Аҳмад Фарғоний Бағдодда «Байтул-ҳикма»нинг етакчи олимларидан бири сифатида танилиб, шу ерда яшаб, ижод этади..
Абу Райхон Муҳаммад Ибн Аҳмад Беруний
Абу Али Ҳусайн Ибн Абдуллоҳ Ибн Сино (980-1037)
Ибн Сино
124.10K

2 мавзу фалсафа (2)

1.

2-МАВЗУ: ФАЛСАФИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТИ
БОСҚИЧЛАРИ: ШАРҚ ФАЛСАФАСИ
Режа:
1. Қадимги Шарқ фалсафаси (Миср, Бобил, Хиндистон,
Хитой, Марказий Осиё).
2. Ислом ва тасаввуф фалсафаси. Илк ўрта асрлар Шарқ
фалсафаси.
3. Темур ва темурийлар даври фалсафаси.
4. ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Марказий Осиёда
илғор фалсафий, ижтимоий-сиёсий фикрлар. ХХ-ХХI
аср ўзбек фалсафаси.
Таянч сўзлар: Асотир, миф, фалсафий мактаблар, ортодоксал ва
ноортодоксал мактаблар, ведалар, упанишадалар, жайнизм, буддизм,
чорвака-локаята, вайшешика, йога, ньяя, санкьхя, веданта, миманса,
даосизм, конфуцийчилик, Авесто, зардуштийлик, Моний таълимоти, Маздак
таълимоти, калом фалсафаси, тасаввуф, руҳий камолот, пантеизм,
перипатетизм, илоҳиётшунослик, осиёцентризм, пантуркизм, панисломизм,
маърифатпарварлик, жадидчилик, ўзбек фалсафаси.

2.

Қадимги Бобил ва Мисрда фалсафанинг пайдо бўлиши. Эрамиздан олдинги
IV мингйилликнинг охири III-мингйилликнинг бошида қадимги Бобил ва
қадимги Миср маданияти ўз тараққиётининг юқори нуқтасига эришади. Бу
давлатларда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши, бир томондан, дунё
ҳақидаги фанлар бўлган - астрономия, космология, математика биринчи
одимлари билан яқиндан боғлиқ бўлган бўлса, иккинчи томондан, афсоналар
билан боғлиқ эди. Қадимги Бобил ва Миср олимлари ой ва кун тутилиши
даврийлигини аниқлашга мувофиқ бўлдиларки, бу уларга бу ҳодисани
олдиндан айтиш имконини берди.
Қадимги бобилликлар ва мисрликларда илм-фан билан коҳинлар шуғулланар
эдилар. Илм-фан билан шуғулланган мисрликлар ва бобилликлар умуман
дунёга афсоналар орқали
қарар эдилар. Шундай асарлар пайдо бўла
бошлайдики, уларда афсоналарни фалсафий талқин қилишга уринишлар кўзга
ташланади («Арфа чалувчининг қўшиғи», «Дунёдан хафсаласи пир бўлган
кишининг ўз руҳи билан суҳбати», «Ҳаёт маъноси ҳақида хожа ва қулнин
савол-жавоблари» ва бошқалар). Гарчи Қадимги Миср ва Бобилда фалсафий
тафаккур Қадимги Юнонистон савиясига эришмаган бўлса ҳам, уларнин
ютуқлари Эллада маданиятига катта таъсир кўрсатди.

3.

* Зардўштийлик. Эрамиздан олдинги VI асрдан бошлаб Марказий Осиёда
зардуштийлик дини пайдо бўлиб, эрамизнинг III асригача ҳукмронлик
қилади. Зардуштийликнинг ватани сифатида Марказий Осиё (Бақрия,
Хоразм) ва Эронни (Мидия) кўрсатадилар. Зардуштийликда энг қадимги
даврлардан бошлаб (эрамиздан олдинги 3-2-нчи мингйилликлар)
эрамиздан олдинги 1-мингйиллик ўрталаригача бўлган Марказий Осиё ва
Яқин Шарқ халқларининг диний тасаввурлари акс этган.
* «Авесто» китобига биноан, Коинот, ер, океан, осмон, нурли доира ва
жаннатдан иборат. Ер думалоқ бўлиб, атрофи океан билан ўралган. Осмон
тўрт доирадан ташкил топган: юлдузлар доираси, ой доираси, қуёш
доираси ва жаннат доираси ёки нур макони. Юлдузлар, Ой ва Қуёш худо
Ахура Мазданинг бадани сифатида тасвирланади. Зардуштийликнинг
жамият тарихи ҳақидаги тасаввурлари Инжил ва Қуръондаги афсоналар
билан ўхшаб кетади. Авесто бўйича биринчи одам Йимадир, барча
одамлар ундан келиб чиққан. Бу давр олтин аср сифатида тасвирланади:
инсонлар абадий ҳаётга эга эдилар. Худо Ахурамазда абадий баҳор
яратган бўлиб, кишилар фаровонликда ва бахт-саодатда яшар эдилар.
Аммо кунлардан бир кун улар гуноҳга ботдилар: улар таъқиқланган мол
гўштини еб қўйдилар. Зиёнкор руҳ Анхра Майню уларга совуқ ва қор
юборди.
* Йима одамларни совуқдан қотиб қолишларидан сақлаш учун уй қуриб, унга
барча тирик жонзотлардан бир жуфтдан яширди. Бу афсона Шумер,
Бобил, Инжил ва Қуръондаги Бутун дунёни туфор босганлиги ҳақидаги

