Similar presentations:
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норматив – хуқуқий асослари
1.
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норматив – хуқуқий асослариМеҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик
учун жавобгарлик
ю.ф.н. доцент Хайитбоев Эргаш Рўзимович
2.
Меҳнатни муҳофаза қилишнингнорматив – хуқуқий асосларини
шартли равишда 3 та гурухга ажратиш мумкин:
I. ЎзР КОНСТИТУЦИЯСИ, КОДЕКСЛАР, КОНУНЛАР ВА ОЛИЙ МАЖЛИС КАРОРЛАРИ.
КОДЕКСЛАР:
Мехнат кодекси. МЖТК. ФК. ЖК
КОНУНЛАР: Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги (янги тахрир). Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги (янги тахрир).Аҳоли бандлиги тўғрисидаги
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан
муҳофаза қилиш тўғрисидаги. Касаба уюшмалари тўғрисидаги. Санитарияэпидемиология осойишталиги тўғрисидаги, Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг
саноат хавфсизлиги тўғрисидаги , Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касб
касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги, Иш берувчининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги. Ногиронлиги бўлган
шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги
Олий Мажлис қарорлари:
Ўзбекистон Республикаси конун хужжатларига халкаро мехнат стандартларига мувофик
фукороларнинг кафолатланган мехнат хукукларини таминлашга доир чора-тадбирларни
кучаитириш тугрисидаги 2017 иил 4 октябр СК-231- III -сон қарори
II. ЎзР Президентининг фармон ва қарорлари :
ПК-3913.20.08.2018. ПФ-5775.30.07.2019. ПҚ-4790.27.07.2020,ПҚ-4939.31.12.2020.
III.
ЎзР Вазирлар Махкамасининг қарорлари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органларининг хамда жамоат ташкилотларининг қарорлари. Жумладан, ЎзР Вазирлар
Махкамасининг қарорлари: ВМК-246.27.04.2017 йил, ВМК-1066.31.12.2018 йил, ВМҚ263.15.09.2014 йил,ВМҚ-183.05.04.2021йил,ВМҚ-286 06.06.1997.ВМҚ-616 30.09.2021
3.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ(кўчирма)
37-модда. Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида
ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа
ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.
38-модда. Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ
тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.
39-модда. Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум
бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига
эга.
Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган
тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.
Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
45-модда. Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат
ҳимоясидадир.
46-модда. Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.
59-модда.Касаба уюшмалари
ходимларнинг
ижтимоий-иқтисодий
ҳуқуқларини
ва
манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш
ихтиёрийдир
4.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕХНАТ КОДЕКСИ(кўчирма)
2-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг вазифалари
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган
ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шартшароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди,
меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий
ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
9-модда. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини
текшириш ва назорат қилиш
...Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини
текшириш ва назорат қилишни қуйидагилар амалга оширади:
(9-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1) шунга махсус вакил қилинган давлат органлари ва уларнинг инспекциялари;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисидаги низом.
2) касаба уюшмалари.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонуни.
(9-модданинг иккинчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 декабрдаги 320-II-сон Қонуни таҳририда —
Олий Мажлис Ахборотномаси, 2020 й., 1-сон, 20-модда)
5.
16-модда. Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлариЎзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний
меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳар бир ходим:
ўз меҳнати учун қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича
белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 155-моддаси.
(16-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини
қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик
таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг VII («Иш вақти») ва VIII боблари («Дам олиш вақти»).
хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 211-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги
Қонуни 22-моддасининг биринчи қисми.
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг XII боби 2-параграфи («Ходимга етказилган зарар учун иш берувчининг моддий
жавобгарлиги»), Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддаси
касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа
ташкилотларга бирлашиш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 21, 22, 23-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари
тўғрисида»ги Қонуни.
қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган
бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг XVI боби («Давлат ижтимоий суғуртаси»), шунингдек Ўзбекистон Республикасининг
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни.
6.
29-модда. Жамоа шартномалари ва келишувларининг тушунчаси ва мақсадиЖамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги
меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга
солувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа келишуви — муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат
шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш
борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжатдир.
7.
37-модда. Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилишиЖамоа шартномасининг мазмуни ва тузилишини тарафлар белгилайди.
Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича
ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин:
...иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддатлари;
ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг
меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан
хавфсизликни таъминлаш;
...ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиёзлар;
ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта;
(37-модданинг иккинчи қисми ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-8-сонли
Қонунига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда)
Жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган
ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив
ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига
қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар
(қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан
илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун
компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини
мактабда ва мактабгача таълим ташкилотларида текин ёки қисман ҳақ
тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва
компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин.
(37-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда —
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8.
52-модда. Жамоа келишувларининг мазмуниЖамоа келишувларининг мазмунини тарафлар белгилайдилар.
Жамоа келишувларида:
меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шартлари ва уни муҳофаза қилиш, меҳнат ва дам
олиш тартиби;
энг кам миқдори қонунчиликда назарда тутиладиган компенсация тарзидаги
қўшимча тўловлар;...
экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришда
ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш;
ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича
махсус тадбирлар;
давлат
корхоналарини
хусусийлаштириш
манфаатларига риоя қилиш;
чоғида
ходимларнинг
ногиронлар ва ёшлар (шу жумладан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар)
меҳнатидан фойдаланиш мақсадида улар учун қўшимча иш жойлари ташкил
этувчи корхоналарга бериладиган имтиёзлар... назарда тутилиши мумкин.
Жамоа келишувларида бошқа меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар
бўйича қонунчиликка зид келмайдиган қоидалар ҳам бўлиши мумкин.
(52-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
9.
117-модда. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун ишвақтининг қисқартирилган муддати
Иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати меҳнат
жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли
омиллари таъсир этадиган ходимлар учун белгиланади.
Корхонадаги бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати
тармоқ (тариф) келишувларида, жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, агар улар
тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг
бошқа вакиллик органи билан келишиб, меҳнат шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган услубияти асосида белгиланади.
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг
муддати чегараси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
225-модда. Аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланадиган ишлар
Меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш
тақиқланади, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший
хизмат кўрсатиш ишлари) бундан мустаснодир.
Аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни кўтаришлари ва ташишлари ман
этилади.
Аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати
ҳамда улар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган юк нормаларининг чегарасини
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси
Кенгаши ва иш берувчиларнинг вакиллари маслаҳатини олган ҳолда тасдиқлайди.
10.
176-модда. Ходимнинг бурчлариХодим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат интизомига
риоя қилиши, иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ
бажариши, технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги
ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши, иш берувчининг молмулкини авайлаб асраши шарт.
Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб қоидаларида, интизом тўғрисидаги
устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа
шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ
белгилаб қўйилади.
177-модда. Иш берувчининг бурчлари
Иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонун ҳужжатлари ва бошқа
норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат
шароитларини яратиб бериши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини
таъминлаши, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, ходимларнинг
эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш
шароитларини яхшилаб бориши, ушбу Кодексга мувофиқ жамоа
шартномаларини тузиши шарт.
(177-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда —
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган
ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва
соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи
ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.
11.
.2021ЙИЛНИНГ НОЯБР ОЙИДА 3-ЎҚИШДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ВА СЕНАТГА ЮБОРИЛГАН
ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ 34 БОБ,621ТА МОДДАДАН ИБОРАТ БЎЛИБ,УНИНГ 20 БОБИ
(363-392МОДДАЛАР)ММҚ.ГА БАҒИШЛАНГАН. МАЗКУР КОДЕКС ЛОЙИҲАСИНИНГ 6, 7,
22, 23 , 26,70,88,288,303,324,331-344,348,421-461,499-508,525-528,557,558,563-578
МОДДАЛАРИНИНГ ЭСА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БИЛАН УМУМИЙ БОҒЛИҚЛИГИ
БОР.
Мавзу: Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги
қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун
жавобгарлик 4 та турга ажратилади:
1.Интизомий жавобгарлик;(ЎзР МҚ 181-моддаси)
2.Маьмурий жавобгарлик;(ЎзР МЖТҚ 49 -моддаси)
3.Фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик;(ЎзР ФҚ
985,989,1005,1006,1009,1015 каби моддалари)
4. Жиноий жавобгарлик;(ЎзР ЖҚ 257-моддаси)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ КОДЕКСИНИНГ XIII БОБИ МЕҲНАТНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БИЛАН БЕВОСИТА (211-223-МОДДАЛАР) ҲАМДА МАЗКУР
КОДЕКСНИНГ 58, 176, 177,
187-196-КАБИ МОДДАЛАРИНИНГ ЭСА МЕҲНАТНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БИЛАН УМУМИЙ БОҒЛИҚЛИГИ МАВЖУД.
