9-модда. Олди-сотди шартномаларининг айрим турлари тўғрисидаги қоидалар
1.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ“Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда
Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш
маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”
2003 йил 13 феврал
№75
2.
“ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА”ГИҚОНУН (26.04.1996 й).
9-модда. Олди-сотди шартномаларининг айрим турлари
тўғрисидаги қоидалар
Олди-сотди шартномаларининг айрим турлари тўғрисидаги
қоидалар, шунингдек, айрим турдаги товарларни (ишларни,
хизматларни) реализация қилиш қоидалари Ўзбекистон
Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланади.
3.
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 75-СОНЛИ ҚАРОРИ БИЛАН:• ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧАКАНА
САВДО ҚОИДАЛАРИ
(қарорнинг 1-иловаси)
• ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА УМУМИЙ
ОВҚАТЛАНИШ МАҲСУЛОТЛАРИНИ
(ХИЗМАТЛАРИНИ) ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ
ҚОИДАЛАРИ
(қарорнинг 2-иловаси)
4.
Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалариI.
II.
III.
IV.
V.
VI.
VII.
Умумий қоидалар
Асосий тушунчалар ва атамалар
Сотувчиларга, савдо объектларига ва товарларга қўйиладиган асосий талаблар
Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш хусусиятлари
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш хусусиятлари
Мева-сабзавот товарлари билан чакана савдо қилиш хусусиятлари
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо
қилиш хусусиятлари
VIII. Қимматбаҳо металлар, тошлар ва улардан ясалган буюмларни аҳолидан сотиб олувчи
пунктларнинг иш қоидалари хусусиятлари
IX. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш
хусусиятлари
X.
Воситачилик савдоси хусусиятлари
Х1. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг
воситачилик савдосининг хусусиятлари
5.
Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалариXI. Тўқимачилик, трикотаж, тикув буюмлари, мўйнали товарлар ва пойабзални сотиш
хусусиятлари
XII.
Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарларни сотиш хусусиятлари
XIII. Атторлик-пардоз товарларини сотиш хусусиятлари
XIV.
Ҳайвон ва ўсимликларни сотиш хусусиятлари
XV.
Маиший кимё товарларини сотиш хусусиятлари
XVI.
Пестицидлар ва агрохимикатларни сотиш хусусиятлари
XVII. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш
XVII1. Тармоқли маркетинг йўли билан чакана савдо қилиш хусусиятлари
XVII2. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар
савдосини интернет-дўконлар орқали амалга ошириш хусусиятлари
XVII3. Савдо автоматидан фойдаланган ҳолда чакана савдо қилиш хусусиятлари
XVIII. Ушбу Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
XIX.
Савдо қоидалари бузилиши турлари
6.
Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 2 та иловасибор:
• Зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш
товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлари рўйхати
(1-илова)
• Харидорнинг таъмирлаш даврида унга текин бериб туриш ёки
худди шундай марка (модель, артикул)даги товарни
алмаштириш тўғрисидаги талаби татбиқ этилмайдиган узоқ
муддат фойдаланиладиган товарлар рўйхати (2-илова)
7.
«Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари»га асосанЗарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга
алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлари
• 1. Уй шароитларида касалликларни
профилактика қилиш ва даволаш
учун товарлар (металл, резина,
тўқимачилик ва бошқа материаллардан
тайёрланган санитария ва гигиена
буюмлари, тиббий буюмлар, приборлар ва
аппаратлар, оғиз бўшлиғи гигиенаси
воситалари, кўзойнак линзалари,
болаларни парвариш қилиш буюмлари, дори
воситалари
• 2. Шахсий гигиена буюмлари (тиш
чўткалари, тароқлар, соч тўғноғичлар,
соч бигудилари, улама сочлар, шиньонлар
ва бошқа шу каби товарлар
• 3. Атторлик-пардоз товарлари
8.
