Similar presentations:
1_мавзу_“Иқтисодий_хавфсизлик”_фанига_кириш,_иқтисодий_хавсизликнинг
1.
ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ“ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ”
КАФЕДРАСИ
«Иқтисодий хавфсизлик» фанидан
ТАҚДИМОТ
Мавзу: “Иқтисодий хавфсизлик” фанига кириш,
иқтисодий хавсизликнинг моҳияти ва таркибий
элементлари
Қарши – 2022
2.
РЕЖА1. “Хавфсизлик” ва “иқтисодий хавфсизлик”
тушунчаларининг моҳияти
2.“Иқтисодий хавфсизлик” фанининг
предмети, объекти ва мақсади
3. Миллий хавфсизлик ва унинг таркиби
4. Иқтисодий хавсизликнинг турлари ва
таркибий элементлари
3.
Тушунчалар тавсифиМаълум бир шарт-шароитларда инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита ёки билвосита зарарли
таъсир қилувчи ҳодиса, воқеа, жараёнлар, объектлар ва бошқаларга ХАВФ деб айтилади.
ХАВФ-ХАТАР одамлар ҳаёти ва соғлигига, ҳаёт фаолиятига таҳдид моддий ва атроф
муҳитга етказиши мумкин бўлган зарар. Хавф хатар бу фавқулодда вазият манбаи
ҳисобланиб муайян шароитда фавқулодда вазиятни келтириб чиқаради. Хавф хатар давлат
ва жамият ривожланишига, нормал амал қилишига таҳдид солувчи потенциал ва реал куч,
омил ҳисобланади.
ТАҲДИД БУ –бир шахснинг иккинчи бир шахсга муайян талаблар қўйиши ва иккинчи
шахснинг унга жавоб бермаслиги натижасида унга зарар етказиш ниятида амалга
ошириладиган имо-ишора, ибора ёки ҳаракат тушунилади.
ХАВФСИЗЛИК бу инсоният ҳаётининг турли соҳаларида вижудга келадиган хавф
хатарлардан ҳимояланиш, кафолатланиш маьносини англатади.
ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК — мамлакат, ҳудуд, фирма, компаниянинг иқтисодий
инқирозга учраш хавфидан ҳимоя қилиш бўйича кўрадиган чора-тадбирлари мажмуи.
ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ — Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг,
суверенитетининг, ҳудудий яхлитлигининг ва бошқа давлат манфаатларининг ташқи ҳамда
ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг
барқарор ривожланишини ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва
эркинликлари рўёбга чиқарилишини таъминлайди.
3
4.
1. “Хавфсизлик” ва “иқтисодий хавфсизлик”тушунчаларининг моҳияти
Хавфсизлик муаммоси мустақил
давлатчиликнинг шаклланиши ва
жамиятда ижтимоий, сиёсий,
иқтисодий манфаатларнинг қарор
топиши билан бир пайтда вужудга
келади. “Хавфсизлик” тушунчаси
Робер маълумотномасига кўра
1190 йилда пайдо бўлди. Бу тушунча
ўзини ҳар қандай хавф-хатардан
ҳимояланган деб ҳисобловчи инсон
руҳининг хотиржам ҳолатини
ифодалайди.
5.
“Хавфсизлик” тушунчаси кўп қиррали бўлиб, турлимаъноларда талқин этилади. Шунга қарамасдан
уларда умумий ғояси ҳам мавжуд бўлиб, бунга кўра
хавфсизлик инсоният ҳаётининг турли соҳаларида
вужудга келадиган хавф-хатардан ҳимояланиш ҳамда
кафолатланиш маъносини англатади.
6.
Иқтисодийхавфсизлик
мамлакат,
ҳудуд,
фирма,
компаниянинг
иқтисодий
инқирозга учраш хавфидан ҳимоя
қилиш бўйича кўриладиган чоратадбирлар мажмуидир.
Ривожланган мамлакатларда иқтисодий хавфсизликни
таъминлаш мақсадларида йирик фирма, компанияларда махсус
хизматлар ташкил қилинади.
Бу субъектлар бозорларни ўрганиш, талаб ва таклифни
прогнозлаш, илмий-техника тараққиётини кузатиш ва бошқа
ишларни амалга оширади.
Иқтисодий тизимдаги ҳар қандай ўзгаришлар турли хавфхатар ва таҳдидларнинг намоён бўлиши билан бирга кечади.
Шунинг учун ҳам мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш,
унга бўладиган турли таҳдидларнинг олдини олиш масаласида
юзага келади. Бундай шароитда “Иқтисодий хавфсизлик” фанини
ўрганишнинг аҳамияти янада ошади.
7.
2. “Иқтисодий хавфсизлик” фанининг предмети,объекти ва мақсади.
“Иқтисодий хавфсизлик” фанининг предмети
бир томондан иқтисодий тизимнинг
объектив
ҳимояланиш хусусиятлари, унга хавф соладиган куч ва
омилларга қарши туриш механизмини, иккинчи томондан,
давлатнинг ҳимоячи сифатидаги функциялари, шу
мақсадда ташкил этиладиган институтларни қамраб
олади.
“Иқтисодий хавфсизлик” фанининг объекти
мамлакат иқтисодиёти ва унда амалга
ошадиган жараёнлар:
табиий бойликлар;
инсон ресурслари,
меҳнатга лаёқатли аҳоли;
кўчмас мулк;
хўжалик тизимлари;
минтақалар;
оила;
8.
