2.76M
Categories: psychologypsychology pedagogypedagogy

Девиант хулқли илк ўспирин ёшидагиларни ижтимоийлаштириш ва профилактика ишларини олиб бориш

1.

48
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
Абдуллаева Ш.А.,
Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
институти «Педагогика, психология ва таълим
менежменти» кафедраси профессори, педагогика
фанлари доктори;
Мухаммадиева Х.К.,
Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
институти «Мактабгача, бошланғич ва махсус
таълим» кафедраси катта ўқитувчиси
ДЕВИАНТ ХУЛҚЛИ ИЛК ЎСПИРИН
ЁШИДАГИЛАРНИ ИЖТИМОИЙЛАШТИРИШ
ВА ПРОФИЛАКТИКА ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ
АБДУЛЛАЕВА Ш.А., МУХАММАДИЕВА Х.К. ДЕВИАНТ ХУЛҚЛИ ИЛК ЎСПИРИН
ЁШИДАГИЛАРНИ ИЖТИМОИЙЛАШТИРИШ ВА ПРОФИЛАКТИКА ИШЛАРИНИ
ОЛИБ БОРИШ
Мақолада тарбияси оғир илк ўспирин ёшдагилар билан ишлаш методикалари, девиация ва
унинг муаммолари, девиант1 хулқли болалар билан ўтказиладиган профилактик ишлар
тўғрисида фикрлар келтирилган. Шунингдек, мақолада жамиятда ўрнатилган меъёр ва
қоидаларга риоя қилмайдиган тарбияси оғир илк ўспирин ёшидаги шахсларни ижтимоийлаштириш масалалари хусусида мулоҳазалар баён этилган.
Таянч сўз ва тушунчалар: диагностика, коррекция, девиация, тарбияси оғир илк ўспирин
ёшдагилар, реабилитация, профилактика, педагогик жараён, таълим-тарбия, миллий
қадриятлар, хулқни идора қилиш методлари.
АБДУЛЛАЕВА Ш.А. МУХАММАДИЕВА Х.К. ПРОВЕДЕНИЕ СОЦИАЛЬНОЙ
И ПРОФИЛАКТИЧЕСКОЙ РАБОТЫ С МОЛОДЕЖЬЮ ДЕВИАНТНОГО ПОВЕДЕНИЯ
РАННЕГО ЮНОШЕСКОГО ВОЗРАСТА
В статье освещаются вопросы трудновоспитуемой части молодёжи раннего юношеского
возраста, проблемы их развития, указываются методы и пути профилактической работы с
ними. Также в статье описаны пути социальной адаптации, коррекции и профилактики в работе с трудновоспитуемой молодёжью раннего юношеского возраста.
Ключевые слова и понятия: диагностика, девиация, трудновоспитуемая молодежь раннего
юношеского возраста, реабилитация, профилактика, педагогический процесс, воспитание,
обу­чение, национальные ценности; методы воспитания воли.
ABDULLAYEVA SH.A MUKHAMMADIYEVA X K. IMPLEMENTATION OF SOCIAL
AND PREVENTIVE WORK WITH DEVIANT BEHAVIOR EARLY ADOLESCENCE YOUTH.
There is lightened in the article issues of «difficult» of early adolescence youth, developmental,
specifies the methods and ways of their diagnosis. Also are described ways of social adaptation,
correction and prevention in work with «difficult» of early adolescence youth.
Keywords: diagnosis, deviation, «difficult» early adolescence, rehabilitation, prevention,
educational process, education, learning, national values; methods of caring for will.
1
Девиант – ғайриоддий, табиийдан фарқланувчи (таҳр.).
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 11

2.

ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
49
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий сиёсатида миллий ўзликни англаш, миллий ва умумбашарий қадриятларни
ўзлаштириш орқали шахс билан жамият ўртасида уйғун­
ликни вужудга келтириш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада мамлакатимизда ёшлар, ўқувчи ва талабалар қоби­
лиятлари, истеъдодлари, ички имкониятлари, ўзига хос
инди­видуал-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш учун
барча имкониятлар мавжуд.
Ёш авлоднинг шахс ва субъект сифатида
шаклланиши, ақлий ривожланиши, тарбияланганлик даражаси жамият томонидан белгиланган одоб-ахлоқ, хулқ меъёрларига мос бўлиши
уларнинг комил инсон бўлиб етишишларига
замин яратади, узлуксиз таълим-тарбия тизими
самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Тарбия – узоқ муддатли, кўп хусусиятли жараён. Бу жараён таълим, миллий, маънавийахлоқий қадрият ва меъёрлар билан бевосита
боғлиқ. Улар халқ педагогикаси, урф-одатлари,
байрамлари, ўйинлари ва бошқаларда ўз ифодасини топади. Республикамизда «Маънавият
ва маърифат» Маркази, «Маърифатпарварлар», «Олтин мерос», «Тарихчилар», «Файласуфлар» ва бошқа жамоат ташкилотлари, жам­
ғармалари юқорида қўйилган вазифаларни ҳал
этишда катта имкониятларга эгадир.
Афсуски, жамиятимизда тарбияси «қийин»
ўсмирлар ва ўспиринлар билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд. Бу муаммолар ёшларнинг
ўқиш жараёни ва хулқида намоён бўлади.
«Қийин» болалар жамият томонидан ўрнатил­
ган меъёрларга зид равишда хатти-ҳаракат
қили­шади. Улар беқарор ахлоқли, иродаси
бўш, педагогик таъсирга доим қаршилик кўр­
сатиб келувчи ёшлардир. Мактаб миқёсида
улар кўп учрамайди (бир синфда бир ёки икки
нафардан, айримларида умуман йўқ). Аммо
улар синф, мактаб ҳаётига, унинг ахлоқий
муҳитига жиддий таъсир кўрсатади. «Қийин»
болалар ўқувчиларнинг кам қисмини ташкил
этса ҳам, улар ўқув-тарбиявий ишларда бар­
қарорликка жиддий тўсиқ бўладилар. Улар
мак­таб ва ундан ташқарида (оила, кўча, дам
олиш ва бошқа жойларда) тартибсизликни вужудга келтирувчилар ҳисобла­нади. Шунинг
учун ҳам «қийин» болалар мактабда ҳам, ундан
ташқарида ҳам ўқитувчи ва жамоат эътиборида туради.
Тарбияси қийин ўсмирлар билан коррекция
жараёнида ёшларнинг маънавий-маърифий
соҳаларда олдин йўл қўйилган нуқсонларни
бартараф этишга имкон туғилади.
Коррекциялаш жараёни ёшларнинг онги,
ҳис-туйғуларига таъсир этувчи ва турли ижобий қобилиятлари ҳамда шахсий фазилатларни
шакллантирувчи фаолият туридир. Коррекциялаш таъсирида ўсмирларнинг ғоявий, ахлоқий,
иродавий, эстетик хислатлари шаклланади, табиатга, жамиятга нисбатан илмий қарашлари
ти­зими таркиб топади, жисмоний куч-қувват­
лари мустаҳкамланади ва шу билан биргаликда
тарбиявий масалалар амалга оширилади.
Коррекция жараёнида ёшларда жамиятнинг
шахсга қўядиган ахлоқий талабларига мувофиқ
келадиган хулқ-атвор малака ва одатлари ҳо­
сил қилинади. Бунга эришиш кезида ёшларнинг
онгига (таълим жараёнида), ҳиссиётига (дарс­
да ва синфдан ташқари ишларда), иродасига
(фаолиятни уюштириш, хулқни идора қилиш
жараёнида) тизимли ва мунтазам таъсир этиб
борилади. Бунда тарбия жараёнининг моҳияти
ва вазифалари тарбиячи томонидан режалаштирилади ва тартибга солинади. У ўқувчининг
аниқ хислатини шакллантириш ёки иллатини
йўқотиш мақсадида режалаштирилади.
Тарбияси «қийин» ўсмирлар билан ишлаш
жараёнида шахснинг тафаккури, онги, ҳиссиёти,
иродаси, қарашлари эътибордан четда қолса, у
ҳолда коррекция мақсадига эришиш қийин­
лашади.
Жамият томонидан қабул қилинган хаттиҳаракатлар, қоидалар ва меъёрлардан чекинган ўсмирлар девиант хулқлилар деб аталади.
Девиант хатти-ҳаракат – психик соғлом шахс­
лар томонидан меъёрий қоидаларни бузиш
ҳолларидир. Девиация – ижтимоий-педагогик
муаммо бўлиб, инсон руҳий оламидаги, унинг
атрофидаги муҳитнинг ўзгариш ҳоллари билан
боғлиқ. Бу ҳол, айниқса, ўсмир ва илк ўспирин
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 11

