36.13M
Category: artart

Ўзбекистон замонавий сценографиясининг асосий

1.

ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ
КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ МИЛЛИЙ РАССОМЛИК ВА
ДИЗАЙН ИНСТИТУТИ
диссертация мавзуси
“ЎЗБЕКИСТОН ЗАМОНАВИЙ СЦЕНОГРАФИЯСИНИНГ АСОСИЙ
ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ”
(мусиқали театрлар мисолида)
17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати
ихтисослиги бўйича таянч докторанти (PhD)
Иманкулова Инобат Махкамбаевна
Илмий раҳбар: Кадирова Дилафруз Мухсиновна
санъатшунослик фанлари доктори

2.

МУНДАРИЖА
I боб Мусиқали театрлар сценографияси шаклланиш ва
ривожланиш тамойиллари
II боб. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри
сценографиясида тасвирий - бадиий ечим тенденциялари
III боб. Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри
сценографияси: драматургия, мусиқа ва тасвирий санъат
аспектида
IV боб. Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия (оперетта) театри:
мусиқали драматургия ва сценография уйғунлиги

3.

Тадқиқотнинг объекти этиб Муқимий номидаги Ўзбекистон
давлат мусиқали театри, Алишер Навоий номидаги академик
Катта театри, Тошкент давлат мусиқали ва комедия театри
(Оперетта) фаолияти белгиланди
Тадқиқотнинг предмети Мусиқали театрлар
репертуарларидан ўрин олган сараланган спектакллар
сценографияси.

4.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Сценография назарияси ва тарихи, муаммолари ўрганилганлик даражасини
очиб беришга қаратилган адабиётлар диссертацияда икки қисмга – ҳорижий
ва маҳаллий олимларининг илмий тадқиқотларига бўлиб ёритилган.
Ҳорижий тадқиқотларда сценография санъати бир қанча санъатшунос,
театршунос олимлар томонидан кенг ва батафсил тарзда ўрганилган.
В.Берёзкин, А.Михайлов, В.Козлинский каби театршунос олимлар томонидан
соҳанинг тарихи ва назарияси, таркиб топиши, шаклланиши, ривожи
хронологик тарзда тадқиқ этилган. М.Френкель, В.Базанов, А.Аппиа,
В.Мюллер, Н.Сосунов томонидан эскиздан то саҳналаштиришгача техник
жараённинг тараққиёти ўрганилганлиги методологик вазифа сифатида
аҳамиятлидир. Й.Свобода, Роберт Лич театр декорациялари қурилишининг
замонавий конструктив-технологик принципларини таҳлил қилиб, бадиий
воситаларнинг саҳнада қўлланилиши техникаси таснифи келтирилган.

5.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Л.Ротбаум, М.Гордеева, А.Ульянова, М.Д.Давыдова А.Васильева опера
сценографиясининг қурилиш қонуниятлари ва ечимларини таҳлил
қилган.
Балет сценографиясининг бадиий хусусияти, тараққиётини
В.Шепавалов, А.Васильева Т.Астафьева, К.Кропотова ўрганган,
Т.Чистова оперетта сценографиясини маданиятшунослик нуқтаи
назари билан таҳлил этган. Сценографиянинг таркибий қисми саҳнавий либослар Кон Ми Ран, Ш.Жексон, К.Градова илмий
изланишларида ёритилган. Н.Лебедова, М.Валукин илмий
мақолаларида балет либослари ўзига хослиги таҳлил этилган.

6.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Юртимизда ўзбек сценография санъати юзага келиши, шаклланиши
ва тараққиётини яхлит ўрганиш Д.Қодированинг монографиясида ёритилган
бўлиб, 2004 йилга қадар бўлган даврни ўз ичига олган. М.Раҳмонов,
М.Қодиров, И.Мухтаров, М.Тўлахўжаева, О.Тожибоева каби олимларнинг
тадқиқотларида театр санъати ривожидаги муаммолар, ижодкорлар фаолияти
қаторида декорация ҳам баён этилган. Ўзбек мусиқали театрлари борасида
А.Корсакова, Р.Абдуллаев, М.Хамидова, Р.Турсуноваларнинг алоҳида илмий
изланишлари мавжудлигини таъкидлаш жоиз. Т.Силантьева, А.Сосновская,
Д.Қодирова, Н.Тошпўлатова сценография ҳақидаги илмий изланишлари,
диссертация ва монографиялари асосий манба бўлиб хизмат қилди.
Диссертация мавзусига боғлиқ бўлган адабиётлар шуни кўрсатдики,
жахон ва ўзбек сценография тарихи ва назарияси илмий изланишлар ва
тадқиқотларда театршунослик нуқтаи назари билан кенг даражада
ўрганилгани кўрсатса-да, унинг ўзбек мусиқали театрларнинг сценографияси
аспектида, хусусан, санъатшунослик (тасвирий санъат) нуқтаи назари билан
алоҳида тадқиқот сифатида кўриб чиқилмагани кузатилди.