4.

Марказий Осиёда диний-фалсафий қарашлар. Эрамиздан олдинги II
асрда Кушон давлати ташкил топди. Бу даврда турли ирқларга тааллуқли
маданий анъаналар ва диний оқимлар бир-бирлари билан ёнма-ён
яшашар эди. Бунга кўп жиҳатдан кушон шоҳлари томонидан юрғизилган
диний бағрикенглик сиёсати ёрдам берган эди. Кушонлар даврида
Марказий Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатларига ёйилган Моҳаяна
шаклидаги буддавийликнинг алоҳида ривожланганлигини кузатиш
мумкин.
Буддавийлик маданияти Марказий Осиёдан Хитой, Япония ва Қурияга
тарқалди. Хитойча манбалар матнида Бақтрия, Сўғд ва Парфиядан
чиққан, илоҳиётга доир жиддий рисолалар ёзиб, уларни Хитой тилига
таржима қилган буддавий роҳибларнинг исмлари тилга олинган. Баъзи
олимларнинг фикрига кўра, Марказий Осиёлик роҳибларсиз II-IV
асрлардаги Хитой, буддавийлик ҳақида деярли ҳеч нарса билмаган бўлар
эди.
Марказий Осиёда Вайбхашика буддавийлик мактаби тарқалган эди.
Вайбхашика
мактабига
мансуб
бўлганлар
ўзларининг
билиш
назарияларида объектив дунёдан келиб чиқдиларки, уни билиш ҳис-туйғу
аъзолари орқали амалга оширилади. Ашёларнинг жавҳари беш доимий
унсурдир. Вайбхашика тарафдорлари фикрича, Будда оддий одам бўлган
ва тўла-тўкис нирвана ҳолатига эришгач, ўз мавжудлигига барҳам
берган. Бироқ унда илоҳий унсур-ҳақиқатни ички тушуниш мавжуд
бўлган. Буддавийлик билан бир қаторда Марказий Осиёга ҳиндларнинг
дунёвий фан ва маданиятининг унсурлари ҳам тарқалди.

5.

Монихийлик. Эрамизнинг II-III асрларида қулдорлик тузуми ўзининг
инқироз ва бузилиш босқичига кирди. Инқирознинг ғоявий ифодаси
сифатида янги оқим бўлган монихийлик (Бобилда 216 ёки 217-инчи
йилда туғилган асосчиси Моний номидан олинган) пайдо бўлди. Моний
бир неча диний-ахлоқий рисолалар ёзган. У «монихийлик хати» деб
ном олган алифбони кашф этди. Монийнинг таълимоти зардуштийлик
коҳинлари томонидан душманлик билан кутиб олинди. У таъкиблар
остида Эрондан қочди. Ўз таълимотини тарғиб қилган Моний шоншуҳрат қозонди. Монийнинг ўсиб бораётган обрўсидан хавфсираган
зардуштийлик коҳинлари уни фалсафий баҳсга чақирдилар. Аммо у
зиндонга солинди ва 276 йилда қатл этилди.
Монихийлик зардуштийлик таълимотининг яхшилик ва ёмонлик
тўғрисидаги ақидасига, яъни дуализмга таянар эди. Христианлик ва
гностицизм (лаззат талаблик) унга сезиларли таъсир ўтказган эди.
Монийлик таълимоти ўз ифодасини соддача руҳда деҳқонлар
озодлигини тарғиб қилишда топган эди, бу янги шароитларда
Монихийликнинг озод деҳқонлар руҳиятига мос келадиган хусусияти
уни эрамизнинг III асрида ва ундан кейинги даврларда Эрон, Марказий
Осиё, Месопотамия, Сурия, Миср ва Рим империясининг шарқий
вилоятлари деҳқон оммаси орасида кенг тарқалишига ёрдам берди.

6.