12.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕХНАТ КОДЕКСИ(кўчирма)
181-модда. Интизомий жазолар
Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи
қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда жарима.
Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик
иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу
Кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда
иш берувчи томонидан амалга оширилади;
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи
қисмининг 3 ва 4-бандлари).
Ушбу моддада назарда
тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш
тақиқланади.
13.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГМАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИКОДЕКСИ
(кўчирма)
49-модда. Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузиш
Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан
кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била
туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни
вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
14.
491-модда. Вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўлқўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш
Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён
етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш,
— базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда
жарима солишга сабаб бўлади
(491-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги
ЎРҚ-603-сонли Қонунига асосан чиқарилган)
492-модда. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги
қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача,
мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такроран содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача,
мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.
15.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ(кўчирма)«1481-модда. Вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл
қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш
Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқодобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, худди шундай
қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима
ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари билан жазоланади.
257-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Техника хавфсиз лиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза
қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул
бўлган шахс томонидан бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати
етказилишига сабаб бўлса, —базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш
бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир
йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш
ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
16.
2571-модда. Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши курашқоидаларини бузиш
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини
бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли
касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида давлат санитария назорати
органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун
белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида
тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган
шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки
бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий
касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг
оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима
солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, —
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни
чеклаш ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
17.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ(кўчирма)
985-модда. Зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари
Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки
мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган
зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс
томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Қонунда зарарни тўлаш мажбурияти зарар етказувчи бўлмаган шахсга
юклатилиши мумкин.
Қонун ҳужжатларида ёки шартномада жабрланувчиларга зарарни
тўлашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин.
Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа,
зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда зарар етказган шахснинг айби
бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Қонуний ҳаракатлар туфайли етказилган зарар қонунда назарда тутилган
ҳолларда тўланиши лозим.
Агар зарар жабрланувчининг илтимоси ёки розилиги билан етказилган
бўлса, зарар етказган шахснинг ҳаракатлари эса жамиятнинг ахлоқий
тамойилларини бузмаса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин.
18.
989-модда. Юридик шахснинг ёки фуқаронинг ўз ходими томониданетказилган зарар учун жавобгарлиги
Юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим)
мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказган зарарни қоплайди.
Ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ, меҳнат шартномаси асосида,
шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида иш бажараётган
фуқаролар, агар бунда ишларни бехатар олиб бориш юзасидан тегишли
юридик шахснинг ёки фуқаронинг топшириғи бўйича ёки назорати остида
ҳаракат қилган бўлсалар ёки ҳаракат қилишлари лозим бўлган бўлса,
ходимлар деб эътироф этиладилар.
Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, ишлаб чиқариш кооперативлари ўз
иштирокчилари (аъзолари) томонидан улар ширкат ва жамият ёки
кооперативнинг тадбиркорлик, ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолиятини
амалга ошириш вақтида етказилган зарарни қоплайдилар.
992-модда. Зарарнинг ўз жавобгарлигини суғурталаган шахс томонидан
тўланиши
Ихтиёрий ёки мажбурий суғурта тартибида жабрланувчи фойдасига ўз
жавобгарлигини суғурталаган юридик шахс ёки фуқаро етказилган зарарни
тўлиқ қоплаш учун суғурта пули етишмаган тақдирда, суғурта пули ва
зарарнинг ҳақиқий миқдори ўртасидаги фарқни тўлайди.
19.
1009-модда. Боқувчиси вафот этганлиги натижасида зиён кўрган шахсларга зарарни тўлашБоқувчиси вафот этган тақдирда қуйидагилар зарарни ундириш ҳуқуқига эга:
марҳумнинг қарамоғида турган ёки у вафот этган кунгача ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган
меҳнатга лаёқатсиз шахслар;
марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзанди;
меҳнат қобилиятидан қатъи назар, марҳумнинг қарамоғида бўлган унинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёхуд
кўрсатилган ёшга тўлган бўлса ҳам тиббиёт муассасасининг хулосасига кўра саломатлиги бўйича
бошқаларнинг парваришига муҳтож бўлган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини
парваришлашда банд бўлган ва ишламайдиган ота-онасидан бири, эри (хотини) ёки оиланинг бошқа аъзоси;
марҳумнинг қарамоғида бўлган ва унинг вафотидан кейин беш йил ичида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб
қолган шахслар.