7.

ТАДҚИҚОТНИНГ МАҚСАДИ
Мусиқали драма, опера ва балет,
оперетта театрлари сценографиясининг
асосий йўналишлари, бадиий хусусиятлари,
тенденцияларини аниқлашдан иборатдир

8.

ТАДҚИҚОТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Замонавий мусиқали театрлар сценографиясининг тарихий-назарий
аспекти ва ривожланиш тенденцияларини ўрганиш;
Муқимий
номидаги
Ўзбекистон
давлат
мусиқали
театри
сценографиясида бадиий ечим масалалари: рассом ва режиссёр тандеми
ҳамда саҳна безагининг асосий тамойилларини белгилаш;
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри
сценографиясини драматургия, мусиқа ва тасвирий санъат аспектида,
шунингдек, опера сценографиясида жанр ва услубларнинг талқин
этилишини тадқиқ этиш ва балет сценографиясининг асосий
тамойилларини аниқлаш;
Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида драматургия
ва сценография уйғунлигини, рассомлик ишининг мумтоз ва миллий
оперетталар саҳна безаклари талқинида белгилаш.

9.

ТАДҚИҚОТНИНГ ИЛМИЙ ЯНГИЛИГИ
- Мусиқали театр спектаклларининг сценографик услублари, режиссёр ва
рассом талқинининг образли жиҳатлари тарихий ва фольклор мавзуидаги
асарлар сценографиясида "рамзий-аллегорик", "фалсафий-поэтик", "фольклорэтнографик" каби бадиий-ғоявий ечимлар асосий тенденцияларга айлангани
далилланган;
- Мустақиллик йилларида мусиқали театрларда унутилиб бораётган ўзбек
мусиқа
мероси
ва
миллий
адабиётига
таяниб
ҳақиқий
мусиқий драматургия ҳосил қилишга интилиш "миллий мусиқали драма",
"миллий опера", "миллий балет" каби атамаларнинг театрга кириб келишига
асос бўлиб, замонавий сценографиянинг саҳнавий ечим ва талқин шакллари,
янги услубий ва ифодавий воситаларига туртки бўлгани аниқланган;
- Ўзбекистон мусиқали театрларида саҳналаштирилаётган замонавий
асарларда саҳна хатти-ҳаракати, бадиий яхлитлик масаласи сценографиядаги
етакчи услубий изланишлар режиссёр ва рассом ижодий тандеми асосида
шакллангани исботланган;
- ХХ асрнинг охири - XXI аср бошида мусиқали театрлар сценография
санъатида муҳит тасвири ва образларни гавдалантиришда саҳна макони,
ифодавий воситалар, услубий топилмаларни умумлаштириш мусиқали драма,
опера ва балет, оперетта жанрига буйсундирилиши орқали юзага келганлиги
очиб берилган..

10.

I БОБ. МУСИҚАЛИ ТЕАТРЛАР СЦЕНОГРАФИЯСИ
ШАКЛЛАНИШ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
1.1-§
• Жаҳон мусиқали театрлар
сценографиясининг дастлабки
тарихий аспекти
1.2-§
• Ўзбекистон мусиқали
театрлари сценографиясининг
ривожланиш тенденциялари

11.

Гонзаго театри. Россия.
Архангельск.

12.

Salle_Opera_Garnier.
La_Fenice опера театрлари

13.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр саҳнаси

14.

Навоий номидаги давлат академик катта театри саҳнаси

15.

Мухтор Ашрафийнинг “Бўран” операсига И.Василенько эскизи
1984йил

16.

Александр Николаев ( Усто Мўмин)нинг “Мирзо Улуғбек”
операсига эскизи 1942йил

17.

Ш.Гуно “Фауст” оперерасига Г.Брим эскизи 1979 йил

18.

И.Штраус “Весёлая война” опереттаси. Г.Брим эскизи. 1973й.

19.

II БОБ. МУҚИМИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ
МУСИҚАЛИ ТЕАТРИ СЦЕНОГРАФИЯСИДА ТАСВИРИЙ БАДИИЙ ЕЧИМ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
2.1-§
2.2-§
• Мусиқали драма жанридаги
спектаклларнинг саҳна безаги:
рассом ва режиссёр тандеми
• Мусиқали комедия: саҳна
безагининг асосий тамойиллари

20.

Георгий Брим “Нодирабегим” спектаклига эскизи 1992 йил

21.

“Нодирабегим” спектакли декарацияси

22.

Бахтиёр Тўраев “Машраб” спектаклига эскизи 2000 йил

23.