3.

50
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
ёшдагиларга хосдир. Чунки бу ёшдаги шахс­
ларда анатомо-физиологик, интеллектуал, ах­
лоқий ва бошқа жиҳатларида ўзгаришлар рўй
беради. Бу ўзгаришлар, ўз навбатида, ёшлар
психикасидаги аномаллик ҳолатини келтиришга замин яратиши мумкин. Тарбияси «қийин»
ўсмир ва ўспиринлар – кичик ижтимоий муносабатлар (оила, мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежлари) ҳамда характер, жинсий ва ёш хусусиятлари жиҳатидан яқин бўлган кичик ижтимоий гуруҳларга хос ижтимоий меъёрлар,
хатти-ҳаракатлар ва қоидалардан чекиниши
натижасида уларнинг бу турдаги ҳаракатини
интизомсизлик, деб ҳам қаралади. Тарбияси
«қийин» илк ўспирин ёшдагиларнинг баъзи
ҳолатларда агрессияга мойиллиги, ўқишда ва
бошқа фаолиятида ўзбошимчаликка йўл қў­
йиши, ичкиликка, асоциал ҳаракатларга берилиши кузатилади. Маълум вазиятларда ўсмир
ва ўспиринларнинг шу каби хатти-ҳаракатла­
рини намоён этиши девиант ҳаракатларнинг
типик хусусиятидир. Делинквент1 хатти-ҳаракат
девиант ҳаракатлардан фарқ қилиб, асоциал
ҳаракатларнинг доимий характерга эга бўлиши
билан белгиланади.
Вояга етмаган ёшлар орасида девиант ҳара­
катларни вужудга келтирувчи қатор сабаблар
мавжуд. Жумладан:
– биологик омиллар, яъни болаларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувини мураккаблаштирувчи нохуш физиологик ва анатомик
ҳолатлар:
– генетик (ақли заифлар, кўрлар, карлар ва
ҳ.к);
– психофизиологик (инсон организмига
сал­­бий таъсир кўрсатувчи, соматик ҳаракатлар,
аллергиялар ва токсик касалликларни келтирувчи турли хил зиддиятлар, кимёвий моддалар ва ҳ.к);
– физиологик (атрофдагиларда нохуш кайфият уйғотувчи ташқи қиёфа, тилнинг дудуқ­
лиги ва бошқалар);
– психологик омиллар, яъни инсондаги психопатологик ёки акцентуант (муайян вазиятга
ҳаддан ташқари урғу бериш) ҳолатлар. Бу
омиллар асаб касалликлари: психопатия, нев­
растения каби касалликлар билан боғлиқ;
Деликвент - ҳуқуқ бузувчи, мажбуриятларини бажармайдиган (таҳр.).
1
– ижтимоий-педагогик омиллар, яъни болалик давридан бошлаб мактаб, оила ва жамоатчилик тарбиясидаги нуқсонлар;
