187.95K
Category: lawlaw

Хавфсизлиги қоидалари

1.

КУП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ БОШКАРИШДА ЁНҒИН
ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ
Ёнғин содир бўлганда одамлар ҳавфсизлигини таъминлаш.
Эвакуация ва фавқулодда чиқишлар. Ёнғин тарқалишини олдини
олиш. Ёнғинга қарши кураш ва қуткарув операциялари.
Хавфларни аниқлаш. Хавфларни бахолаш ва бошқарув
амалиётларини аниқлаш. Бахтсиз ходисаларни бартараф этиш
чоралари. Ёнғин ва электр хавфсизлиги талаблари. Биринчи тиббий
ёрдам кўрсатиш.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил
30 сентябрдаги «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-226сонли Қонуни.
Ёнғин - бу одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва
жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф
табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб
бўлмайдиган ёниш жараёни.
9-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин
хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг ташкил этилишига ва фаолиятига
кўмаклашади;
ёнғин назоратининг амалга оширилишига кўмаклашади;
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан жамоат
назоратини амалга оширади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчиликка мувофиқ
бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.

3.

ШНҚ 2.01.02-04 “Бинолар ва иншоотларнинг
ёнғин хавфсизлиги” меъёрий ҳужжатининг
3. Функционал ёнғин хавфи буйича бинолар
таснифи
Бино ва бино-хонасининг кисми ёки хона гурухлари
функционал ёнғин хавфи буйича бир бирига боғлиқ ҳолда ва
уларни қўллаш усулига кўра ҳамда улардаги одамларни
хавфсизлигига тахдид солувчи холатлар, яъни уларни ёшини,
жисмоний холатини, уйқу вақтидалигини асосий функционал
контингент тури ва миқдорини ҳисобга олган ҳолда синфларга
бўлинади:

4.

Ф 1. Одамларни доимий яшаши ва вақтинчалик (шу
жумладан кечаю-кундуз) бўлиши учун (бу бинолар
хоналаридан, одатда кечаю-кундуз фойдаланилади, булардаги
одамлар контингенти турли ёшда ва жисмоний холатда
бўлишлари мумкин, бу биноларга ётоқхоналари бўлиши хос).
Ф 1.1. Болалар мактабгача муассасалари, қариялар ва
ногиронлар уйлари, касалхоналар, мактаб-интернатлар ётоқ
бинолари ва болалар муассасалари.
Ф 1.2. Мехмонхоналар, ётоқхоналар, санаторий ва умумий
турдаги дам олиш уйлари, кемпинглар, отеллар ва
пансионатлар ётоқ корпуслари.
Ф 1.3. Кўп хонадонли яшаш жойлар.
Ф 1.4. Бир хонадонли, шу жумладан бириктирилган яшаш
жойлар.

5.

Ф 2. Томоша ва маданий- марифий муассалари (бу
биноларда асосий хоналар, маълум вақт давомида
ташриф килувчиларининг оммовий келиб кетиши
билан ўзига хос).
Ф 2.1. Театрлар, кинотеатрлар, концерт заллар,
клублар,истирохат
боғлари,
спорт
иншоатлари
минбарлари
билан,
кутубхоналар
ва
бошқа
муассасалар, ёпиқ биноларда ташриф буюрувчилар
учун хисобли ўриндиқлар сони билан.
Ф 2.2. Музейлар, кўргазмалар, ракс заллари ва
бошқа шунга ўхшаш ёпиқ хоналардаги муассасалар.
Ф 2.3. Ф 2.1. да кўрсатилган муассасалар очиқ
ҳавода.
Ф 2.4. Ф 2.2. да кўрсатилган муассасалар очиқ
ҳавода.

6.

Ф 3. Аҳолига хизмат кўрсатиш корхоналари (бу
корхоналарнинг
хоналарида
ишловчиларга
караганда келувчилар сони кўплиги билан ўзига
хос).
Ф 3.1. Савдо корхоналари.
Ф 3.2. Умумий овкатланиш корхоналари.
Ф 3.3. Вокзаллар, аэропортлар.
Ф 3.4. Шифохона ва амбулаториялар.

7.

Ф 3.5. Майиший ва комунал хизмат кўрсатиш
корхоналари бинолари (почта, омонат кассалари,
транспорт агентликлари, хуқуқий маслахатхоналари,
нотариал идоралар, кир ювиш, тикув ательлари,
пойафзал ва кийим таъмирлаш хоналари, кимёвий
тозалаш, сартарошхона ва бошқа шунга ўхшаш, шу
жумладан ретуал ва диний муассасалар)га ташриф
этувчилар учун ўриндиқлар сони ҳисобланмаган ҳолда.
Ф 3.6. Томошабинлар учун минбарлар, маиший
хоналар ва хоммоми мавжуд бўлмаган жисмоний
тарбия ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда спортмашғулотларини ўтказиш муассасалари.

8.

Ф 4. Ўқув юртлари, илмий ва лойихалаш
ташқилотлари, бошқарув муассасалари (бу бинолар
хоналари бир кеча-кундузнинг маълум вақт давомида
фойдаланилади, ва уларда, одатда, доимий равишда
махалий шароитларга кўниккан белгиланган ёшдаги
ва жисмоний холатдаги контингент одамлар бўлади).
Ф 4.1. Мактаблар, мактабгача ёшдаги муассалар,
махсус ўрта ўқув юртлар, коллежлар, лицейлар.
Ф 4.2. Олий ўқув юртлари, малака ошириш
муассасалари, мактабгача ёшдаги муассасалари.
Ф 4.3. Бошқарув органлари муассасалари,
лойиха-конструкторлик ташкилотлари, ахборот ва
тахрририят-нашр
ташкилотлари,
илмий-қидирув
ташкилотлари, банклар, идоралар, офислар.
Ф 4.4. Ёнғин ўчириш депоси.

9.

Ф 5. Ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари,
иншоатлари ва хоналари (бу турдаги хоналар учун
ишловчилар
конттингенти
доимий
равишда
мавжудлиги билан тавсифланади, шу жумладан кечакундуз давомида).
Ф 5.1. Ишлаб чиқариш бино ва корхоналари, ишлаб
чиқариш ва лаборатория хоналари, устахоналар.
Ф 5.2. Омборхона бино ва иншоатлари, техник
хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари, олиб
борилмайдиган автомабилларни турар жойлари,
архивлар, омборхона бинолари.

10.

Ф 5.3. Қишлоқ хўжалик бинолари.
Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфига эга ишлаб
чиқариш ва омборхона бинолари, хоналари бунда
улардаги мавжуд портлаш ва ёнғин хусусиятига эга
моддалар ва ашёларнинг миқдоридан келиб чиқиб
ҳамда уларда жойлашган ишлаб чиқариш хавфлиги
уларда мавжуд портлашга хавфли хусусиятли
моддаларнинг ва ашёларнинг технологик жараёнларни
ҳисобга олган ҳолда НПБ 105-95 га асосан тоифаларга
бўлинади.
Ф1, Ф2, Ф3, ва Ф4 таснифи биноларда
жойлашган ишлаб чиқариш ва омбор хоналари, шу
жумладан, лаборатория хоналари ва устахоналар
Ф5 таснифига талуқлидир.

11.

Тест саволлари

12.

1. УРК 226 сон 30.09.2009 й. Ёнгин хавфсизлиги тугрисидаги конунда ёнгинга кандай тариф берилган
Ёнғин - бу одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига,
шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш жараёни.
2. Ёнғин жойга етиб келган ташкилот раҳбари (мансабдор шахс):
а) одамлар ҳаётига хавф туғилган тақдирда, уларни мавжуд куч ва воситалар ёрдамида қутқариш
чораларини кўришга;
б) зарур бўлганда электр энергиясини (ёнғинга қарши ҳимоя тизимидан ташқари) ўчириш, юкларни
ташишга мўлжалланган мосламалар, агрегатлар, аппаратларнинг иш фаолиятини тўхтатиш, хомашё, газ, буғ ва
сув коммуникатсияларини ёпиб қўйиш, авария рўй берган ва унга туташ хоналарнинг шамоллатиш тизими
ишини тўхтатиш, хоналар тутун билан қопланиши ва ёнғин тарқалишининг олдини олишга имкон берадиган
бошқа чораларни кўришга;
в) ёнғинни ўчиришга қаратилган ишлардан ташқари бинодаги барча ишларни тўхтатишга (агар ишлаб
чиқаришнинг технологик жараёни бўйича мумкин бўлса);
г) ёнғинни ўчиришга жалб этилган ходимлардан ташқари барча ходимларни хавфли ҳудуд ташқарисига
чиқаришга;
д) ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб келгунга қадар (обектнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда)
ёнғинни ўчиришда умумий раҳбарлик қилишга;
е) ёнғинни ўчиришда иштирок этаётган ходимлар хавфсизлик талабларига риоя қилишларини
таъминлашга;
ж) ёнғин ўчириш билан бир вақтда одамларни эвакуатсия қилиш ва моддий бойликларни ҳимоя қилишни
ташкил этишга;
з) ёнғин-қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ва ёнғин содир бўлган жойга қисқа йўл билан олиб
боришни ташкил этишга мажбур.

