Similar presentations:
Презентация-маънавият
1.
Мавзу. Мустақиллик йилларидаЎзбекистондаги маънавий ва маданий
тараққиёт
Т.ф.д., А.А.Ерметов
2.
Тарихий хотира ёш авлодни тарбиялашнингмуҳим омили сифатида
1
2
Тарихий мерос, мутафаккир аждодларнинг
маънавий мероси келажак ютуқларимиз гарови
3
Миллий ва диний қадриятларимизнинг жаҳон
цивилизациясида тутган ўрни
Режа:
4
Мустақил юрт санъати, адабиёти ва меъморчилигида
миллий қадриятларнинг акс этиши
3.
1Тарихий хотира ёш авлодни тарбиялашнинг муҳим
омили сифатида
Бирон бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва
ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустахкамламай туриб ўз
истиқболини тасаввур эта олмайди.
Халқнинг маданий қадриятлари, маънавий мероси минг йиллар мобайнида
Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ
вақт давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиқга қарамай, Ўзбекистон халқи
авлоддан авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда ўзига
хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ, бўлди.
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп
асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий
меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа
бўлиб қолди.
4.
Тарих хотираси, халқнинг, жонажонТарих миллатнинг хақиқий тарбиячисига
улкан, давлатимиз худудининг холис ва
айланиб бормокда. Буюк
хаққоний тарихини тиклаш миллий
аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари
ўзликни англашни, таъбир жоиз бўлса,
тарихий хотирамизни жонлантириб, янги
миллий ифтиҳорни тиклаш ва ўстириш
фуқаролик онгини шакллантирмокда,
жараёнида ғоят муҳим ўрин тутади.
аҳлоқий тарбия ва ибрат манбаига
айланмокда.
Мустақил Ўзбекистонда маънавий
юксалишнинг бош йўли деб аввало,
авлодлар меросини чуқур ўрганиш,
ундан фахрланиш дастлабки ўринларга
қўйилди.
Марказий Осиё тарихида сиёсий ақлидрок билан маънавий жасоратни, диний
дунёқараш билан қомусий билимдонликни
ўзида мужассам этган буюк арбоблар кўп
бўлган. Уларнинг номлари, жахон
цивилизацияси таракқиётига кўшган буюк
ҳиссалари ҳозирги кунда бутун дунёга
маълум.
5. 1994 йил 23 апрелдаги ва кейинги Президент фармонлари республикада маънавий ва мафкуравий ишларни юксалтиришда катта аҳамиятга
эга бўлди.Аввало, маънавий-маърифий ишларнинг ривожланиши учун давлат томонидан катта
маблағлар ажратилди. Ўзбекистондаги барча давлат театрлари, маданият уйлари,
санъат олий ўкув юртлари, фольклор-этнографик гурухлар маданият ўчокларига
айланиб қолди. Театр саҳналарида янги замонавий спектакллар қўйила бошлади.
Совет даврида луғат таркибига кўплаб русча ва байналмилал сўзлар кириб келган
ўзбек тилининг софлиги ва адабий тил сифатидаги мавқеини тиклаш учун ҳаракат
бошланди.
Совет даврида қораланиб келинган Амир Темур сингари тарихий сиймолар ҳақида ва,
умуман, тарихий мавзуда асар ёзиш имконияти яратилди.
6.
Тўртинчидан, ўзбек халқининг руҳий ва маърифий ҳаётида муҳимўрин тутган исломий маданиятнинг янги тарихий даврга ҳамоҳанг
ғоялари ва бу маданият арбобларининг образлари бадиий
ижодда ўз ифодасини топа бошлади.
Бешинчидан, бадиий ижод бирор ижтимоий гуруҳ, партия ёки
давлатнинг мафкуравий қуроли эмас, балки халқнинг адабиёти,
шу халқ ҳаёти, орзу ва умидларининг ифодачиси сифатида
майдонга чиқди.
Олтинчидан, ўзбек адабиёти миллий адабиёт сифатида камол
топа бошлади.
7.
1991 йили буюк аллома, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийюбилейини ўтказиш катта воқеа бўлди.
Шарқнинг буюк мусаввири Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545
йиллиги ЮНЕСКО қарорига биноан халқаро миқёсда Тошкентда
ўтказилди.
1994 йил Мирзо Улуғбек таваллуд топган кунининг 600 йиллиги кенг
кўламда, жаҳон миқёсида нишонланди. ЮНЕСКОнинг Париждаги
қароргоҳида юбилейга бағишланган ҳафталик ўтказилди.
Мустақиллик йилларида буюк соҳибқирон Амир Темурнинг 660
йиллиги бўлиб ўтди. ЮНЕСКО томонидан 1996 йил «Амир Темур
йили» деб эълон қилинди.
8. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан
Мустақиллик йилларида ал-Марғиноний таваллудининг 910 йиллигиал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги
Махмуд аз-3амахшарийнинг 920 йиллиги
Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллиги
Баховуддин Нақшбандийнинг 675 йиллиги
Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги кенг нишонланди
9.
