13.30M
Category: ConstructionConstruction

Баландликдаги ишлар олиб борилганда

1.

Баландликдаги ишлар олиб борилганда иш жойининг остки қисмида юқори хавф зонаси
белгилаб олинади ва тўсиқ қўйилади. Икки иш бирвақтда ва бир вертикалда олиб
борилганда қуйи қисмда жойлашган иш жойи мақсадга мувофиқ ҳолда ҳимояловчи
воситалар ( айвонлар (козырёк), ҳимоя тўрлари, тўшалмалар) билан таъминланган
бўлиши керак.Айвонлар (козырёк)лар иш жойининг остки қисмидан вертикал бўйлаб ҳар
6 метрда ўрнатилиши керак.
Баландликдан йиқилиб кетиш, юқоридан қулаб тушаётган материалардан, иш
қуролларидан
ва яна конструкция қисмларидан жарохат олиш эҳтимоли бўлган ва
юқори хавфга эга иш
жойларида,
ишчиларнинг киришини чегаралаш ва бегона
одамларнинг умуман қўймаслик учун иш берувчи бу жойларга киришни тақиқловчи
тўсиқлар билан таъминлаши керак.

2.

Иш майдонларига бегона одамларнинг рухсатсиз кирмаслигини таъминлаш мақсадида чегараловчи тўсиқлар билан
таъминланади. Бегона одамларнинг иш майдонига кириши ишчи назорати остида ҳимоя каскаси кийган ҳолатда рухсат
этилади.
Тўсиқларни ўрнатиш ва йиғиш, бу ишларни хавфсиз олиб бориш технологиясининг кетма- кетлиги қоидаси асосида
амалга оширилади.
Ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш ва йиғиш кафолат тизимларини қўллаш орқали бажарилиши керак.
Тўсиқларни ўрнатиш ва йиғиш ишларини жавобгар шахс назорати остида махсус
тайёргарликдан ўтган ишчилар бажаради.
Материаллар, қисмлар, конструкциялар иш майдонида йиғилганда фақатгина иш учун етарли бўлган ҳажмда
жамланиши керак ва иш майдонинг йўлакларини тўсиб қўймаслиги керак.
Девор оралиқлари (эшик ва дераза жойлари) устига йўналтирилган бир томонлама ёғоч тўшалмалар тўсиқлар билан
таъминланиши керак, агар девор оралиғининг пастки ён қисми 0,7 метр баландликда бўлса; Ишчилар тушиб кетиши
мумкин бўлган девор оралиқлари ва чуқурликлар усти ёпилади, тўсиқлар қўйилади ва огоҳлантирувчи белгилар билан
таъминланади
Иш жой майдончаларига ўтиш йўлаклари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
а) ўтиш йўлакчасининг кенглиги 0,6 метрдан кам бўлмаслиги, ер сатхидан 1,5 метрдан кам бўлмаган баландликда
жойлашгани;
б) 5 метрдан юқорида жойлашган иш майдонларида чиқиш ёки тушиш ҳаракатларини амалга оширишда нарвон ёки
баландликка чиқиш учун мўлжалланган скобалардан фойдалинилганда улар хавфсизлик тизими билан таъминланган

3.

Баландликда бажариладиган ишлар учун қўлланадиган ҳавозалар, ёғоч тўшалмалар ва
бошқа
мосламалар стандартларга мос лойиҳа асосида тайёрланиб, ташкилот томонидан инвентар рўйхатига
критилиши керак.
Ишчиларнинг ҳавозалар устига чиқиш жойларида ҳавозаларнинг жойлашув схемаси ва юкни кўтара
олиш хажми кўрсатилган плакатлар билан таъмин-ланган бўлиши керак. Бундан ташқари фавқулодда
ҳолатларда эвакуация схемалари кўрсатилиши керак.
6 метр баландликдаги ҳавоза (леса) устида бажариладиган ишлар икки ёғоч тўшалмалар устида олиб
борилади – ишчи (юқори) ва ҳимоя (остки), ҳавоза устидаги ҳар бир иш ўрни бино ёки иншоотларга
бириктирилиши ва яна юқори томондан 2 метр баландликдаги ёғоч тўшалмалар орқали
ҳимояланиши керак. Бир неча қават (ярус)ли ҳавозаларда ва бир вертикалда иш олиб борилганда
оралиқ ҳимоя тўсиқларсиз ишлар тақиқланади.
Агар ҳавозалар яқинида, ишлар олиб борилмаса таранспорт ва йўловчи ҳаракатлари кузатилмаса,
остки ҳимоя ёғоч тўшалмадан фойдаланиш шарт эмас.
40 метрдан ортиқ узунликдаги ҳавозалар ишчиларининг тушиб чиқиши учун зина ёки траплар билан
таъминланиши керак. Ҳавоза 40 метр дан кам бўлса, ишчилар-нинг тушиб чиқиши учун камида икки
зина ёки траплар билан таъминланиши керак. Зинанинг юқори қисми ҳавозанинг ён томонини
мустаҳкамловчи кесишмага мустаҳкамланади.

4.

5.

6.