– ижтимоий-иқтисодий омиллар;;
– маънавий-ахлоқий омиллар, яъни жамиятдаги маънавий кадриятларнинг қадрсизла­
ниши, инсонларнинг маънавий қашшоқланиши,
муайян жамиятдаги ижтимоий институтларнинг
унда рўй бераётган девиант ҳаракат­ларга бе­
фарқлиги ва лоқайдлиги киради.
Бизнинг жамиятимизда мустақиллиги­миз­
нинг дастлабки кунлариданоқ ёш авлод тарбия­
сига катта эътибор қаратилди ва таълим-тарбия
жараёнини уйғунликда олиб боришга қара­
тилган махсус дастурлар, концепциялар ишлаб
чиқилиб, улар бугунги кунда амалда ўзининг
самарасини бермоқда. Худди шундай жамиятда мавжуд бўлган тарбияси «қийин» ўсмирлар
билан ишлашга мўлжалланган реабилитация,
профилактика ва коррекция масалаларига ало­
ҳида эътибор қаратилмоқда. Девиант хаттиҳаракатдаги болалар ва ўсмирларга нисбатан
профилактика, реабилитация ва коррекция
иш­лари амалга оширилмоқда. Буларга услубий
ёрдам сифатида Э.Ғозиевнинг «Ёш даврлари
психологияси»2, В.Каримованинг «Ижтимоий
психология»3, Ш.А.Абдуллаеванинг «Педагогик
диагностика ва педагогик коррек­ция»4 китоб­
ларини мисол тариқасида келтириш мумкин.
Тарбияси «қийин» илк ўспирин ёшдагилар,
тартиббузар ва интизоми бўш ёшларни жамоат
топшириғисиз қолдириб бўлмайди. Жамоат
топшириғи ўсмирларда ва илк ўспиринлик
босқичидаги ёшларда меҳнатсеварлик, масъулиятлилик, тежамкорлик каби хислатларни
шакл­лантиради, ўзига-ўзи ишонч ҳиссини уйғо­
тади ва тартиб, интизомга ўргатади. Тарбияси
«қийин» ёшларнинг ривожланишидаги у ёки
бу педагогик чекинишларни бартараф этиш
учун ўсмирлар билан реабилитацион ва профилактик ишлар ўтказилади.
«Реабилитация – бу бола шахсининг ҳуқуқи,
ижтимоий-ҳуқуқий нуфузи, соғлиги, ўқишга
лаёқатлилигини тиклашга қаратилган комплекс,
2
Ғозиев Э. Ёш даврлари психологияси. – Т.: «Ўқитувчи»,
2009. -278-б.
3
Каримова В. Ижтимоий психология. – Т.: «Маънавият», 2008. -188-б.
4
Абдуллаева Ш.А. Педагогик диагностика ва педагогик
коррекция. – Т.: «Фан ва ахборот технологиялари», 2012.
-266-б.
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 11