Жалолиддин Раҳимов “Томарис” спектаклига эскизи. 2020 йил

24.

Жалолидин Раҳимов “Томарис” спектакли декорацияси 2020 йил

25.

Миржалол Холиқов “Қобил ила Ҳобил” спектаклига эскизи

26.

Театр рассоми Аҳмаджон Ўринов эскизлари
“Суперқайнона-2” 1997 йил
“Кўнглимнинг кўчаси”

27.

Театр рассоми Шуҳрат Абдумаликовнинг
“Ой онам- қайнонам” ёки “Ўзбекча рақс” деб номланган спектаклга макети

28.

Наталья Глубокина “Хонума” спектаклига эскиз. 2018 йил

29.

Наталья Глубокина “Aфрика севгиси” спектаклига ишлаган эскиз

30.

III БОБ. АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ
АКАДЕМИК КАТТА ТЕАТРИ СЦЕНОГРАФИЯСИ: ДРАМАТУРГИЯ,
МУСИҚА ВА ТАСВИРИЙ САНЪАТ АСПЕКТИДА
3.1-§
3.2-§
• Опера спектакллари
сценографиясида жанр ва
услубларнинг талқин этилиши
• Балет сценографиясининг асосий
тамойиллари

31.

А.Икромовнинг “Амир Темур” операсига Зубайдулло
Ботировнинг эскизи 1996 йил

32.

У. Мусаевнинг “Тўмарис” балетига Зубайдулло Ботировнинг декорацияси
2016 йил

33.

У. Мусаевнинг “Тўмарис” балетига Зубайдулло Ботировнинг декорацияси 2016 йил

34.

Юдаковнинг “Майсаранинг иши” операсига Даврон Ражапов эскизи

35.

Мустафо Бафоевнинг “Ҳамса” опера-балетига Даврон Ражапов эскизи

36.

С.Юдаковнинг “Насриддиннинг иши” комик балетига Бобур Исмоиловнинг
эскизи 1997 йил

37.

“Хумо” афсонавий балетига Юрия Гегешидзенинг декорацияси 2005 йил

38.

“Лазги – севги ва қалб рақси” замонавий миллий балетига Йоко
Сеяма сценографияси 2019 йил

39.

“Лазги – севги ва қалб рақси” замонавий миллий балетига Йоко
Сеяма сценографияси 2019 йил

40.

IV БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МУСИҚАЛИ КОМЕДИЯ
(ОПЕРЕТТА) ТЕАТРИ: МУСИҚАЛИ ДРАМАТУРГИЯ ВА
СЦЕНОГРАФИЯ УЙҒУНЛИГИ
4.1-§
• Мумтоз жаҳон мусиқий асарларида
саҳна безаклари талқини
4.2-§
• Миллий драматургия оперетта
саҳнасида: рассомлик иши

41.

Александр Батиковнинг “Цирк маликаси” опереттасига эскизи

42.

Александр Батиков. И. Штрауснинг “Летучая мышь” (“Кўршапалак”)

43.

Александр Батиковнинг “Марица” опереттасига эскиз

44.

Наиалья Глубокинанинг “Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради”
опереттасига эскизи

45.

Атҳам Шокировнинг “Ижарага берилган бола” комедиясига декорацияси

46.

ХУЛОСА
Миллий мусиқий драматургия театр йўналиши билан
тизимли ривожланиш жараёнида “миллий мусиқали драма”,
“миллий опера”, “миллий оперетта”нинг юзага келишини
таъминлади ва тенденциялар юзага келишига сабаб бўлди. Бу
трансформацион жараён табиий равишда сценографияда саҳнавий
ечим ва талқин шаклларини, янги услубий ва ифодавий
воситаларни келтириб чиқарди.
Г.Бримнинг “Нодирабегим”, А.Жибоедовнинг “Ҳар кимки
вафо қилса”, Б.Тўраевнинг “На малакман, на фаришта...”,
Ж.Раҳимовнинг “Тўмарис” каби тарихий жанрдаги мусиқали
драмаларда режиссёр ва сценограф тандемида
ишланган
сценографияларда рамзий-аллегорик бадиий ечим етакчилик
қилди. Ш.Абдумаликовнинг “Алпомиш”, М.Ҳолиқовнинг “Бахши”
фольклор-этнографик
мавзудаги
мусиқали
драмалари
сценографиясида рассомларнинг услуби, образли талқинлари
яққол кўзга ташланди.

47.