Ишламайдиган ва марҳумнинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган болалари, неваралари, акаукалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган ота-онасидан бири, эр (хотин) ёхуд оиланинг
бошқа аъзоси парваришлашни амалга ошириш даврида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган тақдирда, ана
шу шахсларни парваришлаш тугаганидан кейин зарарни ундириш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Зарар қуйидагиларга тўланади:
вояга етмаганларга — ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар;
ўн саккиз ёшдан ошган ўқувчиларга — ўқувнинг кундузги шаклида ўқишни тугатгунга қадар, бироқ
йигирма уч ёшдан ошмагунча;
эллик беш ёшдан ошган аёлларга ва олтмиш ёшдан ошган эркакларга — умрбод;
ногиронларга — ногиронлик муддатига;
марҳумнинг қарамоғида бўлган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини улар ўн тўрт ёшга
тўлгунга қадар парваришлашда банд бўлган ота-онасидан бири, эри (хотини) ёхуд оиланинг бошқа аъзосига.
20.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИКАСАБА УЮШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(кўчирма)
33-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлар
Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари
бўйича давлат дастурларини шакллантиришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба
уюшмалари ташкилотлари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида:
ташкилотларнинг раҳбарларидан ва бошқа мансабдор шахсларидан меҳнат
шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришдаги
барча бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари ҳақида ахборот олиш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда
иштирок этиш;
ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилган ҳолларда ишларни тўхтатиб туриш
тўғрисида, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг бузилишларини
бартараф этиш ҳақида иш берувчига таклифлар киритиш;
меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа
шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилишга доир
мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш;
лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган, реконструкция қилинаётган ва
фойдаланилаётган ишлаб чиқариш объектларида меҳнат шароитларининг
хавфсизлиги экспертизасида, шунингдек лойиҳалаштирилаётган ва
фойдаланилаётган ишлаб чиқариш воситаларининг хавфсизлиги экспертизасида
иштирок этиш;
21.
ишлаб чиқариш объектларини ва ишлаб чиқариш воситаларинисиновлардан ўтказиш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш бўйича
комиссияларнинг ишида мустақил экспертлар сифатида иштирок этиш;
тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида иштирок этиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганликда, ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар фактларини яширганликда
айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги
талаблар билан тегишли органларга мурожаат этиш;
ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ
ҳолда майиб бўлиши ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст
етказилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
ҳамда ходимларнинг соғлиғи ва меҳнатини муҳофаза қилишга
бўлган ҳуқуқлари камситилган бошқа ҳолларда ходимнинг
ҳуқуқини ҳимоя қилиб судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
22.
,,Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларитўғрисида,,ги қонун.(кўчирма)
36-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам
кўрсатиш.
…Иш берувчининг айби билан мехнатда майиб бўлган ёки касб
касаллигига чалинган ногиронлиги бўлган шахслар тиббий
кўрсатмаларга биноан иш берувчининг (ташкилотнинг
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар) маблағлари
хисобидан реабилитация килишнинг техник ва махсус
транспорт воситалари билан таъминланади…
37-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоиймаиший хизмат курсатиш
…Агар ходим иш берувчининг айби билан ногирон ва
узгаларнинг парваришига мухтож булиб колган булса,
ногиронлиги бўлган шахс мехнат қобилиятини йўқотган вактда
уни парвариш килувчи шахсни иш берувчи тиббий-ижтимоий
эксперт комиссияларининг ёки педиатрия тиббий-ижтимоий
комиссияларининг хулосасига биноан ўз ҳисобидан
таъминлаши хамда жабрланган ходимга етказилган моддий
зарарнинг ўрнини коплаши ва маънавий зиённи компенсация
килиши шарт…
23.
“АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТЎҒРИСИДА“ГИ ҚОНУН(кўчирма)
4-модда. Бандлик
Бандлик фуқароларнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган, ўз
шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қаноатлантириш билан боғлиқ
бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган
фаолиятидир.
Фуқароларга ўзининг ишлаб чиқаришга ва ижодий меҳнатга доир
қобилиятларидан фойдаланиш ҳамда қонун ҳужжатларида
тақиқланмаган, шу жумладан ҳақ тўланадиган ишни бажариш билан
боғлиқ бўлмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш бўйича мутлақ
ҳуқуқ тегишлидир.
