Similar presentations:
Бозор иқтисодиётининг асосий тушунчалари. 1-мавзу
1. 1-Мавзу. Бозор иқтисодиётининг асосий тушунчалари. РЕЖА:
1.2.
3.
4.
Фаннинг мақсади, вазифалари ва ўрганиш усуллари.
Иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар.
Ишлаб чиқариш имкониятлари ва иқтисодий танлов.
Чекланган
ресурсларни
тақсимлашнинг
бозор
механизми. Товарлар оқимининг «кичик доиравий
айланиш» модели.
2.
1. «Микроиқтисодиёт» фанининг мақсади ва вазифалариИқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда
бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли
мулкчиликка асосланган корхоналарнинг (фирмаларнинг) хўжалик
юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини,
чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш
йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини
ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бу масалаларни ҳал
қилишда “Микроиқтисодиёт” фанининг аҳамияти катта.
Фаннинг асосий мақсади талабаларга бозор муносабатлари
шароитида иқтисодиётда амал қиладиган қонуниятларни, бозор
механизмининг назарий ва амалий асосларини, жамиятдаги
ресурслар танқислиги ва кишилар зҳтиёжини қондириш зарурияти
тўғрисида кенг иқтисодий мулоҳазалар юритишни ва уни амалда
тадбиқ этиш йўлларини ўргатишдан иборат.
3.
PeФаннинг предмети, мазмуни ва асосий вазифалари
«Микроиқтисодиёт»
фанидан
ўрганилиши
лозим бўлган
муаммолар
Талаб ва таклиф таҳлили ҳамда уларга таъсир қилувчи
омиллар
Талаб ва таклиф эластиклиги, эластиклик назарияси асосида
солиқ юкининг истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар
ўртасида тақсимланиши
Истеъмолчиларнинг бозордаги хатти харакати ва
эхтиёжларини қондириш учун даромадларининг
тақсимланиши
Фирмаларнинг ишлаб чиқариш хажмини
максималлаштириш ва фирманинг оптимал размери
Рақобатлашган бозор шароитида фирма фойдасини
максималлаштириш
Рақобатлашувчи фирма ва тармоқнинг узоқ муддатли
оралиқдаги мувозанати ва тармоқнинг таклифи
Бозор турлари, рақобат ва яккаҳокимлик
Бозор ҳокимияти шароитида нарх белгилаш тамойиллари
Меҳнат бозори ва корхоналарда меҳнат ресурсларидан
фойдаланиш
Корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
4.
«Микроиқтисодиёт» фанининг бошқа фанлар биланалоқаси
Иқтисодиёт
назарияси
Корхона
иқтисодиёти
Психология
Макроиқтисодиёт
МИКРОИҚТИСОДИЁТ
Менежмент
Статистика
Маркетинг
Иқтисодий
таълимотлар
тарихи
5. 2. Иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар
Иқтисодий эҳтиёж - шахсни, корхонани ёки жамиятни фаолият кўрсатишинива ривожланишини таъминлаб туриш учун зарур бўлган моддий ресурслар.
Иқтисодий эҳтиёжни иқтисодий фаолиятга ундайдиган ички куч сифатида қараш
мумкин.
Иқтисодий эҳтиёжни икки турга бўлиш мумкин: бирламчи эҳтиёж (озиқ-овқат,
кийим-кечак, уй-жой); иккиламчи эҳтиёж (дам олиш, саёҳат қилиш, спорт билан
шуғулланиш, ўқиш ва ҳоказо).
Умуман олганда, эҳтиёж реал ва нореал бўлиши мумкин.
Реал эҳтиёж деганда, ушбу эҳтиёжни қондириш учун шахснинг даромади
етарли бўлиши тақозо қилинади.
Нореал эҳтиёж бўлганда,эҳтиёжни қондириш учун даромад етарли бўлмайди.
Иқтисодий неъматлар - шахс, корхона ёки жамиятнинг эҳтиёжларини
қондиришга хизмат қилувчи воситалар.
Бир-бирини ўрнини босувчи неъматлар - бу бир хил эҳтиёжни қондирувчи
неъматлардир. Масалан, шахснинг гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжини мол гўшти,
қўй гўшти ёки парранда гўшти билан қондириш мумкин.
