Similar presentations:
BKZ yordamida tog' jinslarining solishtirma qarshiligini aniqlash. 5-ma’ruza
1.
5-ma’ruza. BKZ yordamida tog' jinslarining solishtirma qarshiliginianiqlash
Эқ ни харҳил омилларга боғлиқлиги ва шунинг учун қатламларнинг
ҳақиқий қаршиликлари п ни битта зонд диаграммаларидан аниқлаб
бўлмаслигини такидлаган эдик. Шунинг учун қатламларнинг ҳақиқий
қаршиликларини аниқлаш учун БКЗ (боковое каротажное зондирование)
усули қўлланилади. Бу усул - Эқ бирнечта 5-7 та харҳил узунликдаги зондлар
билан ўлчашга айтилади. Зондлар бир турдаги зондлардан иборат бўлиб: ёки
потенциал, ёки градиент зондлар танланилади. Потенциал зондларнинг
кичкина қалинликдаги қатламларни ўрганишдаги камчиликлари туфайли,
одатда, БКЗ градиент зондлар билан ўтказилади. Градиент зондларнинг ҳам
бир тури: ағдарилган ёки кетма-кет зондлар танланилади. Энг кичкина
зонднинг узунлигини қудуқнинг диаметри dс га тенг, ёки 2-4 марта ундан
каттароқ танланидаи. Энг катта зонднинг узунлигини эса, одатда, 8 м.
оширмайдилар. БКЗ ни қуйида келтирилган зондлар билан ўтказиш мумкин:
А0.4М0.1N,
А1.0М0.1N,
А2.0М0.5N,
А4.0М0.5N,
А8.0М1.0N.
қатламларнинг
чегараларини аниқроқ ажратиш учун бу зондларга қўшимча ағдарилган
N0.5М2.0А, ёки, N0.5М4.0А ни БКЗ таркибига киритилиши мумкин. Агарда
қатламларда сингиш зонасининг диаметри Dзп нинг қиймати катта бўлса,
А16.0М2.0N зонди қўлланилиши мумкин.
БКЗ диаграммаларини ёзиб олишда қуйидаги услублардан фойдаланиш
мумкин:
А.“суриладиган”
зондларни
ишлатиш,
бунда
зонд
битта
сурилмайдиган, муқим электроддан ва иккита суриладиган (ўз жойини
ўзгартирадиган) электроддан тузилган бўлади. Бу зонд билан БКЗ
ўтказилганда, харбир зонд Эқ ни ўлчаганидан кейин, уни юқори кўтарилиб
олинади, суриладиган электродларни кейинги зонд катталигига келтирилиб,
кейинги зонд билан Эқ ни ўлчанилади. Бу услуб содда бўлиши билан бирга
жуда кўп вақт талаб қиладиган услубдир. Б. Кўп электродли зондлардан
фойдаланиш. Махсус қурилма орқали электродлар бир зонд Эқ ни ўлчаб
2.
бўлганидан сўнг, иккинчи зонд электродлари ёзувга уланади. В. Кўп каналлиаппаратура орқали. Бунда 3-4 зонд диаграммалари бир варакай, харҳил
частотада ёзиб олинади.
БКЗ қуйидаги вазифаларни ечиш учун ишлатилади:
1. Қатламнинг ҳақиқий қаршилиги п ни аниқлаш. Бу кўрсаткич Рп ғоваклик кўрсаткичини аниқлаш имконини беради, бу эса ўз навбатида
ғоваклик коэффициенти Кп ни аниқлашда ишлатилади. Агарда қатлам
нефтгазга тўйинган бўлса п орқали Рнг - нефтгазга тўйинганлик кўрсаткичи
ва бу орқали Кнг - нефтгазга тўйинганлик коэффициентини аниқлаш мумкин.
2. Қатламда сингиш зонасининг мавжудлигини аниқлаш. Агарда сингиш
зонаси кузатилса - бу қатлам коллектор деб қабул қилинади.
3. Сингиш зонаси кузатилган қатламларда зп - сингиш зонасининг
солиштирма қаршилиги ва Dзп - сингиш зонасининг диаметрини аниқлаш. Dзп
- аниқлашдан мақсад коллекторларнинг турини, яъни кичкина Dзп катта
ғовакликка,
сараланган
зарралар
орасидаги
ғовакликка
эга
бўлган
коллекторларда кузатилишини, аксинча, катта Dзп коллекторнинг кичкина
ғовакликка,
дарзли
(синиқли)
коллекторларда
кузатилади.
Сингиш
зонасининг қаршилиги зп ни аниқлаш эса сингишнинг тафсифини
белгилайди. Агарда зп п дан кичкина бўлса, бу сингишни “камайтирувчи”
сингиш деб аташади ва ҳолат одатда нефтгазга ёки чучув сувларга тўйинган
қатламларда кузатилади. Агарда зп п дан катта бўлса, буни “ортирувчи”
сингиш деб аталади ва бу ҳолат одатда шўр сувлар билан тўйинган
қатламларда кузатилади. Демак зп ни аниқлаш коллекторларнинг нима билан
тўйинганини аниқлаш имконини беради.
БКЗ махсулдор қатламлар учрайдиган оралиқда, одатда, 1: 200
масштабида
ўтказилади.
БКЗ
диаграммаларини
интерпретацияси
қуйидагилардан иборатдир:
1. Қатламламларни ажратиш. Бунинг учун БКЗ зондларидан энг
кичиклари олинади. қатлам чегараларини ажратишда микрозонд, каверномер,
ПС диаграммаларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Интерпретация учун
3.
танланган қатлам бир турдаги, қалинлиги иложи борича 4 м. кичкинабўлмаган қатлам танланилади. Кичкина қалинликдаги, ҳамда бир турда
бўлмаган қатламларда БКЗ интерпретацияси натижаларинг аниқлиги юқори
бўлмайди.
