Ташкент Тиббиёт Академияси
:
Эътиборингиз учун раҳмат.
538.50K
Category: religionreligion

Марказий осиё халкларининг маънавияти

1. Ташкент Тиббиёт Академияси

Маъруза мавзуси:
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛКЛАРИНИНГ
МАЪНАВИЯТИ

2.

•Режа.
•Кириш.
•1. Кадимги халк огзаки ижодиёти ва ёзма
ёдгорликларида Марказий Осиё
халкларини маънавиятини ёритилиши
•2. Марказий Осиёда энг кадимги динлар
ва уларда маънавият масалаларни акс
этиши.
•3. Зардуштийлик. «Авесто» да инсон ва
унинг маънавияти хакида.

3.

4. :

• Маънавият хар бир: инсоннинг аклий,
ахлокий, илмий ва Амалий
фазилатларининг мужассами булиб,
Айни пайтда диний ва дунёвий
карашлар акс этиш даражаси хамдир.
истиклол туфайли халкимизнинг узок
тарихига эга булган бой маънавият
хазинаси эшиклари очилди .

5.

• Марказий Осиё халкларининг исломгача булган энг
дастлабки ахлокий-маънавий тасаввурлари ёзма
манбалар ( «Авесто», «Урхун битиклари», «Энасой
битиклари», «Ирк битиги») ва мумтоз маънавий
кадриятларнинг пайдо булиши хамда шаклланишида
асосий пойдевор вазифасини бажариб келган.
Кадимий тарбия акидаларининг асосий максади
инсонни ёвуз рухлардан рухан ва жисмонан халос
этиш ва саклаш, уларда яхшиликнинг доимий
галабасига ишонч хиссини шаклантириш, калб
поклиги, сихат-саломатликка даъват этувчи
дастлабки тасаввурлардан иборат булган. Кадимги
халк огзаки ижоди ва ёзма адабиёти тошларга уйиб
ёзилган «Тумарис», «Широк» «Зарина», «Рустам»,
«Сиёвуш» ва Урхун-Энасой битикларидан
бошланади.

6.

1.
Кадимги турк халкларининг битиктошлари
ёдномалардаги вокеалар ва шахслар тарихий
булиб, уз даврининг барча томонлари-моддий,
ижтимоий-сиёсий хаётни камраб олади, шунингдек,
кабилалар хаётида юз берган жиддий узгаришлар,
бошка халклар билан муносабатлари уз аксини
топган. Факат шугина эмас. Битиктошлар энг
аввало туркий халкларнинг ёзма адабиёти
намуналаридир. Уларда тасвирланган
вокеаларнинг аник тарихий асослар халк огзаки
ижоди мавзу заминида бирикиб, ёзма адабиётнинг
алохида бир турини юзага чикарган. Айникса,
кахрамонлик, ватанпарварлик, гуманистик
гояларнинг бош уринга чикиши алохида диккатга
сазовордир.

7.

2.
Зардушт (баъзи манбаларда Зардушт ёки Зардуст)
томонидан ислох килиниши окибатида юзага келган
диндир. Бу дин хакида бир-бирини инкор этувчи
турли фикрлар хануз давом этиб келади. Куп
тадкикотчилар Зардушт тарихий шахс, у
миллодгача 589-512 йилларда яшаб ижод этган
ислохиятчи, файласуф, табиатшунос ва шоир
эканини эътироф этадилар. Берунийнинг «Кадимги
халклардан колган ёдгорликлар» ва Табарийнинг
«Тарихи Табарий» асарлари Зардуштнинг
таржимаи холи хакида кимматли маълумот беради.
Табарийнинг курсатишича, у озорбойжонлик Сафид
Туман деган кимсанинг фарзанди булган. Зардушт
Эрон подшохларидан Манучехр авлодига мансуб
аслзодалардан, деган фикр бор.

8.

Зардуштнинг диний ислохатини англаш учун уша
даврдаги Мовароуннахрнинг ижтимоий-иктисодий
ахволи ва сиёсий вазиятини эътиборга олиш керак.
3.
Гап шундаки, Мовароуннахр иклимининг
муътадиллиги, жугрофий икки катта китъа уртасида
жойлашганлиги сабабли савдо-сотикнинг кучайиши
сунъий сугоришга асосланган дехкончилик бу ерда
эртарок вужудга келишига сабаб булган. Айни чогда
хунармандчилик, овчилик, йилкичилик хам
ривожланган. Айникса, Фаргона водийсида корабайр
отлар бокиш кенг куламда олиб борилиши ижтимоий
хаётда катта ахамият касб этади. Шуниси хам борки
мис ва кургошин конлари бой булган Олтойнинг
якинлиги бу ерда темирчилик, мискарлик
ишларининг ривожига асос булди.

9.

