Similar presentations:
Temir yo‘l bekatlarining ahamiyati haqida umumiy tushunchalar, bekatlarda gabaritlar
1.
1-Mavzu: Temir yo‘l bekatlariningahamiyati haqida umumiy
tushunchalar, bekatlarda gabaritlar
2.
Reja:1. Temir yo‘l stansiyalari va uzellarining tasnifi va
tavsifi.
2. Stansiyalarda gabaritlarni ahamiyati
3. Temir yo‘l transportida yuklash gabariti
4. Nazorat savollari.
3.
Foydalanilgan adabiyotlar1. A.Sh.Shorustamov. Temir yo‘l bekatlari va uzellari.,
bakalavriat talabalari uchun darslik. Adabiyot uchqunlari.,
Toshkent. 2015.
2. Qobulov J.R., Adilova Z.G., Barotov J.S., Shermatov E.S.,
Fayzullayev G‘.O‘. Yuqori tezlik magistrallarida stansiyalar va
poyezdlar harakati. O‘quv qo‘llanma., T: 2023 y.
3. Железнодорожные станции и узлы. Учебное пособие.
Н.В. Правдин, В.Т. Шубко. Издательство «Маршрут». М.
2005
4. Satish Chandra, M.M. Agarwal. Railway engineering Oxford,
London.
4.
1. Temir yo‘l stansiyalari va uzellarining tasnifi vatavsifi.
Temir yo‘llarning mamlakatimizda yuk va yo‘lovchilarni
tashishdagi ulushi katta bo‘lib tashish hajmlarining muntazam
o‘sishi temir yo‘llarning texnik jihozlanishi va texnologiyalarining
takomillashib borishini taqozo etadi.
Temir yo‘l transportining tarkibiy tuzilishida temir yo‘llar,
stansiyalar va uzellarning taraqqiyoti alohida ahamiyatlidir. Temir
yo‘llar bo‘ylab tashishlarning muvaffaqiyati va harakat xavfsizligi
ko‘p jihatdan yo‘lning holatiga bog‘liq. Stansiyalar va uzellar esa
rivojlangan yo‘l tarmoqlariga, yo‘lovchi va yuk inshootlariga,
lokomotiv va vagon xo‘jaligi, energetika va suv ta’minoti
inshootlariga, omborxonalar, mamuriy-texnik binolar va boshqa
qurilmalarga ega bo‘lib, aholining, yuk jo‘natuvchilar va
oluvchilarning temir yo‘l transporti bo‘ylab barcha aloqalari
stansiyalar orqali olib boriladi.
5.
Stansiyalar va uzellarda poezdlar qabul qilinadi, jo‘natiladi va o‘tkazibyuboriladi, ularda yuklar va yo‘lovchilarni tashish bilan bog‘liq bo‘lgan barcha
jarayonlar: poezdlarni tarqatib qayta tuzish, harakat tarkiblarini ta’mirlash,
lokomotivlarni, yo‘lovchi va ayrim maxsus vazifali vagonlarni
moddiy
ta’minlash; korxonalarning shoxobcha yo‘llariga xizmat ko‘rsatish kabi ishlar
bajariladi. Stansiyalar boshqa davlatlar temir yo‘llari bilan vagonlar
ayirboshlashda tutashish, qayta ortish punkti vazifasini o‘taydi.
Temir yo‘llarning joriy holatini yuqori darajada ta’minlash, ularni o‘z vaqtida ta’mirlab
texnik jihozlash, yo‘l ishlarini bajarishda zamonaviy texnikalarni va texnologiyalarni
qo‘llash, temir yo‘llarda belgilangan tezliklarda harakat xavfsizligini ta’minlash o‘ta
mas’uliyat kasb etadi. Bunga sabab stansiya yo‘llari bir yoki ikki bosh yo‘lli uchastka
yo‘llaridan farqlanishi bo‘lib stansiya yo‘llarining asosi bo‘lgan yer polotnosi katta
uzunlikda keng maydonlarni egallaydi. Stansiya yo‘llarining joriy holatini talab darajasida
tutish yer (grunt) to‘kmasining yoyilmasiga, uning puxtaligiga, nishabliklarining loyihaviy
darajada ta’minlanishiga katta talablar qo‘yadi. Shuning uchun ham stansiyalar va uzellar
yo‘nalishida bilim o‘rganuvchi har bir talaba temir yo‘llarning tuzilishi, stansiya
yo‘llariningg xususiyatlari va ularga qo‘yiladigan talablar haqida bir butun tasavvurga ega
bo‘lishlari kerak. Stansiyalar va uzellarning rivojlanishida mukammallik, ularning
zamonaviy talablar darajasida texnik jihozlanishi, hamda stansiyalar ishining aniq va
puxta tashkil etilishi yuk va yo‘lovchilar tashishni muvaffaqiyatli bajarishga, vagonlar
aylanishini tezlatishga va yuklarning saqlanishiga ijobiy ta’sir etib tashish tannarxini
kamaytirishga yo‘l ochadi.