* Маздакийлик.
Марказий Осиё ва Эронда феодализмнинг
ривожланиб бориши ва деҳқонлар ҳаётининг оғирлашиши
табақалар ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтириб юборди.
Урушлар,
табиий
офатлар,
каҳатчилик
бу
жараённи
чукурлаштирди.
Деҳқонларнинг
феодал
ҳукмдорлардан
норозилиги ошиб борди. Бундай қарама - қаршиликларнинг
ифодаси сифатида янги диний- фалсафий оқим бўлган
маздакийлик пайдо бўлди. V-VI асрлар давомида маздакийлик
феодалларга қарши қаратилган ҳаракатларнинг мафкураси бўлиб
хизмат қилди.
* Уни асосчиси Маздак (529-нчи йилда қатл этилган) Эрон шоҳи
Қубод I (ҳукмронлик йиллари 488-528) саройи аҳлларига яқин
бўлган зардуштийлик коҳини эди. У шоҳни мамлакатда
ислоҳотлар
ўтказиш
зарурлигига
ишонтиришга
уринди.
Кейинчалик Маздак деҳқонлар ҳаракатининг раҳномасига
айланди.
Ҳаракат
бостирилгач,
Маздак
қатл
этилди.
Маздакчиларнинг ижтимоий дастури кескин талаблар қўйди:
барча одамларнинг тенг ҳуқуқлиги, истеъмолда тенглик, барча
мулкларнинг ва аввало ернинг умум ихтиёрида бўлиши. Бу нарса
оддий халқ ўртасида Маздакнинг донг чиқаришига олиб келди.

7.

Ведалар. Қадимги ҳинд жамияти ҳаёти ҳақида хабар
берувчи биринчи манба Ведалар бўлиб, тахминан
эрамиздан олдинги 1500 ва 600 йиллар орасида таркиб
топгандирлар. Улар гарчи жамиятнинг иқтисодий
ривожланиши ва ижтимоий таркиби ҳақида, атрофни,
ўраб турган дунёни билиш даражалари ва бошқа кўп
нарсалар ҳақида маълумот берсалар ҳам, устун
даражада диний мазмунга эга эдилар. Аслини олганда
Ведалар - самхитлар – тўрт хилда мавжуддирлар.
Ригвада (худоларга мадҳия), Самаведа (куйлар,
ашулалар, ҳамду сано), Яджурведа (қурбонлик қилиш
пайтида айтиладиган ифодалар ва ҳикматли сўзлар) ва
Атхарведа (афсунлар). Ведалар орий қабилаларининг
ибтидоий дунёқарашлари, диний-афсонавий мажмуа ва
жодугарликни акс эттирганлар.

8.

Хитой фалсафасининг манбалари - Билим даражасининг мумтоз китобларида ёритилган.
Ашулалар китоби (эр. олдинги XI-VI асррлар) халқ шеъриятининг тўпламидир; Тарих китоби
(эр.ол. 1-нчи мингйилликнинг бошлари) – расмий ҳужжатлар тўплами бўлиб, тарихий воқеалар
баёнидир; Тартиб китоби (эр.ол. IV-I асрлар) сиёсий ва диний расм-русумларни, ижтимоий ва
сиёсий фаолият меъёрларини тасвирлайди. Баҳор ва куз китоби (эр.ол. VII-IV асрлар) ахлоқий ва
расмий - адабий масалаларни ҳал этиш учун намуна сифатида хизмат қилди.
Фалсафа тараққиёти нуқтаи назаридан Ўзгаришлар китоби (эр.ол. XII-VI асрлар) энг муҳимдир.
Унинг матнларида афсоналардан фалсафага ўтиш бошланганлигини мушоҳада этиш мумкин.
Ўзгаришлар
китобининг энг иуҳим қисмларидан бири – Инь ва Ян унсурлари ҳақидаги
таълимотдир. Ян қандайдир фаол, барча нарсаларнинг ичига кириб борувчи, ашёларни билиш
йўлини ёритувчи нарса сифатида ифода қилинади;. Инь ва Яннинг ўзаро бир-бирига киришидан
уларнинг ўзаро таъсирини акс эттирувчи бир қатор тушунчалар пайдо бўлади.
Конфуцийчилик ахлоқий қоидалар ва ижтимоий бошқарув масалаларига диққат-эътиборни
қаратди. Конфуцийчилик учун энг мукаммал намуна ўтмиш эди. Конфуций (эр.ол. 551-449 йй.) ва
унинг издошлари жамиятнинг парчаланиб кетишидан безовта бўлганликлари сабабли асосий
эътиборни инсонни ўз атрофдагиларга ва жамиятга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашга
қаратдилар. Анъанавий конфуцийчиликнинг асосий тушунчалари қуйидагилар: «Ли» - урф-одат ва
маросимларга риоя этиш, удум; «Ци» - ахлоқий меъёрларни амалга ошириш; «Инь»- ижобий
ибтидо, «Ян» -салбий ибтидо, «Дао» -осмон, коинот йўли бўлиб, муайян тартиб ва қонунга биноан
мавжуд, унинг ифодаси эса инсоннинг хулқ-атвори бўлиши лозим, «Чжен»- инсонпарварлик, «И» бурч, «Син» -самимийлик ва баъзи бошқалар. Даосизмнинг диққат марказида табиат, коинот ва
инсон туради. Аммо бу ибтидолар мантиқий - ақлий йўл билан эмас, балки мавжудлик табиатига
тўғридан-тўғри кириб бориш ёрдамида билиб олинади. Дунё ҳеч қандай сабабларсиз доимий
ҳаракат ва ўзгаришда бўлиб, ривожланади, яшайди ва сиртқи таъсир натижасида эмас, балки
ички сабаб натижасида вужудга келган. Борлиқ ҳақидаги таълимотда йўл тушунчаси – дао марказий мақомдадир. Даосизм ақидасига кўра, тафаккурнинг мақсади, инсонни табиат билан
«қўшилиб кетиши» дадир, негаки, у унинг таркибий қисмидир.
*

