Similar presentations:
8-мавзу.рақобат
1.
Мавзу: Рақобат ва монополияРежа:
1. . Рақобатнинг иқтисодий мазмуни ва
ривожланиш босқичлари
2. Рақобат шакллари ва усуллари
3. Монополия, унинг вужудга
келиши ва турлари
4.Монополиянинг афзалликлари
ва камчиликлари
2.
Рақобат — бу юқори фойда ва омилли даромад олиш ҳамданафлиликни энг юқори даражага етказиш мақсадида бозор
субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидир.
Ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат:
Товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш, юқори нархларда
сотиш ва бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш орқали энг кўп фойда
олишга қаратилади.
Ресурс эгалари ўртасидаги рақобат:
Ўзларининг иқтисодий ресурсларини (капитал, ер, ишчи кучи) юқори
нархларда сотиш орқали кўпроқ омилли даромадга эга бўлишга
қаратилади.
Истеъмолчилар ўртасидаги рақобат:
Даромадларнинг мавжуд даражасида кўпроқ миқдордаги товарларни
сотиб олишга, яъни сарфлаган пули эвазига кўпроқ нафлиликга эга
бўлишга қаратилади.
3.
Рақобатчилик мухити-бу рақобат узлуксиз ва чекланмаган холда боришиучун керакли шарт шароитнинг мавжудлигидир
бундай мухит эркин рақобатли бозорга хосдир.
Рақобат усуллари – рақобат курашида қўлланиладиган восита ва
дастаклардан иборат бўлиб, бунда рақобат нарх воситасида ва нархсиз
рақобатлашиш усуллари орқали амалга оширилади.
Рақобатнинг ривожланиш босқичлари:
1. Оддий товар хўжалигига хос бўлган рақобатчилик, босқичи.
2. Соф ёки эркин рақобатга асосланган босқич.
3.Монополистик рақобат босқичи.
4.Xозирги замон маданий жихатдан ривожланган рақорбатчилик
босқичи.
4.
2. Рақобат шакллари ва усуллари1.Ишлаб
чиқарувчи
(сотувчи)лар
нинг
бозордаги
мавқеига
кўра:
2.Миқёсига
кўра:
• соф ёки эркин рақобат;
• олигополия
• соф монополия
• тармоқлар ичидаги рақобат;
• тармоқлар ўртасидаги рақобат;
• миллий хўжалик доирасидаги рақобат;
• жаҳон хўжалиги доирасидаги рақобат.
5.
3.Содирбўлиш
характерига
кўра:
4.Амалга
ошириш
усулига
кўра:
5.Амалга
ошириш
йўлига кўра:
• тартибсиз (стихияли) рақобат;
• тартибга солинадиган рақобат.
• нарх воситасида рақобат;
• нархдан бошқа воситалар орқали олиб
бориладиган рақобат.
• ҳалол рақобат;
• ғирром рақобат.
6.
Тармоқ ичидаги рақобат – маҳсулот ишлаб чиқариш васотишда қулай шароитга эга бўлиш учун бир тармоқ
корхоналар ўртасида боради. Тармоқ ичидаги рақобат
натижасида турли ишлаб чиқарувчилар товарларнинг
индивидуал (алоҳида) нархи, бозор нархига айланади.
Тармоқлар ўртасидаги рақобат – турли тармоқ корхоналари
ўртасида юқори фойдага эга бўлиш учун боради. Бу рақобат
натижасида корхоналарда ҳосил бўлган турли фойда
нормалари ўртача фойдага айланади
Ғирром рақобат -Рақобатлашувнинг ноанъанавий, жамият
томонидан эътироф этилмаган, ижтимоий аҳлоқ қоидалари
доирасидан четга чиқувчи, ноиқтисодий (яъни, жисмоний куч
ишлатиш, мажбурлаш, рақибларнинг обрўсига путур етказиш
ва ҳ.к.) усулларидан фойдаланишдир.
Ҳалол рақобат – рақобат курашида жамият томонидан тан
олинган иқтисодий усулларни қўллаш, ўзининг мақсад ва
манфаатларига эришишда умумжамият манфаатларига зид
келувчи
ҳолатларни
қўлламаслик
каби
қоидаларга
асосланади.
7.
Миллий хўжалик доирасидаги рақобат – натижасида ўртачанархлар ва бозор субъектларининг ялпи миллий (ички) маҳсулотдаги
улуши аниқланади.
Жаҳон хўжалигидаги рақобат – турли давлатлар миллий ишлаб
чиқарувчиларнинг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш учун
боради ва унинг натижасида алоҳида товарларнинг жаҳон нархлари
шаклланади
Тартибсиз (стихияли) рақобат – бозор кучларининг таъсирида
табиий равишда рўй беради.
