1.42M

1-мавзу

1.


• 1-Мавзу. Кириш.“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув
фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарийметодологик тамойиллари.
Режа:
1. Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи.
2. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад
ва вазифалари. Фанни ўрганишнинг назарий-услубий асослари.
3. Интеллектуал салоҳиятли, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш,
комил инсонни вояга етказишда мамлакат энг янги тарихининг тутган
ўрни.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг
маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва
сабоқлари тўғрисидаги фикрлари.

2.

3.

• Мамлакатимиз жаҳон цивилизациясининг бешикларидан бири
ҳисобланиб, Ўзбекистон тарихи қадим ва яқин аждодларимизнинг
ҳаётий кечмишлари қандай бўлганлиги, жаҳон тарихи тараққиётига
қўшган ҳиссаларини ҳолисона ва ҳаққоний ўрганади.
• Умуман, Ўзбекистон тарихи фани аждоларимиз ҳаётида содир бўлган
тарихий воқеаларни таҳлил қилишни, уларнинг сабаблари ва
моҳиятини, ички ва ташқи омилларини, умумий ва ўзига хос
қонуниятларини очиб беришни кўзда тутади.

4.

• Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи ўта муҳим масала
бўлиб, у фаннинг туб илмий-назарий асосларини ташкил этади.
• Маълумки Ўзбекистон тарихи совет даврида энг қадимги даврдан
бошлаб 5 та тараққиёт босқичига:
• ибтидоий,
• қулдорлик,
• феодализм,
• капиталистик,
• сотциалистик (коммунистик) жамиятларга бўлинганди.

5.

• Мустақиллик йилларида тарихчи олимлар тарихни синфлар
курашидан иборат, деб тушунишдан, уни 5 та формацияга бўлишдан
батамом воз кечдилар.
• Ўзбекистон тарихи шартли равишда энг муҳим даврларга, 1.
Дастлабки давлатлар (қадимги даврлардан IХ асргача),
• 2. IХ-ХII асрларда ўзбек давлатчилиги,
• 3. Амир Темур ва Темурийлар даврида ўзбек давлатчилиги.
• 4. Ўрта Осиё ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши, унинг
сабаблари ва оқибатлари, Россия империясининг Туркистонда
юритган мустамлакачилик сиёсати, Советлар даври сиёсати.
• 5. Мустақил Ўзбекистон давлати тарихий даврларига бўлинди.

6.

7.

• 2. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети,
мақсад ва вазифалари.
• Тарихий ҳақиқат тўла рўёбга чиқишида, ҳаққоний тарих ёзилишида
тарих фани предметининг тўғри белгиланиши ўта муҳим аҳамиятга
эга.
• Ўзбекистон тарихи фани ўзининг бутун диққат эътиборини фақат
ўтмишга қаратади, ундан сабоқ беради, хулоси чиқаради,
аждодларимиз яратган маданий, маънавий-мафкуравий қадриятларни
ўрганади.
• Ўзбекистон тарихи фанининг ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб
туради.
• Ўзбекистон тарихини ўрганиш предметига Ватанимиз ҳудудидаги
жамики хилма-хил воқеа ва ҳодисалар, улардаги умумий алоқадорлик
ва яхлит бирлик ҳамда қонуниятлар ва жараёнлар, умуман, халқ ва
инсоннинг яратувчанлик фаолияти киради.

8.


Ўзбекистон тарихи фанининг илмий-назарий услублари ва унинг
тамойиллари қуйидагилардан иборат:
Тарихий ҳодиса ва воқеаларни, ҳужжат ва фактларни илмий, холисона
ўрганиш ва таҳлил қилиш;
тарихни миллийлик ва умуминсонийлик асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш;
тарихни ҳаққоний, тарихий-фалсафий мантиқийлик асосида ўрганиш ва ёзиш;
тарихга миллий ва умуминсоний хотира ва қадрият сифатида ҳурмат ва
эҳтиром билан эътиборли бўлиш;
халқ, буюк давлат арбоблари ва раҳбарлари, истеъдодли ва қобилиятли,
фидокор ва қаҳрамон кишиларнинг тарихда тутган ўрнига алоҳида эътибор
бериш;
тарихий воқеа ва ҳодиса, ҳужжат ва фактларнинг тўғри ва нотўғрилигини
аниқлашда тарихий-танқидийлик усулига амал қилиш;
тарихни ўрганишда тарихий изчилликка амал қилиш;
тарихни илмий-ижодий қиёслаш ва танқидий асосда ўрганиш;
этнография, археология, антропология, генеология ва бошқа фанларнинг
ютуқлари ҳамда усулларидан фойдаланиш;
тарихни ўрганишга ворисийлик ва узвийликка, энг муҳими мантиқийликка
амал қилиш.