9.

Ислом ва тасаввуф фалсафаси. Илк ўрта асрлар Шарқ фалсафаси.
Ислом Арабистонда арабларнинг синфий жамиятга ўтиш ва Араб давлатининг ташкил топиши даврида пайдо
бўлди. Илк исломнинг бош ёдгорлиги бўлган Қуръонда мутлақ яккахудолик асосий ақида бўлиб, араб
қабилаларининг ягона давлат ҳокимиятига бирлашишини ифодалар эди.
Қуръон (арабча қараъа – ўқимоқ) мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби бўлиб, улар уни эрамизнинг VII асрида
Муҳаммад пайғамбар томонидан етқазилган илоҳий ваҳий, деб тан оладилар. Бизгача етиб келган кўринишда
Қуръон 114 сурага (боблар) бўлинган бўлиб, сураларнинг узунидан қисқа томонга бориши тартибида тузилган. Ҳар
бир сура сарлавҳага эга: масалан, «Бақара» («Сигир»), «Юнус», «Ҳадид» («Темир»), «Шамс» («Қуёш»). Қуръон
Муҳаммад (с.а.в.) вафотларидан кейин тўплана бошланди. Ривоят қилишларича, унинг биринчи расмий матни
халифа Усмон (644-656) даврида таҳрирдан чиққан. Ўрта асрларда муомалада бўлган Қуръоннинг бошқа нусхалари
бизгача етиб келмаган. Қуръоннинг расмий Усмон матни VII асрнинг бошларигача ўзгаришларга (қисқартиришлар
ва қўшимчаларга) дучор бўлди. Унли белгилар унга VII асрнинг охирларида киритилди.
Қуръонга қўшимча сифатида Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарга нисбат бериладиган, у кишининг ҳатти-ҳаракатлари ва
ҳукмларини ҳикоя қилувчи жуда кўп хадислардан иборат сунна (мусулмонча муқаддас ривоятлар) вужудга
келтирилди. Суннада халифатдаги қарама-қарши ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий кураш, ҳамда исломга
бошқа динлар ва қадимги эллинистик фалсафий тизимлар таъсири ўз аксини топган.
Ҳадислар тўпламининг энг ишончлисини бизнинг ватандошимиз имом ва ал-Бухорий ёзган. У киши ҳадисларни
фиқҳ бўйича, унга мувофиқ келадиган бобларга бўлиб, жой-жойига қўйиб тасниф қилди. Шундай усулдан имом
Муслим ҳам фойдаланди. Кейинчалик уларнинг ҳар иккиси изидан машҳур муҳаддислар Абу Довуд, Ан-Насам, атТермизий ва Ибн Можалар бордилар.
Хаворижлар ҳаракати – бу ижтимоий қуйи табақаларнинг феодал гуруҳларининг зўравонлигига қарши кураши
бўлиб, оддий араб-мусулмон ва маҳаллий аҳоли манфаатларини ифодалар эди. Халифани сайлаш ва бўшатиш, суд
ишлари ва ўлимга ҳукм этиш масалалари жамоага тегишли бўлиши керак эди. Ҳар қандай мусулмон жамоаси ўз
имом ёки халифасини сайлаши мумкин эди. Шунинг учун хаворижларнинг кўпчилик йўлбошчилари ўзларини имом
ёки халифа деб атар эдилар.
Али ва унинг авлодларининг ҳокимиятга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватловчи унинг тарафдорлари ислом тарихига
шиалар (шиа-фирқа) номи билан кирдилар. Шиалар ислом суннасини тан олмай, уни ёлғон, Алининг ҳокимиятга
бўлган ҳуқуқини инкор этувчи деб билиб, ўзларининг сунналари бўлган «Ахбор» ни вужудга келтирдилар. Шиалар
суннийларнинг етти ақидасига қарама-қарши равишда, асосан беш ақидани тан олар эдилар: тавҳид
(яккахудолик), адл (адолатлилик), нубувват (пайғамбарлик), имомат (имомлар ҳокимияти), қиёмат (қайта
тирилиш). Шиаликдаги асосий масала шиаларнинг ҳокимият ва давлатга нисбатан бўлган нуқтаи назарларини
ифодаловчи имомат ҳақидаги ақидадир.

