Similar presentations:
Мобил алоқа тармоқларини лойиҳалаш. Ўзбекистонда 4G технологияларини ривожлантириш учун РЧС ҳолати
1.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
УНИВЕРСИТЕТИ
«МОБИЛ АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИНИ
ЛОЙИҲАЛАШ»
фанидан маъруза
BТS1
BТS2
BТS3
5350100 – Телекоммуникация технологиялари (Телекоммуникациялар,
Телерадиоэшиттириш, Мобиль тизимлар)
МАТ КАФЕДРАСИ МУДИРИ
Ҳ .Х.МАДАМИНОВ
2.
Маъруза мундарижасиЎзбекистонда 4G технологияларини
ривожлантириш учун РЧС ҳолати
3. 700 МГц диапазони
700 МГЦ ДИАПАЗОНИ700МГц диапазони деганда анча кенг 470МГц...862МГц
частоталар полосаси тушинилади. Бу ном мантиқли кўринмасада, лекин у узоқ вақт телевидение ва радиоэшиттириш учун
ишлатилганлиги сабабли шундай қабул қилиниб қолган.
Телевидение ва радиоэшиттириш эҳтиёжлари учун спектрни
тақсимлашга бағишланган биринчи конференция 1961 йилда
Стокгольм (Швеция) шаҳрида ўтказилган. Унда, бир томондан,
аҳоли учун сифатли телевидение ва радио сигналларини тақдим
этадиган, иккинчи томондан, алоҳида давлатлар ва минтақаларда
ушбу хизматларини қулай ва самарали ташкил этишга ҳалақит
бермайдиган узаткич қувватлари ва частоталар аниқлаб берилди.
4.
700 МГЦ ДИАПАЗОНИСтокгольм битими иштирокчи давлатларга спектрдан ўз
хоҳишларига кўра фойдаланиш имконини (қўшни давлатларга
ҳалақит бермаган ҳолда) тақдим этди. У пайт телевидение барча
давлатларнинг қизиқиш марказида эди. Шундай қилиб, Стокгольмда
миллий телеузатиш хизматлари учун ДМТ (UHF) диапазони,
жумладан, 470МГц ...862МГц частоталар полосаси танланди.
Ушбу диапазон кўплаб афзалликларга эга.
Биринчидан, бу частотадаги радиотўлқинлар тўсиқларни бир оз
оғиши мумкин (дифракция хисобига) ва, натижада, бинолар ичида
ҳам тарқалади. Бунда сигнални қабул қилиш учун узаткич тўғри
кўринишда бўлиши шарт эмас.
Иккинчидан, бу частоталар фазода яхши тарқалади ва шунинг учун
сигнал кенг ҳудудда қабул қилинади. Шунга мувофиқ ҳолда
узаткичлар миқдорининг кам бўлиши капитал ҳаражатларни
тежашга олиб келади. Шунингдек, қабул қилиш антенналарининг
жуда ихчам (дециметр ўлчамларда) бўлиши уларни уй шароитларида
ишлатиш мумкинлигини ҳам таъминлайди.
5.
700 МГЦ ДИАПАЗОНИҲозирги вақтда Европада, шунингдек дунёнинг қолган катта
қисмида мазкур диапазонда аналог телевидиниядан рақамли
телевидениега ўтиш ҳисобига “рақамли дивиденд” номини олган
РЧС нинг қисми бўшатилишига катта умид билдиришмоқда. Бу,
мутахассисларнинг фикрича, ДМТ диапазонида симсиз кенг
полосали тармоқларни ривожлантириш учун талай радиочастота
ресурсини (назарий жихатдан 300МГц гача) олиш имконини
беради. Бунда ушбу диапазонда частоталарни тақсимлаш
“глобал роуминг” хизматларини асосларини яратиш мақсадида
ва РЧС ни жаҳон миқёсида (имкон қадар максимал ҳолатда)
гармонизациялаш талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга
оширилиши кўзда тутилган.
6.
