Similar presentations:
Тоғ жинслари тўғрисида умумий тушунча. Магматик тоғ жинслари. Чўкинди тоғ жинслари
1.
RejaТоғ жинслари тўғрисида умумий тушунча
Магматик тоғ жинслари.
ЧЎКИНДИ ТОҒ ЖИНСЛАРИ
2.
Тоғ жинслари ўз таркибига кўра мономинералли (бир минералли) ваполиминералли (бир қанча минералли) бўлади. Мономинералли
жинсларга мисол қилиб оҳактошни, доломит, гипс тоғ жинсларини,
полиминералли жинсларга эга гранит, гранодиорит, гил, лесс
жинсларини кўрсатиш мумкин. Жумладан фақат лесс жинслари
таркибида 100 га яқин минераллар бўлиб, улардан 60 таси жинс
ҳосил қилувчи кластоген минераллари бўлиб ҳисобланади.
3.
Планетамизда тарқалган ҳамма тоғ жинслари ўзининг пайдо бўлишига, ётишҳолатларига, минерало-химик таркиби, хосса ва хусусиятларига қараб
уч асосий гуруҳга бўлинади: 1. Магматик. 2. Чўкинди. 3. Метаморфик.
4.
Магматик гуруҳга кирувчи тоғ жинслар Ер қобиғидаги мавжуд ҳамматоғ жинсларининг асосий (95%) қисмини ташкил қилади. бу жинслар
ўзларининг қаерда пайдо бўлишига қараб Интрузив ва Эффузив тоғ
жинсларига ажратиладилар.
5.
Интрузив тоғ жинслари магманинг ер юзасига етиб чиқмай, ер қобиғинингички қисми қаватлари орасидаги ёриқларга батолит, шток, лакколит, лополит,
дайка, силл (қатламлараро томирлар) ҳолатида кириб қотиши ва узоқ
вақтлар давомида совиши жараёнида пайдо бўлади
6.
7.
8.
Энг асосий магматик тоғ жинслари1
2
3
4
5
SiО2 ва
Na2О+К2О
миқдорига қараб
гуруҳланиши
Нардон
65-75 ва
6-8
Ўрта
52-65 ва
1-4
Асосий
45-52 ва
1-4
Ультра асосий
35-45 ва
0-1
Ишқорий*
8-20
Интрузив
Эффузив
Гранит
Гранодироит
Липорит (кварцли порфир)
Диорит
Сиенит
Андезит (андезитли порфир)
Трахит (трахитли порфир)
Габбро
Лаборадорит
Базальт (базальтли порфир)
Диабаз
Передотит
Пирокоанит
Дунит
Нефелинли
Сиенит
Пикрит
Кимберлит
Оратклазли порфир
Фонолит
9.
Гранитлар асосан кварц (35-45), дала шпати (60-70) ҳамда қисман слюда вароговая обманка (3-4%) минералларидан ташкил топган интрузив тоғ жинсидир.
Гранитларни ташқил қилиб турган минераллар тўлиқ кристалланган йирик, ўрта,
майда доналардан иборат бўлиб, унда минерал доналари тартибсиз жойлашган
бўлади. Улар оқ, қизғиш, кулранг, кўкиш тусда бўлиб, бу рангларни ҳосил
қилишда минералларнинг тури ва миқдори асосий ўринни эгаллайди.
Мустаҳкамлик даражаси тоғ жинсларини ташкил қилиб урган минералларнинг
турига, нураш жараёнига, тектоник ёриқларнинг мавжудлигига қараб турлича
бўлиши мумкин.
10.
Гранодиоритлар таркибида плагиоклаз (70-90%), ортаклаз-микроклин (10-13%),кварц (15-35%) бўлган интрузив тоғ жинсидир. Мустаҳкамлиги, ҳажм оғирлиги,
ғоваклиги ҳамда бошқа хосса ва хусусиятлари жинснинг тарқалган
территорияларини физик, тектоник шароитига қараб ўзгариши мумкин.
11.
Диоритлар плагиоклаз, дала шпати (50-70%), роговая обманка (30-50%),қорамтирп минераллардан ва слюдалардан ташкил топган бўлади. Бу жинсда
кварц кўп миқдорда бўлса, кварли диорит деб номланади. Диоритлар гранитли
баталитларни чекка қисмларида йирик бўлмаган шток, интрузив томирлар
ҳолатида учрайди.
12.