10.

VII-IX асрлар давомида жабарийлар (арабча-жабария –
мажбур қилиш, зўрлик, жабр), яъни инсоннинг барча ҳаттиҳаракатлари унинг тақдирида азалдан белгилаб қўйилган
деган фикр тарафдорлари билан қадарийлар (арабчақадария-ҳокимият, яъни инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракатлари
устидан ҳокимияти) ўртасида олиб борилдики, улар
фикрича, худо адолатли бўлиб, ёмонлик манбаи бўла
олмаслиги туфайли, гуноҳли ҳатти-ҳаракатлар унинг
томонидан олдиндан белгилаб қўйилиши мумкин эмас.
Демак,
инсон ўз ҳаракатларида озод бўлиб, унинг
оқибатлари учун ҳақту Аллоҳ олдида жавоб бермоғи лозим.
Қадарийлар таълимотини кейинчалик ўз устозлари Ҳасан алБасрийни (624-728) тарк этган шогирдлари бўлган
муътазилийлар (арабча-муътазила ажраб чиққанлар)
ривожлантирдилар. Муътазила таълимотининг асосчиси
Восил ибн Ато (699-748) эди. Бу ўз таълимотини ақлга
таяниб баён қилувчи ва шу даврга келиб Араб халифалигига
Искандария орқали кириб келган юнон мантиғи ва
фалсафасининг тушунча ва усулларидан фойдаланган,
биринчи фалсафий илоҳиёт мактаби эди.

11.

Тасаввуф назариётчилари. Тасаввуф фалсафаси ва унинг Марказий Осиёдаги
оқимлари. Тасаввуф ислом оламидаги халқларнинг ижтимоий-фалсафий,
маданий-маънавий ҳаётида кенг тарқалган, энг муракаб ҳамда ўзаро зиддиятларга
тўла ғоявий оқимлардан бири саналиб, пайдо бўлишининг биринчи асрларида (IXX) бидъат таълимотлар қаторига қўйилган, унинг тарғиботчи ва ташвиқотчилари
беаёв қувғин этилган, баъзилари шафқатсиз қатл этилган.
Кўпчилик муаллифларнинг фикрича, тасаввуф, арабча «суф» сўзидан суфий сўзи
ясалган. Суфийлар – аксар қўй жунидан тўқилган чакмон ёки пўстин кийиб юрувчи
дарвешлардир.Тасаввуфнинг йирик назариётчилари орасида қуйидагилар
алоҳида ўрин тутадилар: Роби’а (VIII аср), Иброҳим ибн Адҳам (VIII аср), Боязид
Тайфур ал-Бистомий (ваф. 875-878), Абу Бакр аш-Шибли (X аср), Ҳусайн ибн
Мансур ал-Ҳаллож (922 й. қатл эт.), Фаридиддин Аттор (ваф. 1230),
Жалолиддин Румий (XIII аср), Қодирийа тарикатининг асосчиси Абдул Қодир алЖилоний ёки Гилоний (1077-1166), Кубравийа тариқатининг асосчиси Надмиддин
ал-Кубро (1145-1221), Ибн ал-Арабий (ваф.1260) ва бошқалар.
Тасаввуф – бу ислом доирасидаги алоҳида сирли, диний-фалсафий дунёқараш
бўлиб, унинг вакилларининг фикрича, инсон ўзининг шахсий руҳий тажрибаси
воситасида худо билан бевосита руҳий алоқа (мушоҳада ёки қўшилиш) ўрната
олади. Тасаввуф Марказий Осиёда кенг тарқалган эди. У айниқса Ғаззолий, Аҳмад
Яссавий (XI аср), Нажмиддин Кубро, Сулаймон Боқирғоний (XII аср), Баҳоуддин
Нақшбанд ва бошқалар номи билан боғланган.

12. Аҳмад Фарғоний Бағдодда «Байтул-ҳикма»нинг етакчи олимларидан бири сифатида танилиб, шу ерда яшаб, ижод этади..