Тартибга солинадиган рақобат – маданийлашган тарзда ва маълум
меъёрлар доирасида содир бўлади.
Нархнинг рақобат воситаси сифатида қўлланилиш даражасига
қараб нарх ёрдамидаги ва нархсиз рақобат ажратилади.
8.
Рақобат усуллари ва дастаклари1.“Нархлар жанги”-Бунда йирик ишлаб чиқарувчилар рақибларини
тармоқ (бозор)дан сиқиб чиқариш учун товарларига нархларини вақтивақти билан ва узоқ муддат пасайтириб туради.
2.Демппинг нархларни қуллаш-Бунда миллий ишлаб
чиқарувчилар ўзларининг товарларини бошқа мамлакатларга ички
бозордаги нархлардан, айрим ҳолларда таннархдан ҳам паст бўлган
нархларда чиқаради.
3.Нархлардан чегирма қилиш-Бунда товар нархларидан муайян
фоизда чегирма қилинади.
4.Имтиёзли нархларни қуллаш-Бунда харид ҳажмини купайтириб борган
истеъмолчиларга рағбатлантирувчи имтиёзли (пасайиб борувчи) нархлардан
фойдаланилади.
9.
Нархсиз рақобатлашиш:1. Товар сифатини табақалаштириш - бир хилдаги эҳтиёжни қондирадиган ва бир турга мансуб бўлган товарлар турлича истеъмол
хоссаларига эга бўлади.
2.Товарларни кредитга сотиш - товарлар нисбатан ортиқча бўлган
шароитда ишлаб чиқарувчи ўз товарларини нархини кечиктириб тўлаш
шарти билан сотиб, рақибларидан устун келиши мумкин
.
3.Сотиш вақтида ва кафолатланган муддатда текин сервис хизмати
кўрсатиш.
4.Маркетинг - унинг воситасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш
жараёнини талабга мослаштиришга ҳаракат қилинади.
5.Реклама, товар белгилари, фирма муҳирлари ҳамда қадоқлаш
усуллари товарлар жозибадорлигини ошириш ва сотиш ҳажмининг
кўпайишини рағбатлантиришнинг муҳим йўллари ҳисобланади.
10.
3. Монополия ва унинг турлариМонополия – иқтисодий фаолиятининг бирор соҳасида (ишлаб
чиқариш, хизмат кўрсатиш, тижорат ва ҳ.к.) корхона ёки давлатнинг
танҳо ҳукмронлигини ифодалайди.
Монополияларнинг вужудга келиш сабаблари:
Капиталнинг тўплануви ва марказлашиши;
Фан-техника тараққиёти;
Давлатнинг айрим фаолият соҳаларини қўллаб-
қувватлаши;
Ишлаб чиқаришдаги обектив технологик зарурият;
Ўзаро келишиш
11.
Монополиянинг турлари:Табиий
монополиялар -
иқтисодий
фаолиятнинг
техникавий ва
технологик
хусусиятлари тақозо
қилиб, улар рақобатни
қуллаш мумкин
булмаган ёки қийин
бўлган соҳаларни ўз
ичига олади.
1.Сув, энергия, газ
таъминоти
корхоналари
2.Темир йул
транспорти.
3.Ҳарбий - мудофаа
мажмуаси
корхоналари
12.
Иқтисодий (сунъий) монополиялар - ишлаб чиқариш ва капиталнингтўпланиши ҳамда корхоналарнинг турли йуллар билан бирлашиши натижасида
вужудга келади.
Картел -бир тармоқ корхоналарнинг иттифоқи бўлиб, унинг
иштирокчилари тўлиқ иқтисодий мустақиллигини сақлаб қолади, фақат ишлаб
чиқариш ҳажми, сотиш бозорлари ва баҳолари тўғрисида келишиб олади.
Синдикат- бир турдаги махсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар
бирлашмаси бўлиб, унинг аъзолари ишлаб чиқариш соҳасида мустақиллигини
сақлаб қолади, маҳсулот эса синдикат мулки сифатида сотилади.
Трест — ишлаб чиқариш воситалари ва маҳсулотга биргалиқда эгалик
қилувчи корхоналар гуруҳи бўлиб, фойда қўшилган капитал ҳажмига қараб
тақсимланди.
Консерн – формал мустаққил корхоналар иттифоқи бўлиб, унинг
доирасида бош фирма барча қатнашчилар устидан молиявий назоратни ташкил
қилади.
13.
