Similar presentations:
Мавзу-1
1.
1 - Мавзу:ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ
фанининг предмети ва методи
2.
РЕЖА1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети
2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг ўзига хос
хусусиятлари
3. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа фанлар
билан алоқаси
4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг методлари
5. Давлат
ва
ҳуқуқ
назарияси
фанининг
функциялари
6. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг тузилиши
3.
Давлат ва ҳуқуқ назариясифанининг предмети
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети: Давлат ва ҳуқуқнинг
вужудга келиши, ривожланиши, ҳаракатда бўлиши (фаолият
кўрсатиши) ва истиқболи тўғрисидаги энг умумий қонуниятларни
ўрганади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги
қарашлар, ғоялар, фикрлар ва билимлар тизими бўлиб, барча
давлат-ҳуқуқ ҳодисаларига тегишли бўлган умумий қонуниятларни
ўрганади, давлат ва ҳуқуқни яхлит институт сифатида кўриб
чиқади. Унинг предметига фақат амалдаги давлат, ҳуқуқ
муносабатлари,
жараёнлари,
ҳодисаларнинг
энг
умумий
белгиларигина эмас, балки булар ҳақидаги тасаввурлар ҳам
киради.
4.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанинингўзига хос хусусиятлари:
давлат ва ҳуқуқ назарияси-ижтимоий фан (унинг
ўрганадиган соҳаси муҳим ижтимоий ҳодисалар бўлмиш
давлат ва ҳуқуқдир);
давлат ва ҳуқуқ назарияси - назарий фан (у давлат ва
ҳуқуқ тараққиётининг умумий қонуниятларини очиб беради);
давлат ва ҳуқуқ назарияси - фалсафий хусусиятга эга
бўлган фан;
давлат ва ҳуқуқ назарияси - методологик фан
(ҳуқуқшунослик фанининг барча соҳаларини умумий ҳуқуқий
методология билан қуроллантиради);
давлат ва ҳуқуқ назарияси - амалиётга йўналтирилган
фан;
давлат ва ҳуқуқ назарияси - ўқув - тарбиявий аҳамиятга
молик фан.
5. “Назария” сўзининг маъноси
“Назария” ибораси “кўриб чиқмоқ”, “тадқиқ этмоқ”,“таҳлил
қилмоқ”
деган
маъноларни
англатади.
“Назария” – кенг маънода воқеа-ҳодисаларнинг ўзаро
алоқаси ва қонуниятлари ҳақида яхлит тасаввур ҳосил
қилувчи илмий билим шаклидир. Тор маънода эса-у ёки
бу соҳадаги билимнинг асосий ғоялари, тушунчалари ва
қонунлари тизимидир.
Назария илмий билимнинг воқеа ва ҳодисаларнинг
жиддий алоқалари ҳамда қонуниятлари ҳақида мукаммал
тасаввур ҳосил қилувчи шаклидир. Назарий таълимот ва
концепция иборалари айнан бир маънони англатади.
6. Фан сўзининг маъноси
Фан – бу илмнинг муайян соҳа бўйича тизимли билимларберишга ихтисослаштирилган йўналиши ҳисобланади.
Янада аниқроқ айтганда, фан – тизимлаштирилган
билимлар йиғиндиси бўлиб, у ўз навбатида, илмнинг назария,
қонуният, тушунчалар (категориялар) каби туркумларида
ифодаланади.
«Фан – табиат, жамият ва инсон тафаккури тўғрисидаги
тушунчаларда, категорияларда, қонунларда акс эттирилган,
ҳаққонийлиги амалиётда тасдиқланган билимлар тизимидир.
Ҳар бир фан ўзига хос объекти ва унга мос келувчи предмети
билан ажралиб туради».
Фан табиат ва жамиятни, умуман борлиқни англашнинг
калитидир.
7. “Қонуният” сўзининг моҳияти
“Қонуният” деганда воқеа, ҳодиса важараёнларнинг моҳиятини ифодаловчи қатъи,
реал алоқалар тушунилади.
8. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа фанлар билан алоқаси
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг ижтимоий фанларбилан боғлиқлиги:
- Иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги
- Фалсафа фани билан боғлиқлиги
- Социология фани билан боғлиқлиги
- Сиёсатшунослик фани билан боғлиқлиги
9. Иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги
Иқтисодий фанлар жамиятнинг базисини, яъни ишлабчиқариш муносабатларини, хўжалик соҳаларини ташкил
этишни, молия, кредит ва бошқаларни ўрганса, давлат ва
ҳуқуқ назарияси фани жамиятда устқурманинг муҳим
қисми бўлган давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларига ўзининг
асосий предмети сифатида қарайди. Бу фанлар бир-бири
билан ўзаро боғлиқдир. Уларнинг ўзаро таъсири ва
алоқаси давлат ва ҳуқуқнинг иқтисодиётга қанчалик
боғлиқ эканлигини ўрганишга ва аниқлашга ёрдам
беради.
