1.15M
Category: medicinemedicine

Наслдан-наслга берилувчи, ирсий хусусиятга эга булган нокариес касалликлар

1.

АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
СТОМАТОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ 404- ГУРУХ
ТАЛАБАСИ АБДУМАННОНОВ САЛОХИДДИННИНГ
БОЛОЛАР КАРИЕСОЛОГИЯСИ ФАНИДАН
МУСТАКИЛ ИШИ

2.

МАВЗУ: НАСЛДАН-НАСЛГА БЕРИЛУВЧИ, ИРСИЙ
ХУСУСИЯТГА ЭГА БУЛГАН НОКАРИЕС КАСАЛЛИКЛАР.

3.

• Режа:
• 1. Ирсий тугалланмаган амелогенез(ИТА)
• 2. Тугалланмаган одонтогенез ёки ирсий товланувчи дентин (Стентон-Капдепон
синдроми).
• 3. Тугалланмаган остеогенез (Osteogenesis imperfecta)

4.

• Наслдан-наслга берилувчи тиш қаттиқ тўқималарининг туғма
нуқсонларига ирсий тугалланмаган амелогенез (ИТА), ирсий
тугалланмаган дентиногенез (ИТД), ирсий тугалланмаган
одонтогенез(ИТО) киради.

5.

ИРСИЙ ТУГАЛЛАНМАГАН АМЕЛОГЕНЕЗ(ИТА)
• Бу жуда камдан-кам учрайдиган, фан
тамонидан деярли ўрганилмаган тиш эмал
тўқимасининг ривожланиш нуқсони бўлиб,
унинг бир неча хил клиник шакллари, хар хил
клиник кўриниши ва авлоддан авлодга хар
хил йўл билан берилиши фарқланади.

6.

• ИТА алохида мустақил нуқсон сифатида, баъзан эса
қўшма синдромлар ва хромосом касаллигининг
клиник белгиси сифатида хам юзага келиши
мумкин. Тиш эмал тўқимасининг ушбу нуқсонида
эмалнинг ранги ўзгаради, у юпқалашади, тиш тож
қисми ўлчамлари кичраяди. Тиш тож қисмида
чуқурчалар, овал кемтиклар ва эгатчалар
кузатилади. Бу хил клиник белгилар ва нуқсонлар
эстетик камчилик сифатида бемор болалар
томонидан қайд этилиб, шикоятлар пайдо бўлади.

7.

• Ирсий тугалланмаган амелогенезни у ёки
бу хил клиник кўринишларда намоён
бўлишига ривожланаётган эмал
матрицасидаги бузилишлар сабаб бўлади.

8.

• ИТАнинг ғоятда хилма-хил шакли, тури ва клиник намоён бўлиши шифокордан
жуда эхтиёткорлик ва этибор билан беморни кўрикдан ўтказиб текширишни
тақозо қилади. Шифокорлар мазкур касалликнинг хар бир шакли, тури ўзига хос
клиник белгиларга эга эканлигини яхши билиб, уларни ажрата олиши керак.

9.

ИТА ГИПОПЛАСТИК ТУРИНИНГ 6 ХИЛ КЛИНИК
КЎРИНИШИ МАВЖУД:
• 1. Аутосом-доминант чуқурча-эгатчали ирсий тугалланмаган амелогенез.
• 2. Аутосом-доминант махаллий гипопластик ИТА.
• 3. Аутосом-доминат гипопластик силлиқ ИТА.
• 4. Аутосом – доминант гипопластик донадор ИТА
• 5. Ўғил болаларда учрайдиган ёпишган Х-хромосомали доминант гипопластик
силлиқ ИТА.
• 6. Қиз болаларда учрайдиган ёпишган Х-хромосомали доминант гипопластик йўлйўл эгатчали ИТА.

10.