6.
Поездлар ҳаракат ҳавфсизлиги таминлаш мақсадида, локомотив ва вагонлар(юклар очиқ ҳаракат таркибига ортилган бўлса ҳам) темир йўл ёқасида жойлашган
қурилма ва иншоотларга, ундан ташқари қўшни йўлда харакатланувчи харакат
таркибларига тегмасдан бемалол юриши керак. Бу талаб давлат стандартлари асосида
қабул қилинган иншоотларнинг яқинлашиш габаритлари ва ҳаракат таркиби
габаритларига қатъий риоя қилинган ҳолда бажарилади. ГОСТ 9238-2013
Темир йўл транспортида иншоотларнинг яқинлашиш габаритлари (С, Сп),
ҳаракат таркиби габаритлари (Т, 1Т, 02ВМ…), ортиш габаритлари мавжуд.
С габарити – умумий темир йўл тармоғи ва ташқи шаҳобча йўллари (станцияга
уланиш жойидан корхона майдонигача) ёнида жойлашган иншоот ва қурилмалари учун
мўлжалланган.
Сп габарити – саноат корхоналарининг майдони ва корхоналараро майдонида
жойлашган темир йўллари ёнидаги иншоот ва қурилмалар учун мўлжалланган.
Т ҳаракат таркиби габарити – умимий темир йўл тармоғида, иншоотлари С ва Сп
габаритларига жавоб берадиган ташқи ва ички шаҳобча йўлларида ҳаракатланишига
рухсат этилган ҳаракат таркиби учун мўлжалланган.
Тц ҳаракат таркиби габарити – умимий темир йўл тармоғида, ташқи ва ички
шаҳобча йўлларида ҳаракатланишига рухсат этилган цистерна ва вагонлар –
ўзитўнтаргичлар учун мўлжалланган.
Иншоотларнинг яқинлашиш габаритини, ушбу габарит чегарасига мос келувчи
габарит рамаси ўрнатилган платформани участкадан ўтказиш билан текширилади.
Ортиш габарити очиқ ҳаракат таркибига ортилган юкни текшириш учун керак.
Очиқ ҳаракат таркибига ортилган юкни текшириш, юкланган ҳаракат таркибни габарит
дарвозасидан ўтказиш орқали бажарилади.
7.
8.
9.
Иншоотларнинг яқинлашиш габарити йўл ўқига перпендикуляркўндаланг чегара чизиғи бўлиб, унинг ичига ҳаракат таркибидан
бошқа ҳеч қандай иншоот ва қурилмалар, уларнинг бирор бир қисми
кирмаслиги зарур. Фақатгина ҳаракат таркиби билан ўзаро ишловчи
қурилмалар (соз вагон секинлатгичлари, электр контакт симлари ва
уларнинг деталлари, сув тўлдирувчи қурилмаларнинг бурилувчи
қисми ва шу кабилар) бундан мустасно. Темир йўл иншоотларига
автомобил, темир йўл ва пиёдалар учун мўлжалланган кўприклар,
эстакадалар
галереялар,
тоннеллар,
бинолар,
йўловчи
платформалари, ер ости йўллари ва бошқа сунъий иншоотлар
киради. Темир йўл қурилмаларига эса светофорлар, электр контакт
таянчлари, чегара ва километр қозиқчалари, стрелкали
ўтказгичларниг ўтказувчи механизлари ва шу каби қурилмалар
киради.
Темир йўл транспортида иншоотларнинг яқинлашиш ва ҳаракат
таркиби габаритлари ҳаракат тезлиги 160 км/соат ошмайдиган
линиялар учун ГОСТ 9238-83 Давлат стандарти киритилган (поездлар
160 км/соат тезликдан юқори ҳаракатланадиган участка ва
линияларда габарит меъёрлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
махсус қарорлари асосида ўзгартирилади).
