Similar presentations:
803 qaror Raqamli yer kadastri
1.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГҚОНУНИ
28.11.2022 Й.
ЎРҚ-803
КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ
ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 21 июнда қабул
қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 7 октябрда маъқулланган
2.
Ушбу Қонуннинг мақсади ва амал қилиш соҳасиУшбу Қонуннинг мақсади кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни
давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади:
ер участкаларига;
биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган
объектларга;
кўп йиллик дов-дарахтларга;
мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.
3.
Асосий тушунчаларУшбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
идентификация қилишга оид маълумотлар;
кадастр паспорти ;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни бирламчи давлат
рўйхатидан ўтказиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг чекланишикўчмас
мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш;
объектнинг кадастр рақами ;
ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;
ҳуқуқ эгаси,
4.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кетма-кетлиги1. Биноларга, иншоотларга, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер
участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга
оширилмайди.
1. Бинонинг бир қисмига (квартираларга, хоналарга) бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш улар жойлашган бинога бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан
ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.
1. Мулкий мажмуа сифатида бутун корхонага бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан
ўтказиш бу корхона таркибига кирадиган ер участкаларига, биноларга ва
иншоотларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга
оширилмайди.
1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ бошқа шахсларга ўтганлигини, чекланганлигини ва
бекор қилинганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли ҳуқуқ юзага
келганлиги давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.
5.
Қуйидаги ҳолларда кадастр муҳандиси томонидан тақдим этилган маълумотлар ахбороттизими орқали рад этилади ва камчиликларини бартараф этиш юзасидан тегиши изоҳ
юборилади:
ушбу Низомнинг 12, 22 ва 29-бандларидан
келтирилган маълумотлар тўлиқ тақдим
этилмаганда;
белгиланган муддатда маълумотлардаги техник
хатоликлар тўғриланмаганда;
6.
Қуйидаги ҳолларда кадастр муҳандиси томонидан тақдим этилган маълумотлар ахбороттизими орқали рад этилади ва камчиликларини бартараф этиш юзасидан тегиши изоҳ
юборилади:
Ер участкаси чегараларига оид берилган
маълумотлар геоахборот тизими ва туман (шаҳар)
филиаллари архив маълумотларига нисбатан фарқ
қилганда.
Бошқа ҳолларда кадастр муҳандисига рад жавоби
берилишига йўл қўйилмайди.
7.
Кўчмас мулк объектини ҳисобга олишда ер участкаси бўйича қуйидаги маълумотлар аксэттирилади:
ер участкасининг жойлашган манзили;
манзил белгиланиши ( мавжуд, янги берилган, ўзгартирилган);
манзил бериш ёки ўзгартиришни асословчи ҳужжат;
ер участкасининг тоифаси;
ер участкасининг номи;
ер участкасининг кадастр рақами;
иқтисодий зонаси;
ер участкасидан фойдаланиш мақсади;
ер участкасининг умумий майдони (га);
8.
Кўчмас мулк объектини ҳисобга олишда ер участкаси бўйича қуйидаги маълумотлар аксэттирилади:
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи,
санаси ва рақами;
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўйича ер
участкасининг майдони (га);
ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони;
муҳофаза зоналари;
муҳофаза зоналарининг майдони (га);
чекловлар ва сервитутлар;
кўп йиллик дарахтлар билан эгалланган ер майдони;
Ер участкасини баҳолаш тўғрисида маълумотлар;
Ер участкасига хос бошқа маълумотлар.
9.
Кўчмас мулк объектини ҳисобдан ўтказиш натижасига кўра ахборот тизимида бино ваиншоотларнинг қуйидаги кадастр маълумотлари акс эттирилади:
бинолар сони;
иншоотлар сони;
асосий хоналар сони;
бинолар умумий майдони;
фойдали (яшаш) майдони;
бинонинг қурулиш ости майдони;
иншоотлар майдони;
бино ва иншоотларнинг капиталлиги;
функцияси;
конструктив тури(пойдевор, девор, чердак тўсинлар, ораёпма,
том қопламаси, пол);
10.
Кўчмас мулк объектини ҳисобдан ўтказиш натижасига кўра ахборот тизимида бино ваиншоотларнинг қуйидаги кадастр маълумотлари акс эттирилади:
зилзилабардошлиги;
муҳандислик жиҳозланганлиги(сув, оқова, электр, газ, иссиқлик);
бинонинг қаватлилиги;
объект жойлашган қавати;
бинонинг баландлиги, м;
майдон, кв.м. (қурилиш ости, умумий, ишлаб чиқариш, фойдали, яшаш);
қурилган йили;
ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотлар;
кадастр қиймати;
битим (шартнома) қиймати;
махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар.