АУТОСОМ-ДОМИНАНТ ЧУҚУРЧА-ЭГАТЧАЛИ ИРСИЙ
ТУГАЛЛАНМАГАН АМЕЛОГЕНЕЗ.
• Клиник белгилари: тиш тож қисмининг кўпчилик холларда вестибуляр ва лунж юзаларида
ўртача ўлчамли чуқурчалар ва эгатчалар мавжудлига аниқланади.
• Тил ва танглай юзаларда бу нуқсонлар бирмунча камчиликни ташкил қилишади ва маълум
бир тартибга эга бўлмасдан хаотик тарзда жойлашади. Баъзан чуқурчалар маълум йўналишда
устунчалар тизими шаклида кўринади.
• Тишлар кесувчи қиррасидан бошланган нуқсонлар шу сохаларда эмалнинг юпқалашишини,
ёрилиб ажралишини юзага келтиради. Шу сохаларда эмал юпқалашиб, овқат махсулотлари
пигменти хисобига ранги ўзгаради. Мазкур пигметлар чуқур сингиб кирмайди ва механик
усулда енгил тозаланади. Нуқсонлар бўлмаган сохаларда эмал ўзининг одатий тусига, рангига
ялтироқлигига эга, юзаси силлиқ, текис. Сут ва доимий тишлар касалликка бир хил тортилади.

11.

12.

АУТОСОМ-ДОМИНАНТ МАХАЛЛИЙ ГИПОПЛАСТИК
ИТА.
• Клиник белгилари: Тишлар тож қисмининг вестибуляр ва лунж юзаларида якка-дуккам
йирик овал шаклидаги чуқурчалар ва эгатчалар мавжуд бўлади. Чуқурчалар ва
эгатчалар вертикал йўналишда бўлиб, симметрик жойлашуви аниқланмайди. Бир хил
номли тишлар сатхида мазкур нуқсонлар хар хил чуқурликда бўлиб, уларнинг туби ва
деворлари текис, эмал силлиқ, қаттиқ, ялтироқ, қавати фақат чуқурроқ сохаларда
юпқалашган бўлади. Юпқалашган эмал сохаларида эмал ранги ўзгарган бўлиб, оч-сариқ
ёки оч-жигарранг тус олади. Эмал рангининг тўқроқ ёки очроқ бўлиши нуқсонлар
чуқурлигига ва боланинг ёшига боғлиқ бўлади. Боланинг ёши қанчалик катта бўлса,
нуқсонлар чуқурроқ бўлса эмал тўқимасининг ва очилиб қолган дентин тўқимасининг
ранги шунчалаик тўқроқ бўялади. Жарохатланган сут ва доимий тишларнинг сони хар
хил бўлиши мумкин.

13.

14.

АУТОСОМ-ДОМИНАТ ГИПОПЛАСТИК СИЛЛИҚ ИТА.
• Мазкур касаллик мавжуд беморларда эмал тўқимаси тишнинг барча сатхи бўйлаб
текис юпқалашганлиги натижасида тиш тож қисмининг барча ўлчамлари унинг
анатомик шаклини бузмаган холда кичиклашади. Бунда эмал қопламининг ранги
оч-сариқдан оч-жигарранггача ўз тусини ўзгартирганини шохиди бўлиш мумкин.
Эмал тўқимаси қаттиқ, юзаси силлиқ, жуда тиниқ ва ялтироқ тарзда бўлади. Баъзи
бир тишларда сийқаланиш ва майда ёриқчалар борлиги кузатилади. Тишлар
орасида тремалар мавуд бўлиб, баъзи таъсиротларга нисбатан уларнинг юқори
сезгирлиги-гиперестезияси аниқланади. Мазкур хасталик сут тишларида ва доимий
тишларда бирдек учрайди.

15.

16.

