Similar presentations:
Ғиждувон кулолчилик музейи
1. Мавзу: Ибодулло Нарзуллаев номидаги Ғиждувон кулолчилик музейи.
МАВЗУ: ИБОДУЛЛО НАРЗУЛЛАЕВНОМИДАГИ ҒИЖДУВОН
КУЛОЛЧИЛИК МУЗЕЙИ.
Нарзуллаев Абдулло Ибодуллаевич
2. “Музей” сўзининг қадимий юнон тилидан таржимаси “тирик тарих ибодатхонаси” экан.
“МУЗЕЙ” СЎЗИНИНГ ҚАДИМИЙ ЮНОНТИЛИДАН ТАРЖИМАСИ “ТИРИК ТАРИХ
ИБОДАТХОНАСИ” ЭКАН.
Дунёни ташкил этувчи 4 та унсур,
бу сув, ҳаво, тупроқ ва олов. Бир
ҳунарда, яъни, кулолчиликда
мужассам бўлишини ҳисобга олсак,
кулолчиликда имконият, сир,
ҳикмат кўп. Демак, “кулолчилик
музейи” алоҳида тарихий,
маънавий ва маданий аҳамиятга эга
бўлган маскан, деган хулоса қилсак
бўлади..
Бизнинг “Ибодулло Нарзуллаев”
номидаги Миллий кулолчилик
музейимизни Ғиждувонда 2001
йилда ташкил қилганмиз. Айни
вақтда музейимизнинг асосий
экспозициясидан Марказий Осиё,
Эрон, Афғонистон кулолчилик
марказлари тўғрисида маълумот
берувчи 25 йўналишдаги, 1000 дан
ортиқ экспонатлар ўрин олган.
3. Ўзбекистон кулолчилиги азалдан 3 та мактабга бўлиб ўрганилган. Мазкур мактаблар ўз ичига услуб жиҳатидан турлича бўлган қатор
ЎЗБЕКИСТОН КУЛОЛЧИЛИГИ АЗАЛДАН 3 ТА МАКТАБГА БЎЛИБ ЎРГАНИЛГАН.МАЗКУР МАКТАБЛАР ЎЗ ИЧИГА УСЛУБ ЖИҲАТИДАН ТУРЛИЧА БЎЛГАН ҚАТОР
МАРКАЗЛАРНИ ҚАМРАБ ОЛАДИ, БУЛАР:
1. ХОРАЗМ;
2. БУХОРО-САМАРҚАНД;
3. ФАРҒОНА КУЛОЛЧИЛИК МАКТАБЛАРИ.
Хоразм кулолчилик мактаби умумий
анъаналарга асосланган 3 гуруҳга
бўлинади, булар:
1) Хоразм воҳасидаги Хива кулолчилик
марказлари: Урганч, Хива, Каттабоғ,
Хонқа, Қўшкўпир.
2) Қорақалпоқистонда жойлашган
Чимбой-Тўрткўл марказлари бўлиб, бу
гуруҳга Чимбой, Тўрткўл, Беруний ва
Хўжайли киради.Шу ўринда, Хўжайли
Туркманистоннинг Кўҳна Ургенч
ҳудудига яқин жойлашганлиги боис шу
марказ таъсирига берилган, деб
ҳисобланади мутахасислар томонидан.
3) Бу гуруҳга эса Туркманистоннинг
Кўҳна Урганч марказлари: Кўҳна Урганч,
Тошауз ва Илялилар (қишлоқ) кирган.
80-йилларга қадар мазкур марказлар
маҳаллий омиллар таъсирида мустақил
равишда ривожланиб келган.
4. Самарқанд-Бухоро мактабига эса: Жиззах, Ургут, Ғиждувон, Шаҳрисабз, Китоб, Денов ҳамда Урметан, Қоратоғ (Тожикистон) ва Ўба
САМАРҚАНД-БУХОРО МАКТАБИГА ЭСА: ЖИЗЗАХ, УРГУТ,ҒИЖДУВОН, ШАҲРИСАБЗ, КИТОБ, ДЕНОВ ҲАМДА УРМЕТАН,
ҚОРАТОҒ (ТОЖИКИСТОН) ВА ЎБА (ВОБКЕНТ) ҚИШЛОҚЛАРИ
КИРАДИ.
Фарғона мактаби эса,
Андижон, Риштон,
Ғурумсарой ва Наманган
марказларини ўз ичига
олади. Шу ўринда,
таъкидлаш жоизки,
Тожикистон кулолчилик
марказлари: Конибодом,
Чоркў ва Ўратепа (миллий
ўйинчоқлар) марказлари
Фарғона билан туташ
ҳудудларда жойлашганлиги
сабабли, кулоллар ўртасида
тажриба алмашиб турилган.