13.

3. Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 м
масофада (агарда бошқа нормалар билан каттароқ ёнғинга қарши оралиқ масофа талаб этилмаса) ёки ёнғинга қарши
деворлар олдига жойлаштириш лозим.
4. ертўла ва тсокол қаватларида, йўлакларда, зина катакларида енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни,
порох, портловчи моддаларни, газ баллонларини, аерозол идишдаги товарларни, тселлулоид ва бошқа портлаш хавфи
бор модда ва материалларни сақлаш ва фойдаланиш, амалдаги норматив ҳужжатларда келтирилган ҳолатлар бундан
мустасно
5. Хавфсиз эвакуатсияни таъминлаш мақсадида қуйидагилар таъқиқланади:
а) йўлаклар, тамбурлар, галерея, лифт холлари, зинапоялар олдидаги майдонларни, зинанинг қаватлар орасидаги
қисмини (марш) ва қопқоқли туйникларни (люкларни) мебел, асбоб-ускуна, хар ҳил буюмлар билан тўсиб қўйиш,
шунингдек, эвакуатсия эшикларини михлаб (беркитиб) ташлаш;
б) хоналардан чиқиш жойларида (тамбурларда) ҳар хил кийим қуритиш жойлари, гардероб ва бошқаларни
ўрнатиш ҳамда турли буюмларни ва материалларни сақлаш (кўп квартирали уйлар ва якка тартибдаги турар жойлар
бундан мустасно);
в) эвакуатсия йўлларига эшикларни имитатсия қиладиган витражлар, ойналар, остоналар, турникетлар,
суриладиган, кўтариладиган ва айланадиган эшикларни ҳамда одамларнинг хонани ёки бинони эркин ҳолда тарк
этишларига халақит берадиган бошқа турдаги мосламаларни ўрнатиш;
г) эвакуатсия йўлларида (оловга бардошлилиги V-даражали бўлган бинолардан ташқари) деворлар, шифтлар,
зинапоялар ва зина катаклари ҳамда полларни қоплашда, пардозлашда, бўёқлашда ёнувчи материаллардан
фойдаланиш;
д) йўлак, холл, тамбур ва зина катакларидаги ўзи ёпиладиган эшикларни очиқ ҳолатда ушлаш учун мосламаларини
маҳкамлаб қўйиш (агар бу мақсадда ёнғин вақтида автоматик ҳолда ёпилиш мосламаси ўрнатилмаган бўлса) ҳамда
уларни олиб қўйиш;
е) тутун қопламайдиган зина катакларидаги ҳаво пурковчи зоналарни ойна билан қоплаш ёки ёпиш;
ж) эшик ва дарчаларга ўрнатилган арматурали ойналарни оддий ойналарга алмаштириш.

14.

6. ёнмайдиган материалдан ишланган тагликларисиз (подставка) дазмол, электр
плитка, электр чойнак ва бошқа электр иситиш анжомларидан фойдаланиш;
7. архивлар, музейлар, галереялар, кутубхоналар ва омборлар биноларида электр
иситиш мосламаларидан фойдаланиш;
8. . Момақалдироқ пайтида қуйидагиларга рухсат этилмайди:
а) яшин қайтаргич воситаларини таъмирлаш;
б) газ қувурлари ва ҳаво чиқариш мосламалари орқали ишлаб чиқариш
маҳсулотларини атмосферага чиқариш;
в) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ва ёнувчи газли қувурлар ва
қурилмаларни шамоллатишни амалга ошириш;
г) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларнинг қуйиштўкиш ишларини амалга ошириш.
9. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини йўлакларга, ўтиш жойларига
жойлаштириш одамларни хавфсиз эвакуатсия қилишга тўсқинлик қилмаслиги керак.
Кўчма ўт ўчиргичлар эшикдан унинг тўлиқ очилиши учун етарли бўлган масофада ва
полдан 1,5 м баландликда (ўт ўчиргичнинг пастки қисмигача) жойлашган бўлиши
керак.

15.

10. Сувли бочкалар камида 200 Л сиғимга, қопқоққа эга бўлиши, қизил
рангга бўялган ва оқ бўёқ билан “Ёнғинни ўчириш учун” сўзлари ёзилган
бўлиши керак. Ҳар бир бочка қизил рангга бўялган ва “Ёнғин челаги” сўзлари
ёзилган иккита челак билан жиҳозланган бўлиши керак.
11. Ташкилот (обект) раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи
мансабдор шахс) ёнғин-қутқарув бўлинмаси ёнғинга етиб келиши билан
ёнғинни ўчириш раҳбарига ёнғин жойи ҳақида, хоналарда одамларнинг
мавжудлиги, ёрдамга муҳтожлар ҳамда ёнғинни ўчиришга жалб этилганлар,
сақланаётган ва ишлатилаётган моддалар, материаллар, маҳсулотларнинг
миқдори ва ёнғинни ўчириш бўйича кўрилган чоралар ҳақида ахборот бериши
керак.
12. Кўп қаватли турар уй биносининг чордоқ ва ертўласида ёнувчи ва
енгил аланганланувчи суюқликларнинг, газ баллонларнинг сақланмайди.

16.

Кўп қаватли турар жой биносининг ёнғинга қарши ҳолатини
текшириш жараёнида ДЁН инспектори қуйидагиларга алоҳида эътибор
қаратиши лозим:
кўп қаватли турар уйнинг том қисмига олиб чиқувчи ёнғинга қарши
нарвонларнинг ёки уйнинг подъезди орқали энг юқори қаватдан томга олиб
чиқувчи нарвон (стремянка)ларнинг мавжудлиги ва уларнинг аҳволига;
кўп қаватли турар уйнинг том қисмига олиб чиқувчи ёнғинга қарши
нарвонларга бориш йўлларининг тўсиб қўйилмаганлигига;
кўп қаватли турар уй биносининг чордоғидаги ёғоч қурилиш
конструкцияларга кимёвий суюқлик (антипирен) билан ишлов берилганлигига
(далолатномаларнинг мавжудлиги кўрилиб, далолатномада ДЁН вакилининг
синов ўтказилганлиги тўғрисида имзоси бўлиши лозим);
кўп қаватли турар уй биносининг шамоллатиш тизими ҳамда мўрикон
каналларининг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бериши ва уларнинг
тозаланганлигига;

17.

кўп қаватли турар уй биносига ёнғин ўчириш автомобилларининг бориш
йўлларининг ҳолатига;
кўп қаватли турар уй биносининг юқори қаватларидаги хонадонларида ёнғин
содир бўлганида инсонларни қутқариш учун автонарвон ўрнатиш мумкинлигига;
кўп қаватли турар уй биноси атрофида табиий ёки сунъий сув манбалари, яъни,
ёнғинга қарши сув ҳовузи ва ер ости гидрантлари (гидрантлар)нинг мавжудлиги
ҳамда улар сув билан таъминланганлигига;
мавжуд сув ҳовузи ва ер ости гидрантлари (гидрантлар)нинг жойлашган жойига
"ПГ" ёки "ПВ" деган кўрсаткичларнинг ўрнатилганлигига;
кўп қаватли турар уй биносига ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахс
бириктирилганлигига
(ППБ
08-85
ёнғин
хавфсизлиги
қоидаларининг
1.2-бандига мувофиқ уйнинг ёнғин хавфсизлигига Хусусий уй-жой мулкдорлар
ширкати (ХУЖМШ) раҳбарияти масъул ҳисобланади);

18.

- кўп қаватли турар уй биносининг ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш мавзусидаги, ёнғин ўчириш хизматининг телефон
рақамлари акс эттирилган плакат ва эслатмалар билан
таъминланганлигига;
- кўп қаватли турар уй биносининг чордоқ ва ертўласида ёнувчи
ва енгил аланганланувчи суюқликларнинг, газ баллонларнинг
сақланмаётганлигига;
- кўп қаватли турар уй бинолар бўйлаб ёнғин ўчириш
автотехникасининг ҳаракатланиши ёки манёвр қилиши мумкин
бўлган йўлакларда турли сунъий тўсиқлар, сўри, навес, ноқонуний
иморатлар ва ҳ.к.ларнинг мавжудлигига.

19.

Кўп қаватли турар жой биносидаги хонадон (квартира)ларнинг ёнғинга
қарши ҳолатини текшириш жараёнида ДЁН инспектори қуйидагиларга алоҳида
эътибор қаратиши лозим:
- истеъмол қилинаётган электр энергиясини ҳисоблагичларининг мавжудлигига;
- электр тақсимлаш қутисидаги махсус ҳимоя сақлагичларнинг ҳолатига (ҳимоя
сақлагичларнинг эрувчан мосламалари калибрланган бўлиши ва тамғасида номинал
ток кўрсаткичи кўрсатилган бўлиши керак);
- электр тақсимлаш қутисидаги электр сим ва кабелларнинг бир бирига уланиш
усулларига (пайвандлаш, кавшарлаш, оппрессовка ёки махсус қисқичлар ёрдамида
уланиб, усти изолента билан ҳимояланган бўлиши керак);
- вақтинчалик ўтказилган электр симларидан фойдаланилмаётганлигига;
- турар уй биносининг ҳовлисида сомон, қуриган хас-хашак ва шу каби тез ёнувчи
хўжалик маҳсулотларини тартибсиз ва яшаш уйининг томида ёки чордоқ қисмида
сақланишига йўл қўйилмаётганлигига;
- электр розеткага бир вақтнинг ўзида бир нечта (3 тадан ортиқ бўлмаган) маиший
электр ускуналарининг уланишига;

20.

- деворга қопланган қоғоз, тахта ва бошқа қурилиш материаллари остидан
ўтказилган электр симларининг ҳолатига;
- носоз газ плитасидан фойдаланилмаётганлигига;
- хонадон (квартира)лар ичидаги "перепланировка"ларнинг мавжудлигига;
- хонадон (квартира)лар ичидаги газ плиталарини балконларга олиб
чиқилганлигига;
газ
ускуналари
(плиталари)га
резина
шланглар
орқали
улаб
фойдаланилмаётганлигига;
- хонадон (квартира)лар ичига газда ишлайдиган индивидуал иситиш
қозонларининг ўрнатилганлигига;
- ёш болаларни хонадон (квартира)да катталар назоратисиз ёлғиз
қолдирилмаганлигига;
- ёш болаларнинг электр ва газ асбобларидан фойдаланилмаётганлигига;
- ётоқ жойларида сигарета чекишга йўл қўйилмаётганлигига;
- хонадон (квартира)ларни иситиш учун турли қўлбола электр ва ёқилғи
маҳсулотлари билан ишлайдиган печлардан фойдаланилмаётганлигига.

21.

Кўп қаватли турар жой биносининг ёнғинга қарши ҳолатини
текшириш ва/ёки ёнғин-профилактика кўриклар натижалари юзасидан
ДЁН инспектори қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштиради:
- текширув далолатномасини (текширувда иштирок этган барча вакиллар
имзо қўйиши лозим);
- аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳусусий уй-жой
мулкдорлар ширкатига ёзма кўрсатма;
- ХУЖМШга, туман (шаҳар) газ ёки электр тармоғи идорасига тақдимнома;
- кўп қаватли турар уй биносининг атрофида ноқонуний қурилишлар
аниқланса туман (шаҳар) ҳокимлиги қошидаги «Уй-жой архитектура ва
шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиш устидан назорат қилиш
комиссияси»га ахборот хати.
Текширув ва/ёки ёнғин-профилактика кўриклари ташкилотлар раҳбарлари
ёки уларнинг вакиллари иштирокида инспекторлар томонидан фақат хизмат
вазифаларини бажариш вақтида ўтказилади.

22.

Текширувлар ДЁН органи раҳбарининг буйруғи асосида ўтказилади. Мазкур буйруқ (ДЁН
органининг муҳри босилган ҳолда) ёки унинг нусхаси, текширувни амалга ошираётган инспектор
томонидан хизмат гувоҳномаси билан бирга объект раҳбарига ёки бошқа мансабдор шахсга
кўрсатилади.
Текширув фақат текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган инспекторлар
томонидан амалга оширилади.
Назорат тартибидаги текширувлар ДЁН органининг ёзма кўрсатмасида ёки
далолатномасида бажариш учун таклиф этилган тадбирлар бўйича белгиланган муддатда
ўтказилади.
Текширув даврида ёзма кўрсатмада бажариш учун таклиф этилган тадбирлар белгиланган
муддатларда бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, инспектор камчиликларга йўл қўйган
шахсларни ўз ваколатлари доирасида ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини
кўради.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда текшириш ҳамда ёнғин-профилактика
кўрикларини ўтказишни режалаштириш ва уларни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Фармони ҳамда Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғинпрофилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2532, 2013 йил 3
декабрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.

23.

Объектларда текширувларни ўтказиш қуйидаги турларга бўлинади:
- ҳар томонлама тўлиқ текширув;
- назорат текширув.
Ҳар томонлама тўлиқ текширувлар қўйидаги усулларда амалга оширилади:
- якка тартибда;
- бригада усулида.
Бригада усули ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи
юқори бўлган объектлар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида бригада аъзоларини
гуруҳларга бўлган ҳолда объектларини тармоқларга бўлган ҳолда ўтказилади. Бунда:
- бригада аъзоларини танлаш;
- уларга қўйиладиган вазифаларни олдиндан белгилаш;
- текширув гуруҳларини тайинлаш;
- бригада аъзоларининг тайёргарлигини текшириш:
- текширув олди йўриқномасини ўтказиш;
- текширув кунини белгилаш, маъмурият вакилларини тайинлайди.

24.

1. Режалаштириш
Тайёргарлик кўриш
2. Объект раҳбариятини текширув муддатлари ҳақида огоҳлантириш
3. Ҳужжатлар асосида объект билан танишиш
4. Ёнғинлар ҳақидаги материалларни ўрганиш
1. Йўриқномалар ва ёнғин-техник минимумининг ўтказилганлигини текш
Масканда ёнғин хафсизлигини таъминлаш бўйича қилинган ташкилий 2. Объект ёнғин-қутқарув хизмати ва КЁСХ бўлинмаларининг жанговар ҳ
ишларни текшириш
3. ЁТК фаолияти билан танишиш
4. Капитал характердаги (маблағ билан боғлиқ бўлган) чора-тадбирларнин
Бино, иншоотлар ва технологик жараёнини текшриш
1. Ҳудудни, тсеҳлар, омборларни кўздан кечириш,ишлаб чиқариш
даражасини баҳолаш
2. Сув таъминоти, алоқа ва ёнғин ўчириш воситалариниг ҳолатини текшр
Йўриқнома бериш ва тушунтириш
1. КЁСХ бўлинмалари билан йўриқнома ўтиш
2. Суҳбатлар уюштириш ва маърузалар ўқиш
3. Газеталарда мақолалар билан чиқиш
4. Йўриқнома ва эвакуация режаларини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўр
Маскан раҳбарияти қошида мажлис ўтказиш
Ҳужжатларни расмийлаштириш
Назорат текширувлар
1. Тадбирларни ва уларнинг бажарилиши муддатларини келишиб олиш
2. Эксперт ва мутахассисларни тайинлаш
1. Ёзма кўрсатмани расмийлаштириш ва тақдим этиш
2. Бино, иншоот ва ускуналарнинг иш фаолиятини тўхтатиш ва жари
расмийлаштириш.
1. Таклиф этилган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш
2. Ёнғин хавфсизлиги режимига риоя қилишни назорат қилиш

25.

Ҳар бир объектда амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш
мақсадида, корхона раҳбари томонидан ёнғинга қарши умумий ёнғин хавфсизлиги қоида ва йўриқномалари
буйруқ (фармойиш) асосида ишлаб чиқилиб, ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган тартиб
ўрнатилиши керак.
Бунинг учун обектда қуйидагилар ишлаб чиқилган бўлиши лозим:
- ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳақидаги умумобект йўриқномаси;
- ташкилий тузилмалардаги ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳақидаги йўриқномалар;
- бино ва иншоотлари ва улардаги хона (аудитория, лаборатория, омбор, алоҳида участка ва ҳ.к.)ларнинг
ёнғин хавфсизлигига масъул ходимлар;
- чекиш учун махсус жой ажратилиши;
- технологик жиҳознинг фойдаланишдаги ва авария ҳолатидаги иш тартиби бўйича йўриқномалар;
- ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари ва ёнғин автоматикаси қурилмаларидан фойдаланиш ва
уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалар;
- оловли ишларни хавфсиз ўтказиш бўйича йўриқномалар;
- ёнғин юз берган ва бошқа ҳолатларда ишчиларнинг ҳаракатлари тартиби;
- бир вақтнинг ўзида сақланиши мумкин бўлган ёнувчи материалларнинг сақланиш жойи ва уларнинг
миқдори;
- ёнувчи чиқинди ва чанглардан тозалаш тартиби, махсус кийимларнинг сақланиши;
- ёнғин вақтида ва иш куни тугаши билан электр ускуналарини электр тармоғидан узиб қўйиш тартиби;
- иш куни тугаганидан сўнг хоналарни кўздан кечириш ва эшикларни қулфлаш тартиби;
- ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома бериш ёнғин-техник минимумига асосан дарслар ўтказиш
тартиби ва вақти, шу тадбирларни ўтказиш учун жавобгар шахсларни тайинланиши.