АУТОСОМ – ДОМИНАНТ ГИПОПЛАСТИК ДОНАДОР
ИТА
• Бундай хасталиги бор беморлар тишларининг тож қисми юзасида кўплаб чуқурчалар
ва эгатчаларнинг тартибсиз тарзда жойлашганлиги кузатилади. Ушбу нуқсонлар
чуқурлиги хар хил бўлиб, ўлчамлари хам хар хилдир. Эгатчалар ва чуқурчалар
орасидаги эмал донадор холда, меъёридаги қаттиқликда бўлиб дентин қавати билан
мустахкам бойланган. Эмал бутун тож сатхи бўйлаб, айниқса нуқсонлар сохасида анча
юпқалашганлиги туфайли тишлар орасида тремалар мавжуд. Нуқсонлар мавжуд
бўлмаган жойларда эмал сатхи текис, силлиқ, доначалар аниқланмайди. Нуқсонли
тишларда гиперестезия ташқи таъсиротларга нисбатан сезгирлик мавжуд. Эмалнинг
ялтироқлик сифати сақланган. Бир беморда хар хил гурух тишларнинг ранги хар хил
тонда – олдинги курак тишларда оч-сариқдан, чайнов тишларда қорамтир ранггача
ўзгарганлиги кузатилади.

17.

18.

ЎҒИЛ БОЛАЛАРДА УЧРАЙДИГАН ЁПИШГАН ХХРОМОСОМАЛИ ДОМИНАНТ ГИПОПЛАСТИК СИЛЛИҚ ИТА.
• Асосий белгилари: фақат ўғил болаларда учрайди, тишлар эмал қавати барча
сохаларда озроқ юпқалашган, силлиқ, ялтироқ, олдинги гурух тишларда оч-сариқ,
чайнов тишларда сарғимтир –жигарранг тусда бўлади. Тишлар оралиғида тремалар
мавжуд. Эмал гиперестезияси ва сийқаланиши кузатилади. Сут ва доимий тишлар
шикастланади.

19.

20.

ҚИЗ БОЛАЛАРДА УЧРАЙДИГАН ЁПИШГАН ХХРОМОСОМАЛИ ДОМИНАНТ ГИПОПЛАСТИК ЙЎЛ-ЙЎЛ
ЭГАТЧАЛИ ИТА.
• Асосий белгилари: тишларни вестибуляр ва лунж юзаларида эмал сатхида бўйламасига
йуналган йуллар ва эгатчалар мавжуд. Эмал қаттиқлиги бузилмаган, дентин қават
эгатчалар сохасида бир мунча юпқалашганлиги аниқланади. Баъзи бир эгатчалар
тубида қўшимча чуқурчалар мавжуд бўлиб, улар тубида эмал жуда юпқалашган ёки
мутлақо бўлмайди. Дентин қават шу сохаларда очилиб қолган. Касалликнинг мазкур
белгилари симметрик холда жойлашган бўлиб, хар хил ўлчамларга ва чуқурликка эга.
Улар бир-биридан хар хил масофада жойлашиши мумкин. Қўшимча чуқурларда
эмалнинг қорамтир тус олганлигини кўрамиз. Эмал тўқимаси бўйлама йўлларда
тиниқлигини бир мунча йўқотган бўлса, эгатчаларда у сариқ тус олган бўлади. Тишлар
орасида тремалар кузатилмайди. Сут ва доимий тишларнинг зарарланиши сон
жихатдан хар хил бўлиши мумкин.

21.

ТУГАЛЛАНМАГАН ДЕНТИНОГЕНЕЗ.
(DENTINOGENESIS IMPERFECTA)
• Тиш қаттиқ тўқимасинининг наслдан-наслга берилувчи бу ирсий хасталиги
тишларнинг дентин тўқимасида, дентин ривожланишининг бузилиши оқибатида
кузатиладган нуқсон хисобланади.
• Бунда тиш эмал қаватида ўзгариш кузатилмайди ва дентинда бўлаётган
ўзгаришлар объектив клиник белгилар билан кечмайди. Тиш тож қисми ранги-туси,
ўлчамлари билан одатдаги меъёрий холда бўлади. Баъзи биар холларда болалар
милкларини қонашига, айрим тишларнинг қимирлаб-лиқиллаб қолаётганлигига
шикоят қилишади. Бу хол болаларнинг ёши ошган сари кучайиб боради.

22.

23.

24.

25.

