Мавзу: Пул тизими ва унинг элементлари А.Т.Абсаламов
Кўриладиган режа саволлари
Пул ислоҳоти тушунчасининг мазмуни ва уни ўтказишнинг зарурлиги
Пул ислоҳотини ўтказишнинг зарурлиги
1. Бир металл пулдан иккинчи металл пулга ўтиш.
2. Пул тизимининг бир шаклидан иккинчи шаклига ўтиш.
3. Миллий валюталарни олтинга ёки кумушга алмаштиришни жорий қилиш.
4. Пул тизимини мустаҳкамлаш мақсадида амалга ошириладиган айрим тадбирлар
5. Янги пул тизимининг пайдо бўлиши.
1.64M
Category: financefinance

Пул тизими ва унинг элементлари

1. Мавзу: Пул тизими ва унинг элементлари А.Т.Абсаламов

МАВЗУ: ПУЛ ТИЗИМИ ВА УНИНГ
ЭЛЕМЕНТЛАРИ
А.Т.АБСАЛАМОВ

2. Кўриладиган режа саволлари

1. Пул тизими ва унинг асосий элементлари.
2. Пул тизимининг турлари ва уларнинг эволюцияси.
3. Пул ислоҳотлари.
4. Ўзбекистон Республикасида мустақил пул
тизимининг жорий қилиниши, 1991-1993 йиллардаги
пул муомаласи.
5.Сўмнинг муомалага киритилиши, 1994 йилдаги пул
ислоҳоти. Ўзбекистон Республикаси пул тизимининг
амалдаги ҳолати ва асосий мақсади.
6. Пул тизимининг барқарорлиги.
7. Турли мамлакатларнинг пул тизими ва унинг ўзига
хос хусусиятлари.

3.

• Пул тизими деганда мазкур мамлакатда пул муомаласини қонуний ва
мутаносиб равишда ташкил қилишда қўлланиладиган услублар
мажмуаси тушунилади. Пул тизими тарихан шаклланган ва қонун
асосида мустаҳкамланган бўлади.
Пул тизиминингқуйидаги элементлари мавжуд:
• пул бирлиги;
• баҳо масштаби;
• пул турлари;
• эмиссия тизими;
• муомаладаги пул массасини тартибга солувчи давлат муассасаси.
Замонавий пул тизими қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
• пул бирлиги;
• валюта курсини белгилаш қоидалари, баҳолар масштаби;
• пул кўринишлари;
• эмиссия тизими;
• давлат ёки кредит аппарати.

4.

Пул тизими турлари пул қандай шаклда амал
қилишига яъни пул: умумий эквивалент- товар сифатида
еки қиймат белгиси сифатида бўлишига қараб қуйидагича
пул тизимлари мавжуд бўлган:
• метал пул муомаласи тизимлари;
• қоғоз ва кредит пуллар муомаласи тизимлари;
Биринчи тизимда металл пул бевосита муомалада
бўлади ва пулнинг барча функцияларини бажаради,
кредит пуллар эса металга алмашиниши мумкин.
Кредит ва қоғоз пуллар муомалага чиқиб кетиши
билан қоғоз пуллар муомаласи тизими юзага келган.
Мамлакатда умумий эквивалент сифатида қабул
қилинган металлга ва пул муомаласи базасига қараб пул
тизими биметалл ва монометалл пул тизимларига
бўлинади.

5.

6.

Биметаллизм- бу пул тизимида мустақил унсур
бўлиб, бунда икки металлга: олтин ва кумушга
қонуний тартибда умумий эквивалент роли
бириктириб қўйилади. Бу металлардан эркин равишда
тангалар зарб қилинади ва улар муомалада эркин
ҳаракатда бўлади.
Тарихан биметаллизмнинг учта кўриниши
мавжуд бўлган:
• Параллель валюталар тизими. Бунда олтин ва кумуш
тангалар ўртасидаги нисбат бозор баҳоларига мос
равишда стиҳияли тарзда ўрнатилган.
• Икки ёқлама валюталар тизими. Бунда олтин ва кумуш
тангалар ўртасидаги нисбат давлат томонидан
белгилаб қўйилган.
• “Оқсоқланувчи” валюта тизими.Бунда олтин ва кумуш
тангалар қонуний тўлов воситалари ҳисобланган
бўлсаларда, кумуш тангаларни зарб этиш епиқ тарзда,
олтин тангаларни зарб этиш эса эркин ҳолда амалга
оширилган.

