Similar presentations:
ҒАЗЗОЛИЙНИНГ_ИСЛОМ_ТАМАДДУНИГА_ҚЎШГАН_ҲИССАСИ
1. ҒАЗЗОЛИЙНИНГ ИСЛОМ ТАМАДДУНИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
ҒАЗЗОЛИЙНИНГИСЛОМ
ТАМАДДУНИГА
ҚЎШГАН ҲИССАСИ
2.
Имом Ғаззолий яшаган даврда Шарқий Римимперияси – Византия пойтахти
Константинополь (ҳозирги Истанбул)
иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қудратли
давлат, христианларнинг таянчи
ҳисобланарди.
Айни вақтда Мисрда “ҳазрат Алининг
авлодларимиз” деб даъво қилган
шиаларнинг сўл қаноти исмоилия
тарафдорлари кучайиб, Бағдод
халифалигига қарши жон-жаҳдлари билан
курашаётган эдилар.
3.
• Ғаззолийнинг устози ИмомиҲарамайни жуда ҳам яхши кўрар ва
уни мақтаб: «Ғаззолий тубсиз
денгиздир», дер эди.
• Усмон Абдулкарим. Сийротул
Ғоззалий ва ақвалул муқоддимина
фийҳ. – Димашқ: Дарул фикр, 1993.
– Б. 46.
4.
Имом Ғаззолийнинг тўлиқ исмиМуҳаммад ибн Муҳаммад ибн
Аҳмад Тусий Абу Ҳомид
Ғаззолий бўлиб, лақаби
Зайнуддин бўлган.
Ислом оламида
“Ҳужжатул Ислом”
номи билан танилган.
5.
Баъзилар у Ғазола қишлоғидатуғилган, тахаллуси шундан келиб
чиққан деб таъкидсиз Ғазолий
дейишади.
Лекин бу кўпчилик олимларни
фикрича тўғри эмас.
Ғаззолий Абу Ҳомид. Мукошафатул
қулуб. Миразиз Аъзам таржимаси.
Тошкент: Адолат, 2002. – Б. 1.
6.
• Муҳаммад Тус вилоятиниг (ҳозиргиМашҳад) Табарон номли шаҳрида
ҳижрий 450, милодий 1058 йилда
туғилган.
• Отаси аҳли солиҳ ва камбағал одам
бўлиб, уламоларни севар, ҳурмат
қилар, ва доимо уларни хизматида
бўлар эди.
7.
Ғаззолий ёшлигида она юртидаАҳмад ибн Муҳаммад
Розконийдан фиқҳ илмини олди.
Сўнгра Журжонга сафар қилиб,
имом Абу Наср Исмоилийнинг
ҳузурида таълим олди.
Кейин Ғаззолий она юрти Тусга
қайтди.
8.
• «Шогирди Имом Муҳаммад ибнЯҳё: «Ғаззолий иккинчи
Шофеъийдирлар», – дер эди».
• Шайх Қарзовий Юсуф. Ал-Имам
Ал-Ғоззалий байна мадиҳийҳи ва
нақидийҳи. Байрут: Муассасат арРосала, 1994. – Б. 12.
9.
Имом Ғаззолий ўзининг замонасидаодамлар машғул бўлиб турган илмларни
бирма-бир ўрганиб чиқди.
Умрининг охирида ҳадис илмида
нуқсони борлигини англаб Имом
Бухорий ва Имом Муслимларнинг
«Саҳиҳ»ларини ўқиб чиққан.
Бу ҳақда Абдулғофир Форсий
қуйидагиларни айтган:
10.
• «Ғаззолий ишининг хотимасиРасулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
васалламнинг ҳадисларини ўрганишга
киришди, муҳаддислар билан ўтириш
ва Исломни ҳужжатлари бўлмиш
Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг
«Саҳиҳ»ларини ўқиш билан бўлди.
• Надавий Абулҳасан.
Рижалул фикри вад-даъва фил Ислам.
Байрут: Дару ибн Касир, 2003. – Б. 235.
11.
Имом Ғаззолий (505/1111) йил14 жумодул охир, душанба
куни Тус шаҳрида вафот этди.
Тусдаги Тобирон мақбарасига
дафн қилинди.
Вафоти ҳақида укаси Аҳмад
Ғаззолий шундай дейди:
12.
• «Акам душанба куни бомдод вақтидатаҳорат олдилар, намоз ўқидилар ва
мендан кафанлик сўрадилар. Кафанликни
қўлларига олиб ўпдилар ва кўзларига
суртиб, Подшоҳнинг олдига бориш бошим
устига, дедилар кейин икки оёқларини
узатдилар ва қиблага юзланиб жон таслим
этдилар».
• Надавий Абулҳасан. Рижалул фикри ваддаъва фил Ислам. Байрут: Дару ибн Касир,
2003. – Б. 245.
13.