2. Харбир зонд учун ажратилган қатлам қаршидаги Эқ ҳисоблаб
олинади. Агарда қатламнинг қалинлиги 8-10 м. дан катта бўлса ўртача Эқ, 48 м. бўлса, оптимал Эқ, 4 м. дан кичкина бўлса, максимлал Эқ олинади.
3. БКЗ эгри чизиғини чизиш. Бу чизиқ к қ (L) . яъни Эқ ни зонд
узунлиги билан боғлиқлигини ифодаловчи боғлиқликдир. Бу чизиқ икки ўқи
логарифмик масштабда бўлган махсус шаффов қоғозга чизилади. Абцисса
ўқига зонд узунлиги ва ордината ўқига диаграммадан олинган Эқ ларнинг
қийматлари қўйилади.
4. Ҳосил бўлган к қ (L) боғлиқликни махсус БКЗ палеткалари
билан солиштириш ва қатлам кўрсаткичларини аниқлаш.
БКЗ
нинг
асосий
камчиликлари:
кичкина
қалинликдаги
қатламламларнинг ҳақиқий қаршиликларини юқори аниқликда топиб
бўлмаслик, бурғи қоришмасининг қаршилиги жуда кичкина бўлганда БКЗ
нинг самараси кам бўлиши, коллекторларнинг кўп ҳолларда бир турда
бўлмасликларидир. Шу сабабларга кўра БКЗ хозирги пайтда ҳамма
қудуқларда ҳам ўтказилаётгани йўқ. Айрим қудуқларда эса тўла бўлмаган
зондлар тўпламида (3-4 зонд билан) ўтказилаётир.
БКЗ даграммаларига ва умуман электр усул диаграммаларига бурғи
қоришмасининг солиштирма қаршилиги р таъсир бўлади. Шунинг учун
р билишимиз ва керак бўлса унинг қийматини ўзгартиришимиз зарур
бўлади. Кўриб чиқадиган масаламиз бу бурғи қоришмасининг солиштирма
қаршилигини ўлчаш.
Burgʼi qudug’ida yonlama zondlash ishlari togʼ jinslarining, haqiqiy
solishtirma elektr qarshiligini aniqlashda qoʼllaniladi. Oddiy elektr karotaj zondlari
bilan oʼlchangan togʼ jinslari qatlamlarining elektr qarshiligi, shu qatlamning
4.
haqiqiysolishtirma
qarshiligidan
farqlanadi.
Chunki
jinslarning
haqiqiy
qarshiligini oʼlchashga geologik va texnologik sharoitlar taʼsir qiladi.
Geologik sharoitlar deganda, biz, burgʼi eritmasining gʼovak jins oralariga
oʼtib, quduq yonidagi jinslarning qarshiligini oʼzgartirishini tushunamiz.
Burgʼilashda jinslar oʼz tabiiy holatini oʼzgartiradi, quduq diametrlari
oʼzgaradi, burgʼilash eritmasining va quduqqa yuborilgan eritmaning kimyoviy
tarkibi quduq devoridagi jinslarning haqiqiy qarshiliklariga taʼsir qiladi.
Bunday holatni texnologik taʼsirlar deb tushunish kerak. Shu sababdan
oʼlchangan elektr qarshilik haqiqiy emas balki, tuyuluvchi elektr qarshilik boʼladi.
Togʼ jinslarining haqiqiy qarshiliklarini aniqlash uchun, bundan tashqari neftli
va gazli qatlamlarning gʼovakligini aniqlashda, burgʼi qudugʼida yonlama
zondlash ishlari olib boriladi.
Elektr karotaj zondlarning uzunligi odatga koʼra 0,4 m dan 8,0 m gacha
boʼladi. Koʼpincha ostki gradient zondlarining komplekti olinadi. Masalan: А 0,4
M 0,1 N, А 1, 0 M 0,1 N, А 2 M 0,5 N, А 4 M 0,5 N, А 8 M 1,0 N. Nazorat qilish
uchun qoʼshimcha elektr qarshilikni qoʼshimcha bitta ustki gradient zond
yordamida tuyuluvchi qarshilik yozib olinadi. Burgʼi qudugʼida yonlama
zondlashda potensial zondlar kamdan-kam qoʼllaniladi. Uzunligi har xil
boʼlgan zondlar bilan oʼlchovlar oʼtkazilib, shu asosida bir nechta tekshirish
radiusiga ega boʼlgan tegishli karotaj diagrammalari olinadi (29- rasm).
5.
Burgʼi qudugʼida yonlama zondlashda bitta burgʼi snaryadiga yigʼiboʼrnatilgan bir nechta turli uzunlikda boʼlgan elektr zondlar kompleksi bilan
oʼlchovlar olib boriladi. Yonlama karotajli zondlashda uzunligi har xil
boʼlgan gradient yoki potensial zondlar yordamida jinslarning solishtirma
qarshiligi oʼlchanadi. Har bitta zondning qarshilik diagrammasidan ajratilgan
qatlam uchun ρk qiymatlari aniqlanib biolagorifm miqyosida
ρk ning zondlar
uzunligi (L) bilan bogʼlanish grafigi tuziladi (30-rasm).
Tuzilgan grafik yonlama karotajli zondlash (YoKZ, ruscha BKZ) egri
chizigʼi deb ataladi. BKZ egri chiziqlar maxsus (BKZ) paletkalar yordamida qayta
ishlash natijasida qatlamlarning haqiqiy qarshiligini, singish zonasidagi burgʼilash
eritmasining qarshiligini va singish zonasining diametrini aniqlash mumkin.