10.
11.
Иншоотларнинг яқинлашиш габаритининг чап тарафи станция ўнг тарафи эсаперегон учун қўлланилади. Габарит эни 4900 мм.ни ташкил этади. Перегон тарафида
йўл ўқидан 1745 мм. узоқликда кўприк, эстакада ва бошқа сунъий иншоот тутқичлари
учун рельс каллаги сатҳидан 1070 мм баландликдаги туртиб чиқиш жойи мавжуд.
Нормал шароитларда мачтали светофорлар ва контакт тармоқларининг таянчлари
йўл ўқидан 3100 мм масофада ўрнатилади.
Станцияларда мачтали светофорлар йўл оралиғида ўрнатилади. Қийин
шароитларда мачтали светофорлар: станцияда йўл ўқидан 2450 мм, перегонда йўл
ўқидан 2750 мм минимал масофада ўрнатишга рухсат этилади.
12.
13.
14.
Ҳаракат таркиби габарити йўл ўқига перпендикуляр кўндаланг чегарачизиғи бўлиб, ундан ташқарига тўғри ва горизонтал йўлдаги юкланган ва бўш
ҳаракат таркиблари чиқмаслиги зарур.
Темир йўл ҳаракат таркибига локомотивлар (паровоз, тепловоз, электровоз,
газотурбовоз), вагонлар (йўловчи: йўловчи, почта, багаж, лаборатория вагонлар; юк:
ёпиқ, ярим очиқ, платформа, цистерна, хоппер-дозатор вагонлар), маторвагонлар
киради.
Ҳозирги даврда ҳаракат таркиби габаритининг саккиз тури мавжуд. Ҳаракат
таркиби габарити икки гуруҳга бўлинган.
Габаритларнинг биринчи гуруҳи – ички фойдалиниладиган ҳаракат таркиби
учун габаритлар, яъни фақат 1520 мм ли излар бўйича. Ушбу габаритларга Т, Тц, Тпр
ва 1-Т габаритлар киради. Ҳозирги вақтда иккита габарит қўлланилади ва
учинчисини қўллаш ишлари бошланган.
15.
Габарит1-Т
Т
Баландлиги Эни,
Қўлланилиши
, мм
мм
5300
3400 МДҲ
мамлакатлари
ва
5300
3750 Мўғилистон темир йўллари учун
0-Т (1-ВM)
01-Т (0-ВM)
02-Т (02-ВM)
4700
4650
4650
3400
3250 МДҲ мамлакатлари ва европа
3150 давлатлари темир йўллари учун
03-Т (03-ВM)
4280
3150 МДҲ мамлакатлари ва европа ва
осиё давлатлари темир йўллари
учун
16.
17.
Уч турдаги ортиш габарити мавжуд: умумтармоқ, имтиёзли ва зоналашганортиш габаритлари.
Умумтармоқ ортиш габарити темир йўл транспортида ташилаётган барча
юклар учун тааллуқлидир ва темир йўлда кўп фойдаланиладиган ортиш
габаритларидан биридир.
Имтиёзли ортиш габарити ярим вагоннинг юкланиш платформаси узунлиги
чегарасида жойлаштириладиган, темир йўлда ташиладиган юклар учун
тааллуқлидир (айрим Хабаровск-Амур, Кимкан-Богучан каби участкаларда ушбу
ортиш габарити қўлланилмайди). Ушбу габарит агар юк тик асосий габарит билан
тенгроқ ёки озгина бир неча сантиметрга фарқ қилганда фойдаланилади.
Зоналашган ортиш габарити ўрмон юклари, темир йўл бошқармаси рухсати
билан ТУ (техник шартлар) ва МТУ (маҳаллий техник шартлар) бўйича ортилган
юклар учун қўлланилиши мумкин. Зоналашган габаритни қўллашда келишувдаги
қатъий қийинчиликларни талаб этганлиги сабабли, улар асосан ўрмон юклари учун
қўлланилади.
18.
Ортиш габарити йўл ўқига перпендикуляр кўндаланг чегара чизиғи бўлиб,ундан ташқарига тўғри горизонтал йўлда турган очиқ ҳаракат таркибига
жойлаштирилган юклар (ўров ва маҳкамлаш жиҳозларини инобатга олиб)
чиқмаслиги лозим.