9.

• Ўзбекистон тарихи фанининг узвий ва мантиқий давоми сифатида
“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитиш хақида сўз
кетганда, аввало мустақиллик қўлга киритилганидан кейинги, яъни
1991 йилдан бери мамлакатимиз босиб ўтган тарихий йўлнинг
мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушуниш керак.
• Ушбу жараён қандай ўтганини, мамлакатимиз мустақилликка
эришгунга қадар ва мустақилликнинг дастлабки йилларида қандай
муаммоларга дуч келганлигини тушуниш муҳимдир.

10.

• “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитишнинг мақсади –
мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида юз берган муҳим
ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кўрсатиш ва
жамият ҳаётида аҳолининг, жумладан, талаба-ёшларнинг ўрнини,
ўзлигини англатишдан иборат.
• Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитишнинг вазифалари –
мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистонда юзага келган
мураккаб вазиятни ҳамда мустақиллик йилларида давлат бошқаруви,
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳамда бошқа соҳалардаги
ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талабаларга тушунтириб бериш,
уларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий
ғурурни шакллантиришдан иборат.

11.


3. Интеллектуал салоҳиятли, маънавий баркамол авлодни
тарбиялаш, комил инсонни вояга етказишда мамлакат энг янги
тарихининг тутган ўрни.
• Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда миллий, маънавий-руҳий
эркинликларга кенг йўл очилди, мамлакат ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий, ғоявий, маданий ҳаётининг муҳим тармоғи ҳисобланган,
маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган ҳаётий
муҳим омиллардан бўлган юксак маънавиятли, дунёқараши кенг
қамровли, интеллектуал салоҳиятли, маънавий баркамол авлодни
тарбиялаш, комил инсонни вояга етказиш, умуман олганда, таълимтарбия тизимини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида
эътибор қаратилиб келинмоқда ҳамда бу борада беқиёс ишлар амалга
оширилмоқда.

12.

• Ёшларнинг билим олиши, таълим-тарбияси, касбий тайёргарлиги
масалалари Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш,
фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида муҳим аҳамият касб
этади. Бинобарин, Ўзбекистон ёшлари ижтимоий-сиёсий фаоллиги
масалаларига замон талаблари асосида эътибор қаратиш лозим.
• Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб шахсни ҳар
томонлама камолга етказиш ва ривожлантириш масаласига алоҳида
ғамхўрлик кўрсатилиб, ёшларга оид қонун, қарор ва давлат
дастурлари қабул қилинди ҳамда изчил равишда ҳаётга татбиқ
этилмоқда. Бу сиёсатнинг мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари,
ёшларга бериладиган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий
кафолатлар Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрдаги
“Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари
тўғрисида”ги қонунида белгилаб қўйилган.

13.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг
маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва
сабоқлари тўғрисидаги фикрлари.
• Мустақиллик йилларида маънавият ва тарихий хотира масалалари
давлат сиёсатида устувор аҳамият касб этиб келмоқда. Чунки
миллатнинг ўзлигини англаши тарихни билишдан бошланади.
• Халқимизни ўз тарихи билан қуроллантириш маънавият ва миллий
мафкурани шакллантириш соҳасидаги кечиктириб бўлмас вазифа
эканлиги Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан
мамлакатнинг тарихчи олимлари ва журналистлари билан ўтказилган
суҳбат (1998 йил 26 июн) ҳамда “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”
номли асарда (1998) ўз ифодасини топган.