.
Ҳозирги кунда Аҳмад ал-Фарғонийнинг 8 та асари бизга маълум бўлиб,
уларнинг ҳаммаси астрономияга оиддир. Улар қуйидагилар:
Астрономия асослари ҳақида китоб (арабча: «Китоб фи усул ими аннужум»-яъни «Астрономия илмининг усуллари ҳақидаги китоб).
«Устурлоб билан амал қилиш ҳақида китоб» (биргина қўлёзма ҳолда
Рампур (Ҳиндистон)да сақланмоқда). «Ойнинг ер остида ва устида бўлиш
вақтларини аниқлаш ҳақида рисола».«Етти иқлимни ҳисоблаш ҳақида»
(қўлёзмалари Готада ва Қоҳирада сақланмоқда).
«Қуёш соатини ясаш ҳақида китоб» (қўлёзмалари Ҳалаб ва Қоҳирада
сақланмоқда).«Ал-Ҳоразмий «Зиж»ининг назарий қарашларини асослаш»
асари (қўлёзмаси топилмаган).
«Ал-Фарғоний жадваллари» (қўлёзмаси Патна (Ҳиндистон)да сақланади).
«Самовий ҳаракатлар ва умумий илминужум китоби» (арабча: «Китоб алҳаракат ас-самовийа ва жавомиъ илми аннужум»). Бу асари XII асрдаёқ
Европада лотин тилига таржима қилиниб, унинг муаллифи лотинча
турилган ҳолда «Алфраганус» номи билан XIII асрда бошқа Европа
тилларига ҳам таржима қилинади ва Европа университетларида
астрономиядан асосий дарслик вазифасини ўтайди.

13.

Самарқанд ва
давом
Абу Наср Ибн Муҳаммад ал-Форобий (870-950) фахрли
ўрин тутади. У Сирдарё бўйидаги Фороб қишлоғида
туғилади
ва
дастлабки
билимини
Шош,
Бухорода олади. Сўнгра Форобий ўз билимини
эттириш учун Бағдодга боради. Натижада, у ўз даврининг
йирик олими ва буюк файласуфи бўлиб етишади. Форобий
Бағдодда яшаб ижод қилади, умрнинг сўнгги йилларини
Халаб ва Дамашқда ўтказиб, шу ерда вафот этади.
Ал-Форобий 160 дан ортиқ асарлар ёзган бўлиб, бизга
уларнинг бир қисмигина етиб келган.
Аристотелнинг
«Категориялар»,
«Иккинчи
аналитика», «Топика», «Поэтика», «Риторика», «Софистика» ва шу каби
асарларига ёзилган шарҳларни келтириш мумкин; б) Ўрта аср фанининг
табиий-илмий, ижтимоий-сиёсий ва фалсафий масалаларига оид рисолалар.
Булардан: «Ихсо-ал-улум», «Ҳикмат асослари», «Аристотель «Мантиғ»ининг
талқинлари», «Катта мусиқа китоби», «Ассиёсат ал-маданий», «Мантиққа
кириш», «Вакуум ҳақида», «Фозил одамлар шаҳри» ва шулар кабилардир.
Аристотелнинг «Категориялар», «Иккинчи аналитика», «Топика», «Поэтика»,
«Риторика», «Софистика» ва шу каби асарларига ёзилган шарҳларни
келтириш мумкин; б) Ўрта аср фанининг табиий-илмий, ижтимоий-сиёсий ва
фалсафий масалаларига оид рисолалар. Булардан: «Ихсо-ал-улум», «Ҳикмат
асослари», «Аристотель «Мантиғ»ининг талқинлари», «Катта мусиқа китоби»,
«Ассиёсат ал-маданий», «Мантиққа кириш», «Вакуум ҳақида», «Фозил
одамлар шаҳри» ва шулар кабилардир.

14. Абу Райхон Муҳаммад Ибн Аҳмад Беруний

Ўрта аср Шарқининг, хусусан, Марказий Осиё илк
уйғониш даврининг қомусий олимларидан яна бири
Абу Райхон Муҳаммад Ибн Аҳмад Беруний (9731048)дир. у ўзидан кейинги авлодларга катта ва
бой илмий мерос – 160 дан ортиқ асарлар,
таржималар, ёзишмалар қолдиради. Унинг бу
асарларининг 45 дан ортиғи астрономияга,
қолганлари
табиатшунослик,
тарихшунослик,
филология ва фалсафий муаммоларга бағишланган
бўлиб, уларнинг бир қисмигина бизгача етиб
келган.
Берунийнинг
бизгача
етиб
келган
асарлари: «Осорал-боқия» («Қадимги халқлардан
қолган ёдгорликлар»), «Ҳиндистон», «Геодезия»,
«Китоби
Сайдана»
(«Фармакагнозия»),
«География»,
«Қонуни
Маъсудий»
(«Маъсуд
қонунлари»), «Минералогия», «Китоби ат-тафхим»,
«Доривор
ўсимликлар
ҳақида
китоб»
ва
бошқаларни кўрсаташ мумкин.
Беруний
«Геодезия»,
«Китоби
Сайдана»
(«Фармакогнозия»),
«География»
асарларида
ўзининг топография, фармакогнозия, география,
метеорология
соҳаларида
олиб
борган
тадқиқотларини умумлаштириб баён қилиб беради