4.
Зардуштнинг диний ислохатини англаш учун уша
даврдаги Мовароуннахрнинг ижтимоий-иктисодий
ахволи ва сиёсий вазиятини эътиборга олиш
керак. Гап шундаки, Мовароуннахр иклимининг
муътадиллиги, жугрофий икки катта китъа
уртасида жойлашганлиги сабабли савдо-сотикнинг
кучайиши сунъий сугоришга асосланган
дехкончилик бу ерда эртарок вужудга келишига
сабаб булган. Айни чогда хунармандчилик,
овчилик, йилкичилик хам ривожланган. Айникса,
Фаргона водийсида корабайр отлар бокиш кенг
куламда олиб борилиши ижтимоий хаётда катта
ахамият касб этади. Шуниси хам борки мис ва
кургошин конлари бой булган Олтойнинг якинлиги
бу ерда темирчилик, мискарлик ишларининг
ривожига асос булди.

10.

«Авесто» даги тиббий дилиллар отабоболаримизнинг табобатга доир
карашлари рим, юнон ва араб табобатидан
кухнарок тарихга эга эканлигини
курсатади. «Авесто» даги тиббий
фикрларни тахминан куйдагича тасниф
этиш мумкин:
1. Ташрех (анатомия) ва мизон
(физилогия).
2. Беморликнинг олдини олиш воситалари.
3. Беморларни даволаш йуллари.
4. Табибларнинг ахлоки ва табобатга оид
баъзи конун-коидалар.

11.

«Авесто» да инсон аъзолари мушак, суяк,
тери, мия, асаб, бадан юнги, томир ва конга
(асаб ва мия-ерга, бдан туки дарахтга
ухшатилган), бадандаги томирлар кора
конли, кизил конли ва ок, яъни консиз
томирлар (асаб) га булинган. Баданнинг
куввати эса 5 кисмга-жон, виждон, равон
(тан), идрок ва азалий (кадимий)
рухгабулинган. «Жигар кон манбаи булиб,
унг томонда жойлашган» дейилади китобда.

12.

Марказий Осиё халкларининг диний карашларида
бундай хайвон шаклларидаги
мукаддаслаштиришларнинг колдиклари узок сакланиб
колган. Чуночи, бу вазият Сиевуш («Кора айгир от,
тойча» маъносини англатади) билан боглик
карашларда хам уз ифодасини топган.
Шуни алохида таъкидлаш керакки, Зардуштнинг диний
ислохати бу жойда юзага келган эмас. Гарбий Оврупо
ва рус тадкикотчиларнинг фикрича, милодгача булган
Ш-П минг йилликларда Марказий Осиёда орий деб
аталган кабила яшаган. А. П. Пирмакнинг
таъкидлашича, кабила кучманчи чорвадор
хисобланган. Орийларда ёзма адабиёт булмаган-у,
аммо хайротомус огзаки ижод истеъдодига эга булиб,
улар яратган узига хос ашула, угит-насихат шаклидаги
кушиклар авлоддан-авлодга утиб келган.

13.

«Авесто» нинг хам асл ватани, нафакат
кадимги дунёнинг, балки бутун ер юзи ва
дунё халкларининг маданий маркази
хисобланади. Туркшунос олим Н. Н.
Конраднинг ёзишича, Марказий Осиё дунё
маданиятининг учокларидан бири булган.
Инсоният тарихида, маданияти, фалсафаси
ва маънавий хаётида Марказий Осиё
маданияти, диний эътикодлари, жумладан,
зардуштийлик ва унинг ноёб китоби
«Авесто» нинг таъсири бекиёсдир.

14.

15.

Ватанимиз худудларида зардуштийлик билан бир
каторда монийлик дини хам милодимизнинг III асри
урталаридан бошлаб кенг таркала бошлаган.
Монийликнинг асосчиси Моний ибн Фатак (216277) дир. 216 йилда Тайсафун (Ктесифон) якинида
таваллуд топган Моний 14 ёшида Эрон, Марказий
Осиё, Хиндистон буйлаб сафар килган,
зардуштийлик, буддийлик, брахманлик динлар ва
турли бошка диний таълимотлар билан танишиб
чикади. 240 йиллардан бошлаб Моний узининг
мустакил таълимотини таргиб кила бошлайди.
Зардуштийлик, буддийлик , брахманлик,
христианлик динларининг баъзи томонларини уз
ичига олган бу таълимот бошка мамлакатларда хам
кизикиш уйготади.

16.

Жумладан, Сосонийлар сулоласидан булган
Эрон Шохи Шопур I бу таълимотни
кувватлаб, Монийни Эронга таклиф этади.
Моний 242 йилда Шопур I нинг тахтга утириб
тож маросими пайтида уз таълимотини
биринчи марта баён этиб ваъз укийди. Шох
бу таълимотни христианлик ва махалий
динларга карши куймокчи булади. Бирок
зардушт кохинлари кучайиши туфайли моний
муваффакиятсизликка учраб, Эрондан
кочишга мажбур булади. Шундан сунг Моний
Марказий Осиё ерларида, шу жумладан,
бизнинг худуда фаолият курсатади.