700 МГЦ ДИАПАЗОНИ“Рақамли дивиденднинг” маъноси шундаки, ўтган асрнинг 90-йилларида
ОFDM технологиясининг ўзлаштирилиши ва унинг асосида рақамли
телевидениенинг янги DVB стандартларининг ишлаб чиқилиши билан ўша
маълум бир телесигнални камроқ қувватли узаткичлар ва кичик частоталар
полосасини қўллаш воситасида узатиш мумкин бўлиб қолди. ОFDM
технологияси сигнални самарали кодлашни, шунингдек, шаҳар шароитида
оддий телеузатиш учун қайта аксланиш шароитларида сигнални
сифатлироқ узатилишини таъминлади. Натижада, агар 1990-йилларда бир
аналог телеканал ўрнига тўртта рақамли телеканаллар ҳақида гапирилган
бўлса, у ҳолда ҳозир энди битта мультиплексда тўртта HDTV каналлари
ҳақида гапирилмоқда. Шундай қилиб, ҳар бир телеканал рақамли узатишга
ўтганида энг ками аввал ажратилган частоталарнинг 3/4 полосаси бўшайди
ва умумий миқдорда ДМТ дапазони халқаро тақсимлашда 294МГц гачани
ташкил этиши мумкин. Бу, албатта, жуда юқори баҳога эга бўлган улкан
частота диапазони ҳисобланади.
Масалан, АҚШ да 2007йилда шу диапазондаги 62МГц лик полоса аукционга қўйилиб,
давлат ғазнасига 19,6 млрд. АҚШ долларилик даромад келтирган.
7.
700 МГЦ ДИАПАЗОНИАлбатта, бу ўринда бўшатилган частоталарни қай тарзда тўғри
тақсимлаш масаласи ўртага қўйилади. Бу масала оддий эмас, чунки бу
полосаларга даъвогарлар кўп:
биринчидан, янги телеканалларни, HDTV ни ишга тушириш ва
портатив ускуналарда қабул қилиш учун мобил ТВ ни тақдим этиш
мумкин бўлган телеузатиш хизматлари,
иккинчидан, кам аҳолилик ҳудудларни кенг қамраб олиш учун улар
ишлатиши мумкин бўлган, масалан, 3G, 4G каби мобил тармоқлар ва
бошқа симсиз кенг уланишли алоқа учун бу частоталарнинг жуда
истиқболли эканлиги,
учинчидан
мазкур
частоталар
оператив
радиоалоқани
ташкиллаштиришда давлат хизматлари учун ҳам манфаатлидир.
8. 900МГц диапазонининг кайта тақсимланиши
900МГЦ ДИАПАЗОНИНИНГ КАЙТА ТАҚСИМЛАНИШИ900МГц диапазони деганда глобал даражада GSM тармоқларини
ишлатиш учун ажратилган частота полосаларини, яъни 890-915МГц
ва 925-960МГц полосаларни тушуниш керак.
Бугунги кунга келиб ушбу диапазон мобил алоқа тизимлари учун дунё
миқёсида рухсат этилган частоталар диапазонлари орасида энг кенг
тарқалган ва гармонизацияланган диапазон ҳисобланади.
Шунингдек
алоқанинг
узоқлиги
ва
тармоқларни
қуриш
харажатларини
барқарор
қисқартириш
каби
радиочастота
диапазонларини стратегик жиҳатдан муҳим қиладиган бир қатор
афзалликларга эга. Бундан ташқари, 900МГц диапазони бинолар
ичига кириш бўйича яхши кўрсаткичларга эга ва, айниқса, аҳолиси
зич бўлмаган олис ҳудудларда кенг полосали алоқани ташкил этишга
мос келади.
9. 900МГц диапазонининг кайта тақсимланиши
900МГЦ ДИАПАЗОНИНИНГ КАЙТА ТАҚСИМЛАНИШИДунёнинг
150
дан
ортиқ
давлатларида
давом
этаётган
фойдаланувчиларнинг 2G (GSM) тармоқларидан 3G (UMTS)
тармоқларига “миграция” (аста секин ўтиш) жараёни босқичма-босқич
GSM-900 тармоқларида юкламани камайтириб, бу диапазондаги
спектрни бўшата бошлайди. Натижада, кўплаб операторлар бу
частоталар
полосасида
UMTS
(хусусан,
НSРА/НSРА+)
тармоқларининг истиқболи ҳақида ўйламоқдалар.
Бироқ амалда шундай ҳолат юз бермоқдаки, бугунги кунга келиб
мазкур диапазонда LTE тармоқларини қуриш афзалроқ ва
истиқболлироқ бўлиши мумкин.
НSРА/НSРА+ тармоқларига қараганда LTE тизими, кутилаётгандек,
абонент терминали унумдорлилигини ва секторлар сиғимини
сезиларли даражада оширади, абонент сатҳида абонент жавоби
вақтини қисқартиради ва бу билан фойдаланувчи интерфейсини анча
яхшиланган шаклини тақдим этади.