14.

• Президент Шавкат Мирзиёев: “Барчангиз яхши эслайсиз, муҳтарам
Юртбошимизнинг ташаббуслари билан истиқлолга эришганимизнинг
иккинчи йили Шароф Рашидовнинг номи тўла–тўкис оқланди. Ўша
йили у кишининг 75 йиллиги юртимизда кенг нишонланди”, дея
таъкидлайди.
• Республикани жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, мамлакат
тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий
фаолияти билан миллий адабиёт ва маданият ривожига катта ҳисса
қўшган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовдек
инсонга нисбатан адолатсизлик қилинди. Инсон тирик пайтида уни
кўкларга кўтариб, вафотидан кейин эр билан яксон этса, қадрини
беобрў қилса, бу ўзи қандай давлат, қандай жамият бўлди, дея
ҳайқирасан киши.

15.

16.

• Бироқ, афсуски яқин ўтмишимизда ана шундай аччиқ ва ачинарли
адолатсизлик содир этилди. Бу борада Президент Ш.Мирзиёев
шундай хулоса ясайди: “Лекин, тарих гувоҳ, ҳаётда шундай
адолатсизликлар ҳам бўлар экан. Агар ҳар бир халқ, ҳар бир давлат
мустақил бўлмаса, бошқалар унинг нафақат деҳқонини, нафақат
ишчисини, ҳаттоки шоиру олимини ҳам, давлат арбобини ҳам
истаганча таҳқирлаши, инсоний шаънини тупроққа қориши мумкин
экан”. Дарҳақиқат, биз яқин ўтмишимизда кечган ана шундай аянчли
воқеалар мисолида қўлга киритган мустақиллигимизнинг нақадар
буюк неъмат эканлигини, унинг аҳамияти ва моҳиятини, қадрқимматини янада теран англаб этишимиз, уни ҳар қандай ёвуз
кучлардан ҳимоя қилишга доимо тайёр туришимиз шартлигини, собиқ
советлар ҳудудининг баъзи ўлкаларида эски тузумни яна қайтаришга
уринишлар бўлаётган ҳозирги пайтда бу аччиқ ҳақиқатни ҳеч қачон
унутмаслигимиз, мустақилликнинг қадрига этишимиз зарурлигини
унутмаслигимиз лозим.

17.

• Халқимизнинг оташқалб фарзанди, мамлакат тараққиёти йўлида
фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан
миллий адабиёт ва маданият ривожига катта ҳисса қўшган атоқли
давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини
улуғлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев 2017 йил 27 март куни “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи
Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”
ги қарорга имзо чекди.
• Ҳамда мазкур юбилей тантаналари юқори савияда нишонланди. Бу
билан эл-юртимиз тақдирига дахлдор тарихий адолатни тиклаш,
аждодларимизнинг эзгу ишлари, жасоратини улуғлаш ва
абадийлаштириш, мамлакатимизда инсон манфаатларини
таъминлашга қаратилаётган эътибор халқимизнинг инсон хотираси ва
унинг қадр-қимматига эҳтиром кўрсатишдек ўлмас қадриятлари,
бебаҳо маънавий фазилатларини намоён этиб келмоқда.

18.

• Мустақиллик туфайли миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик,
Ватан учун ифтихор, ғурурланиш ва шу сингари бошқа туйғулар яна
бир бор чўққига кўтарилди, халқимизнинг мустақил фикрлаши,
маънавий дунёси, ижтимоий-сиёсий фаоллиги ўсиб борди, бу эса
янгидан-янги ютуқлар гаровига, куч-қудрат манбаига айланди,
интеллектуал салоҳиятни юксалтирди.
• Шунингдек, ўтмишдаги буюк зотларимиз, Ватанни босқинчилардан
ҳимоя қилган, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, буюк
Соҳибқирон бобомиз Амир Темур васиятлари ва ўгитларини ҳамда
қолдирган улкан маънавий меросидан ўрнак ва ибрат олишга ҳамда
тарихимизни ҳаққоний ўрганишга, унга муносиб баҳо беришга имкон
яратилди.
English     Русский Rules