821.00K
Category: educationeducation

Таълимга оид хужжатлар 2025

1.

TA’LIMGA E’TIBORKELAJAKKA E’TIBOR.
Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб
таълими бошқармаси
Қарши-2025

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралдаги «Педагогнинг мақоми
тўғрисида»ги 901-сонли Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 1 августда қабул қилинган, Сенат
томонидан 2023 йил 29 сентябрда маъқулланган, 21-моддадан иборат.
1-модда. Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонунчилик
Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
2-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси
Ушбу Қонун педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва улар фаолиятининг асосий кафолатларини
белгилайди.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган давлат ва
нодавлат таълим ташкилотларининг (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) педагогларига
нисбатан татбиқ этилади.
3-модда. Педагогнинг мақоми
Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия
соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавийахлоқий фазилатларга эга бўлган жисмоний шахс педагогдир
4-модда. Мураббийлик
Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятини бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига
мураббийликни амалга ошириш учун тажрибали педагог бириктирилади.

3.

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралдаги «Педагогнинг
мақоми тўғрисида»ги 901-сонли Қонуни
5-модда. Педагогнинг касбий фаолияти амалга оширилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилигига асосан иш берувчи педагогнинг ўз касбий фаолиятини
амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Педагогни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш, шунингдек педагогнинг касбий фаолиятига қонунга
хилоф равишда аралашиш ёки унинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш қонунда белгиланган тартибда
жавобгарликка сабаб бўлади.
6-модда. Педагогнинг ҳуқуқлари
Педагог ўз касбий фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
замонавий педагогик технологияларни, ўқитиш ва тарбия воситаларини ҳамда усулларини эркин танлаш ва улардан
фойдаланиш;
белгиланган тартибда муаллифлик дастурларини ва ўқитиш услубиётини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ижодий фаоллик
кўрсатиш, шунингдек тегишли ўқув фанлари, курслари ва модулларидан фойдаланиш;
касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;
ўқув, илмий ва услубий йўналишлардаги давлат ахборот-ресурс ҳамда ахборот-кутубхона марказларининг хизматларидан бепул
фойдаланиш;
давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, малака талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб
чиқиш жараёнида иштирок этиш;
илмий, илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятни амалга ошириш, тажриба-синов фаолиятида иштирок этиш, инновацияларни
ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиш;

4.

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралдаги «Педагогнинг
мақоми тўғрисида»ги 901-сонли Қонуни
7-модда. Педагогнинг мажбуриятлари
Педагог ўз касбий фаолиятини амалга оширишда:
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат
қилиши;
ўқув машғулотларини ўқув дастурлари ва давлат таълим стандартларига мувофиқ сифатли ўтказиши;
ўқув машғулотлари давомида таълим олувчиларнинг билим даражасини ошириш учун зарур чоралар
кўриши;
ахборот-коммуникация технологияларидан, ўқитиш ва тарбиянинг илғор ҳамда инновацион шакллари ва
усулларидан фойдаланиши;
таълим олувчиларнинг психологик ва ўзига хос хусусиятларини, жисмоний ва руҳий саломатлигини,
физиологик ривожланишини ҳисобга олиши, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларни ўқитиш учун
шарт-шароитлар яратилишига эътибор қаратиши ва уларни камситмаслиги;
вояга етмаган таълим олувчилар билан таълим-тарбия ишларини уларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний
вакиллари билан ҳамкорликда олиб бориши;
ўз малакасини мунтазам равишда ошириб бориши, эгаллаб турган лавозимига мувофиқлик жиҳатидан
даврий аттестациядан ўтиши;
таълим ташкилотининг уставига ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига
ва педагогик этика қоидаларига риоя этиши;

