4.89M
Category: pedagogypedagogy

Tarbiyaning mazmuni va asosiy yo`nalishlari. Zamonaviy pedagogikada tarbiya metodlari va shakllari

1.

МАВЗУ: Tarbiyaning mazmuni va asosiy yo`nalishlari.
Zamonaviy pedagogikada tarbiya metodlari va
shakllari
Режа:
1. Tarbiyaning mazmuni va maqsadi
2. Tarbiya metodlari va vositalari
3. Qadimgi Yunoniston va Rim davlatlarida ta’lim
tarbiya
4. Sharq mutafakirlarining ta’lim tarbiyaga oid
qarashlari

2.

Tarbiyaning mazmuni va maqsadi
Tarbiya muayyan, aniq maqsad hamda ijtimoiy-tarixiy
tajriba asosida yosh avlodni har tomonlama o‘stirish,
uning ongi, xulq-atvori va dunyoqarashini tarkib toptirish
jarayonidir. Insonning jamiyatda yashashi uchun zarur
boʻlgan xususiyatlarga ega boʻlishini taʼminlash yoʻlida
koʻriladigan chora tadbirlar yigindisi.

3.

Tarbiya vazifalari.
jamiyat azolarining maqsadga yo`naltirilgan rivojlanish
hamda ularning qator ehtiyojlarini qondirish uchun shartsharoit yaratish
Jamiyat rivoji uchun zarur bo`lgan ijtimoiy madaniyatga mos
yetarlicha hajmda inson kapitalini tayyorlash
Madaniyatlarni uzatib turish orqali ijtimoiy hayotni
barqarorligi taminlash

4.

Tarbiya tamoyillari.
Tarbiya mazmunida oldinga qo‘yilgan maqsad va vazifalarga
muvofiq o‘quvchilar tomonidan o‘zlashtirilishi lozim bo‘lgan
bilim, ko‘nikma va malakalar, shaxs xulq-atvori hamda
sifatlari mohiyati aks etadi. Tarbiya mazmuni shaxsning
shakllanishiga qo‘yiluvchi ijtimoiy talablar mohiyatidan
iborat bo‘lib, ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyot, kishilik
munosabatlari mohiyati va darajasi, shuningdek, jamiyat
mafkurasi g‘oyalari asosda belgilanadi. Zamonaviy tarbiya
mazmunida quyidagi tamoyillar yotadi:

5.

TARBIYA METODLARI VA VOSITALARI.
Tarbiya metodi (yunoncha «metodos» – yo‘l)
tarbiya maqsadiga erishishning yo‘li;
tarbiyalanuvchilarning ongi, irodasi, tuyg‘ulari
va xulqiga ta'sir etish usullari. Maktab
amaliyotiga tatbiq etilganda, metodlar – bu
tarbiyalanuvchilarning ongi, irodasi, tuyg‘ulari
va xulqiga ta'sir etish usullaridir.

6.

So’z orqali
ifodalash metodi
TARBIYA METODLARI
Ko’rgazmalilik
metodi
Rag’batlantirish va
jazo metodi
Amaliy, namuna
metodi

7.

8.

9.

Зардуштийликнинг муқаддас
китоби “Авесто” нафақат диний
манба балки унда ўша давр
ижтимоий
ҳаёти,
жамият
тузилиши, моддий олам ҳақидаги
фалсафий қарашлар мазмуни,
касбнинг инсон фаолиятидаги
ўрни, аёлларнинг жамиятда тутган
ўрни,
оила
ва
фарзанд
тарбиясидаги қарашларни ўз ичига
олади.

10.

Милоддан аввалги
IV
асрда Александр Македонский
томонидан Аҳамонийлар давлати
мағлубиятга учратилгач Эрон
кутубхонаси вайрон қилиниб
“Авесто”нинг 3/5 қисми ёқиб
юборилган.
Бу ҳақида Абу Райҳон
Беруний ҳам ўз асарларида
маълумот бериб ўтади.

11.

“Авесто” да болаларга таълим ва тарбия
бериш шакллари қуйидагича амалга оширилган:
-диний-ахлоқий тарбия;
-жисмоний тарбия;
-ўқиш ва ёзишга ўргатиш.
Зардуштийлар орасида таълим тизимининг
бошланғич бўғинида таълим 7 ёшдан 15 ёшгача
бўлган даврни ўз ичига қамраб олган.

12.

Етти
ёшгача
болаларга тизимли таълим
берилмаган бўлиб фақат
зардуштийликнинг
қонуниятлари
билан
таништирилган.

13.

Бола
етти
ёшгача
тўлган пайтда муқаддас
белгилар
билан
махсус
кийим кийган ва етти ёшда
бола яхши ва ёмонни ажрата
олишини ҳисобга олиб, унга
маълум
вазифалар
юклатиган ва диний таълим
берила бошланган.

14.

Зардуштийлик динига
кўра
фарзанд
отаоналарининг
салбий
жиҳатлари учун жавобгар
ҳисобланмаган, балки отаоналар
фарзандларининг
нотўғри танловидан ҳимоя
қила
олмасалар
улар
жавобгар ҳисобланган.

15.

Зардуштийларнинг мадраса каби таълим
муассасаларида бошланғич таълимнинг натижаси
санъатнинг 7 турини мукаммал эгаллаш ҳисобланган.
Булар:
-ўқиш,
-санаш,
-камондан отиш,
-отда чопиш,
-диний қонунлар,
-қироат ва қўшиқ айтиш.

16.