Бунинг натижасида, мазкур
марказлар ўртасида
ўхшашликни учратиш
мумкин.
5. Бизнинг музейимизда юқорида номлари тилга олинган мактабларнинг қарийб ҳаммасидан экспонатлар мавжуд ва улар қуйидагиларни
БИЗНИНГ МУЗЕЙИМИЗДА ЮҚОРИДА НОМЛАРИ ТИЛГАОЛИНГАН МАКТАБЛАРНИНГ ҚАРИЙБ ҲАММАСИДАН
ЭКСПОНАТЛАР МАВЖУД ВА УЛАР ҚУЙИДАГИЛАРНИ ТАШКИЛ
ЭТАДИ:
1. Экспозициямиз
Ғиждувон кулолчиги
мактаби анъаналари
услубида яратган
асарларимиз билан
бошланади. Бизнинг
Ғиждувон кулолчилиги
услубида яратган
асарларимиз шу ердан
ўрин олган.
6.
2. Эрон кулолчилиги-XV асрнамуналари нусхаларини
дунё музейлари
экспонатлари суратларига
қараб ишлаганмиз.
3. Сомонийлар даври
кулолчилиги-Бухоро
кулолчилигининг X-XI
тарихидан ҳикоя қилади. Бу
услубда ясалган асарларни
Метрополитен (Нью-Йорк),
Британия Музейи (Лондон),
Огахон музейи (Ванкувер,
Канада) ва бошқа музей
ҳамда шахсий
коллецияларда учратиш
мумкин.
7.
4. Машҳур бухороликкулолимиз -Баҳром Гулов
томонидан яратилган
асарлар Бухоро
кулолчилигининг XII аср
намуналарини ўзида акс
эттирган. Мазкур
асарларнинг асл
нусхалари Тошкентдаги
Ўзбекистон
Санъатшунослик илмийтадқиқот институти
музейида сақланиб
келмоқда. Бу асарлар
айнан бирга бир олинган
нусха эканлиги билан
меҳмонларимиз
эътиборини ўзига жалб
қилади.
8.
5. Самарқанд - Афросиёбкулолчилиги услубида Халқ
Устаси Холмуҳаммад
Исматуллаев томонидан
яратилган асарлар навбатдаги
экспонатларимиз. Бу ҳам XII аср
нусхалари. Бу асарлар асосан,
терракотта услубида
бажарилган. Кўзаларнинг
нафис шакллари аждарлар акси
билан ҳамоҳанг бўлган.
Аждарларни аксини қўллаш
услуби бизга Буюк Ипак йўли
орқали Хитойдан кириб
келганлиги маълум. Маълумки,
у ёки бу ҳунар бир ерда турғун
бўлиб қолса, 50 йил ўтгандан
кейин, шу ернинг анъанасига
айланади. Шунга асосланиб, буСамарқанд кулолчилиги учун
анъанага айланган десак
бўлади.
9.
6. Музейимининг энгқадимги экспоналари,
XIII асрга оид бўлиб,
Пири комилимиз
Ҳазрат Амир Кулол
бобомиз(1281-1370й.й)
ўз қўллари билан
ясаган ва узоқ йиллар
давомида
фойдаланган
кулолчилик хумдони
қолдиқларидан
иборат.
10.
7. Ургут кулолчилик марказитўғрисида алоҳида
тўхталмоқчиман. Азалдан, машҳур
Ургут кулолчилиги анъаналарини
айни кунларда машҳур марҳум
кулол, устоз Маҳкам
Облоқуловнинг фарзандлари,
Ўзбекистон Халқ Устаси
Нўъмонжон ака Облоқулов
бошчиликларидаги сулоланинг 89 авлод вакиллари давом эттириб
келмоқда. Яна шуни таъкидлашни
ўринли деб биламанки, бу устахона
100 йилдан ортиқ вақт илгари
устамизнинг боболари
томонларидан қадимий услубда
қурилган бўлиб, Ўзбекистонда энг
қадимий фаолият кўрсатаётган
устахона ҳисобланади. Ургут
кулолчилиги анъаналари устамиз
ва шогирдлари томонларидан яхши
сақланиб, давом эттирилиб
келинмоқда. Бу асосан, сариқ
фонда чизма (харош) услубида
солинган нақшлар ҳамда турли
шаклдаги ва ҳажмдаги кўзалар.
Устамиз томонларидан ясалган
самовар эса, алоҳида санъат
намунасидир.
11.
8. Хоразм воҳаси бир нечақадимий кулолчилик
марказлари намуналари билан
бойитилган. Бунга Мадир,
Янгиариқ ва бошқа марказлар
ўрин олган. Раимберди
Матчонов, Одилбек Матчонов,
Султонбой отанинг ишлари
коллекциямизни бойитиб
турибди. Айни вақтда, Мадир
кулолчилик маркази
анъаналарининг давомчилари
Одилбек Матчонов
бошчилигидаги сулола
вакилларидирлар. Одилбекни
фарзандлари Оғабек, Севаралар
ёш, истеъдодли, келажаги
порлоқ усталар қаторидан ўрин
олмоқдалар.