Ғаззолийнинг таржимаи ҳолиайрим адабиётларда етарли
даражада ёритилган эмас.
Абдураҳмон Жомийнинг «Нафаҳот
ал-унс» – Алишер Навоийнинг
«Насойим ул-муҳаббат»
асарларида Ғаззолий ҳақида илиқ
фикрлар берилган.
14.
Мусулмон оламида “Ҳужжат ул-ислом”деб ном олган имом Абу Ҳомид
Муҳаммад Ғаззолий 1058 йили Тус
(ҳозирги Машҳад) шаҳрида дунёга
келади.
Аввал Тусда, сўнгра Журжон ҳамда
Нишопурда таҳсил кўради.
1085 йилда салжуқийлар султонининг
буюк вазири Низомул-Мулк даврасидан
ўрин олади.
15.
1092 йилдан 1095 йилгача НизомулМулкнинг таклифи билан Бағдоддаги«Низомия» мадрасасида мударрислик
қила бошлайди ва у ерда жиддий
илмий иш билан шугулланади,
«Файласуфларнинг мақсадлари»,
«Файласуфларнинг қарамақаршиликлари» каби бир неча машҳур
асарларини ёзади.
16.
1095 йили Ғаззолий Бағдодни тарк этади.1095 йилдан кейин ўн йил мобайнида
ҳаж сафарига чиқади ва айни вақт ичида
мусулмон оламининг машҳур шаҳарлари
кутубхоналарида шуғулланади.
1106 йили Низомул-Мулкнинг ўғли
Фахрулмулкнинг қатъий илтимоси билан
яна мадрасага, энди Нишопурдаги
«Низомия»га қайтади.
17.
1111 йили мударрисликнибутунлай тарк этиб, она шаҳри
Тусга келади, у ерда ўз
муридларига сўфийлик
йўлларидан сабоқ бериш билан
машғул бўлади ва ўша йилнинг
ўзида Тусда вафот этади.
18.
Маълумки, имом Ғаззолий «Низомия»мадрасасининг энг ўткир мударриси
бўлган, уни талабалар ҳам,
мударрислар ҳам «Низомия»нинг
булбули» дейишган.
Кейинги даврлардаги Ғарб олимлари
ҳам Ғаззолийни Шарқнинг энг буюк, энг
истеъдодли “профессори” деб
атайдилар.
19.
У ўз маърузаларини шундай бир илҳомбилан берилиб ўқиганки, фикрлари
талабаларнинг юрак-юрагига етиб
борган.
Бунинг устига, бу фикрлар ўзига хос ва
янги эди.
У сўфийлик ғояларини тарғиб этар экан,
уларни шариат аҳкомлари билан
уйғунлаштириб юборишга интиларди.
20.
Имом Ғаззолийни мақтаб чўққиларгакўтарганлар ҳам бор, танқид остига олиб,
мазаммат қилганлар ҳам йўқ эмас.
Баъзи китоблардаги олимга отилган
тошларни кўриб, ажабланмаслик керак.
Ғаззолийни ким танқид қилган бўлса,
демак, унинг дунё қарашига ёки танлаган
мазҳаб-йўлига тўғри келмаган.
Чунки ҳаётда инсон борки унинг
маддоҳлари ва танқидчилари мавжуддир.
21.
Ғаззолийни танқид қилганларфақат бир соҳа вакиллари эмас.
Баъзилар уни фалсафа билан
шуғулланганини танқид қилишса,
баъзилар сўфийлар таъриқатига
кириб, китобларида уларни янада
манҳажини мустаҳкамлаб
берганини танқид қилишади.
22.
Баъзилар эса, китобларида заифҳадислардан фойдаланиб,
ўзининг фикрига кўп суянганини
айтишади.
Қуйида Ғаззолийни танқид
қилганларни баъзиларни
келтирамиз:
23.
• Абу Бакр ат-Туртуший Моликий (вафоти560 й). Ғаззолийни илмни ташлаб амалга
юзланганлигини ва фалсафадек хатарли
илмлар билан шуғулланиб, шайтон
васвасасига тушуб қолганини айтади. Яна
сўфийликда унинг ҳеч қандай илми
йўқлигини айтиб ўтган.
• Керимов Г.М. Аль-Газали: религиознофилософские взгляды. 2010. – Б. 75.
24.
• Имом Абу Абдуллоҳ Маризий (ваф. 536 й)Ғаззолийнинг “Иҳё улумуддин” китобида заиф
ва мавзуъ ҳадислардан фойдаланиб шариат
илмларини баён қилганлигида айблайди.
• Ғаззолий мантиқ илмини усулул фиқҳ илмига
аралаштирганини кўплаб олимлар танқид
қилади. Жумладан Ибн Салоҳ, Абу Исҳоқ
Марғиноний, Ибн Ақийл, Ибн Жавзий,
Қушайрийларни келтириш мумкин.
