан олиниши кутилаётган пул
тушумлари ҳажми.

25.

Инновацион
лойиҳаларни
венчур
асосида
молиялаштиришнинг дастлабки босқичларданоқ юқори таваккалчилик
хатари мавжуд бўлиб, инвестициялаштирилган жараёнларнинг якуний натижалари
амалга оширилгандан кейин ижобий самарага эришилмаган тақдирда
молиялаштирилган маблағлардан ажралиб қолиш ҳолати кузатилиши мумкин.
Венчур капиталининг инвесторлари барча масъулият ва молиявий хатарларни
тадбиркор билан тенг шерикликда ўз зиммаларига оладилар. Венчурли
инвестициялар одатда 5-7 йил давомида фаолият кўрсатади. Инновацион
лойиҳани амалга оширишни молиявий маблағлар билан таъминлашнинг қуйидаги
босқичлари фарқланади:
1) фондни (жамғармани) яратиш;
2) келишувларни амалга ошириш (шартномаларни имзолаш);
3) инвестициялаш;
4) инвестициялашдан кейинги бошқарув;
5) бизнесдан чиқиш жараёнини бошқариш

26.

Молиявий лизинг мулкни, бевосита молиявий ижара объектини келишилган шартномага биноан
ўн икки ойдан ортиқ муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини беришда юзага келадиган
ижаравий муносабатлардир. Молиявий лизинг қуйидаги шартларга жавоб бериши керак:
● молиявий лизинг шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарага
олувчининг мулки бўлиб ўтиши;
● молиявий лизинг шартномасининг муддати молиявий лизинг объекти хизмат муддатининг 80
фоизидан ортиқ бўлиши ёки молиявий лизинг объектининг молиявий лизинг шартномаси
тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан камроғини
ташкил қилиши;
● молиявий лизинг шартномасининг муддати тугагач, ижарага олувчи молиявий лизинг
объектини ушбу ҳуқуқ сотилиш кунидаги бозор қийматидан анча паст нархда сотиб олиш
ҳуқуқига эга эканлиги ва бунда лизинг муддатининг бошида ушбу ҳуқуқнинг сотилишига
асосланган ишончнинг мавжуд бўлиши;
● молиявий ижара шартномаси амал қиладиган давр учун ижара тўловларининг дисконтланган
жорий қиймати молиявий ижара объектини ижарага бериш пайтидаги жорий қийматининг 90
фоизидан ортиқ бўлиши.
Молиявий лизинг бир томондан юқори қийматли асбоб-ускуналарни кўп сонли
фойдаланувчиларга тақдим этиш имкониятини, иккинчи томондан лизинг олувчиларнинг муайян
даврда йирик ҳажмдаги харажатларини камайтириш имконини беради.

27.

Форфейтинг тижорат кредитининг банк кредитига айланиши
билан боғлиқ операция ҳисобланади. Бу операциянинг
моҳияти қуйидагиларда ифодаланади: форфейтинг
операцияларида ишлатиладиган молиявий воситалар
банклардаги анъанавий савдо векселлари ҳисоб-китоблари
каби қўлланилади. Фарқи шундаки, вексель эгаси ягона импорт
қилувчи сифатида форфейтингда таваккалчилик билан боғлиқ
бўлади. Оддий ҳисоб-китобда эса вексель қонунчилигига
биноан кўпгина ҳолларда қарздорлик жавобгарлиги экспорт
қилувчининг харидорни кредитлашни узайтиришига имкон
беради. Банкнинг форфейтинг операциялари бўйича
таваккалчиликни ўз зиммасига олиши инвесторларнинг ўз
маблағларини узоқ муддатга қўшимча жойлаштиришга
қизиқишларини оширади. Форфейтинг операцияларида
иштирок этувчи банклар учун евровалюта бозори молиявий
воситалар бозори бўлиб ҳисобланади. Форфейтинг бўйича
кредитлаш муддатлари одатда 1 йилдан 7 йилгача бўлган
даврни ташкил этади.
English     Русский Rules