7.

Монометалл пул тизмида – умумий эквивалент ва пул
муомаласининг асоси ягона металл (олтин ёки кумуш)бўлиб
хизмат қилади.Амал қилаётган танга ва бошқа қиймат белгилари
қимматбаҳо металларга алмашинилади.
Қиймат белгиларининг олтинга алмашинишига қараб
олтин монометализми уч кўринишга ажратилади: олтин танга
стандарти, қуймаолтин стандарти ва олтин валюта стандарти.
Олтин танга стандарти капитализмнинг эркин рақобатига
жуда мос келган, ишлаб чиқариш, кредит тизими, жаҳон савдо
капитали келиб чиқишининг ривожланишига ёрдам берган. Бу
стандарт қуйидаги асосий хусусиятлар билан характерланади:
– Мамлакат ички муомаласида тўлақонли олтин танга
мавжуд бўлади, олтин пулнинг барча функцияларни бажаради;
– хусусий шахсларга тангаларни эркин зарб қилишга
рухсат этилади(кўпинча мамлакат зархонасида);
– муомаладаги тўла қийматли бўлмаган пуллар (банкнот,
кредит пуллар) эркин ва чексиз тарзда олтин пулларга
алмашинилади.

8.

Қиймат белгиларининг олтинга алмашинишига қараб
олтин монометализми уч кўринишга ажратилади:

9.

Ривожланган мамлакатларнинг замонавий пул тизими
қуйидаги хусусиятларга эга:
• пул бирлигининг олтин таркиби, банкнотларни олтин билан
таъминлаш ва унга алмашишнинг бекор қилиниши:
• олтинга алмашинмайдиган, кейинчалик қоғоз пул айланадиган,
кредит пулларга ўтиш;
• пулни муомалага нафақат хўжаликларни банклар томонидан
кредитлаш, балки давлат харажатларини қоплаш учун чиқариш;
• пул муомаласида нақдсиз пул айланишининг устунлиги;
• пул муомаласини давлат томонидан тартибга солишнинг кучайиши.

10.

11.

Замонавий пул тизимининг
хусусиятлари
пул бирлигининг олтин таркиби,
банкноталарини олтин билан таъминлаш ва
унга алмашишнинг бекор қилиниши
олтинга алмашинмайдиган, кейинчалик қоғоз
пулга айланадиган, кредит пулларга ўтиш
пулни муомалага нафақат хўжаликларни
банклар томонидан кредитлаш, балки давлат
харажатларини қоплаш учун чиқариш
пул муомаласида нақдсиз пул айланмаси
устунлиги
пул муомаласини давлат томонидан
тартибга солишнинг кучайиши

12. Пул ислоҳоти тушунчасининг мазмуни ва уни ўтказишнинг зарурлиги

Пул ислоҳоти – бу мамлакат пул
тизимини қайта ташкил этиш
бўлиб,
у давлат томонидан, мамлакат пул
тизимини тартибга солиш ва
мустаҳкамлаш мақсадида, амалга
оширилади.

13. Пул ислоҳотини ўтказишнинг зарурлиги

1. Бир металл пулдан иккинчи металл пулга
ўтишнинг зарурлиги.
2. Гиперинфляция таъсирида пулнинг кескин
қадрсизланиши ва тўлов қобилиятини йўқотиб
қўйиши.
3. Урушлар даврида муомалага ниҳоятда катта
миқдордаги қоғоз пуллар ва банкноталарни
чиқарилиши.
4. Давлат сиёсий мустақилликка эришиши.
5. Алоҳида олинган ҳудудда ягона валютани
муомалага киритилиши.

14. 1. Бир металл пулдан иккинчи металл пулга ўтиш.

Европада XVI-XVII-асрларда
мис тангалардан кумуш тангаларга ўтиш
амалга оширилди.
XVIII асрга келиб эса,
кумуш тангалардан олтин тангаларга
ўтиш жараёни тугалланди.

15. 2. Пул тизимининг бир шаклидан иккинчи шаклига ўтиш.

Бунда олтинмонета стандартидан қоғоз ва
кредит пуллари тизимига ўтиш
тушунилади.
Биринчи жаҳон уруши ва 1929-1933
йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози
олтинмонета стандартини бекор бўлишига
сабаб бўлди ва барча европа давлатлари
қоғоз ва кредит пуллари тизимига
ўтишди.