10. 900МГц диапазонининг кайта тақсимланиши
900МГЦ ДИАПАЗОНИНИНГ КАЙТА ТАҚСИМЛАНИШИUMTS тизимлари 5МГц дан кам бўлмаган полосаларда
ишласа, LTE тармоқларини илк ташкил этиш учун
1,4МГц лик полоса бўлиши етарлидир. Яна шуни ҳам
эслаб кетиш керакки, 900МГц диапазонида ишлай
оладиган UMTS абонент ускуналари фақатгина 2010
йилдан пайдо бўла бошлади ва ҳозиргача бозорда етарли
даражада тарқалган эмас. Ушбу барча омилларни ҳисобга
олиб, кўплаб операторлар LTE тармоқларини қуриш
учун 900МГц диапазонидаги полосаларни заҳиралаш
вариантини жиддий ўйлаб кўрмоқдалар.
11. 900МГц диапазонининг кайта тақсимланиши
900МГЦ ДИАПАЗОНИНИНГ КАЙТА ТАҚСИМЛАНИШИLTE тизимларининг ҳар ҳил частота полосаларида мослашувчанлик
билан ишлаш қобилияти GSM тармоқларидан бўшаятган
полосаларни эгаллашга ажойиб имкониятлар яратади ва
қўшимча частота полосалари бўшатилишига қараб тармоқ
кўламини кенгайтиришга имкон яратади. LTE тизимларининг
яхшиланган спектрал самарадорлиги туфайли уларнинг 900МГц
диапазонида ташкил этилиши тармоқларнинг энг юқори
сиғимини таъминлайди. Шунингдек, операторларга катта
ҳудудларда юқори сифатли кенг полосали хизматларни тақдим
этиш туфайли юқорироқ частоталардаги сарфларга нисбатан
сезиларли равишда камроқ сарфлар билан LTE тармоқларини
яратиш имконини беради.
12. 900МГц диапазонининг кайта тақсимланиши
900МГЦ ДИАПАЗОНИНИНГ КАЙТА ТАҚСИМЛАНИШИLTE тармоқларининг 900МГц диапазонида ташкил этилиши орқали
харажатлар ва логистика бўйича қўшимча ютуқлар келтириши
кутилади, бинобарин, LTE базавий станцияларини мавжуд GSM
сайтларига жойлаштириш мумкин, чунки мазкур диапазонда GSM ва
LTE тармоқларининг радиоқамров ҳудудлари тахминан бир хил бўлади.
Лекин бунда шу кўзда тутиладики, Европа сотали алоқа операторлари
яқин ораларда GSM тармоқлари ишини тўхтатмайдилар, чунки улар
(GSM тармоқлар) ҳали ҳам мобил товуш алоқаси ва глобал роуминг
хизматларини асосини ташкил этадилар. Аслида эса EDGE (ёки унинг
янгиланган Е-EDGE) технологияси қўлланиладиган GSM тармоқлари яна
анча вақт хизматда қолиши ва LTE тармоқларига аста-секин ўтишни
таъминлаши мумкин. Шунга кўра ривожланиш эҳтимолининг катта
сценарийси шундай кўринадики, LTE тармоқларининг GSM тармоқлари
билан 900МГц диапазонида биргаликда ишлаши яна 5-10 йил давом этади ва
фақат шундан кейингина GSM тизимларининг ишлатилиши тўлиқ
тўхтатилиши мумкин. 900МГц диапазонининг кейинги тақсимланиши кўп
жиҳатдан Европа Иттифоқи даражасида ўтказиладиган музокаралар ва қабул
қилинадиган қарорларга боғлиқ.
13. IMT кенгайтирилган диапазони
IMT КЕНГАЙТИРИЛГАН ДИАПАЗОНИ2001 йилда Радиоалоқа бўйича умумжахон конференцияси 25002690МГц диапазонида IMT-2000 ер сирти радиоалоқа
хизматларини ривожлантириш учун учта қўшимча частота
полосаларини аниқлаган эди. Унга мувофиқ 2008 йилдан бошлаб
Европада босқичма-босқич FDD дуплексли IMT-2000 (ҳозирги
кунда IMT-Advanced ҳам) тизимлари учун 140МГц лик умумий
полоса ажратилмоқда. Бунда «юқорига» йўналишда 25002570МГц, «пастга» йўналишда эса 2620-2690МГц полосалари
эгалланмоқда.
мобил алоқа операторлари кенг полосали ва юқори тезликли
алоқа хизматларини тақдим этиш учун, аввало 20МГц лик
каналларни синаши ва заҳиралаши табиийдир.