15. Абу Али Ҳусайн Ибн Абдуллоҳ Ибн Сино (980-1037)

IX-XII асрлар мусулмон Шарқи, хусусан
Марказий Осиё халқлари табиий-илмий ва
ижтимоий-фалсафий
фикрларининг
ривожига ўзининг буюк ҳиссасини қўшган
қомусий олимлардан яна бири Абу Али
Ҳусайн Ибн Абдуллоҳ Ибн Сино (9801037)дир.
Ибн Синонинг бизгача етиб келган асарлари
орасида 5 томдан иборат «Ал-Қонун фит тиб»
(«Тиб қонунлари») асари, 18 томдан иборат
мантиқ, физика, математика ва метафизика
(Фалсафа)ни тўлиқ ўз ичига олган «Китоб ашШифо», «Китоб ан-нажот», шунингдек 20
томлик «Китоб ал-Инсоф» («Инсоф китоби»),
«Донишнома» асарларини алоҳида кўрсатиб
ўтиш мумкин

16. Ибн Сино

ижтимоий-сиёсий масалаларни давлат, жамиятнинг тузилиши,
вазифалари, жамоани бошқариш, ижтимоий уюшмаларнинг фаолиятини,
инсоннинг ҳулқ атвори, одатлари аҳлоқий мезонларни, ҳуқуқий тартиб
қоидаларни амалий фалсафа, ўрганади, дейди. Шундан келиб чиқиб, у амалий
фалсафани ўз предмети ва вазифаларига қараб, 3 қисмга бўлади:
1) аҳлоқшунослик;
2) иқтисодиёт;
3) сиёсат.
Бунда аҳлоқшунослик инсон шахсиятининг фазилатлари, ахлоқий нормалар ва
қоидаларни ўрганади. Иқтисодиёт эса оилани бошқариш, унинг талабларини,
вазифа ва фаолиятини бошқариш ва таъминлаб туриш учун зарур бўлган
масалаларни ўрганади. Инсон бўлса, бу – давлатни идора қилиш ва бошқариш
ҳукумат, фуқаролар ўртасидаги муносабатларни тўғри йўлга қўйиш
масалаларини ўрганади.
*

17.

3. Темур, темурийлар даври ва ўрта асрлар фалсафаси.
Маворауннаҳр мўғуллардан озод бўлгандан кейин, 1370 йилдан бошлаб мамлакатда Амир Темур (1336-1405)
ҳукмрон бўлади. Буюк Темур кучли марказлашган давлат барпо қилди. Феодал тарқоқликка чек қўйилди, ишлаб
чиқариш кучлари, қўшни мамлакатлар билан ташқи савдо алоқалари ривожланди, ер ишлари ва шаҳар
ҳунармандчилигида юқорига кўтарилиш кузатилди.
Саъдуддин Маъсуд бинни Умар Тафтазоний (1322-1392) ислом фалсафаси бўлган каломнинг йирик вакили эди. У
Нисо (Ашхобод) шаҳри яқинидаги Тафтазон қишлоғида туғилди. Ал-Ижий ва Қутбиддин ар-Розий ат-Тахтоний
каби машҳур олимлардан таълим олди. Тафтазоний ўттиз йилга яқин давр ичида Ғиждувон, Жом, Туркистон,
Ҳирот ва Маворауннаҳрнинг бошқа шаҳарларидаги мадрасаларда дарс бериб, йирик олим сифатида шуҳрат
қозонди.
Тафтазоний дунёқарашидаги диққатга сазовор масалалардан бири қазо ва қадар ҳамда ирода эркинлигидир.
Маълумки, ирода эркинлиги масаласида кўплаб файласуфлар ҳар хил фикрлар баён этишган ва инсон ўз хулқатворида эркинми, яъни ихтиёри ўз қўлидами, деган саволга жавоб топишга интилганлар.
Мир Саййид Шариф Журжонийнинг (1339-1413) фалсафий қарашлари ва мантиғи. Амир Темур томонидан Шероз
фатҳ этилиши муносабати билан 1387 йилда у ердаги йирик олимлар қаторида Самарқандга келганлар орасида
машҳур файласуф ва мантиқшунослардан Али ибн Муҳаммад Мир Саййид Шариф Журжоний ҳам бор эди.
Журжоний ёшлик йилларидан Шарқда мавжуд бўлган фанларнинг барча турлари билан шуғулланди. Ислом
фалсафаси ва калом, мантиқ, тил масалаларидан ташқари табиатшуносликка доир барча соҳаларни қунт билан
ўрганиб, улар ҳақида катта илмий асарлар ёзиб қолдирди.
Журжонийнинг бизгача «Борлиқ ҳақида рисола» ва «Дунёни акс эттирувчи кўзгу» деб номланган фалсафий
асарлари қўлёзма ҳолида етиб келган.
XV олимларидан бири Амир Темурнинг невараси Муҳаммад Тарағай Улуғбек (1394-1449) эди. Моварауннаҳр
ҳукмдори бўлган султон Улуғбек, Фан ва маданият тараққиётига ката эътибор қаратди. Унинг илмий қизиқишлари
риёзиёт, астрономия, геометрия, кимё, тарих ва бошқа фан соҳаларини қамраб олган эди.
Улуғбекнинг тадқиқотлари астрономия тараққиётида муҳим давр очди. У Ер юзининг ҳар қандай нуқтасининг
координатларини аниқлайдиган восита ишлаб чиқишга интилди, қуёш ва ой тутилишларини олдиндан айтиб бериш
усули, йил ҳисобларининг биридан иккинчисига ўтиш қоидалари, йил фасллари ўзгаришларининг қонунийлигини
очиб бериш, осмоний жисмлар ҳаракатининг қонунларини тушунтиришга ҳаракат қилди. Асосий кузатиш воситаси
сифатида секстант (бурчак ўлчаш асбобларидан бири) хизмат қилди. Масалан, ушбу асбоб ёрдамида қуёш
йилининг аниқ миқдори ўлчанди -365 кеча ва кундуз 6 соат 10 дақиқа 8 сония.