10. Фалсафа фани билан боғлиқлиги
Фалсафа табиат ва жамият ривожланишинингумумий қонуниятларини ўрганади. У жамият, инсон,
давлат ва ҳуқуқ масалаларига ижтимоий ҳодиса
сифатида қараб уларни умумий тарзда кўриб чиқади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси эса фалсафа
қонуниятларига асосан жамиятда давлат ва ҳуқуқнинг
вужудга келиши ва ривожланиши қонуниятларини
ўрганади. Бу фанлар бир -бирини такрорламайди, балки
тўлдиради. Фалсафа давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини
билишнинг асосидир. Давлат ва ҳуқуқ назарияси эса
фалсафани
маълумотлар
(манбалар)
билан
қуроллантиради.
11. Социология фани билан боғлиқлиги
Социология фани жамиятни яхлит, уюшгантизим сифатида тадқиқ этади, жамият аъзоларининг
ҳуқуққа муносабатини, уларнинг давлат ва ҳуқуқ
тўғрисидаги мулоҳазаларини ўрганувчи фандир.
Мазкур фан давлат ва ҳуқуқ назарияси фани учун
тегишли маълумот ва хулосаларни беради. Ўз
навбатида, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани ушбу
маълумот ва хулосаларни умумлаштириб назарийилмий таклиф ва фикрларни беради.
12. Сиёсатшунослик фани билан боғлиқлиги
Сиёсатшуносликсиёсатни,
сиёсий
институтлар,
сиёсий
партиялар,
давлат
ҳокимияти, жамоат ташкилотлари ва уларнинг
фаолиятини, давлат ва шахснинг сиёсий-ҳуқуқий
муносабатларини ўрганади. Ҳар иккала фаннинг
ҳам ўрганиш объекти жамиятни бошқариш
билан боғлиқ масалалар ҳисобланади.
13. Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва юридик фанлар тизими
Давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимидаумумий, фундаментал ва методологик фан сифатида
майдонга чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа
ҳуқуқий фанлар билан алоқаси айнан шундан келиб чиқади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси махсус ва амалий ҳуқуқий
фанларнинг аниқ материалларига таянади, уларни назарий
жиҳатдан умумлаштиради. Умумий ва фундаментал фан
сифатида ҳуқуқшуносликнинг асосий тушунча ва қоидаларини
ишлаб чиқади, масалан, жамият, давлат, ҳуқуқ, давлат
механизми, давлат органи, демократия, қонунчилик, ҳуқуқий
онг, ҳуқуқий тартибот, ҳуқуқбузарлик, юридик жавобгарлик,
ҳуқуқий муносабатлар ва б.
14. Юридик фанлар қуйидагича классификация қилинади:
- тарихий-назарий юридик фанлар (давлат ва ҳуқуқназарияси, давлат ва ҳуқуқ тарихи, сиёсий ҳуқуқий
таълимотлар тарихи ва ҳ.);
- махсус ва тармоқ юридик фанлар (фуқаролик ҳуқуқи,
жиноят ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ,
конституциявий ҳуқуқ, молия, ер ҳуқуқлари, жиноят
процессуал ҳуқуқи, фуқаролик процессуал ҳуқуқи ва
бошқалар);
- амалий юридик фанлар (криминалистика, суд
бухгалтерияси, суд медицинаси, суд психиатрияси);
- халқаро –ҳуқуқий фанлар.
15. “Метод” ибораси
“Метод” иборасини фанга қадимги юнонларолиб кирганлар. Метод (юнонча «metodos»
сўзидан олинган бўлиб) – бирор нарсага
эришиш йўли, билиш усули маъносини
англатади. Метод табиат ва ижтимоий ҳаёт
ҳодисаларини ўрганиш, билиш, тадқиқ этиш
усулидир.
16. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методи
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методидеганда, давлат ва ҳуқуқ масалаларини
ўрганиш, уларга илмий ёндашишнинг усули,
йўллари, тамойиллари тушунилади.
17. Фаннинг методологияси
Давлатва
ҳуқуқ
назарияси
ўз
предметини,
тадқиқот
мавзуларини
ўрганиш ва таҳлил этишда қўлланадиган
методлар йиғиндиси, ҳосил қилинадиган
билимларни
умумлаштириш,
тизимлаштириш
ва
таснифлаш
тамойиллари фаннинг методологиясини
ташкил этади.
18. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг методлари
Давлат ва ҳуқуқ назарияси (фани) нинг методлари - давлат ваҳуқуқ ҳодисаларини ўрганиш усуллари ҳисобланади. Улар давлат
ва ҳуқуқнинг турли соҳалари ва жиҳатларини очиб беришга
кўмаклашади. Давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги билимларни ўрганиш,
тўплаш, умумлаштириш ва муайян тизимга келтиришга ёрдам
беради.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методларини тўрт гуруҳга
бўлиб кўрсатиш мумкин:
1) Энг умумий методлар: метафизик ва диалектик методлар;
2) Умум-илмий методлар: анализ, синтез, индукция,
дедукция, тизимли, функционал ва б;
3) Хусусий методлар: социологик, қиёслаш, статистик,
мантиқий ва б.;
4) Хусусий-ҳуқуқий методлар: формал юридик, қиёсийҳуқуқий, ҳуқуқий моделлаштириш ва б.
19. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг функциялари
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фундаментал фансифатида бир қатор функцияларни бажаради. Булар:
- онтологик;
- гносеологик;
- эвристик;
- сиёсий-бошқарувлик;
- мафкуравий;
- амалий-ташкилий;
- прогнозлаш.
20. Онтологик функция
Онтология - бу ижтимоий ҳаёт ҳақидаги илмва фикрлар, бунда унинг принциплари,
тузилиши ва қонуниятлари ўрганилади. Давлат
ва ҳуқуқ назарияси бу функцияни бажара туриб,
давлат ва ҳуқуқ қандай ва нима учун пайдо
бўлди, бугунги кунда улар қандай ва келажакда
уларнинг аҳволи нима бўлади деган саволларга
жавоб беради.
21. Гносеологик ва эвиристик фукнция
Гносеологик функция, яъни билиш функцияси.Бу функция билишнинг табиатига, унинг реал
муҳитга муносабатини ўрганишга қаратилган.
Эвристик функция (назарий билиш). Эвристика
– бу ҳақиқатни янгиликларни излаб топиш санъати.
Давлат
ва
ҳуқуқ
назарияси
давлат-ҳуқуқ
ҳодисаларни ўрганибгина қолмасдан, балки унинг
бугунги кундаги ривожланиш қонуниятларини ҳам
ўрганади.
22. Методолик ва сиёсий – бошқарувлик функцияси
Методологик функция. Фундаментал фан сифатидадавлат ва ҳуқуқ назарияси соҳавий юридик фанларга
нисбатан методологик функциясини бажаради.
Сиёсий-бошқарувлик функцияси. Давлат ва ҳуқуқ
доимо сиёсий қарашлар, чуқур сиёсий баҳсларга сабаби
бўлиб келган. Давлат ҳокимияти кимнинг қўлида бўлса,
асосан у ҳамма нарсани ҳал қилади. Бу функция эса
давлат бошқаруви орқали бажарилади (татбиқ этилади).
Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат сиёсатининг (ички ва
ташқи) илмий асосини шакллантиришга ҳамда давлат
бошқарувининг илмийлигини таъминлашга қаратилган.
23. Идеологик ва амалий – ташкилий функция
Идеологик функция. Давлат ва ҳуқуқ назарияси буфункция орқали ижтимоий ҳаётга, кишиларнинг
хулқига, нафақат давлат ва ҳуқуқ орқали, балки
тўғридан-тўғри таъсир этиб, ҳуқуқ субъектларининг
ҳуқуқий онгига ва яхлит бутун ижтимоий ҳаётни
тартибга солишда ғоявий омил сифатида юзага
чиқади.
Амалий-ташкилий функция. Давлат ва ҳуқуқ
назарияси давлат ва ҳуқуқнинг амал қилишда асосий
илмий асос бўлиб хизмат қилган ҳолда, Давлат
қурилишидаги
кўпгина
муаммоларни
ечишга
қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқади.
24. Прогностик функция
Прогностик функция. Давлат ва ҳуқуқсоҳасининг келажакдаги аҳволини илмий
кузатиш, ўрганиш(прогноз) муҳим аҳамиятга
эга. Чунки бунинг натижасида давлат-ҳуқуқнинг
қандай
ривожланиши
тўғрисида
илмий
маълумотлар олинади.
25. Давлат назарияси
Давлат назарияси қисмида “давлатнингтушунчаси”,
“давлатнинг
келиб
чиқиши”,
“давлатнинг моҳияти”, “давлат ҳокимияти”,
“давлат функцияси”, “давлатнинг шакли”, “давлат
аппарати”, “давлатнинг сиёсий тизимидаги ўрни”,
давлатнинг “демократия” билан нисбати каби
ҳодисалар (категориялар) таҳлил этилади.
26. Ҳуқуқ назарияси
Ҳуқуқназарияси
қисмида
эса
“ҳуқуқнинг умумий тушунчаси”, “ҳуқуқнинг
вужудга келиши”, “ҳуқуқнинг моҳияти”,
“ҳуқуқнинг шакли”, “ҳуқуқнинг функциялари
ва принциплари”, “ҳуқуқ ижодкорлиги”,
“ҳуқуқ
нормалари”,
“ҳуқуқий
муносабатлар”, “ҳуқуқни амалга ошириш”,
“ҳуқуқий тизим ва қонунчилик тизими”,
“қонун устуворлиги ва қонунийлик”, “ҳуқуқ
бузилиши ва юридик жавобгарлик” ва
бошқа муаммолар ўрганилади.
psychology