• Шайх Қарзовий Юсуф. Ал-Имам Ал-Ғоззалий
байна мадиҳийҳи ва нақидийҳи. Байрут:
Муассасат ар-Росала, 1994. – Б. 122.
25.
• Ҳозирги кунда сўфийларни танқидқилувч барча олимлар Ғаззолийни
танқид қилишади. Чунки юқорида
айтганимиздек, Ғаззолий умрини
охирида сўфийлар тариқатига юзланган
ва кўплаб тасаввуфий китоблар ёзган.
• Фалсафа оламида илоҳиётни рад
қилувчи барча фалсафачилар
Ғаззолийга салбий назар билан
қарашади.
26.
• Юқорида Ғаззолийни ҳаётини, ёзганасарларини ва таълимотларини ўқиб
чиққан киши ўзи олимга холис баҳо
бериши мумкин.
• Имом Ғаззолийни мақтаб Имом Заҳабий:
«Абу Ҳомид Зайнуддин Ҳужжатул Ислом
ва замонасининг мўъжизасидир», –
дейди.
• Рифоий Аҳмад Фарид. Ал-Ғоззалий. Исо
ал-Бабий Ҳалабий. Миср.
27.
• Ҳофиз ибн Касир: «Кўплабилмларни билимдони, турли
фанларда кўплаб
мусаннифотлар эгаси», –
дейди.
• Бадавий Абдурроҳман.
Муаллифатул Ғоззалий. Дарул
қолам. Байрут. 1977. – Б. 15.
28.
• Имом Ҳаромайн: «Ғаззолий тубсизденгиздир», – деб мақтайди.
• Ҳофиз Абдулофир Форисий:
«Кўзлар унингдек кишини
кўрмаган, Ислом ва мусулмонлар
ҳужжатидир»,– дейди.
• Аш-Шомий Солиҳ Аҳмад. Ал-Имам
ал-Ғоззалий. Димашқ: Дарул
қолам, 1993. – Б. 5.
29.
Доктор Аҳмад Фарид Рифоий ўзининг«Ал-Ғоззалий» китобида, Азҳари
шарифдаги устози Муҳаммад Мустафо
Мароғийдан ривоят қилиб,
қуйидагиларни айтади:
«Агар уламолар номи зикр қилинса,
уларни қайси соҳада мутахассис эканлиги
ва ёзган китоблари эсга келади. Агар Ибн
Сино ёки Форобий зикр қилинса, одамни
зеҳнида улуғ файласуфлар гавдаланади.
30.
Агар Бухорий ёки Муслимлар зикр қилинса,киши ҳаёлига зеҳн, омонат ва рўстгўйликда
тенги йўқ шахслар келади. Аммо агар имом
Ғаззолий зикр қилинса, зеҳнда бир киши
гавдаланмайди, балки, кўплаб кишилар
ҳаёлга келади. Яъни фақиҳ Ғаззолий,
муфассир Ғаззолий, мутасаввуф Ғаззолий,
файласуф Ғаззолий ва бошқалар».
Рифоъий Аҳмад Фарид. Ал-Ғоззалий. Миср:
Ийсо ал-Бабий Ҳалабий, 1989. – Б. 9.
31.
Ғаззолий ҳақида мусулмон бўлмаганолимлар ҳам кўплаб илиқ сўзларни
айтишган. Файласуф Г. М. Керимов
«Ғаззолий: диний фалсафий қарашлари»
китобида қуйидагиларни ёзган:
«Дунё Католик черкови Ғаззолийни
фақат Ислом ҳимоячиси эмас, балки
насроний динининг ҳам ҳимоячиси деб
билади.
32.
• Машҳур файласуф Фома Аквинский ўзинингматериализмга қарши чиқишида, лотин
тилидаги «Пҳилосопҳиа Алгазалис»
(Ғаззолий фалсафаси) номли китобдан
фойдаланган.
• Флоренсия шаҳридаги энг катта черковда
машҳур диний файласуфлар расмлари
орасида Ғаззолийни ҳам рамзий расми
бор».
• Керимов Г.М. Аль-Газали: религиознофилософские взгляды электрон китоби.
2010. – B. 229.
33.
• Бундан ташқари Имом Ғаззолийнингмеъросини қуйидаги шахслар ўрганиб
тадқиқот ишлари олиб боришган.
• Шарқ олимлари:
• Шарқ дунёсида Имом Ғаззолийнинг
серқирра илмий мероси кўп сонли
асарларда мутафаккирнинг биографик,
библиографик маълумотлари ва,
ижтимоий, ҳуқуқий, диний, фалсафий
қарашлари сифатида тўпланган.
34.
Ундай асарлардан Ибн Асокир, ИбнЖавзий ва Заҳабийни мисол келтириш
мумкин.
Ғаззолийни илмий меросини ижтимоийфалсафий жиҳатларини ўрганган
олимлар қаторига файласуф ибн Рушд,
Ибн Арабий, ибн Сабъин, ибн Таймия ва
бошқаларни киритиш мумкин.