1999 йил Тошкентда Мирказий Осиёдаги биринчи ИсломУниверситети очилди. Мамлакатимизда 10 та диний таълим
муассасаси, жумладан, Тошкент ислом институти, 9 та ўрта
махсус ўқув юрти фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг иккитаси
хотин-қизлар ўқув муассасасидир.
Шунингдек,
Ислом конференцияси ташкилотининг
тузилмаларидан бири бўлган Таълим, фан ва маданият
масалалари бўйича халқаро ислом ташкилоти (ISESCO)
томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда ислом маданияти
пойтахти деб эълон қилиниши Ўзбекистон, хусусан унинг
пойтахти ислом цивилизацияси тарихида ўзига хос ўринга эга
эканидан яна бир далолатдир.
10.
Сўнгги йилларда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилганўзгаришларнинг моҳияти
Маънавий соҳадаги ўзгаришларнинг кенг кўлами
айниқса сўнгги уч йилда янада аниқ намоён бўла бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини
бажарувчи, Бош Вазир Ш.Мирзиёев 2016 йил 16 октябрда
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари
кенгаши 43-сессиясининг очилиши маросимида нутқ сўзлар
экан “анжуманнинг “Таълим ва маърифат – тинчлик ва
бунёдкорлик сари йўл” шиори
бизнинг устивор
йўналишларимизни аниқ ифода этади” деб алоҳида
таъкидлаган эди.
11.
“Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқнингқонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий
ишларда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у
қудратлидир. Тарихий меросни асраб авайлаш,
ўрганиш ва авлодлардан-авлодларга қолдириш
давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устивор
йўналишларидан
биридир.
Янги
таҳдидлар,
жумладан
“оммавий
маданият”
хавфи
ва
боқимандалик кайфияти пайдо бўлаётган, одобахлоқ, қадриятларнинг йўқолиши хавфи юзага
келаётган ҳозирги глобаллашув шароитида бу ғоят
муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.
Мирзиёев
12.
Ўзбекистонда миллий адабиётни ва жаҳонадабиётининг энг сара намуналарини
ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва
уларни кенг тарғиб қилиш давлат сиёсати
даражасига кўтарилди.
Китобхонлик халқимиз, айниқса, ёшларимиз
ўртасида кенг тарғиб қилинди. Бунда янгича,
таъсирчан услублардан, моддий
рағбатлаштиришдан унумли фойдаланилди.
Шуниси билан қувонарлики, илмга чанқоқ миллатимиз
ёшлари орасидан юзлаб бадиий, тарихий асарларни
ўқиган, тахлил қилган, минглаб мисра шеърларни ёд
олиб уни халқимиз маънавий камолоти йўлида
фойдаланаётган ёш авлод шаклланди.
Ўзбекистон Миллий боғининг энг сўлим гўшасида Адиблар
хиёбони, Ёзувчилар уюшмаси биноси барпо этилди.
Ижодкорлар уйи қурилиб, фойдаланишга топширилди.
13. 2017 йилда мамлакатимиз хотин-қизлари орасида
514 нафар фан доктори6 нафар академик
15 нафар Ўзбекистон Қаҳрамони
17 нафар сенатор
154 нафар Қонунчилик палатаси депутати сифатида
фаолият олиб борди
14. 2017 йилда маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситалари соҳасига тааллуқли 12 та муҳим хужжат қабул қилинди.
Юртимиздаги ижодийуюшмаларнинг ижтимоий
ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини
ошириш, моддий-техник базасини
мустаҳкалаш мақсадида
Ўзбекистон ижодркорларини
қўллаб-қувватлаш “Илхом” жамоат
фонди, шунингдек, маданият са
санъат муассасалари ҳамда
йирик компания ва бошқалар
ҳамкорлигида “Дўстлар клублари”
ташкил этилди.
Ўзбекистондаги энг катта маънавий
ҳодисалардан бири 1997 йилдан
бери ўтказиб келинаётган “Шарқ
тароналари” мусиқали
фестивалидир. Ўзининг бетакрор
руҳи билан такрорланмас, ҳақиқий
санъат байрами бўлмиш ушбу
мусиқа фестивалида 1997 йил 31 та
та давлатдан 57 нафар санъаткор
иштирок этган бўлса, 2018 йилда 58
нафар давлатдан 241 нафар
моҳир хонанда ва созандалар
иштирок этди.
15.
Буюк аллома ва адибларимиз, азизавлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмассарканда ва арбобларимизнинг жасоратини
ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва
ифтихор туйғуларини кучайтириш мақсадида
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
таркибида “Ўзбекистон тарихи” канали ўз
фаолиятини бошлади.
2019 йил 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида
халқаро бахшичилик санъати фестивали
ўтказилди. Термиз шаҳрида бахшилар мактаби
янгидан ташкил этилди. Республикасиз болалар
мусиқа ва санъат мактабларида юзлаб
ёшларимиз фольклор санъатини ўрганмоқдалар.
Ўзбекистонда 100 томлик “Ўзбек халқ ижоди
ёдгорликлари” нашр этилмоқда.
16.