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги «Мактабгача ва мактаб
таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-231-сонли қарори
• 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва
мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими жорий қилинади.
• а) мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини касбий эҳтиёжлари ва малака
тоифасидан келиб чиқиб табақалашган таълим дастурлари асосида узлуксиз касбий
ривожлантиришнинг вертикал тизими (вазирлик — малака ошириш муассасаси — таълим ташкилоти)
йўлга қўйилади;
• б) мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан
ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилинади.
• в) малака ошириш тизими натижаларини баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади ва унинг
доирасида мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг фаолият самарадорлигини
оширишга алоҳида эътибор қаратилади;
• г) Президент мактабларида ўқувчиларни ўқитиш, касб-ҳунарга йўналтириш, уларда танқидий
фикрлаш, ахборотни излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш, олинган билимларни
амалиётда қўллаш бўйича тўпланган илғор тажрибалар узлуксиз касбий ривожлантириш тизими
орқали умумий ўрта таълим муассасаларига кенг татбиқ этилади.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги «Мактабгача ва мактаб
таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-231-сонли қарори
• 2025 йил 1 январдан бошлаб педагог ва мутахассис кадрлар касбий ривожланишининг
узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча умумий ўрта таълим муассасаларида малака
оширишнинг «Касбий ривожланиш соати», таянч умумий ўрта таълим муассасаларида эса,
шунингдек, «Касбий ривожланиш куни» каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади.
• 2024 йил 1 июлдан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг
хорижда малака ошириш курсларида ўқиганлиги ёки стажировкадан ўтганлиги ҳақидаги
ҳужжатлари (диплом, сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) миллий узлуксиз касбий
ривожлантириш тизимида малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.
• Бунда хориждаги малака ошириш курслари ва стажировкаларга қўйиладиган талаблар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги «Мактабгача
ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини
оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 51-сонли Фармони
• Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизимига юқори салоҳиятли
кадрларни жалб этиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг қуйи тизимгача
етиб боришини таъминлаш, тизим ходимларини муносиб рағбатлантириш ҳамда
вертикал бошқарув тизими самарадорлигини ошириш орқали сифатли таълимга
эришиш
Шунингдек:
• а) туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳузуридаги Махсус
таъмирлаш-эксплуатация хизматидан 810 та штат бирлигини мақбуллаштириш
ҳисобидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий ва
туман (шаҳар) бўлинмалари жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган
сони 5 002 тага етказилади;
• б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда
марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик
хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади;

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги «Мактабгача
ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини
оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 51-сонли Фармони
• 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
• умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси
20 фоизга;
• умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий
тариф ставкаси 15 фоизга;
• I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг
базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим
ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига
тенглаштириш орқали оширилади;
• г) 2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор
жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият
самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига
нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

9.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2025 йил 26-мартдаги «ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТИДА БЕЛГИЛАНГАН
ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»ги 61-сонли фармони
• Жорий йилнинг 14 февраль куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган асосий вазифалар ижросини таъминлаш,
шунингдек, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олишлари учун
имкониятларни янада кенгайтириш, илм-фанни оммалаштириш:
Ёшлар билан мулоқотда билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида, уларни рўёбга
чиқариш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан
2025 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чоратадбирлар дастури;
Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан биргаликда икки ой муддатда креатив
индустрия паркини (кейинги ўринларда — креатив парк), ҳудудларда унинг филиалларини
ҳамда уларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблар фаолиятини ташкил
этиш ҳамда зарур шароит яратиш;

10.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2025 йил 26-мартдаги «ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТИДА БЕЛГИЛАНГАН
ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»ги 61-сонли фармони
• Хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги
халқаро тан олинган сертификатни олганига икки йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин
бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун Ёшлар ишлари
агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси
томонидан олти ойлик имтиёзли давр билан уч йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 320
бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда берилади;
• 2025 йилдан бошлаб «Эл-юрт умиди» жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида
қуйидагиларни назарда тутувчи «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси жорий этиш; «Эл-юрт умиди»
жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар
захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига
танловсиз ишга олинади;
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб: Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим
муассасаларининг намунали курсантлари учун «Олий бош қўмондон» давлат стипендияси жорий
этилади;
Шунингдек: Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш
жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва
умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг
яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади;