4.

ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
кўп даражали, босқичли ва динамик тизим. У
профилактика ва коррекция сингари аспектларни ўз ичига олади. Профилактика – бу реабилитация тизимидаги шахснинг ривожланишидаги у ёки бу чекинишларни йўқотишга
шарт-шароитлар яратишга қаратилган тадбирлардир. У кўпроқ ижтимоий муҳит билан боғ­
лиқдир»1.
Реабилитация жараёнида ижтимоий таълимдан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий таълим (ҳамжамият орқали таълим бериш) – ташаббускор гуруҳлар, ҳамжа­
миятлар, жамоалар, одамларнинг ўзини-ўзи
бош­қарадиган уюшмалари, ҳаёти ва ихтиёрий
фаолиятининг бир қисми сифатида мунтазам,
узлуксиз таълимни ташкил этиш концепцияси
ва амалиёти, тарбия социологиясидир.
Ўспиринлик шахс ривожланиш даврининг
илк ва ўрта босқичлари 15-17, 18-19 ёш бўлиб
ҳисобланади. Бу ёшдагиларнинг аксарияти академик лицей ва касб-ҳунар коллеж ўқувчилари
ёки олий таълим муассасаларида 1-босқич талабаси сифатида ижтимоий ҳаётда иштирок
этишади.
Ўспиринларга қаратилган ижтимоийлаштирилган таълим шахснинг жамиятда ўз ўрнини
топишга, ўз имкониятларини чамалаб кўришга
имкон беради.
Ёшлар хулқ-атворини коррекциялашнинг
бош мақсади сифатида асрлар давомида шахс­
нинг ҳар томонлама камолотга эришуви ғояси
асос бўлади. Бу ғояни амалга ошириш учун
қуйидагилар инобатга олиниши зарур:
– ёшларни ўз халқи ва Ватанига садоқатли
қилиб тарбиялаш;
– ёшларда фалсафий дунёқараш, ўзини-ўзи
идора ва назорат қилиш сифатларини шакл­
лантириш;
– ўз шахсий ҳаётига мақсадли ёндашув
ҳиссини уйғотиш, уларга режа ва амал бирлигида ҳаракат қилишни ўргатиш;
– маданий, сиёсий, дунёвий ва диний билимларни эгаллашга нисбатан талабларни
шакл­лантириш;
– ёшларнинг малакаларини ошириш, уларни тобора бойитиш, эстетик тушунчаларини такомиллаштириш;
Абдуллаева Ш.А. Ўспиринларнинг тарбияланганлик
даражасини диагностика қилиш ва хулқидаги нуқсон­
ларни бартараф этиш. Монография. – Т.: «Фан ва ахборот технологиялари», 2010. -157-б.
1
51
– ҳар бир йигит-қизнинг ижодий имкониятларини аниқлаб, уларни ривожлантириш;
– ёшлар ижодкорлиги, иқтидорини юзага
чиқариш, хулқидаги нуқсон­ларни бартараф
этиш;
– инсонпарварлик меъёрларига мос хислатларни шакллантириш, қонуний жамоа ахлоқи
ва турмуш қоидаларига ҳурмат билан қарашни
тарбиялаш, шахснинг ноёб қирраларини белгиловчи фуқаролик ва ижтимоий масъулият
ҳисларини ривожлантириш;
– ўзи яшаётган мамлакатнинг равнақи, инсоният тараққиётини барқарор сақлаб қолиш
йўлида ғамхўрлик қилишга ўргатиш;
– ўз халқи, давлатига, унинг ҳимояси учун
ҳамиша шай бўлишни шакллантириш;
– меҳнатга ижодий муносабатни тарбиялаш,
соғлом турмуш тарзи учун интилиш каби хислатларни ўстириш;
– ахлоқий фазилатларни (меҳрибонлик,
шафқатлилик, адолатпарварлик ва бошқаларни)
такомиллаштириш.
Педагогик коррекцияда ўқитувчи ёш давр­
ларининг ўзига хос хусусиятларининг қайси
жиҳатларига алоҳида эътиборини қаратиши
керак, қандай профилактик, реабилитацион
методлар ва методикалардан фойдаланиш кераклигини аниқ тасаввур қилиши лозим.
Тарбияси «қийин»ларни педагогик диагнос­
тика қилишда ишонтириш, рағбатлантириш,
бўйсундириш, кинолавҳалар, «сунъий қийин­
лаш­тирилган ҳолатни яратиш» сингари методлардан фойдаланилади.
Диагностикада зарур қоидаларга риоя қи­
лин­са, у ҳолда ўспиринларда муайян кечинмаларнинг ташқи ифодаси тез кўринади.
Диагностикада девиант хулқли ўспирин­
ларнинг салбий хатти-ҳаракатининг сабабини
аниқлаш усулларидан яна бири сюжетли фотосурат ва расмлар билан тажриба ўтка­зишдир.
Бунинг маъноси ва мақсади ёшларнинг хаттиҳаракатларини келтириб чиқара­диган қандай
мотивлар мавжудлигини, шунингдек, улар
қайси таъсирларга осонроқ бе­рилишини аниқ­
лашдир.
Шахсни шакллантириш – унинг ўсиши, янги
хусусият ва фазилатларга эга бўлиши жараёнидир. «Шакллантириш» тушунчаси «тарбиялаш»
тушунчасига нисбатан кенгроқ бўлиб, у шахс
ва жамоанинг таркиб топишига таъсир кўрсата­
диган ҳамма нарсани, шу жумладан, мақсадга
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 11

5.

