Similar presentations:
6.ТАКЛИФ ТАҚТИМОТ
1. “МАҲАЛЛА еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ТАКЛИФЛАР
“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИНИСАМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА
ТАКЛИФЛАР
Маҳалла платформаси орқали еттилик ходимларини ишга келиб – кетишини назоратга
олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида маҳалла бинолари кириш-чиқиш
жойларида “face camera” ўрнатиш лозим.
- “Маҳалла еттилиги” фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро
ҳамкорликни самарали ташкил этиш мақсадида ягона платформани тезроқ жорий этиш;
- еттилик вазифалари бўйича ҳамда вакант лавозимлар учун танловлар тўғрисидаги
маълумотларни платформа орқали ёритиб бориш;
- платформа орқали еттилик ҳамда маҳалла тизими ходимларини самарадорлик
кўрсатгичларини баҳолаб бориш тизимини жорий қилиш ҳамда шу орқали уларни
рағбатлантириш;
- маҳалла тизимидаги илғор тажрибалар ҳамда эришилган ютуқларни платформага
жойлаб борган ҳолда, улар фаолиятини баҳолаб бориш ҳамда рағбатлантириш мақсадга
мувофиқ бўлади.
2.
Фаолият самарадорлиги ва қўнимсизликга таъсир этаётганасосий омиллардан бири, бу маҳалла раисининг бошқа
маҳалла ходимларига нисбатан ойлик маошининг
камлигидир.
Шунингдек,
маҳаллада
коммунал
тушумлар, қарздорликларни ундиришда
ташкилотлардан
маҳалла
буюртмаси
асосида кўмаклашиши эвазига, келишув
асосидаги маблағларни маҳалланинг ҳисоб
рақамига
ўтказиб
берилиши
орқали,
маҳалла
ходимлари,
кўчабошилар,
маҳаллада тузилган комиссиялар ҳамда
жамоатчилик
тузилмалари
аъзоларини
рағбатлантирган имкони бўлади.
3.
Маҳалла ходимларини (ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизларфаоли ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим, солиқчи) ишга
қабул қилиш бўйича ташкил этилган комиссия таркибида
маҳалла раисини киритиш мақсадга мувофиқ.
4. Хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси лавозимига маҳаллада камида
5 йил яшаган кадрларни танлаш шунингдек хотин-қизлар фаоли лавозимида
камида 40-45 ёшдаги ҳаётий тажрибага эга бўлган хотин-қизларнинг
номзодларини тавсия этиш мақсадга мувофиқдир.
(Мисол учун, очиқ танлов асосида ёшлар етакчиси лавозимига бошқа
маҳалладан бошқа маҳаллага ишга қабул қилинмоқда. Уларнинг кўпчилиги
20, 30 км. масофадан қатнаб ишга келиб кетиш кузатилмоқда.
Натижада кўпчилик маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ушбу маҳаллага
4, 5 ой фаолият юритиб сўнг яна бошқа ўзларига мақбул келган маҳаллага
ёшлар етакчиси лавозимига ўтишга ҳаракат қилишмоқда.
Баъзи маҳаллаларда 1 йилда 2,3 маротаба ёшлар етакчиларини
алмашинаётганлигига гувох буляпмиз. Маҳаллада камида 1 йил ишламаган,
ёшлар етакчисини бошқа маҳаллага эълон берилган вакант лавозимлари учун
танловга иштирок этишларини чеклаш лозим).
4.
Ҳар бир маҳаллада 1 нафар хотинқизлар фаоли штат бирлигини жорийэтиши ва 3 та маҳаллага 1 нафар
ҳоким ёрдамчиси фаолиятини йўлга
қўйиши самарали натижа беради.
Ҳоким ёрдамчиси учун таъсис этилган “Янги
Ўзбекистоннинг ислоҳотчиси” кўкрак нишонини
бошқа соҳа ходимларига ҳам берилиши лозим.
Ҳоким ёрдамчиси учун таъсис этилган “Янги
Ўзбекистоннинг ислоҳотчиси” кўкрак нишонини
фақат уларга берилиши маҳалла имкониятини чеклаши
мумкин.
5.
Маҳаллада ишлаб чиқилган режалар, йўлхариталарининг ижросини таъминланиши бўйича
туман ҳокимлигида жамоатчилик вакилларидан
иборат “назорат гуруҳи”ни ташкил этиш лозим.
(Кўп ҳолларда маҳаллада ишлаб чиқилган режалар, йўл
хариталарнинг ижроси ўзгаришсиз қолмоқда.
Мисол учун маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўлларга
асфальт қопламасини ётқизиш, ТП ўрнатиш, симёғочларни
янгисига алмаштириш, ичимлик суви билан таъминлаш бўйича
масалалар ҳар йилги режа ва йўл хариталарнинг тегишли
бандларига
киритилиб,
ташкилот
масъуллари
бириктирилсада, ижроси эса ўзгаришсиз, таъминланмасдан,
кейинги йилларда қайта режалаштилмоқда)
6.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими учун кадрлар тақсимотимаҳаллаларнинг кўламини инобатга олган ҳолда ташкил этилса мақсадга мувофиқ
бўлар эди.
(Мисол учун, 116 та маҳалласи бўлган Ургут тумани, 215 та маҳалласи бўлган
Самарқанд туманида бўлим бошлиғи билан биргаликда 4 нафардан ходимлар фаолият
юритаётган бўлса, 35 та маҳалласи бор Оқдарё, 39 та маҳалласи бор Нуробод
туманларида ҳам ходимлар сони 4 нафарга тўғри келмоқда).
Иш ҳажмининг кўплиги натижада фаолият самарадорлигига эришишда салбий
таъсир кўрсатмоқда.
Эътиборларингиз учун рахмат