Ғаззолий ижодининг таъсирида Ибн
Рушд, Ибн Халдун каби мутафаккирлар
етишиб чиққан.
35.
• Ғарб олимлари:• Имом Ғаззолий жаҳон теологиясига ва
жаҳон фалсафасига сезиларли ҳисса
қўшгани шубҳасиздир. Мутафаккирнинг
таълимотлари Европанинг ижтимоиймаънавий атмосферасига ҳам таъсир
қилган.
• Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича,
Ғаззолийнинг қарашлари Фома
Аквинскийнинг христиан теологияси ва
унинг схоластик системасига таъсир қилган.
36.
• Ғаззолийнинг таълимотлари биланбуюк немис файласуфи Гегел ҳам
таниш бўлган. Ғаззолий ижодининг
таъсирида Иммануел Кант, Рене
Декарт, Давид Юм, Гегел каби
мутафаккирлар етишиб чиққанлар.
• Чунончи, Г. Гегел Имом Ғаззолий
ҳақида "Мантиқ ва метафизикага доир
асарлар муаллифи, шарқона буюк ақл
эгаси", - деб баҳо берган.
37.
Шунингдек Ғарб ва хусусан рустадқиқотчилардан Ғаззолийни
биографиясини ва
қарашларини А. Шмид, А.
Кримский, Э. Бертелс, В.
Бартолд, В. Чалён каби
олимлар ўрганишган.
38.
Ғарбий Европа ва америкаликшарқшунослар ҳам Ғаззолийнинг
меросини тадқиқ этишга ўз
ҳиссаларини қўшишган.
Улардан Д Макдоналд, Карра де Во,
Асин Паласиос, Л. Масилон, В Уотт, Д
Хаурани кабиларни айтиб ўтиш лозим.
Шунингдек Ф. Жабре каби олимларни
ҳам эслаб ўтиш лозим.
39.
• Ўзбекистонда ўрганилганликдаражаси:
• Шуни алоҳида таъкидлаш
лозимки, Имом Ғаззолийнинг
мероси айниқса социологик
таълимотларини
мустаққиллик йилларидан
сўнг ўрганиш йўлга қўйилган.
40.
Ғаззолийнинг мероси, ҳаёти ва ижодиниМуҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф,
Нажмиддин Комилов, Бўрибой Аҳмедов,
Аловиддин Мансур, Қ. Муниров,
Мубашшир Аҳмад, Миразиз Аъзам,
Абдуқодир Зоҳид, Абдулла Шер, Поён
Равшан, Сайфиддин Рафиддин. Йўлдош
эшбек, Рашид Зоҳид, Маҳкам Маҳмуд
Андижоний, З. Б. Жалилов,
Ф.Музаффаров каби олимлар қисман
ўрганишган.
41.
Ғаззолий 53 йиллик қисқа умри давомида100 га яқин асар қолдирди.
Улар Ислом динининг турли тармоқларига
тааллуқли бўлиб, далиллар қамрови
жиҳатидан жуда катта миқёсга эга.
Мазкур асарлар тафсир, ҳадис, тарих,
фалсафа, фиқҳ, тасаввуф ва бошқа
мавзулар ҳақида ёзилган.
Шайх Юсуф Қарзовий бу ҳақда шундай
дейди:
42.
«Чунончи, фақиҳлар Ғаззолийниниг «алБасит», «ал-Васиъ», «ал-Важиз», «алХулоса» асарларидан фойдалансалар, усулуламолари «ал-Манхул», «ал-Мустасфа»,
«Таҳзибул Усул» китобларидан истефода
оладилар. Фалсафа, калом ва мантиқ билан
шуғулланадиганлар «Мақосидул
фалосифа», Мақосидул фалосифа 1145
йилда Испаниянинг илмий марказларидан
бири - Толедо шаҳрида Доминик Гундисалво
таржимасида лотин тилида нашр этилган.
43.
«Таҳофутул фалосифа», «ал-Мунқиз миназЗолал», «Маҳқун-назар фил мантиқ», «Меъёрулилм фил мантиқ, «ал-Иқтисод фил эътиқод»,
«Ақидату аҳлис-сунна», «Фазоиҳул ботинийя»,
«Файсалут-тафриқа байнал Ислами вазЗандақа», «ал-Қистосул мустақим», «Кимёи
саодат», «ал-Мустазҳирий», «ал-Мазнун биҳи
ала ғойри аҳлиҳи», «Жавҳарул Қуръон», каби
китобларида баҳс юритадилар. Ал-Мунқиз
миназ-Золал китоби жуда машҳур бўлиб, испан,
франсуз, форс, голланд, олмон, турк, ибрий,
урду тилларига таржима қилинган.
44.