14. LTE тармоқларини қуришда Спектрга бўлажак талаблар
LTE ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШДА СПЕКТРГАБЎЛАЖАК ТАЛАБЛАР
Дунёнинг турли ҳудудларида LTE тармоқларини қуриш учун
аниқланган частоталар полосалари
15. Ўзбекистонда 4G технологияларини ривожлантириш учун РЧС ҳолати
ЎЗБЕКИСТОНДА 4GТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН РЧС ҲОЛАТИ
Ўзбекистон LTE тармоғини тижорат мақсадида ишга туширган МДҲ
даги биринчи ва дунёдаги учинчи давлат бўлди. 2010 йил 28 июлда
мамлакатда биринчи LTE тармоғини ишга туширганлигини ҳақида
“МТС-Ўзбекистон” компанияси хабар қилди. Дастлаб тармоқ
2600МГц диапазонидаги полосадан фойдаланади, кейинчалик
700МГц ва 800МГц диапазонларидаги полосалардан фойдаланиш
кўзда тутилган. “МТС-Ўзбекистон” тармоғи 100Мбит/сек. гача
тезликда маълумот узатиш хизматларини тақдим этиш учун
мўлжалланган. Компания 2015 йилга келиб бутун Ўзбекистон бўйлаб
тармоқ
қамровини
тарқатишни
режалаштирилган.
Тизим
ускуналарини Хитойнинг Huawei Technologies компанияси етказиб
берди.
16.
Кечроқ, 2010 йил 29 авгутида Ўзбекистоннинг иккинчи оператори Ucell компанияси ўзининг LTE тармоғини ишга туширганлиги ҳақидарасмий эълон қилди. У ҳам 100Мбит/сек. гача тезликда мобил кенг
полосали уланиш хизматларини тақдим этишини маълум қилди.
Тармоқ 2,6ГГц частота диапазонида қурилмоқда ва кейинчалик
700МГц диапазонида ҳам полосалар олиш кўзда тутилган. Ucell
компанияси LTE тармоғини жаҳонда биринчи бўлиб 2009 йилнинг
декабрида Стокгольм (Швеция) ва Осло (Норвегия) шаҳарларида
ишга
туширган
Telia
Sonera
корпорациясининг
“қиз”
компанияларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда Ucell компанияси
учун базавий ускуналарни Хитойнинг ZTE корпорацияси етказиб
берди.
17.
2008 йилда Тошкент ва Бухоро шаҳарларида рақамли ТВузаткичларини тажриба ишлатиш ҳудудлари ташкил этилди. 2010
йилдан бу шаҳарларнинг аҳолиси тўлиғича рақамли телеузатишга
ўтди. Рақамли ТВ га бутун мамлакат миқёсида утиш бўйича ишлар
2015 йилда тугатилиши режалаштирилган.
Кутилмоқдаки, 1ГГц дан паст радиочастота полосаларида рақамли
телеузатишни жорий этилиши давлатнинг 30% гача радиочастота
ресурсини бўшатиш имкониятини беради.
18. ДМТ ва ЎЮЧ диапазонларида радиочастоталар тақсимланиши
ДМТ ВА ЎЮЧ ДИАПАЗОНЛАРИДАРАДИОЧАСТОТАЛАР ТАҚСИМЛАНИШИ
Тўртинчи авлод мобил кенг полосали алоқа технологияларининг
ривожлантиришга қўлласа бўладиган 450МГц дан 10ГГц гача
диапазонда
радиочастоталарни
тақсимлаш
ҳақида
умумий
маълумотлар 3.8-жадвалда келтирилган.
Ўзбекистонда кенг полосали мобил технологияларининг янги
авлодлари учун зарур полосаларни ажратиш имконияти амалда бор.
Маълумки, 4G тармоқларнинг кенгайиши билан радиочастоталарга
эҳтиёж ҳам ортади. Бунинг учун миллий регулятор, агар РЧС ни
бошқарув тизимида, хусусан, спектрни иқтисодий бошқарув
усулларини жорий этишда давом этса, ҳам вақт, ҳам имкониятлар
бор, яъни мобил кенг полосали технологияларнинг кутилаётган
кескин ривожланишига давлатимиз тайёр бўлади, деб ўйлашга асос
бор.