Қуйидаги фуқаролар банд деб ҳисобланади:
меҳнат шартномаси бўйича ҳақ эвазига тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти
шартлари асосида ишлаётган ёхуд касаначилик билан
шуғулланаётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу
жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;
24.
касаллиги, таътилда бўлиши, касбга тайёрлашда, қайта тайёрлашда ёкималака оширишда эканлиги, ишлаб чиқариш тўхтатиб турилганлиги
муносабати билан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш
жойида бўлмаган ходимнинг иш ўрни сақланиб қоладиган бошқа ҳолларда
вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар;
ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган фуқаролар;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик
хизмати тизимида, божхона органларида ва бошқа ҳарбий хизмат назарда
тутилган идораларда хизматни ўтаётган фуқаролар;
ўзини иш билан мустақил равишда таъминлаётган фуқаролар, шу жумладан
ҳунармандлар, оилавий корхоналарнинг иштирокчилари, деҳқон
хўжаликларининг, ишлаб чиқариш кооперативларининг аъзолари, фермер
хўжаликларининг аъзолари, ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида
рўйхатга олинган шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек
хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича, шу жумладан фуқаровийҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга
асосланган фаолиятни амалга оширувчи бошқа шахслар;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини
амалга ошираётган фуқаролар;
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган нодавлат
нотижорат ташкилотларида, шу жумладан диний ташкилотларда ишлаётган
фуқаролар.
25.
8-модда. Аҳоли бандлиги соҳасидаги ваколатли давлат органиЎзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги аҳоли бандлиги
соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
аҳоли бандлиги соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
фуқароларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлашишида кўмаклашиш,
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш
даврида уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини, шунингдек Ўзбекистон
Республикасига қайтиб келганидан кейин реинтеграция қилинишини таъминлаш бўйича
чораларни амалга оширади;
аҳоли бандлиги масалалари юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва маҳаллий
меҳнат органларига услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатади;
ишга жойлашишга муҳтож бўлган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш тизимини такомиллаштиради;....
Тасдиқланган малакага эга бўлган шахсларнинг миллий реестрини, Касбий
стандартларнинг миллий регистрини, Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар
бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестрини, Аккредитация қилинган
малакани баҳолаш марказларининг регистрини шакллантиради ҳамда юритади;
аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни
амалга оширади;
аҳоли бандлиги соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қонун ҳужжатларига
мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
26.
38-модда. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимчакафолатлар
Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча
кафолатларни таъминлайди.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек
кўп болали оилаларнинг ота-оналарига;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар
коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
«Меҳрибонлик» уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат
грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар
вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли
ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
ногиронлиги бўлган шахслар;
пенсияолди ёшидаги шахслар;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
одам савдосидан жабрланганлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар.
Иш берувчи ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган, захирага қўйилган иш ўринларига ишга
жойлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа
органлар томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилиши шарт.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад
этган иш берувчи ва у ваколат берган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар
27.
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир ЎзР Президентининг фармон,қарорлари ва Вазирлар Махкамасининг қарорлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнат органлари
тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда меҳнатини муҳофаза қилиш
тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20
августдаги ПҚ-3913-сон қарори
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО
ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА НАЗОРАТИ ТИЗИМИНИ ТУБДАН
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ 2018 йил 12 декабрдаги
ПФ-5594-сон фармони
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлда
қабул қилинган “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши
курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”гиПФ-5775-сон Фармони
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг,,МАЛАКАЛАРНИ
БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МЕҲНАТ
БОЗОРИНИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРАТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги ПҚ-4939 сонли қарори
28.
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир ЎзР Президентининг фармон, қарорлари ва ВазирларМахкамасининг қарорлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “Ўзбекистон
Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, ёнғин
хавфсизлигини таъминлашнинг сифатли янгича тизимини татбиқ этиш тўғрисида”ги ПФ5706-сонли Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАРИЯЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги ПҚ-4790-сонли Қарори.
.
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2018 йил 31 декабрдаги «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ 1066-сон ҚАРОРИ
4.
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2017 йил 27 апрелдаги “МЕХНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ
СОХАСИДА ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИНГ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 сентябрдаги “Касбий малака ва
билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 616-сонли қарори
29.
30.
Эътиборингиз учунрахмат!