18.

4. ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Марказий Осиёда илғор фалсафий,
ижтимоий-сиёсий фикрлар. ХХ-ХХI аср ўзбек фалсафаси.
Ислоҳотчилик ва маърифатпарварлик янги фалсафасининг шаклланишида қомусий
билим соҳиби, табиий ва аниқ фанларни чуқур билиши туфайли муҳандис деб
улуғланган Аҳмад Дониш (1827-1897) (Тўлиқ исми - Аҳмад ибн Мир Носир ибн
Юсуф ал-Ҳанафий ас-Сиддиқий ал-Бухорий) алоҳида ўрин тутади. У астрономия ва
космология соҳаларидагина тадқиқотлар олиб бориб қолмай, фалсафа, тарих,
адабиёт, мусиқа санъати ва хаттотлик фанларида ҳам етук эди
Муҳаммад Аминхўжа Муқимий (1850-1903) ва Зокиржон Фурқат (1859-1909) каби
шоирлар туркистонликларнинг оғир иқтисодий аҳволидан қайғурадилар ва ўз
ижодлари орқали мустамлакачиликка қарши кайфиятнинг кучайишига ёрдам
бердилар
Зокиржон Фурқатнинг маърифатпарварлик қарашлари унинг «Илм хосияти», «Ақл
мажлиси хусусида», «Виставка хусусида» ва бошқа машҳур шеърларида ўз
ифодасини топган. У маданиятнинг оташин тарғиботчиси эди. Европа маданиятига
катта аҳамият бериб, илғор халқлар сафидан жой олиш учун ёшларни билим
эгаллашга чақиради.
Жадидчилик - XIX аср охири - ХХ аср бошидаги кўплаб Шарқ мамлакатларидаги
миллий-тараққийпарвар зиёлиларнинг ислоҳотчилик ҳаракати. Бу ҳаракат Ўрта
Осиё халқларининг маданий, миллий-сиёсий жиҳатдан ривожланиши учун алоҳида
аҳамиятга эга бўлди. "Жадидлар" деган номнинг ўзи "усули жадид" ("Янги
усуллар") тушунчаси асосида келиб чиққан. Бу атама остида ўқитишнинг янги
усуллари тушунилар, янги усулдаги мактаблар шу асосда қурилган эди.

19.

Фойдаланилган адабиётлар
1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини
биргаликда барпо
этамиз. Т.: Ўзбекистон, 2016. -53 б.
2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз
билан қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017. - 484 б.
3. Фалсафа. Ахмедова М. Таҳрири остида. – Т.: ЎФМЖ, 2006
4. Фалсафа. Маърузалар матни. –Т., 2000.
5. Шермуҳамедова Н.А. Фалсафа. – Т.: Ношир, 2012. – 12
6. Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. –Т.: Янги аср авлоди,2016. 318 б.
7. Ал-Бухорий. Хадис. 1-4 томлар. -Т.: Мерос, 1990-1992.
8. Ахмад Яссавий. Хикматлар. -Т., 1993.
9. Авлоний А. Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ // Танланган асарлар.
Тошкент, 1998. 34-бет.
10.Темур тузуклари. –Т.: “Ўзбекистон”, 2011.
Интернет сайтлари:
1. www.Ziyonet.uz
2. www.faylasuf.uz

20.

ЭЪТИБОРИНГИЗ
УЧУН РАХМАТ !
English     Русский Rules