Тасаввуф ва ахлоқ уламолари эса «Иҳёулумиддин», «Минҳажул обидин»,
«Бидаятул ҳидоя», «Мийзанул амал»,
«Миърожус-соликин», «Айюҳал валад» каби
китобларидан фойдаланишади. Ҳатто
бошқа дин ва фирқалар ҳақида баҳс
юрутувчилар ҳам «ал-Қовлул жамил фи
родди аьла ман ғоййарол-Инжил,
«Фазоиҳул ботинийя»,
“Иҳёу улумуддин” асарини арабчадан рус
тилига В. Наумкин таржима қилиб, унга
шарҳлар ёзган.
45.
• «Ҳужжатул Ҳақ», «Мафсалул хилаф»каби китобларидан фойдаланса
бўлади».
• Ғазззолий меросига чуқур назар
ташланса, киши албатта қидирган
нарсасини топади. Шайх Қарзовий
Юсуф. Ал-Имам Ал-Ғоззалий байна
мадиҳийҳҳи ва нақидийҳи. Муассасат
ар-Росала, Байрут, 1994. – Б. 15-17.
46.
Абдулкарим Усмон ўзининг«Сийротул Ғоззалий ва ақвалул
муқоддимина фийҳ» китобида,
Ғаззолий тасниф этган
китобларни ёзилган йилларини
ҳам ўрганиб чиққан.
У китоблар ёзилишини 5–
даврга бўлади:
47.
• Биринчи давр (465/1072478/1085).• Бу йилларда «Ат-таълиқот
фи фуруъил мазҳаб», «алМанхул фи усулил фиқҳ»
китобларни ёзган.
48.
• Иккинчи давр (478/1085-488/1095).• Бу йилларда «ал-Басит», «ал-Васиъ», «алВажиз», «ал-Хулоса», «ал-Мунтаҳал фи
илмил жадал», «Маъахизул хилаф»,
«Лубобун назар», «Таҳқиқул маъахиз»,
«Таҳофутул фалосифа», «Мақосидул
фалосифа», «Миъярул илм», «Миъярул
уқул», «Маҳаккун назар фил мантиқ»,
«Мийзанул амал», «ал-мустазҳирий»,
«Ҳужжатул ҳақ», «ал-иқтисод фил
иътиқод», «Қоваидул ақоид» китобларни
ёзган.
49.
• Учинчи давр (488/1095–499/1105).• Бу даврда «Иҳё улумиддин», «ал-Мақсадул
асна фи шарҳи асмаиллаҳил ҳусна»,
«Бидаятул ҳидоя», «ал-Важиз фи софар»,
«Жаваҳирул Қуръан», «ал-Арбаиън фи
усулид дин», «ал-Мазнун биҳи аъла ғойри
аҳлиҳи», «ал-Қистосул мустақим», «Файсалут
тафриқа байнал ислами ваз-Зандақа»,
«Кимёи саодат», «Айюҳал валад»,
«Насиҳатул мулук», «Мишкатул анвар» каби
китобларни ёзган. Бу давр Ғаззолийнинг
узлатдаги вақтларига тўғри келади.
50.
• Тўртинчи давр (499/1105–503/1109).
• Бунда Ғаззолий «Ал-Мунқиз
миназ-Золал», «ал-Мустасфа фи
иълмил усул», «Сиррул ъаламин
ва кашфу ма фид даройн», «алИмлаъ ъалал иҳя» номли
китобларни таълиф этган.
51.
• Бешинчи давр (503/1109–505/1111).• Бу йиллар, Ғаззолий умринининг
охирлари бўлиб, унда «ад-Дурротул
фахиро фи кашфи уълумил ахиро»,
«Иължамул авом ан илмил калом»,
«Минҳажул обидин» китобларини
таълиф этган.
• Абдулкарим Ал-Усмон. Сийротул
Ғоззалий ва ақвалул муқоддимина фийҳ.
Дарул фикр, Димашқ. – Б. 202-205.
52.
Аллома Абдурроҳман Бадавий ўзининг«Муаллифатул Ғоззалий» китобида,
Ғаззолийнинг қўлёзма равишда ёзилган
китоблари сақланаётган жойларни баён
қилиб ўтади. Унда Лондон, Париж, Берлин,
Ватикан, Рим, Мадрид, Москва, СанкПетербург, Қоҳира, Истанбул, Димашқ
шаҳарларининиг кутубхонарида ва машҳур
Оксфорд ва Кембридж институтларининг
кутубхоналарида бу китоблар
сақланаётганини келтириб ўтган.
53.
• Энг қизиғи китобнинг 42-бетида«Ўзбекистон қўлёзмалар
академияси» да ҳам Ғаззолийнинг
қўлёзма шаклидаги китоби
сақланаётганини келтириб ўтган.
• Бадавий Абдурроҳман. Муаллифатул
Ғоззалий. Дарул қолам, Байрут, 1977.
– Б. 32-43.
54.
• Имом Ғаззолий ақида бобидаҚуръони карим услуби энг фойдали
ва осон экани ва илми калом
вақтинчалик чоралигини баён
этган.
• Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад
Юсуф. Ақоид илми. Шарқ
нашриёти, Тошкент, 2011. – Б. 201.
55.
Имом Ғаззолий ўзининг машҳуркитоби «Иҳё улумиддин»нинг
биринчи жузида эътиқодий
масалаларни баён қилган.
Ўша жуздаги китоблардан бири
«Қавоидул ақоид», яъни «Ақида
қоидалари» деб номланган.
У тўртта фаслдан иборат:
56.
• 1. Калимаи шаҳодатнинг аҳлисунна ақидасидаги
таржимаси.
• 2. Иршод даражасига
кўтарилиш ва эътиқоднинг
даражалари.
• 3. Ақиданинг ёрқин
далиллари.
57.
• Бу фасл «қудс» деб номланган ва тўртрукнга тақсимланган:
• Биринчи рукн – Аллоҳ субҳанаҳу ва
таолонинг зотини таниш ва Аллоҳ
таоло бир экани ҳақида. Бу масала
ўнта аслдан иборат.
• Иккинчи рукн – Аллоҳ таолонинг
сифатларини билиш. Бу масала ҳам
ўнта аслдан иборат.
58.
• Учинчи рукн – Аллоҳ таолонингафъолларини билиш. Бу масала
ҳам ўнта аслдан иборат.
• Тўртинчи рукн – самъиёт ва у зот
алайҳиссалом хабар берган
нарсаларни тасдиқлаш ҳақида. Бу
масала ҳам ўнта аслдан иборат.
59.
• 4. Имон ва Ислом ҳамдаиккисининг бирлашиши ва
ажралиши, зиёда ва ноқис
бўлиши каби масалалар ҳақида.
• Ғаззолий Абу Ҳомид.
Иҳё улумуддин. Ал-мактаба асСақофия, Қоҳира, 2003.
– Б. 172 -225.
60.
• Ғаззолий калом илмида қуйидагикитобларни ёзган:
• «Ал-Иқтисод фил Эътиқод» (Эътиқодда
иқисод).
• «Ақидату аҳлис-сунна» (Аҳли сунна
эътиқоди).
• «Фазоиҳул ботинийя» (Адашганларнинг
ярамасликлари).
• «Файсалут-тафриқа байнал Ислами вазЗандақа» (Ислом ва зиндиқ (адашган,
муртад)ларнинг ўртасидаги меъзон).
61.
• «Ал-Қистосул мустақим» (Аниқтарози).
• « Кимёи саодат».
• «Ал-Мустазҳирий»
(Аниқлаштиручи).
• «Ал-Мазнун биҳи ала ғойри
аҳлиҳи» (Бошқаларга нисбатан
гумонда бўлиш).
62.
• Имом Ғаззолий илми каломниўрганиб охирига етгандан кейин
эришган натижалари ҳақида «АлМунқиз миназ-Золал» номли
китобида қуйидагиларни ёзади:
«Мен унинг мақсадига эришган,
менинг мақсадимга
эриштирмайдиган илм эканини
англаб етдим.
63.
• Унинг мақсади Аҳли сунна ва жамоаучун аҳли суннанинг ақидасини
муҳофаза қилиб бериш ва аҳли
бидъатнинг адаштиришидан қўриш
эди».
• Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад
Юсуф. “Ақоид илми ва унга боғлиқ
масалалар” китобидан
фойдаланилган ҳолда тайёрланган
Islom.uz сайтидаги мақола.
64.
Имом Ғаззолий фалсафадан умидиниузганидан кейин, ҳақиқат излаб Ботиния
томон юзланди.
У ўз одати бўйича бу мазҳабни ҳам чуқур
ўрганиб чиқди.
Охири бориб, уларнинг гаплари хато
экаинини англаб етди ва ўз китоблари билан
бу мазҳабнинг ҳам ботиллигини исботлади.
Бу борада имом Ғаззолий бир неча
китобларни тасниф қилди:
65.
• 1. «Ал Мустазҳирий».• 2. «Ҳужжатул ҳаққ».
• 3. «Мафсалул хилоф».
• 4. «Қосимил ботиния».
• 5. «Мавоҳимул ботиния».
66.
Ислом фалсафаси – умумиймаънода Ислом дини
маданияти ичида шаклланган
ва Ислом ўлкасида яшаб ижод
этган мусулмон файласуфлари
томонидан яратилган
фалсафани ифода этади.
67.
Дастлаб, Ислом маданияти тарихида ўртаасрларда «фалсафа», «ҳикмат» иборалари
кўп ишлатилган бўлса-да, кейинчалик
Ислом маданиятидаги фалсафа
тушунчасини ифода этиш учун баъзилар
«Араб фалсафаси» деб номлашган бўлсада,
баъзилар «Мусулмон фалсафаси», бошқалар
«Исломда фалсафа» деб таърифлашган. ХIХ
аср ўрталаридан бошлаб илк бор
шарқшунослар томонидан «Ислом
фалсафаси» тушунчаси илмий муомалага
киритилди.