16. 3. Миллий валюталарни олтинга ёки кумушга алмаштиришни жорий қилиш.

Буюк Британияда 1821 йилда, АҚШда 1879
ўтказилган пул ислоҳотлари натижасида
миллий валютани олтинга алмаштириш
жорий этилди.
АҚШ 1934 йилдан 1974 йилгача ўзининг
долларини олтинга 1 унция=35 доллар
нархда хорижий давлатларга алмаштириб
берган.

17. 4. Пул тизимини мустаҳкамлаш мақсадида амалга ошириладиган айрим тадбирлар

Бунда нақд пулларни эмиссия қилиш, уларни
олтин билан таъминлаш, валюта курсини
ўрнатиш тартиби ўзгартирилади.
Масалан, АҚШда 1913 йилда 12 та федерал захира
банкига банкноталарни эмиссия қилиш ҳуқуқи
берилди. Ушбу банкноталарнинг 40% олтин
билан, 60% тижорат векселлари билан
таъминланган эди. Бунга қадар банкноталар
давлатнинг қимматли қоғозлари билан
таъминланар эди.

18. 5. Янги пул тизимининг пайдо бўлиши.

Бунда янги мустақил давлатнинг пайдо
бўлиши ва ягона иқтисодий маконга
бирлашган давлатлар ўртасида ягона
валютанинг муомалага киритилиши
муносабати билан янги пул тизимининг
пайдо бўлиши тушунилади.

19.

Мустақил Ўзбекстонда пул ислоҳотлари.
Маълумки, ҳар бир давлат ўзининг пул тизимига
эга бўлади. Ўзбекистоннинг мустақил давлат
сифатида ажралиб чиқиши унинг мустақил пул
тизимига эга бўлишини тақозо қилди. Мустақил пул
тизимини ташкил топишининг 1 босқичи 1993 йилдан
бошлаб «сўм-купон»ларнинг муомалага чиқарилиши
ҳисобланади. Ўзбекистон пул тизимини қуришнинг
иккинчи босқичи – 1994 йил июлдан бошлаб миллий
валюта «сўм» нинг муомалага чиқариш бўлиб, у
Ўзбекистон тарихида катта аҳамиятга эга.
Ҳар бир давлатнинг пул тизими маълум
элементлардан ташкил топади ва қонун асосида
юқори давлат органлари орқали бошқариб борилади.

20.

Собиқ советнинг охирги банклар тўғрисидаги қонунига
асосан давлат банки ўрнига Марказий банк, мустақил давлатларда
Марказий (ёки миллий) банклар ташкил қилинди.
Россия марказий банки пул эмиссияси билан боғлиқ бўлган
операцияларни бажариш ҳуқуқини ўз қўлига олди. Ундан ташқари
давлат пул белгиларини босиб чиқарувчи муассаса Россияда
жойлашган эди. Мустақил давлатлар Марказий банкларининг пул
муомаласини олиб бориш бўйича ҳаракатлари чекланган эди.
Натижада пул тақчиллиги юзага келди ва у алоҳида олинган
республикаларда ҳар хил даражада намоён бўлди. Масалан,
Россия Марказий банки муомалага чиқарган пулларда Россиянинг
салмоғи 1991 йил декабрида 64 фоизини ташкил қилган бўлса,
1992 йил июнига келиб эмиссиясининг 77 фоизи Россияни нақд
пул билан таъминлашга йўналтирилган, қолган барча
Республикаларни нақд пул билан таъминлаш учун муомалага
чиқарилган пулларнинг фақат 23 фоизигина сарфланган, яъни
бошқа республикалар эҳтиёжини пул билан таъминлаш салмоғи 3
фоиз дан 1,5 фоизгача, Украина ва Болтиқ бўйи
республикаларининг салмоғи янада кўпроқ қисқарган.

21.

