2.91M

zakovat

1.

1.
Расмда ғалати ҳаракатлар қилаётган инсонларни
кўриб турибсиз. Йўқ, улар ақлдан озмаган. Савол,
ушбу расм қайси шаҳарда олинган?

2.

ЖАВОБ: Пиза. Бу одамлар ақлдан озмаган, шунчаки
Пиза минораси олдида эсдалик учун суратга тушмоқчи
холос.

3.

2
Африкадаги бир кўлда ёз фаслида сув сатҳи кўтарилиб
кетаркан. Аслида ёзда иссиқ туфайли сув ҳажми
камайиши керак, лекин у кўлда кўпаяди. Геофизик
олимлар кўлнинг бу жумбоғини ечишга кўп уринишган
ва охир оқибат сабабини аниқлашган. Сиз ҳам бу
жумбоқнинг сабабини топишга ҳаракат қилинг.

4.

2
Ҳаво жуда исиб кетганда барча бегемотлар бутун
танаси билан сув тагига тушиб олишга уринишар экан.
Шундан кўл сатҳи кўтарилади.

5.

3
Гапга уста ва ҳазилкаш бўлган Бернард Шоу 1925
йилда Нобель мукофотини қўлга киритгач, қуйидагича
такидлайди: “Нобель мукофоти менга 1925 йилда
инсониятга берган ёрдамим учун муносиб кўрилган”.
Шоу мантиғи билан ўйлаб кўрингда, айтинг,
инсониятга берган ёрдамим деганда у нимага ишора
қилган эди?

6.

3
Ўша йили Бернард Шоу биронта асар чоп этмаган эди.
Сўзамол бўлган ёзувчи биронта асар ёзмадим, бу
билан инсониятга ёрдам бердим, яъни одамларни
қийнамадим дея ҳазил қилган :)

7.

4
Форс донишмандлари фикрича, салтанатда ҳар доим
эгри ва қинғир ишларни қилувчи амалдорлар шоҳ
ёнидан жой олишган. Тўғрисўз ва виждонли инсонлар
эса доимо четда қолиб кетишган. Диққат савол,
донишмандлар ўзларининг бу фикрига исбот сифатида
нимани мисол келтиришади?

8.

4
Тўғрисўз, яъни фақат тўғрига юрувчи тўра шоҳдан
узоқда, энг чеккадан жой олган, аксинча от, фил ва
фарзин эса шоҳнинг ёнгинасидан жой олган.
Донишмандлар мисол тариқасида, шаҳмат доскасини
эслаб ўтишган.

9.

5
Рўйхатга эътибор қаратинг:
Ойбек - 600 млн. сўм
Мирзо Улуғбек - 625 млн. сўм
Абдулла Қаххор - 650 млн. сўм
Ғофур Ғулом - 750 млн. сўм
Зулфияхоним - 850 млн. сўм
Диққат савол, юқоридаги рўйхатда қандай маълумот
акс этганини топган бўлсангиз, номи зикр этилган
инсонларни умумлаштириб турувчи битта сўзни
топинг.

10.

5
Ушбу рўйхатда номи зикр этилганларга атаб
юртимизнинг турли чеккаларида ҳайкал қўйилган.
Айтиб ўтилган рақамлар эса, мазкур ҳайкалларни
қуришга сарфланган харажатларнинг миқдоридир.

11.

6.
Сиз суратда Сочида 2000 йилда ўрнатилган
скамейкани кўриб турибсиз. Айтингчи дизайнерлар
ушбу скамейкани кимлар учун мўлжаллашган?

12.

6.
Кўриб турганингиздек, ушбу скамейканинг
чеккаларида ўтиришнинг имкони йўқ, чунки чеккасига
ўтирадиганлар марказга сирпаниб кетишади. Бу
скамейка, ўзаро урушиб қолган жуфтликлар учун
ўрнатилган эди. Мақсад уларни бир-бирига
яқинлаштириш, яраштириш.
Бугундан баҳор келди. Урушиб қолган инсонларингиз
билан ярашинг, демоқчимиз
English     Русский Rules