11.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2023 йил 26 майдаги “МАКТАБГАЧА ВА
МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР
ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги
ПФ-19-сонли ФАРМОНИ
• Ушбу фармон билан:
• Мактабгача ва умумий ўрта таълимни янги босқичга олиб чиқиш, унинг
сифатини ошириш ҳамда таълим дастурларини такомиллаштириш мақсадида
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич:
• умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-4-синфларида ўқувчиларга
бошланғич, 5-9-синфларида таянч ҳамда 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш
ва қобилиятига мос бўлган билимларни беришга йўналтирилган ўқув
дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади;
• умумий ўрта таълим дастурлари ва ўқув-методик мажмуаларнинг фанлараро
ва синфлараро интеграцияси таъминланади;

12.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2023 йил 26 майдаги “МАКТАБГАЧА ВА
МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР
ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги
ПФ-19-сонли ФАРМОНИ
• билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади ва унинг доирасида
ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай
билиш, танқидий фикрлаш ва берилган материални таҳлил қила олиш
каби кўникмалари баҳоланади;
• умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида
информатика фани, ўрта синфларда эса ўқувчиларнинг молиявий
саводхонлигини оширишга қаратилган дарслар жорий этилади;
• барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади.
Бунда, дарслардаги мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали
ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида
ўтказилади.

13.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2023 йил 26 майдаги “МАКТАБГАЧА ВА
МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР
ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги
ПФ-19-сонли ФАРМОНИ
• Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар
билан таъминлаш:
• а) 2024 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи
марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилади. Бунда:
• 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий
маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган
вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади;
• стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз)
ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади;
• б) 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим
ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади. Бунда:
• малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда
ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича
билим даражаси, иккинчи босқичда - педагогик маҳорати баҳоланади;

14.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2023 йил 26 майдаги “МАКТАБГАЧА ВА
МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР
ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги
ПФ-19-сонли ФАРМОНИ
• в) 2025 йил 1 январга қадар малака тоифаларини бериш тизимини ваколатли хорижий
ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказиш орқали педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида
малака сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади.
• Бунда, халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга тариф
ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади;
• г) педагог кадрларнинг "электрон портфолиоси" шакллантириб борилади ва унга ўқитувчиларнинг
малака даражаси, касбий ривожланиш натижалари ва педагогик фаолияти давомида эришган
ютуқлари киритилади;
• д) ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун "таянч мактаб" этиб
белгиланади.
• Бунда, умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари "таянч мактаблар" томонидан янги таълим
дастурлари, дарс ўтишнинг илғор методикалари ва ўқувчи билимини баҳолашнинг замонавий
усулларига ўргатилади;
• е) 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли
тарбиячи ва ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг
тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.

15.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2023 йил 26 майдаги “МАКТАБГАЧА ВА
МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР
ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги
ПФ-19-сонли ФАРМОНИ
• Шунингдек, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:
• умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан
бўшатиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
• туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари
фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади;
• Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим
муассасалари директорларидан иборат бўлган Директорлар кенгашлари тузилади;
• умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш Директорлар кенгаши
тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар) томонидан очиқ танлов асосида амалга оширилади;
• б) 2024 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари директорларини ҳар беш йилда
бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда, сертификациядан ўта
олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.