Ёшларимизга бўлган эътиборниянада кучайтириш, уларни
маданият, санъат, жисмоний
тарбия ва спортга кенг жалб этиш,
ёшларда ахборот
технологияларидан фойдаланиш
кўникмаларини шакллантириш,
юртимиз ёшлари ўртасида
китобхонликни тарғиб қилиш, хотинқизлар бандлигини ошириш
мақсадида
Президентимиз томонидан илгари
сурилган 5 та муҳим ташаббус
муҳим аҳамият касб этади. Мазкур
5 ташаббус кенг жамоатчилик
томонидан, айниқса, ёшларимиз
катта қизиқиш билан кутиб олди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,
5 та муҳим ташаббуснинг ҳар бир
йўналиши маълум бир соҳани ўз
ичига қамраб олади.
17.
Биринчи ташаббус ёшларнингмусиқа, рассомлик, адабиёт,
театр ва санъатнинг бошқа
турларига қизиқишларини
оширишга, истеъдодини юзага
чиқаришга хизмат қилади.
Иккинчи ташаббус ёшларни
жисмоний чиниқтириш,
уларнинг спорт соҳасида
қобилиятини намоён
қилишлари учун зарур
шароитлар яратишга
йўналтирилган.
Учинчи ташаббус аҳоли ва
ёшлар ўртасида компьютер
технологиялари ва
интернетдан самарали
фойдаланишни ташкил
этишга қаратилган.
Тўртинчи ташаббус ёшлар
маънавиятини юксалтириш,
улар ўртасида китобхонликни
кенг тарғиб қилиш бўйича
тизимли ишларни ташкил
этишга йўналтирилган.
Бешинчи ташаббус хотинқизларни иш билан
таъминлаш масалаларини
назарда тутади.
18.
Мавзу юзасидан топшириқлар.Назорат саволлари:
1.
Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари Ислом Каримов нечанчи
йилда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказиб, унда
Тошкентни юксак маданиятли шаҳарга айлантириш масаласини
қўйган эди?
2.
Ўзбекистан Республикаси биринчи Президентининг
Республика маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб-қувватлаш
тўғрисидаги янги фармони қачон қабул қилинди?
3.
Ўзбекистон биринчи раҳбари И.Каримовнинг “Юксак
маънавият – енгилмас куч” номли асари қачон чоп этилган?
4.
Ўзбекистонда ўзбек адабиёти тараққиёти тарихининг янги
даври қачон бошланди?
5.
Тошкентда ЮНЕСКО раҳнамолигида «Жахон динлари
тинчлик маданияти йўлида» мавзуида динлараро мулоқот,
халқаро анжуман нечанчи йилда бўлиб ўтди?
19.
Мавзу юзасидан топшириқлар.6.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида
барпо этилган Адиблар хиёбони майдони қанча ва қайси адиблар
ҳайкаллари жой олган?
7.
Мамлакатимизда нечта диний таълим муассасаси фаолият
кўрсатади?
8.
2017 йилда маданият, адабиёт ва санъат, оммавий
ахборот воситалари соҳасига тааллуқли жами нечта муҳим хужжат
қабул қилинди?
9.
Юртимиздаги ижодий уюшмаларнинг ижтимоий
ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, моддий-техник базасини
мустаҳкалаш мақсадида қандай фондлар ташкил этилди?
10.
Ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш,
уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб
этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш
кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида
китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш
мақсадида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим
ташаббус йўналишларини айтиб беринг.
20. Адабиётлар рўйхати
1.Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини
биргаликда барпо этамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2016.- 48 б.
2.
Мирзиёев Ш.М. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
Ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга
оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича. Илмий-услубий рисола. –
Тошкент: “Маънавият”, 2017.
3.
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. – Тошкент: “Ўзбекистон”
НМИУ, 2018. – 80.б.
4.
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон”, НМИУ, 2018.592 б.
5.
Мирзиёев Ш.М. Ҳалқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга
берилган энг олий баҳодир. – Тошкент: “Ўзбекистон”, НМИУ, 2018.-508 б.
21.
6. Бобожонова Д. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодиймуносабатлар (70-80-йиллар мисолида) – Тошкент.: “Шарқ” 1999.
7. Жўраев М., Нуруллин Р., Камолов С., Ражабов Қ ва бошқ.
Ўзбекистоннинг янги тарихи иккинчи китоб. Ўзбекистон совет
мустамлакачилиги даврида – Тошкент.: “Шарқ”, 2000. – 688 б.
8. Бобобеков Х., Каримов Ш., Содиқов М., Усмонов Қ., Холбоев С.,
Шамсутдинов Р. Ўзбекистон тарихи. Қисқача маълумотнома –
Тошкент.: “Шарқ” 2000.
9. Ғуломов С., Убайдуллаева Р., Аҳмедов Э. Мустақил Ўзбекистон –
Тошкент.: “Меҳнат” – 2001.-248 б.
10. Усмонов Қ., Исҳоқов М., Абдунабиев А., Муртазаева Р., Эшов Б.,
Ҳайдаров М. Ўзбекистон тарихи (Олий ўқув юртлари номутахассис
талабалари учун ўқув дастури) – Тошкент.: 2002
22.
ЭЪТИБОРИНГИЗУЧУН
РАХМАТ !