52
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
1-жадвал. Педагогик коррекциялаш зарурати.
Шахс ривожланишининг илк
босқичидаги ўспиринлар учун
Педагог билан мулоқот, таълим
муассасасидаги айрим омиллар:
фанларни ўзлаштиришдаги
қийинчиликлар, гуруҳ ўқувчиталабалари томонидан тан олиниши
ёки инкор этилиши ва ҳ.к.
Шахс ривожланишининг ўрта
босқичидаги ўспиринлар учун
Шахс ривожланишининг катта
босқичидаги ўспиринлар учун
Гуруҳ жамоаси ва ўртоқлари
билан мулоқотга киришувчанлик
даражасининг пастлиги
Индивидуал омиллар: муҳит
адаптацияси, мулоқот жараёнида
ўзлигини намоён қила олиш;
фанларни ўзлаштиришдаги
қийинчиликлар;
гуруҳ жамоасида конформ ва
ноконформ гуруҳларда тан олиниши
ёки инкор этилиши
2-жадвал. «Педагогик эътиборсизлик»нинг профилактикаси.
Мулоқотни бошқариш
методикаси
Хулқ-атворни бошқариш
методикаси
Ўспириннинг
қобилиятларини
ривожлантириш
Фаолиятни фаоллаштириш
методикаси
Тенгдошлари олдида
ўспирин нуфузини
кўтариш
Хулқ-атворда индивидуал
тажрибани шакллантириш
Ривожланишдаги
нуқсонларни бартараф
этиш
Фаолликни ўстириш, мотивацияни
вужудга келтириш, мустақил хаттиҳаракат қилишга ундаш
3-жадвал. Коррекция таъсири
Ахлоқий тарбия
Интеллектуал ривожланиш
Ҳиссий-иродавий муҳит
Тарбиячи, педагоглар
Педагоглар ва психологлар
Педагоглар, психологлар,
шифокорлар
Ижтимоий педагог
Саломатлик, валеология ўқитувчилари
Муҳит, оила, маҳалла, кенг жамоатчилик, ижтимоий институтлар, теварак-атрофдагилар
мувофиқ жараёнлар (ўқитиш, тарбиялаш, таълим бериш)ни ҳам, мақсадга номувофиқ жараёнлар (шахс ва жамоанинг ўз ички табиати,
атроф­даги кишилар, нарсалар, табиат ҳодиса­
лари ва ҳоказоларнинг таъсири)ни ҳам ўз ичига қамраб олади. «Шакллантириш» ва «тарбиялаш» тушунчаларини жиддий чегаралайдиган
бўлсак, инсонни табиат ҳодисалари тарбиялайди, деб бўлмайди. Инсонни фақат кишилар
тарбиялайди, табиат ҳодисалари шахсни шакл­
лантириши мумкин, аммо уни тарбиялай олмайди. Шундай экан, ўрта махсус ва касб-ҳунар
таълим муассасаларида таълим олаётган ўспи­
ринлар ижтимоий муносабатлар, шу жумладан,
тарбия омили, ижтимоий ишлаб чиқариш, маданий, илмий фаолият ва шахсий алоқалардан
иборат ташқи омилларнинг таъсири натижасида шаклланади.
15-17 ёшлиларга маънавий хислатлар, ахлоқ
меъёрларнинг моҳиятига жиддий муносабатда
бўлишни ўргатиш лозим. Улар ўзлари ҳам айнан мана шу даврда ахлоқий категориялар
мазмунини чуқур англай бошлайдилар. Ҳар
қайси ахлоқий тушунчанинг нозиклиги ва кўп
маънолилигини билишга ҳаракат қиладилар.
Масалан, бурч, виждон, ғурур, қадр-қиммат,
фахрланиш, масъулият, ор-номус каби тушунчаларни чуқур таҳлил қила оладилар. Лекин
уларнинг барчаси ҳам бу ахлоқий тушунчаларни яхши англайдилар, деб бўлмайди. Шунга
кўра, тўғри ахлоқий қарашлар, тасаввурлар
таркиб топиши учун адолатли турмуш тарзининг ўзи етарли, дейиш мумкин эмас ва бу борада педагоглар, ота-оналар, жамоатчилик хотиржамликка йўл қўймаслиги, соғлом муҳит
яратишлари, комил инсонни шакллантириш
учун доимо изланишлари зарур.
Ўспирин хулқидаги нуқсонлар: ёлғончилик,
сурбетлик, жанжалкашлик, агрессивлик каби
иллатларни коррекциялаш учун қуйидагиларга
риоя қилиш зарур:
– педагогик муаммонинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш;
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 11