ХУЛОСА
Замонавий мавзудаги спектаклларда драматургиядаги камчиликлар,
режиссурадаги оқсашлар сценографиядаги бадиий ечим масаласидаги
муаммоларни келтириб чиқарди. Маиший комедиялар рангтасвирида примитив
реализм ифодавий элементлари танланган “Синфдош ёки куёвликка номзод”,
“Девона”, “Додагинам”, “Топталган туйғу”, “Гаровдаги муҳаббат” каби
спектакллар декорациясида “ҳолатдан чиқиш” воситалари масалан, ҳовли
манзарасида супа ва дарахтлар, хонтахта каби деталларни такрор-такрор
учратиш, сценографик талқиннинг бир-бирига яқинлиги натижасида рассомлар
услуби ўхшаш бўлиб қолгани кузатилади. Ҳатто “Сохта малика” ёки “Бу чоллар
ёмон чоллар” декорациясида бошқа спектаклларда ишлатилган реквизитларни
қайта қўллаш орқали ҳал қилинган. Бу сценографиядаги асосий муаммолардан
бирини кўрсатиб берди.
Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида дастлаб
С.Юдин, Ш.Шорахимов Ҳ.Икромов сал вақт ўтиб, Г.Визель, М.Мусаев каби театр
рассомлари ижодида тасвирий-бадиий ечим етакчилик қилгани ўрганилди.
Мустақиллик йилларида театр рассоми ижодига янги давр нуқтаи назари
(тасвирий санъат – эскиз ва макетда ифодаланган ғояни, театр спектаклида
яратган муҳитни ўрганиш) асосида қаралди. Театр рассоми талқини, унинг
тажрибаси, идрок этиш даражаси - партитура, жанри ва услубини саҳнадаги
ифодаланиши спектакллар таҳлилларида асослаб берилди. З.Ботировнинг “Амир
Темур”, “Ал Фарғоний”, “Садоқат” тарихий операларида рассом режиссёр каби
спектакль жараёнининг етакчисига айланди. “Дилором”, “Лайли ва Мажнун”,
“Майсаранинг иши”, “Кумуш” каби классик опералари театр репертуарини
янгилаш қаторида уларнинг салмоғи ошишига хизмат қилганлиги асосланди.

48.

ХУЛОСА
Сценографияда саҳна асари воқеилиги давр нуқтаи назари билан ифода эта оладиган
янги шакллар, услублар излана бошланди. Миллий мусиқий меросга таянган ҳолда
“Насриддиннинг саргузашлари”, “Хумо”, “Тўмарис”, “Лазги” миллий балетлари
саҳналаштирилди. Уларнинг сценографиясида рамзий-аллегорик, фалсафий-поэтик услуб
етакчилик қилди.
Замонавий сценографияда эскизларни тез ўзгартириш, уларни график дастурларда
ишлаб чиқиш рақамли ихчам шаклини яратиш, сақлаш, компютерда моделлаштириш,
мультимедиа дастурлари ёрдамида ишлаш имконини яратади. Технологик янгилик “Лазги –
қалб ва севги рақси” балети сценографиясида намоён бўлиши натижасида саҳна
санъатининг янги услуб ва ифода воситалари таҳлил этилиб, асослаб берилди.
Ўзбекистон давлат мусиқали театри (оперетта) театри сценографияси ўтган асрнинг
1960-1970 йилларидаги реализмга, натурализмга асослангани аниқланди. Сабаби театрда
проекцион экранлар, турли лазерли ёритгичлар, мультимедия воситалари умуман мавжуд
эмас. Шунга қарамай, оперетта театри рассомлари саҳна асарларининг мазмунини ва
мураккаб мусиқий партитурасини ўзлаштира олган. “Марица”, “Хонума”, “Цирк маликаси”
каби классик оперетталардаги макон ва замон масаласи манзарали рангтасвирдан нарига
ўтмади. Энг ачинарлиси, айни мана шу тасвирий безакларнинг “подбор” яъни “терма”
шаклга асосланганидир. Бундай терилган декорациялар ривожланган давлатлар театрларида
ҳам учрайди, бироқ оперетта театрида “терма” шаклдаги декорациялар сони
бошқаларникига нисбатан кўпни ташкил этиши аниқланди.
“Насриддиннинг саргузашлари”, “Майсаранинг иши”, “Бизнинг маҳалла” каби миллий
оперетталарда ўзбек халқ оғзаки ижодига мурожаат қилиш, саҳнада миллий сценографик
элементларни рамзий-маъжозий услубларда қўлланилиши соҳадаги янгиланишни, соҳа
ривожида янги бурилишларни - ўзбек мусиқали театрларининг асосий тенденцияларини
аниқлаб, кўрсатиб берди. Янги концепция сценографларни мавзулар хилма хиллиги билан
таъминлаш қаторида ижодий эркинликни ҳам тақдим этди. Театр рассомлари ўз услубий
йўналишларини излаш, унда миллий ўзига хосликни талқин этиш борасида
изланганликлари асослаб берилди.

49.

ЭЪТИБОРИНГИЗ
УЧУН
РАҲМАТ
English     Русский Rules