• 4. Тўқимачилик товарлари (ип-газлама, зиғиртолали, ипак, жун ва синтетик газламалар, газлама
тусидаги нотўқима материаллардан тайёрланган
товарлар - ленталар, жияклар, тўрлар ва бошқалар);
кабель маҳсулотлари (симлар, шнурлар,
кабеллар); қурилиш ва пардозлаш
материаллари (линолеум, плёнка, гилам
қопламалар ва бошқалар) ҳамда метрлаб
сотиладиган бошқа товарлар
• 5. Тикувчилик ва трикотаж
буюмлари (тикувчилик буюмлари ва
трикотаж ички кийимлар, пайпоқ ва қўлқоп
буюмлари).
6. Полимер материаллардан
тайёрланган, озиқ-овқат материаллари
билан боғлиқ бўлган, шу жумладан бир
марта фойдаланиладиган буюм ва
материаллар (ошхона ва кухня идиштовоқлари ва анжомлари, озиқ-овқат
маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун
идишлар ва ўров материаллари)
9.
• 7. Маиший кимё товарлари,пестицидлар ва агрохимикатлар
• 8. Мебель (мебель гарнитурлари
ва тўпламлари)
• 9. Қимматбаҳо тошлардан фойдаланган
ҳолда қимматбаҳо металлардан
тайёрланган, ярим қимматбаҳо ва
синтетик тошлардан фойдаланган
ҳолда қимматбаҳо металлардан
тайёрланган буюмлар, силлиқланган
қимматбаҳо тошлар
10.
• 10. Автомобиллар ва мотовелотоварлар,уларга тиркамалар ва номерли агрегатлар;
қишлоқ хўжалиги ишлари учун кичик
механизация кўчма воситалари; сайр
қилиш қайиқлари ва бошқа маиший сузиш
воситалари
• 11. Кафолат муддатлари белгиланган
техник жиҳатдан мураккаб маиший
товарлар (металл қирқувчи ва ёғочга ишлов берувчи
маиший дастгоҳлар; маиший электр машиналари ва
приборлари; маиший радиоэлектрон аппарат; маиший
ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси; фото ва
киноаппаратлар; телефон аппаратлари ва факсимиль
аппарати; электр мусиқа асбоблари; электрон ўйинчоқлар)
• 12. Ҳайвонлар ва ўсимликлар
11.
12.
«Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари»га асосанХаридорнинг таъмирлаш даврида унга текин бериб туриш ёки худди шундай марка
(модель, артикул)даги товарни алмаштириш тўғрисидаги талаби татбиқ этилмайдиган узоқ
муддат фойдаланиладиган товарлар
1. Автомобиллар, мотоцикллар ва
мототехниканинг бошқа турлари, уларга
тиркамалар ва номерли агрегатлар
(ногиронлар фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар,
сайр қилиш қайиқлари ва сузиш воситаларидан ташқари).
2. Мебель.
13.
3. Пардоз буюмлари сифатида ва тиббий мақсадлардафойдаланиладиган маиший электр приборлари
(электрбритвалар, электрофенлар, сочни жингалак қилиш учун
электрқисқичлар, тиббий электррефлекторлар, электргрелкалар,
электрбинтлар, электрпледлар, электродеяллар).
4. Маҳсулотларни термик қайта ишлаш ва овқат
тайёрлаш учун фойдаланиладиган маиший электр
приборлари (маиший СВЧ печлари, электрпечлар, тостерлар, электр сув
қайнатгичлар, электрчайниклар, электриситгичлар ва бошқа товарлар).
5. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан
ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар,
қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар.
14.
15.
Савдо қоидалари бузилиши турлари189. Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига
мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади:
• нархларни асоссиз равишда ошириш;
• товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик;
• товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш;
• харидорга товарнинг сифати, бутлиги, ўлчами, оғирлигини текшириш имконияти яратишдан
бош тортиш;
• харидорга узоқ муддат фойдаланиладиган сифати, ёмон товарни таъмирлаш ёки
алмаштириш даврида яхши сифатли ана шундай товарни беришдан бош тортиш;
• пластик карточкалардан фойдаланилган тўловни қабул қилишдан бош тортиш; носоз ёки
тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш;
• товарларнинг мажбурий рўйхатига риоя қилмаслик;
16.