Бино ва иншоотларнинг ўзига хос хусудиятларини акс эттирувчи бошқа
кўрсаткичлар ҳам киритиши мумкин.
11.
Кадастр муҳандиси юридик ва жисмоний шахсларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаб беришбўйича келишув шартномасига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг махсус ахборот
тизимида ажратилган шахсий кабинети орқали кўчмас мулк объектига оид маълумотларни
киритади ҳамда мулкдор (фойдаланувчи)нинг кўчмас мулкига оид мавжуд ахборотни тизимда
ўзига юклаб олади.
Кадастр муҳандиси ўз шахсий кабинети орқали қуйидаги
маълумотларни Давлат кадастрлари палатасининг туман
(шаҳар) филиалига юборади:
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 22августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023-y.,
09/23/411/0649-сон)
кўчмас мулк объектининг кадастр рақами (кадастр
ҳужжатларига ўзгартириш киритилаётганда);
мулкдор (фойдаланувчи) юридик ва жисмоний
шахснинг номи;
12.
Кадастр муҳандиси юридик ва жисмоний шахсларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаб беришбўйича келишув шартномасига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг махсус ахборот
тизимида ажратилган шахсий кабинети орқали кўчмас мулк объектига оид маълумотларни
киритади ҳамда мулкдор (фойдаланувчи)нинг кўчмас мулкига оид мавжуд ахборотни тизимда
ўзига юклаб олади.
юридик шахсларда солиқ тўловчининг идентификация рақами,
жисмоний шахсларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация
рақами;
кадастр йиғмажилдини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) учун Вазирлар
Маҳкамасининг 2018-йил 29-декабрдаги 1060-сон қарори билан
тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21, 22, 23, 38, 39,
40, 41-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш (қайта
тайёрлаш) бўйича томонлар ўртасида имзоланган, шу жумладан,
жисмоний шахс томонидан шахсий маълумотлардан фойдаланишга
розилик берилган шартнома.
Кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасининг амал қилиши
тугаганда, шахсий кабинетнинг ишчи функциялари чекланади.
13.
Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда
бўлмаган тақдирда;
ваколатли орган томонидан кадастр паспортини
расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки
хатлов қўйилганлиги.
Кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда
кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
14.
ВоситачиларВоситачилар жисмоний ва юридик шахсларга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматларни рўйхатдан ўтказувчи орган билан электрон ахборот
алмашиш орқали кўрсатади.
Воситачилар қуйидагилардан иборат:
Кадастр йиғмажилдини тугатиш ва
архивлаштириш учун қуйидагилар асос бўлади:
давлат хизматлари марказлари;
нотариал идоралар, нотариуслар;
риэлторлик ташкилотлари;
тижорат банклари,
ер участкасининг жамоат эҳтиёжлари учун олиб
қўйилганлиги;
кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;
кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.
15.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ишКўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир иш (бундан буён матнда
рўйхатдан ўтказишга доир иш деб юритилади) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказишга оид маълумотларнинг электрон жамланмасидан иборатдир.
Рўйхатдан ўтказишга доир иш электрон ахборот тизимида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни
бирламчи давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида очилади, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг бекор
қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилаётганда эса ёпилади.
Рўйхатдан ўтказишга доир иш ўз рақамига эга бўлади.
Рўйхатдан ўтказишга доир иш ҳужжатларнинг рўйхатини ўз ичига олади. Рўйхат ёзувлар кетмакетлиги тартибида шакллантирилади.
Рўйхатдан ўтказишга доир ишга киритилган ҳужжатларнинг олиб қўйилишига йўл
қўйилмайди.
Рўйхатдан ўтказишга доир иш давлат тилида, электрон шаклда юритилади.
16.
Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш асослари-Иотека тўғрисидаги шартнома нотариал тапртибда тасдиқланиши керак (бундан кўчмас мулкни бирламчи
бозордан олиш чоғидаги ипотека тўғрисидаги шартнома мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
-Ипотека тўғрисидаги шартнома ипотекани шартнома асосида давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
-Кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос
бўлади.
-Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш давлат реестрига тегишли ёзувни киритиш орқали амалга оширилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги
қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонунчиликни
бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.