26.

Текширувлар ўтказишда қуйидагилар тақиқланади:
ДЁН органи ваколатларига тааллуқли бўлмаган талабларнинг
бажарилишини текшириш;
объект раҳбари ёки унинг вакили йўқлигида текширувни амалга ошириш;
текширувга тааллуқли бўлмаган ҳужжатлар, маълумотлар, маҳсулот
намуналари тақдим этилишини талаб қилиш, шунингдек бундай
ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиб қўйиш;
тегишли ҳужжатлар билан белгиланган шаклдаги намуналарни,
нусхаларни
танлаб
олиш
далолатномасини
расмийлаштирмасдан
маҳсулотнинг намуналарини танлаб олиш;
текширув ўтказиш натижасида олинган ва давлат, тижорат, хизмат, қонун
билан ҳимоя қилинадиган бошқа сирни ташкил этадиган маълумотни
тарқатиш;
белгиланган текширув ўтказиш муддатларини ошириб юбориш;
қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган бошқа ҳаракатларни амалга
ошириш.

27.

Текширувлар натижаларини расмийлаштириш. Давлат ёнғин назорати органлари
мансабдор шахслари томонидан ўтказилган текширувлар натижаси бўйича (2-иловага)
мувофиқ ДЁНнинг ёзма кўрсатмаси объект раҳбари ёки унинг вакилига топширилади.
Назорат тартибидаги текширувлар натижаси бўйича инспектор тадбирлар
бажарилганлиги ёки бажарилмаганлиги ҳақида ёзма кўрсатмага тегишли белгилар қўяди ва
назорат тартибидаги текширув далолатномасини тузади. Далолатномада назорат тартибидаги
текширувда аниқланган камчиликлар (ёзма кўрсатмадаги бажарилмаган тадбирлар) акс
эттирилади.
Ёзма кўрсатма икки нусхада тузилади. Ёзма кўрсатманинг бир нусхаси текширув
тугагандан сўнг беш кундан кечиктирмасдан объект раҳбарига (ёки унинг вакилига) имзо
орқали топширилади. Объект раҳбарларига ёзма кўрсатма текшириш тугаган куни текширув
далолатномаси билан бирга топширилади. Объект раҳбари ёзма кўрсатманинг нусхасини
олганлиги ҳақида имзо қўйишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақида ёзма кўрсатмага тегишли
белги қўйилиб, ёзма кўрсатма унга почта хизмати орқали юборилади ва топширилганлиги
ҳақида билдириш хати назорат кўрсатув ишида (НКИ) қоладиган ёзма кўрсатманинг иккинчи
нусхасига қўшиб қўйилади.
Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши аниқланган ҳолатларни бартараф этиш
бўйича ёзма кўрсатмада таклиф этилган тадбирларнинг бажарилиш муддатлари одамларнинг
ҳаёти ва соғлиғига ҳамда мулкига муайян хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда
инспектор томонидан белгиланади.

28.

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил
20-октябрдаги 649-сонли Ёнғин хавфсизлиги
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори
билан амалга оширилади.

29.

25 боб. Одамлар куну тун бўладиган обектларга ва турар жойларга
қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
325. Якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларнинг турар жойларида 10 Л гача
бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ёпиқ идишда сақлашга
(фойдаланишга) рухсат берилади. 3 Л дан ортиқ бўлган енгил алангаланувчи ва
ёнувчи суюқликлар ёнмайдиган ва синмайдиган идишларда сақланиш лозим.
326. Ёнувчи газ билан тўлдирилган баллонларни, енгил алангаланувчи ва ёнувчи
суюқликларни якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларнинг турар жойларининг
эвакуация йўлларида, цокол қаватларида, ертўла ва чордоқларида сақлашга рухсат
берилмайди.
327. Ошхонадаги ва бошқа маиший газ ускуналарини газ билан таъминлайдиган
газ баллонли қурилмалар (алоҳида баллонлар) газ таъминоти ташкилотларининг
лойиҳаларига (чизмаларига) мувофиқ ўрнатилиши ҳамда улардан Босим остида
ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига
асосан фойдаланиш лозим.

30.

330. Жойлаштириш воситаларида ташриф буюрувчилар ёнғин
хавфсизлиги қоидалари билан (имзо қўйдириш орқали) таништирилиши керак.
Ташриф буюрувчиларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан
видеороликлар орқали таништириш йўлга қўйилган тақдирда, имзо қўйдириш
талаб этилмайди.
331. Жойлаштириш воситалари номерларида (“электрон қулф” тизими
билан жиҳозланган номерлар бундан мустасно) иситиш мосламаларидан (сув
қайнатиш ва электр иситиш мосламаси, электр чойнаклар, дазмол ва
бошқалардан) фойдаланиш тақиқланади.
332. Жойлаштириш воситаларининг яшашга мўлжалланган қаватларида
омборхона, офис ва бошқаларни жойлаштиришга рухсат этилмайди.
334. Ҳар бир якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларнинг турар
жойларида ўт ўчиргич бўлиши тавсия этилади

31.

Ҳудудларга қўйиладиган ёнғин хавфсизилиги талаблари
17. Аҳоли яшаш пунктлари ва ташкилотларнинг ҳудудлари ҳамда ташкилотларга, турар
жойларга, дала ҳовлиларга ва бошқа қурилмаларга туташ қисмлари ўз вақтида ёнувчи
чиқиндилар, ахлатлар, қадоқлар, хазонлар, қуруқ ўтлар ва бошқа ёнувчи буюмлардан
тозаланиши керак.
Ёнувчи чиқиндилар, ахлатлар ва шу каби бошқа буюмларни махсус ажратилган
майдонлардаги ёнмайдиган материалдан ишланган контейнерларга ёки қутиларга йиғиш ва
кейинчалик ҳудуддан олиб кетиш лозим.
18. Бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида турли буюмларни, асбобускуналарни, қадоқларни ва транспорт воситаларини сақлаш ҳамда бино ва иншоотларни
қуриш (ўрнатиш) тақиқланади.
19. Ҳудуд ва хоналарнинг жойлаштирилиши, биноларнинг оловга бардошлилик
даражаси, уларнинг орасидаги ёнғинга қарши масофалар, хоналардан чиқиш эшиклари
амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши ва ёнғин
хавфсизлиги таъминланган ҳолатда сақланиши керак.
20. Биноларга, иншоотларга, очиқ омборларга, сув таъминоти манбаларига, стационар ўт
ўчириш нарвонларига ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борувчи
йўлларни, тор кўчаларни ва ўтиш жойларини тўсиб ва ёпиб қўйиш тақиқланади. Йўллар ва тор
кўчалар қишда қордан ва музлардан тозаланиши керак

32.

21. Йўллар ва тор кўчаларни таъмирлаш учун ёпилиши ёки ёнғин ўчириш
автомобилларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган бошқа
сабаблар ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига дарҳол хабар берилиши ҳамда
ушбу жойларга тўсиб қўйилган йўл қисмини энг яқин айланиб ўтиш
йўналишини кўрсатувчи белгилар ўрнатилиши ёки йўлнинг таъмирланаётган
қисмидан ўтиш имкони яратилиши керак.
22. Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа
бино ва иншоотлардан камида 15 м масофада (агарда бошқа нормалар билан
каттароқ ёнғинга қарши оралиқ масофа талаб этилмаса) ёки ёнғинга қарши
деворлар олдига жойлаштириш лозим.
Саноат корхоналарининг ҳудудида (қурилиш-монтаж ишлари олиб
борилаётган ҳудудлардан ташқари) вақтинчалик ёнувчан бино ва
иншоотларни, шу жумладан, вагон ва контейнерларни қуриш (ўрнатиш)
тақиқланади.

33.

23. Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш
муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан,
автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида,
тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган ва “Чекиш
жойи” белгиси ўрнатилган жойлардан ташқари, чекиш тақиқланади.
24. Ёқиб юбориш йўли билан зарарсизлантиришга рухсат этилган
чиқиндиларни ёқиш муассаса ходимларининг назорати остида ва шамолсиз
об-ҳавода махсус ажратилган жойларда амалга оширилади.
25. Ёнғинга қарши сув манбаларини, ташқи ёнғин нарвонларини, бино ва
иншоотларга кириш жойларини тезда топиш учун ташкилотлар ҳудуди етарли
даражада ташқи ёритиш чироқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
26. Турар жойлар, дала ҳовлилар ва ташкилотларнинг ҳудудидаги очиқ
майдонларда ичида енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар бўлган
идишларни ҳамда сиқилган ва суюлтирилган газ билан тўлдирилган
баллонларни қолдириш таъқиқланади.

34.

27. Ишлаб чиқариш корхоналари, шифохоналар, санаторийлар ва
соғломлаштириш муассасаларининг ҳудудига кириш жойларида мавжуд ва
қурилаётган бино ва иншоотлар, ҳудудга кириш жойлари, ҳудуд ичидаги
йўллар ва ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари кўрсатилган схемалар осиб
қўйилиши керак. Схемалар қуёш нурига, қор ва ёмғирга чидамли
материаллардан ишланиши лозим. Дарвозалар, шлагбаумлар ва ҳудудга
киришни чеклайдиган бошқа қурилмалар механизациялаштирилган бўлса,
уларни қўлда очиш имкони бўлиши керак.
28. Обектлар (ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган обектлардан
ташқари), дала ҳовлилар ва турар жойлар ҳудудида қуйидагилар бажарилган
тақдирда овқат тайёрлаш учун махсус мосламалар жойлаштирилиши мумкин:
а) ёниш майдонча ташқарисига тарқалишининг олдини олиш чоралари
кўрилганда;
б) ёниш жараёни доимий назоратга олиниб, ёнғинни ўчиришнинг
бирламчи воситалари (ўт ўчиргич, сув билан тўлдирилган сиғим, белкурак ва
бошқалар) билан таъминланганда. Овқат тайёрланиб бўлгандан сўнг, ёнаётган
ва чўғланаётган материаллар тўлиқ ўчирилиши керак.

35.

6 боб. Бино, иншоот ва хоналарга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
31. Бинолар, иншоотлар ва хоналардан, асбоб-ускуналардан, жиҳозлардан фақат лойиҳа ва
эксплуатацион-техник ҳужжатларда белгиланган мақсадларда ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя
қилинган ҳолда фойдаланиш керак. Белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳасиз
конструктив, ҳажмий-лойиҳавий ва муҳандислик-техник ечимларга ўзгартириш киритилиши
тақиқланади.
32. Бинолар, иншоотлар ва хоналардаги ёнғинга қарши тизимлар ва қурилмалар (тутунга қарши ҳимоя,
ёнғин автоматикаси воситалари, ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари, ёнғинга қарши эшиклар,
парда ва клапанлар, тутун чиқариш люклари, ёнғинга қарши девор ва шифтлардаги бошқа ҳимоя
мосламалари ва шу кабилар) доимо соз ва ишчи ҳолатда бўлиши керак.
33. Эшикларнинг ўзини ёпадиган мосламалари доимо соз ҳолатда бўлиши зарур, тутунга қарши ва
ёнғинга чидамли эшикларнинг осон очилишига ёки ёпилишига тўсқинлик қилувчи бирон-бир мослама
ўрнатиш мумкин эмас.
34. Қурилиш конструксиялари, ёнувчи, пардозлаш ва иссиқликни тутувчи материалларнинг,
ускуналарнинг металлдан ишланган устунларнинг (тиргакларнинг) оловдан ҳимоялаш қопламлари
(оловдан ҳимоялаш хусусиятларини йўқотиш ва пасайтиришни ҳисобга олган ҳолда сувоқлар, махсус
бўёқлар, лок ва шу кабилар) бузилиши ҳолатлари дарҳол бартараф этилиши керак.

36.

35. Ҳар хил муҳандислик ва технологик коммуникациялар, ёнғинга қарши девор,
ораёпмалар ва тўсувчи конструксиялар билан кесишган жойда ҳосил бўлган тешик ва
туйнуклар қурилишда ишлатиладиган қоришмалар ёки ёнмайдиган материаллар
билан суваб (беркитиб) ташланиши керак, бунда тутун ва газни ўтказмаслиги ҳамда
талаб даражасида оловга бардошлилик чегараси таъминланиши керак.
36. Хоналарни қайта лойиҳалаштиришда, уларнинг функсионал вазифаси
ўзгартирилганда ёки янги технологик ускуналар ўрнатилаётганда амалдаги қурилиш
ва технологик лойиҳалаш нормаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш
керак.
Хоналар ижарага берилганда ижарага олувчилар томонидан ушбу турдаги бино
учун ёнғинга қарши режим бажарилиши керак.
37. 1000 нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин
ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.

37.

38. Ташкилотларнинг хоналарида, бино ва иншоотларда (якка тартибдаги турар жойлардан
ташқари) қуйидагилар таъқиқланади:
а) ертўла ва цокол қаватларида, йўлакларда, зина катакларида енгил алангаланувчи ва ёнувчи
суюқликларни, порох, портловчи моддаларни, газ баллонларини, аерозол идишдаги товарларни,
целлулоид ва бошқа портлаш хавфи бор модда ва материалларни сақлаш ва фойдаланиш, амалдаги
норматив ҳужжатларда келтирилган ҳолатлар бундан мустасно;
б) чордоқлар, техник қаватлар, шамоллатиш тизими ўрнатилган ва бошқа техник хоналардан
ишлаб чиқариш участкалари, устахоналар сифатида фойдаланиш ҳамда ушбу жойларда маҳсулотлар,
ускуналар, мебеллар ва бошқа буюмларни сақлаш;
в) лифт холларига ҳужра, киоск, савдо шохобчалари ва шу кабиларни жойлаштириш;
г) ертўла ва цокол қаватларидан чиқиш эшиклари умумий зинапоя катакчаларидан алоҳида
ажратилмаган бўлса, уларда ёнувчи материалларни сақлаш омборлари ва устахоналарни ташкил этиш
ҳамда бошқа хўжалик хоналарини жойлаштириш;
д) лойиҳада кўзда тутилган вестибюл ва холлар, йўлаклар, тамбур ва зина катакларининг
эшикларини олиб ташлаш;
е) балкон ва лоджияларнинг эшик ва люкларини, қўшни хонага ўтиш йўлаклари ва ташқи қутқарув
зиналарига чиқиш жойларини мебел, ускуна ва бошқа буюмлар билан тўсиб қўйиш;

38.

ж) бензин, керосин ва бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи
суюқликлардан фойдаланган ҳолда хоналарни тозалаш ва кийимларни ювиш,
шунингдек, кавшарлаш лампаси ва очиқ оловдан фойдаланган ҳолда яхлаб
қолган (музлаган) қувурларни эритиш;
з) белгиланган тартибда тасдиқланган норма ва қоидаларда назарда
тутилган ҳолатлардан ташқари деразаларга очилмайдиган панжаралар
ўрнатиш;
и) ёнғин вақтида хавфсизлик зонасига кирувчи лоджия ва балконларни
ойналар билан қоплаш;
к) зина катакларида ва йўлакларда ҳужралар ташкил этиш, шунингдек,
зинанинг қаватлар орасидаги қисмида (марш) ва майдонларида буюмлар,
мебел ва бошқа ёнувчи материалларни сақлаш (бинонинг биринчи ва цокол
қаватларидаги зина катаклари остида фақат марказий иситиш тизимини
бошқариш тармоқлари, сув ўлчагич тармоқлари ва электр шчитлари
ўрнатилган деворлари ёнмайдиган материаллардан ишланган хоналарни
жойлаштириш мумкин);

39.

39. Бино ва иншоотларнинг ташқи ёнғин нарвонлари ва том
устидаги тўсиқлар доимо соз ҳолда бўлиши ва йилига камида 2
маротаба чидамлилиги бўйича синовдан ўтказилиши керак.
Текшириш натижалари тегишли ҳужжатларда (далолатнома,
журналда) қайд этилади.
40. Чордоқлар, техник қаватлар ва ертўлаларнинг деразалари
ойна билан қопланган, уларнинг эшиклари қулфланган ҳолатда
бўлиши лозим. Эшикларга калит қаерда сақланиши ёзиб қўйилиши
керак.
Бино ва иншоотларнинг ертўла ва тсокол қаватларидаги
ёруғлик дарчалари мунтазам равишда ёнувчи ахлатлардан
тозаланиб турилиши керак. Ушбу ёруғлик дарчаларини ва
деразаларни очилмайдиган қилиб ёпиб ташлаш тақикланади.