давомиқуйидагиларга:
мазкур Қоидаларнинг 13-бандида кўрсатилган сотувчи ҳақидаги маълумотларни
жойлаштириш тартибига;
тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни
қўллаш тартибига;
назорат-касса машиналарини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн
назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни қўллаш тартибига;
аудиовизуал асарларни сотиш;
ёнилғи-мойлаш материалларини сотиш тартибига;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш;
17.
давомиқуйидагиларни:
• аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг контрафакт нусхаларини;
• сифатсиз, бут бўлмаган товарларни, кулинария буюмларини ва атайин ностандарт маҳсулотларни сотиш,
шунингдек харидорга сотилган сифатсиз, бут бўлмаган товарни алмаштириб беришдан ёки пулларни
қайтариб беришдан бош тортиш;
• товарларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқловчи ёки сертификацияланган
маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиш;
• идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган товарларни сотиш
(идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун);
• ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида тайёрловчининг номи ва жойлашган ўрни тўғрисидаги
маълумотлар кўрсатилмаган товарларни сотиш;
• яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш;
• кимёвий моддалар қолдиқлари юқори миқдорда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиш.
• полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш
(тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно).
18.
ЖавобгарликЎзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 164-модда
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш —
• фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга
эса — йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш —
• фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида,
мансабдор шахсларга эса — қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб
бўлади.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш, —
• фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари, мансабдор
шахсларга эса — саксон баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
*Анча миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган
доирадаги, кўп миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз
бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.
19.
ЖавобгарликМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 166-модда.
Товарларни (маҳсулотларни) уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини
тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат молларини уларнинг
сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши, худди
шунингдек сотиш мақсадида олиши —
• товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч
бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
• товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш
бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот бўлмаган
товарларни реализация қилиш, шунингдек реализация қилиш мақсадида олиш —
• мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
20.
ЖавобгарликМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 168-модда.
Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш
Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш —
• фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми, мансабдор шахсларга эса —
иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
21.
ЖавобгарликМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 168-модда.
Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз
вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни
тақдим этиш, —
• фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг қоидабузарликларни тугатиш тўғрисидаги,
дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф
этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш, ўз вақтида ёки лозим даражада
бажармаслик, —
• фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
22.
давомиТайёрловчининг товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва сифати устидан назоратни
амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин
товлаши, уларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслиги —
• фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли
истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар)
тўғрисидаги ахборотни тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик,
шу жумладан истеъмолчиларни товарнинг истеъмолга оид хусусиятлари ёки сифати хусусида
чалғитиш, товарни унга ўхшаш бошқа маҳсулотлар билан алмаштириб қўйиш, маҳсулотнинг
хусусиятлари ва сифатини қасддан ўзгартириш, худди шунингдек қалбакилаштирилган озиқ-овқат
маҳсулотини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва реализация қилиш, —
• ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч
бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
23.
давомиЯроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати
кўрсатилиши шартлиги қонунчиликда назарда тутилган товарларни уларнинг ишлаб чиқарилган
санаси ва яроқлилик муддатини кўрсатмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул
қилганлик, —
• фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи — еттинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий
жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этиш, —
• ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш
бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
24.
25.
26.
ЎЗБЕКИСТОН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЖАМИЯТЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИФедерация расмий веб-сайти – www.istemol.uz
Мурожаатлар учун телеграм бот - PotrebitelUz_bot
Республика бўйича ягона қисқа рақамли ишонч телефони – 1091
Ҳудудий бирлашма расмий веб-сайти – www.istemolchi-info.uz
Ижтимоий тармоқларда: Telegram (@istemolchiinfouz), Facebook (istemolchi-info.uz), Instagram
(istemolchi-info), X (Twitter) – istemolchi_info, Youtube – @istemolchiinfo
economics