19. 4G технологияларини ривожлантириш учун қўлласа бўладиган частоталарнинг тақсимланиши
4G ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚЎЛЛАСАБЎЛАДИГАН ЧАСТОТАЛАРНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ
Частота-лар Радиочас- Полос
Изоҳ
диапазо-ни
тота
а кенгполосаси, лиги
МГц
450…800
450-470
20
Бу полосада СDMA-450 тармоғи ишлатилмоқда
МГц
470…862
392 ҲТИ тадқиқот комиссиялари томонидан бошқа бирламчи
хизматларининг ишлаётган РЭТ лари билан ЭММ ни
таъминлаш шаротларида ва бу полосани юкланишини
детали таҳлил қилиш асосида радиоалоқанинг
истиқболли тизимларини жорий этиш учун 790-862 МГц
радиочастоталар
полосасидан
фойдаланиш
имкониятларини аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда.
824,04-834,99МГц
полосаси
«МТС-Ўзбекистон»
компаниясига LTE тармоғини ривожлантириш учун
ажратилган.
835,2-844,98МГц полосасида CDMA 2000-1х тармоғи
ишлайди.
20. 4G технологияларини ривожлантириш учун қўлласа бўладиган частоталарнинг тақсимланиши
4G ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚЎЛЛАСАБЎЛАДИГАН ЧАСТОТАЛАРНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ
900МГц
890-915
935-960
25
25
GSM
тармоқлари
фаол
ишлатилмоқда.
Келажакда GSM диапазонлари 4G тармоқлари
учун ишлатилиши мумкин.
1800МГц 1710-1785
1805-1880
75
75
GSM тармоқлари фаол ишлатилмоқда. Келажакда
бу полосалар ҳам 4G тармоқлари учун ишлатилиши
мумкин.
Бу полосалар UMTS тармоқлари учун ажратилган
ва фаол ишлатилмоқда.
2ГГц
1920-1980
2110-2170
60
60
2100-2300
200
2300-2400
100
Ҳукумат ташкилотлари учун хизмат қилувчи РЭТ
ларга ажратилган.
Бу полоса фуқароларга ҳаракатдаги алоқа
хизматларини кўрсатиш учун ажратилган.
2301-2327МГц
полосасида
MMDS
тармоғи
қурилган.
WiMAX тармоғи қурилган (IEEE 802.16e)
21. 4G технологияларини ривожлантириш учун қўлласа бўладиган частоталарнинг тақсимланиши
4G ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚЎЛЛАСАБЎЛАДИГАН ЧАСТОТАЛАРНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ
80 2400-2483,5МГц полосаси Wi-Fi тармоқлари учун
ажратилган
IMT-FDD 2500-2570 70 “МТС-Ўзбекистон” ва “Ucell” компаниялари LTE
2620-2690 70 тармоқларини қуришган
IMT-TDD 2570-2620 50 Бу полоса LTE TDD учун рухсат этилган
3300-3400 100 Ҳукумат ташкилотлари учун хизмат қилувчи (ПР
тоифасидаги) РЭТ ларга ажратилган.
3400-3600 200 Фуқароларга ҳаракатдаги радиоалоқа хизматлари
3,5ГГц
иккиламчи асосда кўрсатилиши мумкин.
WiMAX тармоғи қурилган.
5150-5350 200 5250-5350МГц полосаси Wi-Fi тармоқлари учун
ажратилган
5ГГц
5470-5725 255 Бу полоса ПР тоифасига киради
5725-5850 125 Бу полоса ПР тоифасига киради
10150-10300 150 Фуқароларга ҳаракатдаги радиоалоқа хизматлари
10ГГц
10500-10650 150 бирламчи асосда кўрсатилиши мумкин.
Wi-Fi
2400-2480
22.
Назорат савол ва топшириқлари:1. Радиоалоқани ташкил этиш асослари
2. Модуляция деб нимага айтилади.
3. Кўп каналли радиоалоқа деб нимага айтилади
4. Симплекс ва дуплекс алоқа турлари қанақа амлга оширилади
Мустақил иш топшириқлари:
1. «Радиоалоқани ташкил этиш асослари» мавзусида реферат
2. «Радио-релей линиялари қуриш» мавзусида реферат
3. «Модуляция турлари» ҳақида реферат
Тавсия этиладиган қўшимча адабиётлар:
1. Громаков Ю.А. Стандарты и системы подвижной радиосвязи.
М.:Эко- Трендз Ко, 1997.-238 с.
2. Андрианов В.И., Соколов А.В. Средства мобильной связи. ВНVСанкт- Петербург, 1998.- 256 с.
3. Невдяев Л. CDMA: IS-95. Сети, 2000, № 3
4. Невдяев Л. Стандарты 3G. Сети, 2000, № 6
5. Ибраимов Р.Р. Мобильные системы связи. Учеб. пос., ТУИТ,
2004.