17.

Жумладан, «Шобуракон», «Канз улахеъ»
(«Тирилганлар хазинаси»), «Жабборлар
хакида», «Сирлар китоби», «Авангелион»,
«Кефалая», «Бунгохик», (Бунгоханг)
китоблари унинг каламига мансубдир.
Монийлик кенг таркалиб, Шаркий
Туркистон, Италиядан то Хитойгача, Миср
ва Испаниягача ёйилди

18.

Моний Марказий Осиё ерларида, шу
жумладан, бизнинг худуда фаолият
курсатади.
Моний само нури элчиси хисобланган.
Унинг таълимотида борликнинг 2
субстанцияси асоси-ёруглик, яхшилик, рух
олам зулмат, ёвузлик, материя оламининг
узаро курашини эътироф этувчи
зардуштийлик дуализми етади. Биринчи
оламда худо, иккинчисида шайтон, иблис
хукм суради. Икки олам кураши фалокат
билан тугайди, натижада материя
халокатга учрайди, рух озодликка чикади.

19.

20.

. Моний таълимотига кура, бу дунё ёвузлик
дунёсидир. Инсон икки унсурдан (рух-нур
фарзанди, жисм-зулмат фарзанди) иборат
булгани учун зулмат кучларига карши
курашда нур кучларига ёрдам бера олади.
Шунинг учун монийлар хаётда зохирона
яшашни таргиб этганлар. Улар гушт истеъмол
килмасликлари, фоний дунёнинг уткинчи
молига кул урмасликлари лозим булган.
Мрний тарафдорларининг шиори «Кимки бой
булса, кейин кашшок булиб садака сурайди
ва абадий азоб чекади», деган акидадан
иборат.

21.

Моний 273 йилда Эронга кайтади ва шох
Бахром I нинг топшириги билан 275 йилда
хибсга олиниб, зиндонбанд килинади ва
икки йил утмай катл этилади. Моний бир
неча китоблар муаллифидир. Жумладан,
«Шобуракон», «Канз улахеъ»
(«Тирилганлар хазинаси»), «Жабборлар
хакида», «Сирлар китоби», «Авангелион»,
«Кефалая», «Бунгохик», (Бунгоханг)
китоблари унинг каламига мансубдир.
Монийлик кенг таркалиб, Шаркий
Туркистон, Италиядан то Хитойгача, Миср
ва Испаниягача ёйилди.

22.

Унинг таълимоти ўлимидан кейин хам уз
эътиборини йукотмади-VII асрда Уйгур хонлиги
хукмрон динга айланди. Аммо кейинчалик монийлик
ислом дини таъкибига учраб аста-секин Оврупа ва
Осиё мамлакатларида бархам топади. Шундай
булсада монийликдаги яхшилик ва емонлик кураши
хикидаги дуалистик таълимот павликианчилик ва
маздакиичилик харакатини келтириб чикарди.
Моний урта аср Шарк шеъриятида машхур наккош
ва рассом сифатида тилга олинган. Буюк
шоирлардан Низомий Ганжавий, Алишер Навоий,
Абдурахмон Жомийлар уз «Хамса»ларида Монийни
таъриф ва тавсиф этиб утганлар. Жумладан,
Алишер Навоий «Фарход ва Ширин», «Сабъаи
сайёр» каби достонларида Монийни алохида тилга
олган.

23.

Кадимги Марказий Осиё халклари ёзма
ёдгорликларида халк огзаки ижоди, халкнинг
маънавий хаёти, миллий урф-одатлари ва
ахлокий фазилатлари ёритилган. Тунйукук,
Билга хокон тошбитиглари, «Уғузнома»,
Култегин битиги, Урхун-Энасой ёзма
ёдгорликлари уша давр аждодларимизнинг
тафаккур тарзи, орзу-армонлари, маънавий
камолот даражасини акс эттирган. Улардаги
энг мухим мавзулар Ватан ва миллат, мустакил
давлатчилик гоялари, табиатдан окилона
фойдаланиш, одоб-ахлок коидаларидир.

24.

Булар битик муаллифлари калбида юксак
эхтирос хисларини тугдирган ва бу тугён
китобхон дилига хам бундан 12 аср илгари
кандай булса, худди шундан таъсир
курсата олади. Битикларда
таъкидланганидек, халкнинг бутунлиги,
юртбошининг окиллиги ва тадбиркорлиги,
баходирлар шиддати ва шижоати бугунги
кунимиз учун хам ибрат ва намунадир.

25. Эътиборингиз учун раҳмат.

English     Русский Rules