12.
9. Бир неча кулолчиликмактаблари Ўзбекистон
ва Тожикистонда
миллий ўйинчоқлар,
ҳуштаклар ясашга
ихтисослашган. Мазкур
марказлар
самарқандлик
Мухторовлар оиласи
вакили Дилором
Мухторова яратган
асарлар мисолида
намойиш этилган. Бу
услубга 1960 йилларда
Абдураҳим Мухторов
томонидан асос
солинган.
13.
10. Ғиждувон миллийўйинчоқлари-ҳуштаклари
ясашни синглим Нодира ва
қизим Дилнозалар давом
эттирмоқдалар. Ғиждувон
услубини асосан, синглим
Нодира қайта тиклаб, айни
вақтда Дилноза билан
биргаликда давом
эттирмоқдалар. Бу ҳуштаклар
сирланади. Отам-Ибодулла
Нарзулаевнинг давлат
музейларида сақланаётган
асарлари орасида ҳам худди
шунга ўхшаш сирланган
ҳуштаклар мавжуд.
14.
11. Вобкент-Ўба марказибўлими машҳур
усталаримиз Ҳамро
Раҳимова, ўғиллари Жаббор
Рахимов, неваралари
Саттор Рахимов, эваралари
Аброр Рахимовлар, ҳамда
шу марказни таниқли
вакили Кубаро Бобоева
асарлари орқали намойиш
этилган. Айни вақтда,
мазкур мактаб анъаналари
Кубаро Бобоеванинг
қизлари Раҳима Раҳимова
томонидан ҳам давом
эттирилмоқда.
15.
12. Фарғона водийсимузейимизда 3 та марказ
Риштон, Андижон ва
Наманган кулолчилиги
мисолида ўз аксини топган.
Забардаст усталармиз,
риштонлик раҳматли
Ҳакимжон Сатторов, академик
Шарофиддин Юсуповларнинг
асарлар бизнинг биринчи
навбатда, бебаҳо маънавий
бойлигимиздир. Академик
Шарофиддин Юсуповнинг
Риштон кулолчилиги
ривожига қўшган ҳиссалари
қанчалик салмоқли эканлиги
бизга маълум. Шарофиддин
Юсупов ҳам ўзларидан ажойиб
маънавий мерос қолдириб
кетдилар.
16.
13. Андижон кулолчилиги моҳируста, устозимиз Мирзабаҳром
Абдуваҳобов томонидан сариқ ва
мовий ранглар услубида
яратилган кулолчилик асарлари
намуналари билан бойитилган.
14. Наманган - Ғурумсарой
азалдан юртимизнинг энг йирик
кулолчилик маркази саналган.
Ғурумсарой кулолчилиги
намуналари музейимиз залидан ва
заҳирасидан ўрин олган, сони
жиҳатидан ҳам энг кўп
экспонатдир.
17.
Бу кулолчилик асарлари асосан, XXасрда ғурумсаройлик ажойиб усталар
томонидан яратилган. Хулоса ўрнида
айтиш мумкинки, ўз даврида
юртимизнинг йирик кулолчилик
марказларидан бўлган Ғурумсарой
кулолчилигининг ҳозирги кунда ягона
вакили сифатида Ваҳобжон Буваев
фаолият кўрсатмоқда. Шу ўринда,
ўзбек кулолчилигининг билимдони,
дунё таниган олим, дўстимиз раҳматли
Гай Петербридж Ўзбекистон
кулолчилиги тўғрисида ёзган
китобига “сиёсий
кулолчилик”(политическая керамика)
деган бўлимни киритган. Наманган
кулолчилиги намуналари ҳисобланган,
совет даври сиёсий арбоби Леонид
Брежнев, пионерлар акси туширилган
лаганлар, ҳамда, отамиз Ибодулло
Нарзуллаевнинг ижод намуналари
тинчлик кабутари, пахтанинг акси
туширилган ва бошқа шунга ўхшаш
асарларнинг шу бўлимдан ўрин
олганлигини ўзим гувоҳиман.
18.
15. Ғиждувон кулолчилигиасосан, сулоламизнинг IV
ва V авлод вакиллари
отамиз Ибодулло
Нарзуллаев ва бобомиз
Усмон Умаров асарлари
орқали намойиш этилади.
Шунингдек, бу бўлимда
Ғиждувон кулолларининг
улардан ҳам олдинги
авлод вакиллари Мулло
Нарзулло ҳамда Мулло
Тош Эргашевлар
тўғриларида ҳам маълумот
берамиз.
19.
20.
16. Тошкенткулолчилиги
экспозициямиз
Мухиддин Рахимов
бошчиликларидаги
бир неча тошкентлик
моҳир усталар
томонидан яратилган
асарлар билан
бойитилган. Мазкур
мактабга хос мавжуд
асарлар тарихи,
муаллифларини
аниқлаш устида
қизим Дилноза билан
иш олиб бораяпмиз.
21.
17. Сурхандарё – Деновкулолчилигини
музейимизда алоҳида
ўрни бор. Бу ерда ҳам
Ғиждувон кулолчилиги
билан монандликни
учратишимиз мумкин. Бу
сирни томчиларини
идишлар атрофига
томиши, харош (чизма)
услуби ва бошқалар.
Устоз-кулол Зухуров
Расул ота томонидан
яратилган асарлар
намойиш этилган.
22.
18. Шаҳрисабз ва Китобкулолчилиги марказлари
намуналарини бир жойда
тақдим қилишимизга сабаб,
мазкур марказлар ҳам ҳудудий,
ҳам услуб жиҳатидан бирбирига яқин. Айни пайтда,
Шаҳрисабз кулолчилиги
анъаналарини Аҳад
Музаффаровнинг неваралари
Рустам Музаффаров ва яна бир
ёш кулол Жавлон Ғаниев давом
эттирмоқдалар. Афсуски, Китоб
маркази фаолияти мана бир
неча йилдирким тўхтаган.
Шаҳрисабз учун олов ранглар
хос бўлса, Китобда ранглар,
нақшлар ва шакллар хилмахиллигини учратамиз.
Юқорида номлари зикр
қилинган ҳар иккала ёш
усталар ишларида мактаб
анъаналарига содиқлик
кўринади.
23.
19. Тожикистон-Исфара,Чоркў кулолчилиги мазкур
ҳудудни услубини намойиш
этади. Мазкур асарларни
мен 90-йилларда
Тошкентда бўлиб ўтган
Амалий санъат
кўргазмасида харид
қилганман. Айни вақтда,
бу марказ тўғрисида
маълумотга эга эмасмиз.
20. Ҳозирги кунда давом
эттирилмаётган Жиззах
маркази намуналари ҳам
ўзига хосдир. Умуман,
мазкур кулолчилик
маркази давлат
музейларимизда ҳам оз.
Бизнинг коллекциямиз
асосан, тўй товоқларидан
иборат.
24.
21. Афғонистонлик кулолларимизбилан амалга оширган
ҳамкорликдаги лойиҳаларимиз
натижаси ўлароқ музейимизда
анчагина катта ҳажмда АфғонИстолиф кулолчилиги намуналари
мавжуд. Бу лойиҳамизни 2004 йилда
Афғонистонда бошлаб, 2005 йилда
Ўзбекистонда давом эттирдик. Олдин
4 нафар ўзбек кулоллари
Афғонистонга ташриф буюрдик.
Кейин эса, 6 нафар афғон
кулолларини Ўзбекистонга таклиф
қилдик. Лойиҳа катта муваффақият
билан Қобул ҳамда Тошкентнинг
нуфузли кўргазма заллариди ташкил
этилган кўргазмаларимиз билан
якунланди. 2007 йилда Афғонистонга
Гай Петербрдж билан ижодий
сақаримиздан кўпгина маълумотлар
билан қайтганмиз.
25.
22. Қашқар-Хитойуслубига тақлид
бизни
тахминларимизча
маҳаллий
усталаримиз, асосан
риштонликлар
томонидан ишланган.
23. Ўзбекистон
Бадиий Академияси
академиги Шариф
Азимовнинг яратган
асарлари Самарқанд
кулолчилигининг яна
бир ёрқин
намуналари
саналади.
26.
24. Худди шунингдек,музейимизда мавжуд қатор
экспонатлар тарихини
ўрганиш устида айни
кунларда илмий
изланишлар олиб
бормоқдамиз.
25. Ғиждувон усталари
асарлари билан бошланган
музейимиз экспозицияси
яна Ғиждувон услубида
яратилган асарлар билан
якунланади.
27.
Хулоса қилиб шуни айтишкеракки, Марказий Осиёда
Ўзбекистон кулолчилиги
ўзининг жозибадорлиги,
хилма-хиллиги ва рангбаранглиги билан ўзининг
алоҳида ўрни ва мавқеига
эгадир. Биз, Ғиждувон
кулолчилик музейимизда
уларни тақдим этиш
орқали, музейимизга
йилига 10000 нафарга яқин
ташриф буюраётган
хорижий сайёҳларимизга
маданиятимиз,
санъатимиз, хусусан,
кулолчилик
марказларимиз ҳақида
кенг маълумотларни бериб
келаётганимиздан
фахрланамиз.