4.Монополияларнинг афзалликлари ва ижтимоий –иқтисодий оқибатлари
Монополиянинг ижобий томонлари сифатида
қуйидагиларни қайд қилиш мумкин:
Маҳсулоти одатда, юқори сифат билан ажралиб
туради;
ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва
ресурсларни тежаш имконини беради;
Ишлаб чиқаришни фан-техника тараққиёти ютуқлари
асосида ривожлантириш учун катта молиявий
маблағларга ва иқтисодий имкониятларга эга бўлади.
14.
Монополиянинг салбий томони сифатида қуйидаги жихатларникўрсатиш мумкин:
1) ресурсларнинг оқилона тақсимланмаслиги- Монополияларнинг юқори
фойда кетидан қувиб, сунъий равишда ишлаб чиқаришни чеклаши
нархларнинг кўтариши, пировард натижада ресурслардан фойдаланиш ва
уларни тақсимлаш самарадорлигининг пасайишига олиб келади.
2) даромадлардаги тенгсизликнинг кучайиши-бу ҳолат ҳам нархлар-нинг
монопол тарзда оширилиши (пасайтирилиши) ҳамда юқори фойда олиниши
билан боғлиқ бўлиб, бу аҳоли қолган қисми даромадларининг нисбатан
камайишига олиб келади;
3) иқтисодий турғунлик ва фан-техника тараққиётининг секинлашувиБундай ҳолатнинг вужудга келиши монополистларнинг рақобатчилар
босимини сезмасликлари ҳамда аксарият ҳолларда юқори фойдани қўшимча
уринишларсиз ўзларининг бозордаги ҳукмронликлари ҳисобига олишлари
мумкин.
иқтисодиётда демократик ҳаракатларнинг тўсиб қўйилишиМонополистлар иқтисодиётдаги эркин ва ҳалол рақобатга тўсқинлик қилиб,
нисбатан кучсиз бўлган корхоналарни ўзларига бўйсундиришлари, ўз
ходимларининг меҳнатига пасайтирилган миқдорда ҳақ тўлаш, паст сифатли
товарларни ишлаб чиқариш, ўта даражада ошириб юборилган сотиш нархлари
(ёки пасайтирилган харид нархлари), ўз маҳсулотини истеъмол қилишга
билвосита усул орқали мажбурлаш каби камситувчи шартларини кўндаланг
қўйишлари мумкин.
4)
15.
Антимонополқонунчилик
Антимонопол
қонунчиликни
нг келиб
чиқиши.
Антимонопол
сиёсат.
Монопол
фаолиятни
тартибга
солиш чоратадбирлари.
16.
Иқтисодиётда монополлашув принциплари кучайиб бориши билан рақобатчекланади, шу сабабли рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришда
давлат ҳам қатнашади. Бу эса, давлатнинг монополияларга қарши
сиёсатида ўз аксини топади
Давлатнинг антимонопол сиёсати- монополиялар фаолиятини чеклаш,
тартибга солиш ва рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришга
қаратилади.
Монополист – монопол фойдага эга бўлиш учун имконият
яратадиган товар ҳажми ва нархи устидан назоратни амалга оширувчи
фирма.
Монополистик фойда – бозор ва ишлаб чиқариш устидан нарх назоратини
ўрнатиш ҳисобига олинадиган ўта юқори фойда.
Антимонопол
қонунчилик – бозор иқтисодиётига асосланган
мамлакатларда рақобат муҳитини бир маромда ушлаб туришга,
монополизм
ҳамда
носоғлом
рақобатга
қарши
курашишга
йўналтирилган ҳуқуқий актлар мажмуаси.
Антимонопол назорат – иқтисодий, маъмурий ва қонунчилик
доирасидаги мажмуа бўлиб, у давлат томонидан амалга оширилади ва
бозордаги рақобатга шарт-шароит яратиб бериш ҳамда бозор
механизмининг нормал ишлашига таҳдид солувчи бозордаги сурункали
монополлашишга йўл қўймасликка йўналтирилади.
17.
Давлатнинг монополияга қарши сиёсати асосинимонополияга қарши қонунчилик ташкил этиб, у турли
мамлакатларда турли даражада ривожланган бўлади.
1. Шерман қонуни- (1890 й.) Бу қонун картель битимларини ноқонуний
деб ҳисоблайди, савдони яширин монополлаштириш, у ёки бу тармоқдаги
якка назоратни қўлга олиш, нархлар бўйича келишувларни таъқиқлайди.