16.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2024 йил 2 июлдаги “МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ
ТАЪЛИМИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги ПФ-98-сонли ФАРМОНИ
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Мактабга ча ва ма ктаб таъл ими ва зир лиги
Респу бл ика таъл им
ма рка зи
Н изо мий но мидаги
То шкент давл ат
педаго гика
у нивер ситети ва
у нинг ҳ у зу ридаги
ака демик л ицей,
То шкент ша ҳр идаги
"А .И . Г ерцен но мида ги
Ро ссия давл ат
педаго гика
у нивер ситети" Федер ал
давл ат бюджети о лий
таълим му ассасаси
фил иа л и, То шкент
шаҳ р идаги Пу ч о н
у нивер ситети,
Респу бл ика педаго гик
таъл им р есу рс ма р кази
( ку ту бх о на), Ол ий
таъл им му а ссасал ари
педаго г
ка дрл ар ини қа йта
тайёр лаш ва у л арнинг
мал акасини о шир иш
тар мо қ ма рка зи,
Н аманга н ва Хў жа йли
х изма т кў р сатиш ва
сер вис
тех нику мл ар и, Қо ри
Н иёзий но мида ги
Тар бия педаго гика си
мил л ий институ ти ва
у нинг Қо р ақал поғисто н
Респу бл ика си фил иа ли,
педаго гика
ко л л ежл ари,
экспер имента л давл ат
ма ктабгач а таъл им
ташкил о тл ар и,
но давл ат ма ктабгач а
таъл им ташкил о тл ар и
Жаҳ о н банки
бил ан ҳ амко р л икда
" Б ол ал арни эр та ёшдан
р иво жл антир ишни
тако мил л аштир иш"
л о йиҳ асини ама лга
о шир иш гу р у ҳи
А .Авл о ний но мида ги
педаго гик ма ҳ ор ат
мил л ий институ ти
Мактабгач а таълим
ташкил о тл ари дир екто р
ва
му тах ассислар ини қа йта
тайёр л аш ва у л арнинг
ма лака сини о шир иш
институ ти
Педаго гик ма ҳ ор ат
ма р казл ари
Ўқу вч ил а рни ка сбҳ у нар га йў нал тириш ва
псих о л огик - педаго гик
р еспу бл ика ташх ис
ма р кази
"Б ар камо л авл о д"
р еспу блика бо лал ар
ма ктаби
" Б ошл анғич таълим"
жу р нал и таҳ рир ияти"
давл ат ко р х о наси, " Тил
ва адабиёт таъл ими",
"Пр епо давание языка и
л итер ату р ы",
"Lаn guаge аn d liter аtu re
teаch in g" жу р нал лар и
таҳ р ирияти" давл ат
ко р х о наси,
"Маър ифа т" ва
"Уч ител ь Узбеки стана"
га зеталар и таҳ р ирияти,
" Ха лқ таълими "
жу р нал и таҳ рир ияти"
давл ат ко р х онаси,
" То нг юл ду зи" газетаси
таҳ рир ияти, " Кл асс"
га зетаси таҳ рир ияти,
"Ғ у нч а" жу р нал и
таҳ рир ияти, "Г у л хан"
жу р нал и таҳ рир ияти,
"I lk Qa d am" (I Q)
жу р нал и таҳ рир ияти"
ДУК
Ўзбекисто н "Ёшл ик "
жисмо ний тар бия ва
спо р т жа мияти
Их тисо сл аштир ил ган
таъл им му а ссасал ари
агентл иги
"Та ъмино т ва
л о гистика х изма ти"
ДУК , " Инно ва ция,
тех но ло гия ва
стр атегия ма рка зи"
ДУК
" Ах бо р от ва
педаго гика
тех но ло гиял ар и
инно ва цио н
ма рка зи" МЧЖ
"Ўзбекисто н "
на шриёт-ма тбаа
ижо дий у йи" МЧЖ,
"Ғ афу р Ғ у л ом
но мидаги нашр иётма тбаа
ижо дий у йи" МЧЖ
"Им ко н"
р еабил итация
ма р казига эга давл ат
кў п тар мо қл и
их тисо слаштир ил ган
ма ктабгач а таъл им
ташкил о тл ари* ,
"Меҳ р ли ма ктаб"
давл ат таъл им
му ассасаси,
Респу бл ика
со ғл о мл аштир иш
о р омго ҳ и
Респу бл ика ў қу вч и
ёшл ар ма р кази
Их тисо сл аштирил га н
л о йиҳ а- изл аниш
институ ти
Респу бл ика ў ғил
бо л алар ў қу в- тар бия
му а ссасаси* ,
Респу бл ика қиз
бо л алар ў қу в- тар бия
му а ссасаси*

