138.00K
Category: economicseconomics
Similar presentations:

Бирламчи тизимда оналар ва болалар билан ишлаш бўйича патронаж ҳамширалар ишини ташкил этиш

1.

БИРЛАМЧИ ТИЗИМДА
ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР
БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА
ПАТРОНАЖ
ҲАМШИРАЛАР ИШИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ»
Семинарнинг мақсад ва
вазифалари

2.

Кириш
Ўзбекистон Республикаси жадал ривожланаётган давлатлар сафига кириб, унинг барча
жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизматини замонавийлаштириш ва патронаж
хизматининг янги андазасига ўтиш зарурати, ҳомиладор ва туққан аёллар ҳамда ёш
болаларнинг хонадонларига ташриф буюриш тизимининг замонавий сифат талабларига
кутариш кераклиги давлат рахбарияти томонидан кутарилган.
Бундан кўзланган мақсад, болалар ривожланишини қўллаб-қувватлаш, амалиётда
профилактиканинг универсал моделидан фойдаланган ҳолда унга мос равишда ўзининг
касбий интилишларини ривожлантириш, яъни ёш болалар ва оилалар ҳаётига ижобий таъсир
этиш.

3.

Семинар мақсади
Оила муҳитида – ҳомиладор ҳамда чилла давридаги аёл
ва болаларнинг ўз уйларида суҳбат ўтказиш, бола
саломатлигига таъсир этувчи хавф ва хатарларни эрта
аниқлаш ҳамда тавсиялар бериш ишларини
ташкиллаштириш, оналар, ҳомиладор аёллар ва
болаларни ўқитиш, саломатлигини ривожлантириш ва
хавфсиз муҳит яратиш учун оилада мавжуд
имкониятлардан ижобий фойдаланишни ҳамшираларни
ургатиш

4.

Семинарнинг вазифалари
• Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида патронажнинг
универсал-прогрессив модели асосида аҳолини тизимли ва мақсадли
патронаж билан қамраб олиш буйича билимлар бериш.
• Патронаж ҳамшира томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар
режаси оилага кенгайтирилган хизмат кўрсатиш ва ҳудудида мавжуд
ташкилот, идоралар билан ҳамкорлик тадбирларида оила ва болалар
эҳтиёжларига эътиборни қаратиб, уларнинг қизиқишларини
унутмаган ҳолда улар билан доимий ишлашни ўргатиш.
• Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизимида оналар ва болаларга
тўғри овқатланиш, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш,
болаликнинг илк даври, уларнинг ўсиши ва ривожланиши бўйича
янги малумотларни такдим этиш ва ҳамшираларни уларни
ишлатишга ўргатиш.
English     Русский Rules