• Рентген тасвирда фронтал тишлар илдизи калта,
ингичка ёки йўғонлашган. Чайнов тишларда битта
калта, бақувват илдиз аниқланади. Илдиз учларида
бир нечта учи ўткир ўсимталар мавжуд. Тиш бўшлиғи
ва илдиз канали кескин торайган бўлиб ёш ўтиши
билан тўлиқ облитерацияга учрайди. Ўсиш зонаси
кичрайган, яхши аниқланмайди. Баъзи бир тишларда
илдиз чўққи тешиги атрофида аниқ ёки ноаниқ
чегарали суяк деструкцияси кузатилади. Дентин қават
юпқа, тиш бўшлиғи зич жойлашган дентикллар билан
тўла. Баъзи болалар мазкур касалликда харорат
таъсиридан тишларда оғриқ пайдо бўлганлигига
шикоят қилишади. Тугалланмаган дентиногенез ўғил
ва қиз болаларда бир хил учрайди.

26.

• Давоси. Одонтоген жараёнларни бартараф қилиш учун дентиклли
илдиз каналларини ўтиб, яхшилаб пломба материали билан
тўлдириш шикоятларни бартараф этади. Тишлар тушиб кетган
тақдирда олиб қўйилувчи протезлар ясалиб тақиб юриш тавсия
қилинади.

27.

ТУГАЛЛАНМАГАН ОДОНТОГЕНЕЗ ЁКИ ИРСИЙ ТОВЛАНУВЧИ
ДЕНТИН (СТЕНТОН-КАПДЕПОН СИНДРОМИ).
• Мазкур касаллик асосида эмбрион эктодермал ва мезодермал варақлари
тўқималарининг фаолиятини бузилиши ётади. Натижада эмал ва дентин тўқималар
ривожланиши бузилади. Тишларнинг бундай нуқсони ўғил ва қиз болаларда бир
хилда учрайди. Болалар тишлари ўртача муддатда чиқади, улар ўлчамлари ва
шакли бузилмаган бўлсада, эмал ранги ўзгарган бўлади. Кўпчилик холларда эмал
ранги кулранг, бўтана сув тусини эслатади. Баъзан товланувчи жигарранг тусда
бўлади. Тишлар чиқиб бўлганидан сўнг оз муддат ичида эмалда ёриқлар пайдо
бўлади ва очилиб қолган дентин тўқимаси товланувчи тус олади, тезда емирилиб
кетади, юпқалашуви оқибатида тиш бўшлиғининг контурлари кўрина бошлайди.

28.

29.

• Даволаш ишлари замонавий барча терапевтик, ортопедик усуллардан фойдаланиб
тишларнинг анотомик шаклини тиклашга ва фаолиятини меъёрлашга қаратилган
бўлиши керак. Бунда химоя тиш каппаларидан, коронкалардан, кўприксимон ва
олинадиган протезлардан, терапевтик реставрация усулларидан кенг фойдаланиш
тақозо қилинади.

30.

ТУГАЛЛАНМАГАН ОСТЕОГЕНЕЗ (OSTEOGENESIS
IMPERFECTA)
• Мазкур касаллик аутосом-доминант йўл билан наслдан-наслга берилувчи жуда
хам кам учрайдиган хасталик бўлиб, ўғил болаларда ва қиз болаларда бир хилда
учраши кузатилган. Тугалланмаган одонтогенез касаллиги учун узун найсимон
суякларни, ўмров суягини, қовурға суякларини тез-тез синиб туриши одатий хол
хисобланади. Ёш болаларда калла суяги чокларини битиши секинлашади, улар
ўсишда орқада қолишади, карлик, кўз склерасининг мовий туси, тишлар
тузилишининг бузилиши ва бўртиб чиққан пешона хусусий хол хисобланади.

31.

• Рентген тасвирда жағ суяклар кортикал пластинка қатламининг юпқалашуви, тиш
илдизлари учида суяк остеопорози аниқланади. Болаларнинг ёши ортиши билан
тиш бўшлиғи ва илдиз каналларининг битиб кетиши кузатилади.

32.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
• 1. Халилов - болалар терапевтик стоматологияси
• 2. гоогле ленс
• 3. гоогле.сом
English     Русский Rules