Бу қонун асосан савдо ва тижорат фаолиятининг монополлашувига
қарши йўналтирилади. Ҳамда эркин савдони чеклашга қаратилган
келишувларнинг ҳар қандай шаклига тақиқ қўяди. Мазкур қонунда жазо
чораси сифатида жарималар, зарарни қоплаш, қамоққа олиш ва ҳатто
айбдор фирмани тугатишни ҳам кўзда тутади. Бу қонуннинг энг муҳим
ҳусусияти мавжуд фаолият қилиб турган монополияларга қарши курашга
қаратилади. Унинг камчилиги асосий қоидалар ноаниқлиги, қонуннинг
бажарилишини назорат қилувчи доимий муассаса йўқлиги ва
антимонополистик тадбирларнинг профилактик характерга эга
бўлганлигидир..
2. Клейтон қонуни (1914 йилда қабул қилинган).
Бу қонун маҳсулот сотиш соҳасидаги чекловчи фаолиятларни, нарх
бўйича камситиш, маълум кўринишдаги бирлашиб кетишлар, ўзаро
боғланиб кетувчи директоратлар ва бошқаларни тақиқлайди.
18.
3. Робинсон-Пэтмэн қонуни (1936 йилда қабул қилинган). Буқонун савдо соҳасидаги чекловчи фаолиятлар, «нархлар
қайчиси», нарх бўйича камситишлар ва бошқаларни тақиқлайди.
4. Унлер-Ли қонуни (1938 й.) Савдо бўйича федерал
комиссияга “савдода чалғитишга олиб келадиган ҳаракатларни”
назорат қилиш бўйича қўшимча мажбурият қўйди. Натижада
комиссия истеъмолчини реклама ва ёлғон маълумот натижасида
жабр кўришдан ҳимоя қилиш вазифасини олди. Уилер-Ли
қонуни истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган.
Мазкур
қонун
ёлғон
реклама
ва
маълумотларни
сохталаштиришга қарши қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига
олади.
5. 1950 йилда Клейтон қонунига Келлер-Кефовер тузатиши
киритилди. Унда ноқонуний бирлашиб кетишлар тушунчасига
аниқлик киритилиб, активларни сотиб олиш орқали бирлашиб
кетиш тақиқланди.
19.
2. Ўзбекистонда антимонопол қонунчиликнинг вужудгакелиши
Антимонопол тартибга солишнинг асосий йўналишлари:
бозорнинг монополлашувини чеклаш;
рақобатчи компаниялар қўшилишини тақиқлаш;
монопол нархлар белгилашни тақиқлаш;
рақобатни маданийлашган тарзда олиб боришни қўллаб-қувватлаш.
«Монопол
фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
қонунига (1992 йил) кўра, бозорда атайлаб тақчиллик ҳосил қилиш, нархларни
монополлаштириш, рақобатчиларнинг бозорга кириб боришига тўсқинлик
қилиш, рақобатнинг ғирром усулларини қўллаш ман этилади.
Қонунни бузувчилар рақибига етказган зарарни қоплашлари, жарима
тўлашлари, ғирромлик билан олган фойдадан маҳрум этилишлари шарт.
Республикада монополияга қарши фаол чораларни амалга ошириш учун Молия
вазирлиги тизимида монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бош
бошқармаси тузилди. Бошқармага рўйхатга киритилган монополия мавқеидаги
корхоналар маҳсулоти бўйича нархларни ва рентабилликни тартибга солиб
туриш ҳуқуқи берилди.
20.
Иқтисодиёт ва монополияга қарши амалиёт соҳасидагиаҳамиятли ўзгаришлар тегишли қонунчилик базасини янада
такомиллаштиришни тақозо этади.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан
(1996 йил 27 декабрда) «Товар бозорларида монополистик
фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги янги қонун қабул
қилинди.
Ушбу қонун монополистик фаолият ва ғирром рақобатнинг олдини
олиш, уни чеклаш, тўхтатишнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини
белгилаб бериб, республиканинг товар бозорларида рақобат
муносабатларини шакллантириш ва самарали амал қилишини
таъминлашга қаратилган.
Шунингдек, мазкур
қонунда мавжуд ва сақланиб қолган
монополистлар томонидан бозорда ҳукмронлик мавқеини суистеъмол
қилишнинг олдини олиш ва унга барҳам беришни кўзда тутса,
иккинчидан, энг асосий муҳим масалалардан
ҳисобланган
монополиядан чиқариш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш
зарурлиги белгилаб қўйилган.
21.
Қуйидаги ҳатти-ҳаракатлар монополияга қаршиқонунчиликка зид ҳисобланади:
- хўжалик юритувчи субъект томонидан бозордаги устунлик
мавқеининг суистеъмол қилиниши (5-модда);
- хўжалик субъектларининг рақобатни чеклашга қаратилган
битимлари (ўзаро келишилган хатти-ҳаракатлари) (6-модда);
- давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият
органларининг рақобатни чеклашга йўналтирилган хаттиҳаракатлари (7-модда);
- ғирром рақобат (8-модда).