Ёзиш ва ҳисоблаш таълимнинг энг паст
даражаси эди.
Нотиқлик ва “ширин сўз” бошланғич
таълимнинг энг юқори даражаси ҳисобланган.
Воизлар (нотиқлар) котиблар ва хаттотларга
қараганда жамиятда юқори мавқега эга бўлган.
Ёзишни, саноқни яхши билган кишилар
ҳунармандлар қаторига қўйилган.
Нотиқлар эса дин етакчилари даражасига
кўтарилган.

17.

Ислом
дини
билан
қиёсий таққослайдиган бўлсак,
зардуштийликда исломдаги каби
илм
олиш
ниҳоятда
рағбатлантирилганлигининг
гувоҳи бўламиз.
Ҳар иккала динда ҳам
тарбия масаласи ота-онанинг
энг масъулиятли ва узоқ давом
этадиган бурчлари ҳисобланган.

18.

Бошқа бурчлар баъзи
ишларни қилиш ёки мулкни
сарфлаш билан охирига етади,
аммо тарбия масъулияти
бардавом
бўлиши
таъкидланган.
Яъни болаларга жоҳил
ва
аҳмоқ
сифатида
муносабатда
бўлмаслик
кераклиги уқтирилган

19.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат)
ила туғилади.
Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний, ёки
мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун
ҳайвон туғишига ўхшайди.
Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис
қилганмисиз?» дедилар.

20.

Қадимги Юнонистон ва Рим
даврларида таълим-тарбия
Суқрот
(эрамиздан аввалги 469-399 йиллар)
У суқротча метод яратди. Суҳбатни бу методи «Суқрот
методи» деб юритилган.
У педагогика оламига ана шундай савол-жавоб
методини, яъни «эвристик» суҳбат методини янги (савол
бериш ва саволни тўлдириш) методини олиб кирди.

21.

Суқротнинг
ахлоқий
қарашларида
тенгсизликни
яққол сезиш мумкин.
Унинг фикрича, ахлоқ
фақат имтиёзли «мумтоз»
ларгагина
хос,
«мумтоз»
кишилар ҳақиқий ахлоқнинг
ягона эгалари бўлганликлари
учун ҳокимият ҳам уларнинг
қўлларида бўлмоғи керак
дейди.

22.

Платон.
(эрамиздан илгари 424-347 йилларда
яшаган)
(Platon)
Афиналик,
Афлотун
(ҳақиқий
исми
Аристокл; мил. ав. Афина юнон
файласуфи, платонизм асосчиси.
Сократг шогирди.
Сократ унга «Платон» (кенг
елкали, кенг кўкракли деган
маънони беради) деб ном қўйган
Платоннинг фикрича, у
олға
сурган
ғоя,
бу
давлатнинг мақсади олий
эзгулик
ғоясига
яқинлашишдир:
бу
ғоя,
асосан, тарбия йўли билан
рўёбга
чиқишини
таъкидлайди.

23.

У инсонни ёшлик йилларини 3 даврга, яъни:
-0-7 ёшгача;
-7 - 14 ёшгача;
-14-21 ёшгача бўлган даврларга бўлади.
У оилавий тарбияга доир бир канча тавсиялар беради.
Унинг фикрича, болалар 7 ёшгача оилада тарбияланади, турли
ҳаракатли машклар орқали уни чиниқтириб бориш керак
дейди.
Ўғил болалар 7 ёшдан бошлаб давлат мактабларида
ўқишлари лозим деб уқтиради.

24.

Қадимги Юнонистон ва Рим даврларида таълим-тарбия
Юнонистон унча катта бўлмаган бир қанча қулдорлик давлатларидан
ташкил топган. Унинг мўътабар шаҳарлари Лакония (бош шаҳри Спарта) ва
Аттика (бош шаҳри Афина)дир.
Тарбия ишлари эса давлат ихтиёрида бўлиб, унинг асосий мақсади
спарталикларнинг болаларини бақувват, жисмоний соғлом, бардошли, чиниққан
жангчилар қилиб тарбиялаш ва бўлажак қулдорларни етказишдан иборат эди.
Спарта
Спарталикларнинг болалари 7 ёшгача уйда яшар, кейин «агелла»
деб аталувчи давлат муассасасида 18 ёшга етгунча тарбияланар эди.
Улар «педоном» раҳбарлигида жисмоний соғлом бўлиш учун турли
машқлар билан чиниқтирилар, совуққа, очликка ва чанқоқликка
чидашга, оғриққа бардош беришга ўргатилар эди. Таълимнинг асосий
қисмини ҳарбий гимнастика машқлари эгаллар эди. Спартада 18-20
ёшга етганда йигитлар «Эфеблар» ўспиринлар гуруҳида ҳарбий
хизматни ўтаганлар.

25.

Афинада
Афинада болалар дастлаб 7 ёшдан 13-14 ёшгача
«грамматист» (савод ўргатиш маъносида), «кифарист»
(грекча мусиқа Ўқитувчиси маъносида) мактабларда
таҳсил олганлар. Бу мактаблар хусусий бўлиб, ўқиш
пуллик. Бу мактабларда «дидаскол» деб аталган
ўқитувчилар машғулот олиб борар эдилар. (мен
Ўқитаман, деган маънодаги «дидаско» сўзидан
кейинроқ «дидактика» — таълим назарияси келиб
чиққан). Ўғил болаларни мактабга қуллардан бири
бошлаб борар эди, бундай қул педагог деб аталар эди.
English     Русский Rules