Сиенитлар таркибида кварц минералининг бўлмаслиги, плагиоклаз (0-20%)бўлиши, асосан ортоклаз ва микроклин минералларидан тузилганлиги билан
характерлидир. Сиенитлар дайка ва шток ҳолатида учрайди.
13.
Габбролар бошқа интрузив жинсларидан асосан қора рангли дала шпатларидан(плагиоклаз ва пирокенлардан) ташкил топганлиги, таркибида кварц, слюда
минераллари бўлмаслиги билан фарқ қилади. Бу жинслар ўз структураси ва
текстураси билан гранит, диорит, сиенитга ўхшаш бўсада ўта мўртдир. Табиатда
йирик лакколит, шток, дайка холатида учрайди. Таркибида акцессор
минераллардан апатит, ильменит, магнетит, баъзан хромит учрайди.
14.
Эффузив магматик жинслар магма массасининг вулқонларнинготилиши жараёнида ер сатҳига мавжуд каналлар орқали кўтарилиб
чиқиб ёйилиши ва қотиш натижасида вужудга келади.
15.
Эффузив жинслар интрузив жинслардан тўлиқ кристалланмаганлиги,донадор эмаслиги, шишасимон кўриниши билан ажралиб туради. Бунга
бирдан-бир сабаб интрузив жинслари пайдо бўлиш жараёнида магманинг
секин-аста совиши бўлса, эффузив жинслар эса магманинг ер усти
муҳитида жуда тезлик билан совиши оқибатда пайдо бўлади. Шу билан
бирга эффузив жинслари ўзларининг вужудга келиш шароитига қараб соф
вулқон-эффузив жинсларига ва терриген-вулқон (пироклостик) жинсларига
ажратилади. Соф вулқон-эффузив жинслари фақат магма массасининг
ўзини қотишидан, ҳеч қандай қўшимчаларсиз пайдо бўлади. Терригенвулқон жинслари интрузив ва соф вулқон жинсларидан, структура
тузилишида фақат магма жинси ва унинг қотишидан ҳосил бўлган минерал
доналар қатнашмай балки ён атрофдаги мавжуд жинслар ҳам қатнашиши
билан фарқланади. Тўғрироғи, ана шу магма маҳсулотига, магма
кўтарилиб чиқиш ёриғи (йўли)ни ташкил қилиб турган (аксарият соф
эффузив) тоғ жинслари бўлаклари ҳам қўшилиб, қоришиб қотади.
16.
Натижада ўзига хос жинслар-туфлар, туфпесчаник (қумли туфлар),туф конгломеротлар (шағалтош туфлар), туф брекчиялар (чақиқ
тошли туфлар) ҳосил бўлади. Терриган-вулқон жинслари
классификацияга ажратишда уларнинг таркибидаги вулқон
материаллари асосий ўрнини эгаллайди. Агар терриген-вулқон
жинслари вулқон материаллари 90% дан ошса-туф; 90% дан кам,
аммо 50% дан ошиқ бўлса-туфоген; 50% дан кам бўлса-туффит
жинслар деб юритилади. Уларни тузиб турган тоғ жинсларининг
бўлаклари йирик структурали бўлса, номидан кейин брекчия
(туфобрекчия, туфоген брекчия, туффитли брекчия), ўрта
йирикликдаги бўлаклардан тузилган бўлса, алевролит сўзи қўшиб
айтилади. Соф вулқон жинсларига базальтларни, липаритларни,
дацитларни,
трахитларни,
андезитларни,
порфиритларни,
порфирларни мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин.
17.
Базальтлар асосан пироксен (авгит, диопсид, гиперстен) ва қисманбошқа қорамтир минераллардан ташкил топган вулқоноген тоғ жинси
бўлиб, ранги қора кулранг, қорамтирдир. Бу жинси ташкил қилиб
турган минералларни тўғридан-тўғри кўз билан кўриб бўлмайди.
Қурилиш нуқтаи назаридан мустаҳкам тоғ жинслар (гранитлар)
қаторига киради.
18.
Липаритлар кварц, дала шпатида ташкил топган тоғ жинси бўлиб,ранги кўпинча қорамтир бўлади.
19.
Порфиритларни ташкил қилувчи минераллар асосан плагиоклаз, роговаяобманка, пироксенлардан иборат. Ранги қорамтир, кулранг, баъзан
яшилроқ бўлиб, ташкил қилувчи минераллар нисбатига қараб улар андезит
ёки диабаз порфиритига ҳам ажралиши мумкин.