40.

7-боб. Хавфсиз эвакуацияни таъминлаш
42. Эвакуация чиқиш жойларининг сони, уларнинг ўлчамлари, ёритиш ва
тутундан ҳимояланиш таъминланганлиги шароитлари, шунингдек, эвакуация
йўлларининг узунлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидаги ёнғин хавфсизлиги
талабларига мувофиқ бўлиши керак.
43. Эвакуация йўлларидаги эшикларни қулфлаб қўйиш таъқиқланади. Хонада
одамлар бўлганида эшикларни ички томонидан осон очиладиган қилиб қулфлаш
мумкин.
Эвакуация йўлларидаги барча эшиклар бинодан чиқиш йўналиши бўйича эркин
очилиши керак.
44. Эллик нафар одам йиғилиши мумкин бўлган барча хоналарда ҳамда барча
зина катакларида, ўтиш жойлари ва бошқа эвакуация йўлларида эвакуация ёритиш
чироқлари ўрнатилиши лозим.
45. Бино ва иншоотларда ҳамда улардан чиқиш эшикларининг устки қисмида
эвакуация йўлларини ва чиқиш жойларини кўрсатувчи ёнғин хавфсизлиги белгилари
ўрнатилиши керак.

41.

46. Хавфсиз эвакуацияни таъминлаш мақсадида қуйидагилар таъқиқланади:
а) йўлаклар, тамбурлар, галерея, лифт холлари, зинапоялар олдидаги майдонларни, зинанинг
қаватлар орасидаги қисмини (марш) ва қопқоқли туйникларни (люкларни) мебел, асбоб-ускуна, хар ҳил
буюмлар билан тўсиб қўйиш, шунингдек, эвакуация эшикларини михлаб (беркитиб) ташлаш;
б) хоналардан чиқиш жойларида (тамбурларда) ҳар хил кийим қуритиш жойлари, гардероб ва
бошқаларни ўрнатиш ҳамда турли буюмларни ва материалларни сақлаш (кўп квартирали уйлар ва якка
тартибдаги турар жойлар бундан мустасно);
в) эвакуация йўлларига эшикларни имитация қиладиган витражлар, ойналар, остоналар,
турникетлар, суриладиган, кўтариладиган ва айланадиган эшикларни ҳамда одамларнинг хонани ёки
бинони эркин ҳолда тарк этишларига халақит берадиган бошқа турдаги мосламаларни ўрнатиш;
г) эвакуация йўлларида (оловга бардошлилиги V-даражали бўлган бинолардан ташқари) деворлар,
шифтлар, зинапоялар ва зина катаклари ҳамда полларни қоплашда, пардозлашда, бўёқлашда ёнувчи
материаллардан фойдаланиш;
д) йўлак, холл, тамбур ва зина катакларидаги ўзи ёпиладиган эшикларни очиқ ҳолатда ушлаш учун
мосламаларини маҳкамлаб қўйиш (агар бу мақсадда ёнғин вақтида автоматик ҳолда ёпилиш мосламаси
ўрнатилмаган бўлса) ҳамда уларни олиб қўйиш;
е) тутун қопламайдиган зина катакларидаги ҳаво пурковчи зоналарни ойна билан қоплаш ёки ёпиш;
ж) эшик ва дарчаларга ўрнатилган арматурали ойналарни оддий ойналарга алмаштириш.
47. Эвакуация йўлларидаги гиламлар, гилам пояндозлар ва бошқа ўрамли қопламалар полга
мустаҳкам қотирилган бўлиши керак.

42.

20-боб. Электр пайвандлаш ишларига қўйиладиган ёнғин
хавфсизлиги талаблари
231. Биноларда электр пайвандлаш ишлари фақат ҳаво алмашиш
имконига эга бўлган хоналарда амалга оширилиши лозим.
232. Ёнғин хавфи эҳтимоли бор хоналарда пайвандлаш ишларини
бажариш жойи ёнмайдиган тўсиқ билан ҳимояланган бўлиши ва
тўсиқнинг баландлиги камида 2,5 м, тўсиқ ва пол орасидаги масофа эса
— кўпи билан 5 см га тенг бўлиши керак.
233. Пайвандлаш ишлари бажариладиган хоналардаги поллар
ёнмайдиган материаллардан ясалган бўлиши зарур.
235. Қўлда пайвандлаш қурилмаси рубилник ёки контактор
(пайвандлаш токи манбаини тақсимловчи сех тармоғига уланиш учун),
сақлагич (бирламчи занжирда) ва пайвандлаш токининг миқдорини
кўрсатувчи асбоблар (ток регуляторидаги амперметр ёки шкала) билан
таъминланган бўлиши зарур.

43.

236. Электр пайвандлаш кабеллари (електр симлари) кислород ўтувчи қувурлардан
камида 0,5 м масофада, ацетилен ва бошқа ёнувчи газлар қувурларидан эса камида 1 м
масофада ўтган бўлиши лозим. Баъзи ҳолларда, кабел ҳимоя металл қувурга ўралган
тақдирда, белгиланган масофаларни икки баравар камайтиришга рухсат берилади.
237. Электр пайвандлаш ишларини бажараётганда манбага пайвандланадиган иш
қисмидан қайтиб келадиган сим фақат изолация қилинган сим билан амалга оширилади ва
изолация сифати жиҳатидан электрод ушлагичга уланган тўғридан тўғри симга мос келиши
керак.
242. Электродга электр токини етказиб бериш учун ўрта даражадаги шароитларга
мўлжалланган ҳимоя шлангидаги изолацияланган букилувчан симлардан фойдаланиш керак.
Эгилувчанлиги кам бўлган симлардан фойдаланганда уларни электрод ушлагичга эгилувчан
шланг симидан ёки узунлиги камида 3 м бўлган симдан ясалган узатма орқали улаш лозим.
243. Электр симлари ва пайвандлаш мосламалари ёнишининг олдини олиш мақсадида
симларни уларнинг кесимини оқим қиймати ва иш кучланишининг қиймати бўйича
изолациялаш зарур, шунингдек, номинал ток рухсат этилган чегаралари электр
сақлагичларнинг эрувчан ўрнатмалари тўғри танланиши керак.
244. Изолациясиз ёки изолацияси шикастланган симлардан, қўлбола электр сақлагичлар
ва талаб этиладиган миқдордаги пайвандлаш токи ўтишини таъминлаб бермайдиган
симлардан фойдаланиш тақиқланади.

44.

245. Пайвандлаш симларини пресслаш, пайвандлаш, кавшарлаш билан ёки
махсус қисқичлар ёрдамида бир-бирига улаш лозим. Электр симлари электрод
ушлагичга, пайвандланадиган буюмга ва пайвандлаш аппаратига шайбаларни қўйиб
болтлар билан маҳкамланган мисдан ясалган кабел учликлари ёрдамида уланиши
лозим.
246. Пайвандлаш аппаратлари, тақсимловчи шчитлар ва бошқа ускуналарга
ҳамда пайвандлаш ишлари олиб борилаётган жойга уланган симлар ишончли
изолацияланган, керакли жойларда юқори ҳарорат таъсиридан, механик
шикастланишлардан ва кимёвий таъсирлардан ҳимояланган бўлиши керак.
247. Ёнғин хавфи мавжуд бўлган бино ва иншоотларда электр пайвандлаш
ишлари олиб борилаётганда пайвандланаётган буюмдан ток манбаигача ўтказилган
қайтиш сими изолацияланган бўлиши ҳамда унинг изолациясининг сифати электрод
ушлагичга уланган тўғри сим изолациясининг сифатидан паст бўлиши лозим.
248. Қўлда пайвандлаш учун мўлжалланган электрод ушлагичлар пайвандлашда
вақтинчалик узилишлар юзага келганда ёки устига темирли буюмлар тушиб кетганда
унинг қобиғи пайвандланаётган детал билан қисқа туташиб кетишига йўл
қўймайдиган конструксияга эга бўлиши лозим. Электрод ушлагичнинг дастаси
ёнмайдиган диелектрик ёки иссиқлик ўтказмайдиган материалдан ясалган бўлиши
зарур.

45.