68.
Ислом маданиятида файласуфдеб, юнон илмлари билан,
хусусан, мантиқ, табиатшунослик,
илоҳиётшунослик, ахлоқ илми ва,
айниқса, Арасту ва Афлотун
асарлари билан таниш бўлган
кишиларга айтилган.
69.
Ислом маданиятида қадимги юнонфалсафаси, Пифагор ва Афлотун
қарашлари ёки янгипифагорчилик
ва янгиафлотунчилик қарашлари
Искандария йўлидан мусулмон
илмий-маданий марказларига
тарқалган ва шу орқали минтақа
ҳаётига кириб келган.
70.
Кўплаб олимлар файласуф сифатидаИслом мамлакатларида ўз даврида катта
шуҳрат қозонган ва улар бошқа фалсафий
йўналишларни ҳам, масалан, монийлик,
ҳиндуларнинг қарашларини тадқиқ
этганлар. Уларнинг баъзилари бир қанча
фалсафий йўналишларни ўрганиб,
эклектик жиҳатдан такомиллаштириб,
ҳар биридан ўз мақсадлари йўлида
унумли фойдаланганлар.
71.
Масалан, «Ихвон-ус-Сафо» вакиллари ўзасарларида юнон ва рим
мутафаккирлари Арасту, Афлотун,
Пифагор қарашлари ва
янгиафлотунчилик таълимотлари билан
бирга мусулмон олимлари томонидан
яратилган илмий манбаларни,
шунингдек бошқа мусулмон бўлмаган
хорижий манбалардан ҳам
фойдаланишни лозим кўришган.
72.
Масалан, Розий ўзқарашларида Пифагор, Суқрот
ва Арастунинг онтологик ва
гносеологик қарашларини
бошқа фалсафий таълимотлар,
хусусан, монийлик
таълимотлари билан омухта
ҳолда ўрганган.
73.
Ислом маданиятида дастлаб Абу Юсуф Яқубибн Исҳоқ Киндий (ваф. 866 й.), Аҳмад ибн атТоййиб ас-Сарахсий (ваф. 899 й.), Ибн Равандий
(ваф. 910 й.), Абу Бакр Муҳаммад Закарийё
Розий (ваф. 934й.), Абу Наср Форобий (ваф. 950
й.), Абу Али Ибн Сино (ваф. 1037 й.)лар фалсафа
илмига аҳамият бериб, ўзлари ҳам файласуф
сифатида ном қозонган бўлсалар, иккинчи
томондан шиалар, муътазилий ва ашъарий
каломининг пайдо бўлиши фалсафа
анъанасини янада юқори бир босқичга
кўтарди.
74.
Қадимдан файласуфларниқизиқтирган асосий фалсафий
муаммолар ислом олимлари
ўртасида ҳам баҳсмунозараларга сабаб
бўлганлигидан турли хил
йўналишлар ва оқимлар
томонидан ҳар жиҳатдан кенг
тадқиқ этилган.
75.
Ислом фалсафаси тарихининг такомилбосқичларини қуйидаги даврларга
бўладилар:
1. Аббосийлар даврида фалсафа илмининг
шаклланиш босқичи (VIII асрнинг 2-ярми ва
IХ асрнинг биринчи ярми). Айниқса, Маъмун
ҳукмронлиги даврида Бағдоддаги
муржиялар ҳаракати ва «Байтул-ҳикма»даги
Ҳунайн ибн Исҳоқ, Хубаш ибн Ҳасан, Собин
ибн Курра, Куста ибн Лука каби
таржимонлар фаолияти даври;
76.
2. «Фалсафа» илми ривожининг дастлабкибосқичи (IХ-ХI асрлар). Бу босқичда асосан
халифаликнинг шарқий вилоятларида
фаолият юритган мутафаккирлар: Абу Юсуф
Яқуб ибн Исҳоқ Киндий (ваф. 866 й.), Аҳмад
ат-Тоййиб ас-Сарахсий (ваф. 899 й.), Ибн
Равандий (ваф. 910 й.), Абу Бакр Муҳаммад
Закарийё ар-Розий (ваф. 934й.), Абу Наср
Форобий (ваф. 950 й.), Абу Али Ибн Сино (ваф.
1037 й.) лар фалсафа илмига аҳамият
берганлар ва ўзлари ҳам файласуф сифатида
ном қозонганлар.
77.
3. Фалсафа ривожининг иккинчи босқичи (ХII–XIII асрлар). Бу давр мусулмон Испаниясида
яшаб ижод этган файласуфлар фаолиятини
қамраб олади. Бу даврда андалусиялик Ибн Божа
(ваф. 1159 й.), Ибн Туфайл (ваф. 1185 й.), Ибн
Рушд (ваф. 1198 й.) каби файласуфлар Ислом
фалсафий фикр ривожини янги поғонага
кўтардилар.