Республикада агар корхона ишлаб чиқарган муайян маҳсулотлар
бозордаги шу турдаги товарларнинг 35 фоизидан ортиқ бўлса,
бу корхона монополистик корхона сифатида Давлат Реестрига
киритилади. Озиқ-овқат товарлари гуруҳи учун бундай мезон
даражаси 20 фоиз деб белгиланган.
22.
Ўзбекистон Республикасининг антимонопол қонунчилигиМонополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида” ги қонун (1992 й).
Унда бозорда атайлаб тақчиллик ҳосил қилиш, нархларни
монополлаштириш, рақобатга тўсқинлик қилиш ва унинг ғирром
усулларини қуллаш тақиқланади
Давлатнинг монопол корхоналарни тартибга солиш усуллари.
“Объектларнинг хўжалик юритувчи жамиятлар ва ширкатлар
таркибидан чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (1994 й)”
мувофиқ амалага оширилади
1. монопол мавқедаги корхоналар махсулотларига нархларнинг
энг юқори даражасини ёки рентабелликнинг чегарасини белгилаб
қўйиш.
2. ўз монопол мавқеини суиистеъмол қилган монополистик
бирлашмаларни бўлиб ташлаш ёки майдалаштириш кўзда тутилади
.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
конун (1996 й). Қонунда ғирром рақобат ва бозорларга белгиланган
талабларга жавоб бермайдиган товарларни чиқариш тақиқланади
23.
Ўзбекистонда самарали рақобат муҳитини яратиш учунқуйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тақозо
этилади:
а) иқтисодиётда давлат монополизмининг ҳар қандай намоён
бўлишини максимал даражада бартараф этиш.
Бунинг учун тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодиётни
давлат томонидан бошқариш тизимини такомиллаштириш учун
нисбатан қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган чуқур
институционал ислоҳотлар зарур;
б) бозор шароитида вужудга келаётган монополияларнинг
бозордаги ўз устунлик мавқеларини суистеъмол қилиш
имкониятларининг олдини олиш.
Давлат
муассасалари
рақобатнинг
ривожланишини
таъминлашлари лозим. Бусиз самарали инновациялар, паст харажатлар
ва нархлар, маҳсулотнинг юқори сифатига эришиш, бошқача айтганда,
бутун иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мумкин эмас.
Ўзбекистонда
давлатнинг
рақобатчилик
муҳитини
шакллантиришга қаратилган сиёсатида хусусийлаштириш, давлат
мулки ҳисобидан мулкчиликнинг бошқа шаклларини вужудга
келтириш асосий ўрин тутади
24.
3.Монопол фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлариМонопол фаолиятни тартибга солиш – бу
давлатнинг ишлаб чиқарувчиларнинг бозорни
монополлаштириш
имкониятини
чеклаш
мақсадида амалга оширадиган қонунчилик,
маъмурий ва иқтисодий тавсифдаги чоратадбирларидир.
25.
Давлатнинг монополияларга қарши амалга оширадиганиқтисодий чора-тадбирларини қуйидаги йўналишларга
ажратиш мумкин:
Монопол маҳсулотнинг ўрнини босувчиларини ишлаб
чиқарувчиларини рағбатлантириш;
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллабқувватлаш;
Хорижий инвеститцияларни жалб қилиш, қўшма корхоналар
ва эркин савдо зоналари ташкил қилиш;
Тақчил товарларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича
тадбирларни давлат бюджети маблағлари ҳисобига
молиялаштириш.
26.
Давлатнинг монополиялар фаолиятини тартибга солишусуллари қуйидаги мақсадларни амалга оширишга
қаратилади.
бозорнинг монополлашувини чеклаш;
доимий давлат мониторингини амалга ошириш;
монопол нархлар ўрнатилишини тақиқлаш;
рақобатни сақлаш ва қўллаб-қувватлаш яъни
рақобатчи компаниялар қўшилишига йўл қўймаслик.
Рақобат замонавий шаклларда амалга оширилишини
қўллаб-қувватлаш.
27.
Ўзбекистонда монополияга қарши сиёсатни амалгаоширувчи муассасалар:
Молия вазирлиги ҳузуридаги монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш қўмитаси (1996 й);
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитасига айлантирилди (2000й).
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат
қўмитаси (2005 й).
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (2010йилдан).
Ўзбекистонда барча монополиялар фаолияти устидан назорат қилувчи орган бу –
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳисобланади. (2015й)
28.
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗУЧУН РAҲMAT!