“Иқтисодий хавфсизлик” фанининг мақсади давлат, жамият ва шахснинг муҳим хаётий манфаатларинитан олган ҳолда мамлакат иқтисодий хавфсизлигини
таъминлашнинг устувор йўналишлари бўйича назарий ва
амалий билим ва кўникмаларни шакллантириш.
“Иқтисодий хавфсизлик” фанининг вазифалари:
миллий хавфсизлик асослари ва устуворликларини
тушунтириш;
иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг асосий
йўналишлари ва йўлларини кўрсатиб бериш.
9.
Тараққиётнингҳозирги
босқичида
мамлакатларнинг иқтисодий хавфсизлиги муҳим
аҳамият касб этади. Негаки, иқтисодиётнинг
хавфсизлиги ҳолати турли ижтимоий-иқтисодий
қарорлар қабул қилишда асос бўлиб хизмат қилади.
Иқтисодий тизимдаги ҳар қандай ўзгаришлар
турли хавф-хатар ва таҳдидларнинг намоён бўлиши
билан бирга кечади. Шунинг учун ҳам мамлакат
иқтисодий
хавфсизлигини
таъминлаш,
унга
бўладиган турли таҳдидларнинг олдини олиш
масаласи юзага келади. Бундай шароитда “Иқтисодий
хавфсизлик” фанини ўрганишнинг аҳамияти янада
ошади.
10.
3. Миллий хавфсизлик ва унинг таркибиМиллий хавфсизлик фуқаролар, яъни шахс, жамият
ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган
бўлади. Шахс, фуқаро манфаатлари ўз ичига уларнинг
конституцион ҳуқуқ ва эркинликлари, яшаш
хавфсизлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва
сифатини
ошириш,
жисмоний,
маънавий,
интеллектуал ривожланишини ўз ичига олади.
Шу боисдан ҳар қандай мамлакат манфаатлари
учта муҳим мақсадга йўналтирилган бўлади:
1) халқ фаровонлигини ошириш.
2) мамлакат ҳаёт фаолияти ва ҳудудини ҳимоя қилиш
ҳамда обод этиш.
3) миллий маданиятни ривожлантириш.
11.
Сиёсийхaвфсизлик
Иқтисодий
хaвфсизлик
Ҳaрбий
хaвфсизлик
МИЛЛИЙ
ХAВФСИЗЛИК
Экологик
хaвфсизлик
Aхборот
хaвфсизлиги
Ғоявий
хaвфсизлик
Миллий хавфсизлик турлари
12.
“Миллий хавфсизлик” тушунчаси қуйидаги хусусиятларга эга:миллий хавфсизлик аниқ тарихий мазмунга эга, жамиятни қайси
соҳаларда ва қандай даражада таҳдидларнинг вужудга келаётганлигини
аниқлашга қаратилган аниқ ҳолатлардаги аниқ таҳлилларни талаб
қилади
миллий хавфсизлик бир-бирига зид ўлчамлар, жамиятга хавф солувчи
таҳдидлар ва уларни бартараф этадиган ижтимоий-иқтисодий
параметрлар ҳамда кўрсаткичлар билан ифодаланади
миллий хавфсизлик муаммосининг аҳамияти ва кескинлиги жаҳон
ҳамжамияти ҳамда айрим мамлакат, ҳудуд тараққиётининг бурилиш
даврларида ғоятда ошади.
мамлакатнинг миллий хавфсизлиги инсониятнинг ижтимоий ва
иқтисодий тараққиётининг умумий тенденциялари билан
боғлиқдир. Шунингдек, умумбашарий, иқтисодий, сиёсий ва
ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўзгаришлар миллий хавфсизликка
таъсир ўтказиб туради.
миллий хавфсизликка миллий давлат манфаатлари ва миллий ғоя,
миллий мафкура ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
миллий хавфсизликни таъминлашда иқтисодий хавфсизлик муҳим
ўрин тутади.
13.
4. Иқтисодий хавсизликнинг турлари ва таркибийэлементлари
Иқтисодий хaвфсизлик
Шaхснинг иқтисодий
хaвфсизлиги
Ишлaб чиқaрувчи
шaхс хaвфсизлиги
Истеъмолчи шaхс
хaвфсизлиги
Нотижорaт,
жaмоaтчилик
тaшкилотлaрининг
хaвфсизлиги
Корхонaнинг
иқтисодий
хaвфсизлиги
Дaвлaтнинг иқтисодий
хaвфсизлиги
Ишлaб чиқaриш
корхонaсининг
хaвфсизлиги
Дaвлaтнинг ички
иқтисодий хaвфсизлиги
Молияaвий, сaвдотижорaт
корхонaлaрининг
хaвфсизлиги
Дaвлaтнинг тaшқи
иқтисодий хaвфсизлиги
Хизмaт кўрсaтиш
корхонaлaрининг
хaвфсизлиги
Хaлқaро молиявий
тaшкилотлaрдa иштирок
этиш билaн боғлиқ
хaвфсизлик
14.
Ички иқтисодий соҳаларда хавфсизлик15.
Ташқи иқтисодий соҳаларда хавфсизлик16.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУНРАХМАТ