Узбекистондаги илк аккумуляторли электр станциялари
1. Узбекистондаги илк аккумуляторли электр станциялари
ЎБЕКИСТОН BESSЎҚЧИ BESS
2.
Назариядан амалиёт сари қадамЯқингинаgача BESS — аккумуляторли энергия сақлаш тизими — фақат
назарий тушунча, келажак энергияси ҳақидаги орзу сифатида қаралар
эди. У ҳақида китобларда ёзилар, конференцияларда муҳокама қилинар,
лекин реал лойиҳалар сони саноқли эди. Унинг имкониятлари,
самарадорлиги ва глобал энергетика тизимида тутган ўрни ҳақида фақат
тахминлар бор эди.
Бироқ бугунги кунда BESS энди фақат назария эмас — у реал ҳаётга
татбиқ этилмоқда. У энг замонавий энергия инфратузилмасининг
ажралмас қисмига айланди. Электр тармоқларини барқарорлаштириш,
қайта тикланувчи манбалардан келаётган энергияни тўплаш ва зарур
вақтда ишлатишда BESS муҳим роль ўйнамоқда.
Эндиги мақсад — BESS технологиясини янада кенгроқ жорий этиш, унинг
имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва энергетика соҳасида янги даврни
бошлашдир. Чунки энди у келажак эмас — у бугунги куннинг ҳақиқати.
3.
BESS технологиясининг Ўзбекистонда жорий этила бошлаши — бу фақаттехник ютуқ эмас, балки дўстона ҳамкорлик самарасидир. Хитой ва
Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам ва ишончли муносабатлар, икки
томонлама стратегик шериклик айнан ана шундай илғор ва келажакни
белгилайдиган лойиҳаларнинг амалга ошишига замин яратмоқда.
Хусусан, бу яқин алоқалар туфайли BESS технологияси Ўзбекистонга ҳам
кириб келди. Энди бу илғор тизим нафақат назарий жиҳатдан, балки
амалда ҳам юртимизда татбиқ этилмоқда. Фарғона ва Андижон
вилоятларида замонавий BESS станциялари ўз фаолиятини бошлаб
улгурди. Ушбу станциялар орқали энергия таъминотида барқарорлик,
тизимда юзага келадиган пик юкламаларни юмшатиш ва қайта тикланувчи
энергия манбаларини самарали бошқариш имкони яратилаётир.
Бу — нафақат техник тараққиёт, балки барқарор ривожланиш ва “яшил
энергетика” сари ташланган муҳим қадамдир. Ўзбекистон энди энергетика
соҳасида фақат истеъмолчи эмас, балки инновацион ечимларни жорий
этувчи мамлакатга айланмоқда.
4.
Фарғона ва Андижон вилоятларида амалга оширилган икки эгиз BESSлойиҳаси — Ўзбекистонда энергетика соҳасида янги босқични бошлаб берди.
Бу замонавий станцияларга рамзий ва ғурур ифодаловчи номлар берилди:
"Ўзбекистон" ва "Ўқчи". Ушбу номлар нафақат ҳудудий аҳамиятга, балки
миллий ғоя ва истиқбол сари қаралган ифодага эга.
Ҳар бир станция 200 МВт қувват ва 400 МВт-соат сақлаш имкониятига эга
бўлиб, улар орқали электр энергиясини сақлаш, қайта тикланувчи энергия
манбаларини самарали бошқариш, ҳамда электр тармоғидаги юкламаларни
мувозанатлаш вазифалари амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳаларда дунё миқёсида тан олинган, энергетика технологиялари
соҳасида етакчи ҳисобланган икки Хитой компанияси — Huawei ва Sungrow
иштирок этмоқда.
5.
Huawei Digital Power:Huawei нафақат телекоммуникация соҳасида, балки энергия
менежменти ва рақамли электр ечимлари бўйича ҳам етакчи
компания ҳисобланади. Huawei Digital Power бўлими юқори
самарадорликка эга BESS тизимларини ишлаб чиқариш, уларни
интеллектуал бошқариш, хавфсизлик, узлуксиз ишлаш ва қувват
балансини таъминлашда юқори даражадаги технологик ечимлар
таклиф қилади. Huawei'нинг интеллектуал BMS (Battery Management
System) тизими станцияларни аниқ мониторинг ва таҳлил қилиш
имконияти билан таъминлайди.
6.
Sungrow Power Supply Co., Ltd:Sungrow — қайта тикланувчи энергия ва энергия сақлаш тизимлари
соҳасида дунёдаги етакчи инвертор ва BESS ечимларини таклиф
этувчи компаниялардан бири. Компаниянинг юқори
самарадорликка эга инверторлари, гибрид тизимлари ва
интеграцияланган энергия сақлаш платформалари лойиҳаларни
ишончли ва узоқ муддатли қилишда муҳим рол ўйнайди. Sungrow
BESS тизимлари ўзида зарядлаш/разрядлаш интеллектуал назорати,
юқори хавфсизлик стандартлари ва модулли архитектурани
мужассамлаштиради.
“Ўзбекистон” ва “Ўқчи” станциялари нафақат технологик жиҳатдан
замонавий, балки барқарор келажак сари ташланган жиддий қадам
ҳисобланади. Бу лойиҳалар орқали Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги
стратегик ҳамкорлик янги поғонага кўтарилди, ва юртимиз
энергетика соҳасида янги тўлқинни бошлаб берди.
electronics
industry