Ўзбекистонда ҳам пул ресурслари тақчиллиги
нақд пулга бўлган талабнинг қондирилмаганлигида
намоён бўлган. Шу иқтисодий танглик шароитида пул
тизимини шакллантириш бўйича мустақил давлатлар
олдида икки муқобил йўл турарди.
• Ягона пул тизими доираси – рубль доирасида қолиш ва
ягона пул сиёсати олиб бориш;
• Ўз миллий валютасини муомалага чиқариб ўз пул
тизимига эга бўлиш ва қўшни мамламкатлар
инфляциясидан ўзини ҳимоя қилиш;
Пул тақчиллиги давом қилаётган ва Россия рубли
барқарор бўлмаган шароитда пул тақчиллигини
йўқотиш мақсадида кўпгина республикалар, жумладан
Ўзбекистон ҳам мустақилликнинг биринчи йилларида
пул тизимини шакллантириш лойиҳасини тузди,
юқорида таъкидлаганимиздек муомалага купон
талонлар чиқарилди ва кейинчалик (1994 й.)
Ўзбекистон ўзининг миллий валютасини муомалага
чиқарди.

22.

Ўзбекстон Республикаси пул тизими элементлари бўлиб,
қуйидагилар ҳисобланади:
пул бирлигининг номи;
пул бирлигининг турлари – қоғоз ва металл пуллар;
эмиссия тизими- муомалага пул икки поғонали банк тизими
шароитида чиқарилади. Фақатгина Марказий банк пулни
эмиссия қилиш хуқуқига эга. Марказий банк чиқарилган
пулни тижорат банкларига кредитга бериш йўли билан
муомалага чиқаради;
Муомаладаги пул массасини тартибга солувчи давлат
муассасаси бўлиб расман Марказий банк хисобланади;
нақт пулсиз тўлов айланиши ва кредит пуллар (чек, вексель)
муомаласини олиб боришда давлат томонидан белгиланган
шартлар;
миллий валютани четга олиб чиқиш ва четдан олиб келиш
қоидалари;
халқаро ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари;
миллий валютани чет эл валютасига алмаштириш тартиби ва
давлат томонидан белгиланган валюта курси.

23.

Пулнинг барқарорлиги деганда, пулнинг сотиб олиш
қийматининг ўзгармаслиги ва валюта доимийлиги тушунилади.
Пулнинг сотиб олиш қобилияти шу пул бирлигига
тўғри келувчи товар ва хизматлар миқдори билан ифодаланади.
Бинобарин, пулнинг сотиб олиш қобилиятини ифодаловчи
«кўрсаткич» товарлар ва хизматлар баҳоси ҳисобланади. Агар
товар ва хизматлар баҳоси барқарор бўлса, пулнинг сотиб олиш
қобилияти ҳам барқарор бўлади. Агар пул ўзгармаган
шароитда товарлар баҳоси ошадиган бўлса, бу ҳол пулнинг
сотиб олиш қобилияти тушганини кўрсатади ва аксинча, товар
ва хизматлар баҳосининг тушиши пулнинг сотиб олиш
қобилиятини ошганлигидан далолат беради.
Демак, пулнинг қадри товарлар ва хизматлар баҳосига
тескари пропорционал – нарх пасайса, пул қадри ошади ёки
нарх ошса пулнинг қадри тушади.

24.

Пулнинг барқарорлигини таъминлашнинг
асосий йўналишларидан яна бири бюджет
тақчиллигининг
бўлмаслигидир.
Давлат
бюджети харажатларининг даромадларидан
ошиб кетиши натижасида юзага келадиган
бюджет тақчиллиги муомалага товарлар билан
таъминланган пуллар чиқариш ҳисобидан
қопланади. Бу тадбир муомалада таъминланган
пулнинг кўпайишига, оқибатда пул қадрининг
тушиб кетишига олиб келади. Шунинг учун ҳар
бир мамлакат пул тақчиллиги бўлмаслигига ёки
унинг салмоғи сезиларсиз бўлишига эришиши
керак.

25.

Пулнинг барқарорлигини таъминлашнинг яна бир йўналиши
бу олтин ва валюта захираларининг мавжудлиги ва уларнинг
кўпайишидир. Олтин валюта захираларининг салмоғи қанча
кўп бўлса, пул шунча барқарор бўлиши мумкин.
Миллий валютани мустаҳкамлашнинг яна бир шарти –
инфляцияга қарши пухта ўйланган сиёсат юритишдир.
Муомалага чиқарилган ҳар бир сўм муайян миқдордаги
товар ва хизматлар билан таъминланган бўлиши зарур. Ички
бозоримизни товарлар билан тўлдириш, аҳолига хизмат
кўрсатишнинг сифати ва турларини ошириш ҳам миллий
валютанинг
барқарорлигини
таъминлашнинг
асоси
ҳисобланади.
English     Русский Rules