Шунингдек, Абу Ҳомид Ғаззолий (ваф. 1111 й.),
Ибн Сабъин (ваф. 1270 й.), Фахриддин ар-Розий
(ваф. 1209 й.), Шаҳобиддин ас-Суҳравардий (ваф.
1191 й.)лар ҳам бу давр Ислом фалсафасининг
йирик намояндалари ҳисобланади.
78.
• 4. Фалсафа ривожининг учинчи босқичи(ХIV-ХVII асрлар). Бу даврда Ижий (ваф.
1355 й.), Журжоний (ваф. 1413 й.), атТафтазоний (ваф. 1389 й.), ад-Даввоний
(ваф. 1427 й.), Ибн Халдун (ваф. 1406
й.)лар фаолият кўрсатган ва бу даврда
фалсафанинг калом йўналиши билан
бирлашуви кўзга ташланади».
• Сайдаҳмедова А.нинг www.buxoriy.uz
сайтига берган мақоласи.
79.
Олим бу борадаги илмий изланишларинатижасини фалсафа ва мантиққа
аталган бир қанча китобларида ёзиб
қолдирди.
• 1. «Мақосидул фалосифа ».
• 2. «Таҳофутул фалосифа».
• 3. «Маҳкун-назар фил мантиқ».
• 4. «Миъёрул илм фил мантиқ».
• 5. «Ал-Мунқиз миназ-Золал».
80.
Имом Ғаззолий ўз асарларидафалсафа ва файласуфларга
холисона баҳо беришга ҳаракат
қилди.
У ўзининг «Мақосидул фалосифа»
китобида фалсафага оид илмларни
тўртга бўлади ва уларнинг ҳар
бирига ўзига яраша баҳо беради:
81.
• 1. Аниқ фанлар. Ҳисоб, ҳандаса,жуғрофия каби илмлар. Буларда ақлга
тўғри келмайдиган нарсалар йўқ. Улар
аниқ ҳужжатларга асосланган илмлар.
Шу боис, уларни инкор қилиб бўлмайди.
• 2. Мантиқ. Бунда ҳам динга тегишли
нарса йўқ. Мантиқ илми ақлий
ўлчовларга назар солиш, уларнинг
таркибидан хабардор бўлиш каби
нарсалардир.
82.
• 3. Табий илмлар. Бу илмларда ҳам дингабоғлиқ нарсалар йўқ. Улар ҳаммаси
тажрибага суянадиган нарсалар. Шунинг
учун, буларни ҳам инкор қилиб бўлмайди.
• 4. Илоҳиётга оид илмлар. Бу борада
файласуфларнинг кўплари яратувчини
инкор қиладилар. Бунда тўғри йўл
тутганлари жуда нодир.
• Ғаззолий Абу Ҳомид. Мақосидул
фалосифа. Дарул маъориф, Миср, 1961. –
Б. 12.
83.
• Имом Ғаззолий файласуфларни уч тоифагабўлган:
• 1. Даҳрийлар. Улар Аллоҳ таолонинг
борлигини ва холиқлигини инкор қилган
ва «олам ўзини ўзи яратган» дейдиган
кишилардир.
• 2. Табиатчилар. Улар Аллоҳ таолонинг
борлигини эътироф қилсалар ҳам, қайта
тирилиш ва савобни инкор қилганлари
учун диндан чиққанлар.
84.
• 3. Илоҳиётчилар. Булар илоҳиёт ҳақидабаҳс юритган Суқрот, Афлотун, Арасту,
Форобий ва Ибн Синога ўхшаш
файласуфлар. Уларнинг баъзи гапларини
эътироф қилишдан бошқа чора йўқ.
Мисол учун, Аллоҳ таолонинг борлигини
эътироф қилишлари. Аммо баъзи
гапларида улар адашиб қолганлар.
• Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад
Юсуф. Тафсири Ҳилол. Ж.5. Шарқ,
Тошкент, 2008. – Б. 333.
85.
Ғаззолийдан олдин ҳам устози имомҲарамайн, қози Боқилоний, у кишини
устози Абул Ҳасан аАшъарий каби
мутафаккир олимлар кўп бўлган. Лекин
буларни таъсири ўзларини хос муҳитига
таъсир қилган холос. Аммо Ғаззолий
ўзининг қарашлари ила нафақат Ислом
оламига, балки бутун дунёга ўз
таъсирини ўтказа олди.
86.
Ғаззолий умрининг охиридатасаввуфга юзланиб, ўзи қидирган
ҳақиқатни тасаввуфда топганлиги ва
тасаввуфни қўллаб-қуватлаб “Иҳё
улумиддин”, “Минҳожул обидин
илал жаннати”, “Жавоҳирул Қуръон
ва дураруҳу” ва “Мийзонул Амал”
каби асарлар ёзган.