17.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2024 йил 2 июлдаги “МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ
ТАЪЛИМИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги ПФ-98-сонли ФАРМОНИ
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари
Ҳудудий бошқармалар тасарруфидаги умумий ўрта
ва мактабдан ташқари таълим муассасалари
Қорақалпоғистон
Республикаси Таълим
маркази
Болалар
кутубхоналари
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб
таълими бўлимлари
Умумий ўрта таълим
ташкилотлари
Мактабгача таълим ташкилотлари
Мактабдан ташқари таълим
ташкилотлари

18.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2024 йил 30 сентябрдаги “МАКТАБГАЧА
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРАТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги ПФ-154-сонли ФАРМОНИ
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг:
а) мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида:
кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий
кўникмаларни ривожлантиришга;
катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларидаги болаларда билим олиш, коммуникатив ва
ижодий компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўқув-методик материалларни
ишлаб чиқиш;
б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
мактабгача таълим ташкилотлари томонидан Мактабгача таълимни бошқариш ахборот
тизимида боланинг ривожланиш харитасини юритиш амалиётини жорий қилиш;
мактабга тайёрлов гуруҳларини тамомлаган болаларга уларнинг ривожланиш харитаси
асосида бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат
беришни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

19.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2024 йил 30 сентябрдаги “МАКТАБГАЧА
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРАТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги ПФ-154-сонли ФАРМОНИ
• Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 августга қадар:
• мактабгача таълимнинг давлат таълим дастурини халқаро стандартлар асосида такомиллаштирсин;
• мактабга тайёрлов гуруҳлари ва бошланғич таълим ўқув дастурларининг ўзаро узвийлиги ва
мувофиқлигини таъминласин;
• мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида ишлаб чиқилган электрон ресурслар,
аудиовизуал маҳсулотлар ва ўқув-методик материалларни Мактабгача таълимни бошқариш ахборот
тизимида жойлаштирсин ҳамда ушбу материаллардан эркин ва бепул фойдаланиш имкониятини
яратсин;
• Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги нашриёт ташкилотларига юридик ва
жисмоний шахсларга уларнинг буюртмасига асосан мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури
доирасида ишлаб чиқилган болалар адабиётлари, ўқув-методик ва дидактик материалларни чоп
этиш ва етказиб бериш бўйича пуллик хизматларни кўрсатишга рухсат этилсин;
• Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида ота-оналар учун шахсий кабинет яратсин ва
унда боланинг ривожланиш харитаси маълумотларининг жойлаштирилишини таъминласин.

20.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2024 йил 30 сентябрдаги “МАКТАБГАЧА
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРАТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги ПФ-154-сонли ФАРМОНИ
• 2025 йил 1 январдан бошлаб мактабгача таълим соҳасида педагог кадрларнинг узлуксиз
касбий ривожланишини таъминлаш мақсадида:
• мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячи-методист лавозими негизида амалдаги
меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ҳамда малака тоифаларини бериш
тартибини сақлаб қолган ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари
лавозими жорий этилади;
• Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 1 мартдан бошлаб тажриба-синов
тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим
ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматларини жорий этиш
• мобиль малака ошириш хизматлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги
педагогик маҳорат марказлари томонидан 4 та аудитория кўринишидаги автобуслар
негизида ташкил этилади;
• нодавлат ва давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари
педагогларига мобиль малака ошириш хизматлари пуллик асосда кўрсатилади;

21.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2024 йил 30 сентябрдаги “МАКТАБГАЧА
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРАТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги ПФ-154-сонли ФАРМОНИ
• Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2025 йил 1 январдан
бошлаб тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан
умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив
таълим гуруҳларини очиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
• Белгилаб қўйилсинки, инклюзив таълим гуруҳларида алоҳида таълим
эҳтиёжлари бўлган тарбияланувчилар билан таълим-тарбия ва
коррекцион-педагогик ишларни олиб бораётган тарбиячи, ёрдамчитарбиячилар ҳамда ўқитувчи-дефектолог (логопед)ларга алоҳида меҳнат
шароитлари учун лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига
нисбатан бир нафар бола учун 10 фоиз, икки нафар бола учун 20 фоиз, уч
нафар бола учун эса 30 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш тартиби
жорий этилади.
English     Русский Rules