249. Пайвандлаш учун қўлланиладиган электродлар пайвандлаш токининг
номинал (белгиланган) миқдорига мувофиқ бўлиши лозим.
Пайвандлаш жараёнида электродлар алмаштирилганда уларнинг
қолдиқлари пайвандлаш ишлари бажариладиган жойда ўрнатиладиган махсус
металл қутига ташланиши керак.
250. Электр пайвандлаш ускунаси ҳар доим ерга уланган бўлиши керак.
Асосий электр пайвандлаш ускуналарини ерга улашдан ташқари пайвандлаш
мосламаларида тўғридан тўғри пайвандлаш трансформаторининг маҳсулотга
борадиган иккиламчи ўрамаси (қайтиш сими) уланган терминалини бевосита
ерга қўйиш керак.
251. Очиқ ҳавода ўрнатиладиган пайвандлаш генераторлари ва
трансформаторлари ҳамда уларнинг барча ёрдамчи асбоб-ускуналари ёпиқ ёки
ҳимояланган шаклда ишланган, захни ўтказмайдиган изолацияга эга бўлиши
ҳамда ёнмайдиган материаллардан қурилган бостирма остида ўрнатилиши
лозим.
252. Пайвандлаш агрегати алоҳида қисмларининг (трансформаторлар,
подшипниклар, чўткалар, иккиламчи занжир контактлари ва шу кабилар)
қизиш ҳарорати 75 °С дан юқори бўлмаслиги лозим.

46.

21-боб. Газ билан пайвандлаш ва газли кесиш ишларига қўйиладиган ёнғин
хавфсизлиги талаблари
253. Газ пайвандлаш ишларини олиб бориш учун кўчма ацетилен
генераторларини очиқ майдонларда ўрнатиш лозим. Уларни фақат ҳаво алмашиш
имконига эга жойларда вақтинчалик ишлатиш мумкин.
254. Ацетилен генераторларини пайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойдан,
очиқ аланга ва қизиб кетган буюмлардан, компрессор ва вентиляторлар ҳаво
тортадиган жойлардан камида 10 м бўлган масофада тўсиб қўйилган ҳолда
жойлаштириш лозим.
Ацетилен генератори ўрнатилганда “Бегоналарга кириш тақиқланади”, “Ёнғин
хавфи мавжуд”, “Чекилмасин”, “Олов билан яқинлашманг” каби эслатмалар илинади.
255. Пайвандлаш ускуналари ёрдами газ тармоқларини таъмирлашга фақат Газ
хўжалигида хавфсизлик қоидаларига мувофиқ бинолар ва ташқи қурилмалар
ҳудудида жойлашган ишлатиладиган табиий газ қувурлари учун рухсат этилади.
256. Авария юз берган жойда газланишни назорат қилиш газ анализаторлари
ёрдамида амалга оширилиши керак. Газ қувурларидан газ чиқиши жойлари совун
эмулсияси ёрдамида аниқланади. Ушбу мақсадлар учун очиқ олов манбаларидан
фойдаланиш, шунингдек, бир вақтнинг ўзида газ тамоқларининг деформацияланган
жойида пайвандлаш, изолациялаш ва траншеяни тозалаш тақиқланади.

47.

257. Ишлар тугагандан сўнг кўчма генератордаги калсий карбиди охиригача ишлатилиши
лозим. Генераторлардан чиқариб ташланадиган оҳакли лой бунинг учун мослаштирилган идишга
тўкилиши ва махсус бункерга ёки лойли чуқурга ташланиши талаб этилади.
258. Очиқ лойли чуқурлар панжаралар билан тўсиб қўйилиши, ёпиқлари эса — ёнмайдиган
том бостирмасига эга бўлиши ҳамда оқимли шамоллатиш ва лойни чиқариб ташлаш учун тегишли
туйнуклар билан жиҳозланиши зарур.
259. Оҳакли лой сақланадиган жойлардан камида 10 м радиусдаги масофада очиқ аланга
манбаларидан фойдаланиш тақиқланади ва бу ҳақида тегишли огоҳлантирувчи белгилар илиб
қўйилиши лозим.
260. Газ баллонларни сақлаш ва ташиш фақат уларнинг бўйинларига хавфсизлик қолпоқлари
ўрнатилган ҳолда амалга оширилади. Баллонларни ташишда силкинишлар ва зарбаларга рухсат
этилмайди.
Баллонлар пайвандлаш жойига махсус араваларда ва замбилларда етказиб берилади.
Баллонларни елкаларда ва қўлларда ташиш тақиқланади.
261. Газ солинган баллонларни сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланишда улар қуёш нурлари
ва бошқа иссиқлик манбалари таъсиридан ҳимояланган бўлиши лозим.
262. Хоналарда ўрнатиладиган газ баллонлари иситиш радиаторлари ва бошқа иситиш асбобускуналардан камида 1 м масофада, очиқ оловли иссиқлик манбаларидан эса — камида 5 м
масофада бўлиши лозим.

48.

264. Бир хонада кислород ва газ билан тўлдирилган баллонларни ҳамда калсий
карбидини, бўёқлар, мойлар ва ёғларни сақлаш тақиқланади.
265. Пайвандлаш устахонасида 10 тадан кам пайвандлаш постлари бўлганда ҳар
бир пост учун биттадан кислород ёки газ тўлдирилган захира баллонлар сақланиши
мумкин. Захира баллонлар махсус пўлат шитлар билан тўсиб қўйилиши ёки
пайвандлаш устахонасига қўшимча қурилган махсус ёрдамчи жойларда сақланиши
лозим. Пайвандлаш устахонасида 10 тадан ортиқ пайвандлаш постлари бўлганда
марказлаштирилган газ таъминоти бўлиши зарур.
266. Кислород ва ёнувчи газлар билан тўлдирилган ҳамда улардан бўшаган
баллонларга бир хил хавфсизлик чоралари кўрилиши керак.
267. Калсий карбиди солинган барабанларни сақлаш ва очиш жойларида чекиш,
очиқ алангадан фойдаланиш ва зарбада учқун ҳосил қилиши мумкин бўлган
асбоблардан фойдаланиш тақиқланади.
268. Калсий карбиди солинган барабанларни жезли зубило ва болға ёрдамида
очиш лозим. Кавшарланган барабанлар махсус пичоқ билан очилади. Барабан
қопқоғидаги кесиб очиладиган жойга дастлаб солидолнинг қалин қатлами суртилади.
269. Очилган калсий карбидли барабанларнинг сув ўтказмайдиган ва барабанни
зич қоплаб оладиган, четлари букилган қопқоқлар билан ҳимояси таъминланиши
ҳамда қопқоқ бортининг баландлиги камида 50 мм га тенг бўлиши лозим.

49.

270. Газ пайвандлаш ва газ билан кесиш ишларини бажаришда қуйидагилар тақиқланади:
а) музлаб қолган ацетилен генераторлари, қувурлар, вентиллар, редукторлар ва пайвандлаш
қурилмаларининг бошқа деталларини очиқ аланга ёки қиздирилган буюмлар ёрдамида иситиш ҳамда урганда учқун
ҳосил бўлиши мумкин бўлган асбоблардан фойдаланиш;
б) кислород баллонларини, редукторлар ва бошқа ускуналарнинг турли мой ва мойланиб кетган кийимлар ва
артиш материалларига тегиб кетишига йўл қўйиш;
в) кислород ва ёнувчи газ билан тўлдирилган баллонлар, ацетилен генераторлари ва оҳак-лой чуқурларидан
10 м дан кам бўлган масофада очиқ алангадан фойдаланиш;
г) бир сув затворидан икки пайвандчи томонидан фойдаланиш, гранулацияси белгилангандан йирикроқ
бўлган калсий карбидини ортиш ёки уни аппаратнинг воронкасига темирли хипчин ёки сим билан итариб солиш,
карбид кукунидан фойдаланиш;
д) калсий карбидини ҳўл ортиш корзиналарига солиш ёки газ тўплагичда сув мавжуд бўлганда генераторлар
“сув-карбид устидан” режимида ишлашда корзина ҳажмининг яримидан ортиғини карбид билан тўлдириш;
е) ёнувчи газлар учун мўлжалланган шлангни кислород оқими билан тозалаш, кислород учун мўлжалланган
шлангни ёнувчи газ оқими билан тозалаш ҳамда ушбу шлангларни алмаштириб ишлатиш, узунлиги 30 м дан кўп
бўлмаган шланглардан фойдаланиш. Газ пайвандлаш ишларини бажаришда узунлиги 40 м гача бўлган шланглардан
фойдаланиш мумкин. Узунлиги 40 м дан ортиқ бўлган шланглардан фойдаланишга алоҳида ҳолатларда ишларни
бошқариш ва хавфсизлик бўйича муҳандиснинг рухсати билан амалга оширишга рухсат берилади;
ж) газ етказиб берувчи шлангларни бураб ташлаш, буклаш ёки сиқиб қўйиш;
з) газ тўплагичда ацетилен мавжуд бўлганда генераторни кўчириш;
и) генератордаги газ босимини атайлаб ёки бир ҳаракатда солинадиган калсий карбидининг миқдорини
ошириш йўли билан ацетилен генераторининг ишини жадаллаштириш.