Ўзаро бир – бирини тўлдирувчи неъматлар – бу шахсни ёки ишлаб чиқариш
эҳтиёжини копмлектларда қондирадиган неъматлар. Тўлдирувчи неъматлардан
бирига талаб ошса, қолганларига ҳам талаб ошади.
6. 2. Иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар
Иқтисодий ресурслар (ишлаб чиқариш омиллари) – бу иқтисодийнеъматларни ишлаб чиқаришда қатнашадиган омиллар (ер, меҳнат, асосий ва
айланма капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ахборотлар).
Тадбиркорлик қобилияти деганда, ўзига хос бўлган шундай инсон
ресурси тушуниладики, у ўзидан бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан
самарали фойдалана олиш қобилиятини мужассамлаштиради.
Эҳтиёжлар чексиз хусусиятга эга бўлса, уларни қондириш учун зарур
бўлган иқтисодий неъматлар табиатда чеклангандир. Бу эса иқтисодий
неъматларнинг тақчиллиги ёки камёблиги муаммосини келтириб чиқаради.
Иқтисодий неъматларнинг камёблиги ёки тақчиллиги деганда ресурслар
захираларининг шахс, корхона ёки жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш учун
етарли эмаслиги назарда тутилади.
7. 3. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва иқтисодий танлов масаласи
Иқтисодий неъматлар (ресурслар) тақчиллиги жамият ва унинг аъзолариолдига камёб ресурсларни оптимал тақсимлаш ва улардан самарали
фойдаланиш масаласини юзага келтиради.
Бу муаммони ечиш учун ҳар қандай жамият қуйидаги учта марказий
иқтисодий саволларга жавоб бериши керак:
Нима ишлаб чиқариш керак?
Қандай ишлаб чиқариш керак?
Кимга ишлаб чиқариш керак?
Ишлаб чиқариш имконияти – берилган технологик ривожланишда
барча мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланган холда
жамиятниниг иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш қобилиятидир.
Юқоридаги саволлардан иккитаси, яъни нима ишлаб чиқариш керак? ва
қандай ишлаб чиқариш керак? деган саволлар - ресурслардан маҳсулот ишлаб
чиқаришда фойдаланиладиган ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот
таркибининг жуда кўп альтернатив вариантлари мавжудлигини тақозо қилади.
Альтернатив (муқобил)харажатлар - иқтисодий танловда ресурслардан
энг самарали фойдаланиш билан боғлиқ энг яхши муқобил вариантдан
олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи харажатлардир.
8.
4.Чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми.Товарлар оқимининг «кичик доиравий айланиш» модели.
Иқтисодий субъектлар рационал ҳаракат қилиш тамойилига кўра ўз мақсадларига
эришиши учун хўжалик фаолиятида фаол қатнашадилар, бунинг асосий моҳияти
шундан иборатки, иқтисодий субъектлар берилган ресурслардан фойдаланишдан
олинадиган натижаларни максималлаштиради ёки маълум натижаларни олиш учун
харажатларни камайтиради.
Микроиқтисодиёт иқтисодий субъектларни иккига бўлиб қарайди истеъмолчилар (уй хўжаликлари) ва ишлаб чиқарувчилар (фирмалар).
Истеъмолчининг мақсади - мумкин даражада ўзининг эҳтиёжларини максимал
даражада қондириш бўлса, ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади – фойдани
максималлаштиришдан иборатдир.
Жамиятда вужудга келадиган яна бир муаммо - бу истеъмолчилар ва ишлаб
чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришдир:
ишлаб чиқарувчилар фаолиятини (ким қайси маҳсулотдан қанча ишлаб
чиқаради) мувофиқлаштириш;
истеъмолчилар фаолиятини (ким, қайси маҳсулотдан, қанча истеъмол қилади)
мувофиқлаштириш;
ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни
мувофиқлаштириш.
Бу муаммо товарлар айланмаси модели орқали таҳлил қилинади
9.
Товарлар айланмаси (кичик доиравийайланиш) модели
Ресурслар
бозори
Фирмалар
Уй хўжаликлари
бозори
Истеъмол
неъматлари
бозори