6.

ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
– таъсир кучини ўтказадиган профилактик
тадбирлар методикаси билан таниш бўлиш;
– гуруҳ жамоасида ўқитувчи ва ўқувчи орасида бир-бирига ҳурмат муҳитини вужудга кел­
тира олиш;
– оилада соғлом муҳитни вужудга келтириш
учун ота-оналар билан ҳам педагогик муолажаларни олиб бориш ва бошқалар.
Ижтимоий педагогнинг иши, авваламбор
педагогик жараённи инсонпарварлаштириш,
ўқувчининг умумий маданиятини шакллантириш орқали уларда мулоқот маданияти ва эмпатия (ҳамдардлик, ўзгалар ўрнига ўзини қўя
олиш хусусияти)ни шакллантириш орқали кечади (1–3-жадваллар).
Тарбияси «қийин» илк ўспиринлик ёшдагиларни ижтимоийлаштиришда хилма-хил методлар, усуллардан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ. Жумладан:
– дарсда ва таълим жараёнида ахлоқий тарбиянинг самарали таъсиридан фойдаланиш;
53
– аҳил, иноқ уюштирилган интизомли жамоа орқали ахлоқий тарбия бериш;
– самарали натижаларни кафолатлайдиган
тарбиявий тадбирларни ташкил этиш;
– ижобий эмоционал муҳит яратиш орқали
таъсир кўрсатиш.
Шундай қилиб, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида тарбия ишлари изчил
олиб борилсагина, йигит ва қизларда чинакам,
барқарор эътиқодлар шаклланади. Ёшларда
ахлоқий
тушунчаларни
оқилона
шакл­
лантириш, уларга ножўя хулқ-атвор, маънавияти ва руҳиятига салбий таъсир қиладиган
хатти-ҳаракатлардан ҳоли бўлишга ёрдам бериш, ижтимоий ҳаётда учрайдиган негатив иллатларга зарба бериш, уларнинг таъсиридан
йигит ва қизларни асраш педагогик диагностика ва коррекциялашнинг муҳим вазифаси
ҳисобла­нади. Бу эса педагогик коррекциялаш
методикаларини ўрта-махсус таълим тизимида
тўғри қўллашни тақозо этади.
Адабиётлар:
1. Каримов И.А. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар ва тамойиллар. – Т.:
«Ўзбекистон», 2000.
2. Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш
– энг олий саодатдир. – Т.: «Ўзбекистон», 2015.
3. Абдуллаева Ш.А. Ўқувчиларни педагогик ташхислашда қўлланиладиган методлар.
// «Халқ таълими», 2014, 3-сон. -40-45-б.
4. Ғозиев Э. Ёш даврлари психологияси. – Т.: «Ўқитувчи», 2009. –278-б.
5. Bohnishc S. Einige philosophisch-methodologische Fragen-Berlin, 2014. Р. 175.
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 11
English     Русский Rules