50.

Битумлар ва қатронларни эритиш (қайнатиш) ишларини амалга
оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
286. Битум ва қатронларни эритиш қозонларини янги қурилаётган
иморатлар, бинолар ва ёнувчи қурилиш материалларидан камида 50 м
масофада жойлашган махсус ажратилган жойларда ўрнатиш керак.
Қозонларни биноларнинг чордоқ хоналарига ҳамда қопламаларнинг
устига (ёнмайдиган қопламалар бундан мустасно) ўрнатиш тақиқланади.
287. Ёғингарчиликларидан ҳимоялаш ва қозонда алангаланган массани
ўчириш учун ҳар бир қозон зич ёпиладиган ёнмайдиган қопқоқ билан
таъминланиши, битум қайнаб кетганда ўт ёқиш камерасига тўкилишидан
ҳимояловчи мослама билан жиҳозланиши лозим.
288. Қозонни ўрнатганда унинг ўт ёқиш камераси устидаги чети қарамақарши томондаги четидан 5-6 см га баландроқ бўлиши зарур. Қозоннинг ўт
ёқиш камераси ёнмайдиган материалдан ясалган қопқоқ билан жиҳозланган
бўлиши лозим.

51.

289. Ишлар якунлангандан кейин қозонларнинг ўт ёқиш камераларидаги
олов ўчирилиши ва устига сув сепилиши керак.
290. Юзага келиши мумкин бўлган ёнғинни ўчириш мақсадида битум
эритиш жойи ҳажми 0,5 м3 га тенг бўлган қуруқ қумли қутилар, 2 та белкурак
ва ўт ўчиргичлар (кўпиклик ёки кукунли) билан таъминланиши зарур.
292. Битумни эритиш ёки иситиш вақтида қозонларни қаровсиз қолдириш
тақиқланади.
293. Битум ва қатронларни эритувчи суюклик (растворител) билан эритиш
тақиқланади.
294. Қиздирилган битумни эритувчи суюклик билан аралаштиришда
битумни суюқлика қўшиш лозим. Аралаштириш фақат ёғочли қорғич билан
амалга оширилиши керак.
295. Қиздирилган битумни эритувчи суюклик билан аралаштиришда 50 м
радиусда очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади.

52.

23-боб. Бўяш ишларига қуйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
304. Лок-бўёқ материаллари учун суюлтирувчи ва эритувчилар сифатида
бензол, метанол ва пиробензолдан фойдаланиш тақиқланади. Мумкин бўлган
барча ҳолатларда лок-бўёқ материалларида толуол ва ксилолни ишлатишни
чеклаб қўйиш (15 фоиздан ортмаган ҳолда) лозим.
305. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ёрдамида бажариладиган
ишларни амалга ошириш учун учқун чиқармайдиган материаллардан
(алюминий, мис, пластмасса, бронза) ясалган асбобларни ишлатиш лозим.
Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ёрдамида ишлар бажарилгандан
сўнг ушбу асбоблар очиқ майдонда ёки шамоллатиш тизимига эга бўлган
хоналарда ювилиши лозим.
306. Ҳар бир электр бўяш камераси углекислотали автоматик ёнғин
ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
307. Қуритиш камералари ташқи деворларининг ҳарорати 45 оC дан юқори
бўлмаслигини таъминлайдиган ишончли иссиқлик изолацияси билан
жиҳозланган бўлиши зарур.

53.

311. Бўяш ишларини бажаришда қуйидагилар тақиқланади:
а) бўёқ тайёрлаш ва бўяш хоналарида очиқ оловдан фойдаланиш ва учқун
чиқариш билан боғлиқ бўлган (пайвандлаш ишлари, чархловчи дастгоҳларда иш
бажариш) ишларни амалга ошириш;
б) камераларни тозалаш учун қора металлардан ясалган ва ишқаланишда учқун
чиқарадиган абразив асбоблардан фойдаланиш;
в) бўяш участкаларида ҳамда бўёқлар ва эритувчилар сақланадиган жойларда
олов ёқиш, кавшарлайдиган лампалар ва электр кавшарлаш асбобларидан
фойдаланиш;
г) портлашнинг олдини олиш мақсадида бочкалар, бидонлар, сиғимлар ва ичида
лок-бўёқ материаллари мавжуд бўлган (ёки аввал солинган) идишларнинг ичини
гугурт ёки бошқа аланга манбалари билан ёритиш;
д) енгил алангаланувчи суюқликларни очиқ идишларда сақлаш;
е) ишчи хоналарда бўёқлар ва эритувчилардан бўшаган идишларни сақлаш;
ж) ишчи хоналарда ифлосланган ва мойланиб кетган артиш материалларини иш
туганадан сўнг йиғиштирилмаган ҳолда қолдириш.

54.

Ёнғин содир бўлганда харакат қилиш тартиби
13. Ҳар бир фуқаро ёнғинни сезганда қуйидагиларни
бажариши мажбур:
а) зудлик билан “101” телефон рақами орқали Фавқулодда
вазиятлар вазирлигининг (кейинги ўринларда — ФВВ) ёнғинқутқарув бўлинмасига хабар бериш (хабарда воқеа содир бўлган
манзил, ёнғин чиққан жой ва ўзининг фамилиясини айтиш);
б) одамларга хабар бериш ва уларни эвакуация қилиш
чораларини кўриш;
в) имкон қадар мавжуд ёнғинни ўчиришнинг бирламчи
воситалари билан ёнғинни ўчириш чораларини кўриш.

55.

14. Ёнғин жойга етиб келган ташкилот раҳбари (мансабдор шахс):
а) одамлар ҳаётига хавф туғилган тақдирда, уларни мавжуд куч ва воситалар ёрдамида
қутқариш чораларини кўришга;
б) зарур бўлганда электр энергиясини (ёнғинга қарши ҳимоя тизимидан ташқари)
ўчириш, юкларни ташишга мўлжалланган мосламалар, агрегатлар, аппаратларнинг иш
фаолиятини тўхтатиш, хомашё, газ, буғ ва сув коммуникацияларини ёпиб қўйиш, авария рўй
берган ва унга туташ хоналарнинг шамоллатиш тизими ишини тўхтатиш, хоналар тутун билан
қопланиши ва ёнғин тарқалишининг олдини олишга имкон берадиган бошқа чораларни
кўришга;
в) ёнғинни ўчиришга қаратилган ишлардан ташқари бинодаги барча ишларни
тўхтатишга (агар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни бўйича мумкин бўлса);
г) ёнғинни ўчиришга жалб этилган ходимлардан ташқари барча ходимларни хавфли
ҳудуд ташқарисига чиқаришга;
д) ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб келгунга қадар (обектнинг ўзига хослигини
ҳисобга олган ҳолда) ёнғинни ўчиришда умумий раҳбарлик қилишга;
е) ёнғинни ўчиришда иштирок этаётган ходимлар хавфсизлик талабларига риоя
қилишларини таъминлашга;
ж) ёнғин ўчириш билан бир вақтда одамларни эвакуация қилиш ва моддий бойликларни
ҳимоя қилишни ташкил этишга;
з) ёнғин-қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ва ёнғин содир бўлган жойга қисқа йўл
билан олиб боришни ташкил этишга мажбур.

56.

15. Ташкилот (обект) раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи мансабдор
шахс) ёнғин-қутқарув бўлинмаси ёнғинга етиб келиши билан ёнғинни ўчириш
раҳбарига ёнғин жойи ҳақида, хоналарда одамларнинг мавжудлиги, ёрдамга
муҳтожлар ҳамда ёнғинни ўчиришга жалб этилганлар, сақланаётган ва
ишлатилаётган моддалар, материаллар, маҳсулотларнинг миқдори ва ёнғинни
ўчириш бўйича кўрилган чоралар ҳақида ахборот бериши керак.
16. Ташкилот (обект) раҳбари (мансабдор шахси) ёнғинни ўчириш штаби
таркибига киритилганда:
а) ёнғинни ўчириш раҳбари томонидан берилган вазифаларни
бажарилишини таъминлашга;
б) обектнинг хусусиятлари, туташ бино ва иншоотлар ҳақида ёнғинни
ўчириш раҳбарига маълумот тақдим этишга;
в) ёнғинни ўчириш раҳбари томонидан берилган вазифалар бажарилишида
обект ходимларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга мажбур.
English     Русский Rules