Транспорт воситалари ўтиш жойларидан ҳавозалар камида 0,6 метр масофа узоқлигида ўрнатилади.
Ер сатҳидан ёки майдонидан 4 метр баландликда ўрнатилган ҳавозалар иш берувчи томонидан тайинланган
баландликдаги ишларни хафсиз ташкил этишга жавобгар шахс, томонидан текширилгандан сўнггина
ишлатишга рухсат берилади.
Қурувчи ташкилотлар, қураётган иншоотларида ҳавозаларни қўллаш орқали иш олиб борсалар, ушбу
ташкилот томонидан тайинланган баландликдаги ишларни хавфсиз ташкил этувчи жавобгар шахс билан
бирга, қурилиш бораётган майдон эгаси бўлган ташкилот томонидан тайинланган баландликдаги ишларни
хавфсиз ташкил этувчи жавобгар шахс томонидан ҳавозаларнинг ишчи ҳолати текши-рилиб қабул қилинади.
Ҳавозаларнинг ишчи ҳолатда эканлигини текширув натижаси ташкилотнинг бош мухандиси
томонидан
тасдиқланади. Ҳавозаларнинг ишчи ҳолати тасдиқланмагунча улар устида
ишлар олиб борилиши
таъқиқланади.
4 метр баландликка эга бўлган ёғоч тўшалмалар ва ҳавозаларнинг ишлатишга рухсат фақатгина иш
бошқарувчининг махсус ҳавоза ва ёғоч тўшалмалар кўрик-дан ўтказиш журналига қайд этилгандан сўнг
берилади.
Ҳавозаларни қабул қилишда ишлаб чиқарувчининг ҳавозаларга берган паспорти орқали хам қабул қилинади.
Паспортда : мустаҳкамликни таъминловчи боғлам ва бириктирувчилар борлиги, алоҳида бириктирувчи
қисмларнинг сифатли эканлиги, тўсиқлар ва ёғоч тўшалмаларнинг соз ҳолатдалиги, вертикал устунлар, иш
майдончалари ишончли эканлиги ва ўтказувчиларга (метал конструкцияли ҳавозалар учун) эга эканлиги
кўрсатилади.

7.

Ҳавозалар кўрикдан ишлаб чиқарувчи паспортда кўрсатган муддатда доимий олиб борилиши керак. Агар ҳавозаларнинг
мустаҳкамлигига ва созлигига об-ҳаво, сейсмик ҳолат ва бошқа шароитлар таъсир этса ва ҳавозада деформация ҳолати кузатилса, унда
ҳавозалар қайта кўрикдан ўтказилиши ва камчиликлар бартараф этилиши керак.
Иш бошқарувчи (бригадир) ҳавозаларни ҳар сменада иш бошланишидан олдин кўрикдан ўтказади, баландликдаги ишларни хавфсиз
ташкил этувчи жавобгар шахс эса ҳар 10 иш сменасида 1 маротаба кўрикдан ўтказиши керак. Кўрик натижалари ҳавозаларни қабул
қилиш журналига қайд этилади.
Ҳавозаларни кўрикдан ўтказишда қуйидагилар қайд этилади:
а) ҳавозаларда дефект ёки ҳавоза конструциясининг созлигига ва унинг
турғун ҳолатига таъсир этувчи элементларининг шикастланиши;
б) ҳавозаларнинг мустаҳкамлиги ва сифатлилиги;
в) керакли тўсиқларнинг борлиги;
г) ҳавозаларнинг кейинги ишларга яроқлилиги.
Ҳавозалар устида бир ой давомида ишлар олиб борилмаган бўлса ва ишлар қайта бошланса, ҳавозалар қайта текширувдан ўтказилиши
шарт.
Ёғоч тўшалмалар, ҳавоза нарвонлари ва ўтиш йўлакчалари иш давомида вақти- вақти билан ахлатлардан тозаланиши керак, қиш
вақтида қор ва муздан тозалаб туриш агар зарурат бўлса қум сепиб туриш керак.
Тасодифий баландликни таъминловчи васиталарни (яшик, бочка) ишлатишга йўл
қўйилмайди.
Ҳавозаларни йиғиш ва бўлаклаш наряд – ижозат орқали ишлаб чиқариш лойиҳасига асосан амалга оширилади. Йиғиш ва бўлаклаш
ишларида қатнашадиган ишчилар тегишли хавфсизлик услублари билан таниш бўлишлари ва йўриқномалардан ўтишлари керак.

8.

Кўчирма ҳавозаларни ишлатишда қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
а) кўчирма ҳавозанинг юза қисмининг қиялиги, ён ва олд томонга
кўчрилаётганда ишлаб чиқарувчи , ҳавоза паспортига белгилаган
ҳажмидан ошмаслиги керак;
б) кўчирма ҳавозаларни, шамол тезлиги 10 м/с етганда кўчиришга рухсат
берилмайди;
в) бир иш жойидан иккинчи иш жойига кўчирилаётган ҳавозалар, қурилиш
материаллари, турли хил тара ва одамлардан ҳоли бўлиши керак;
г) ҳавозаларнинг тўсиқларига ўрнатилган эшиклар, ичкари томонга
очилиши ва ўз-ўзидан очилиб кетишини, олдини олувчи мосламалар
билан таъминланган бўлиши керак.
Осма ҳавозалар, ўтиш йўлакчалари ва кажавалар, ўрнатилган (йиғилган, тайёрланган) дан сўнг ва тегишли
синовлардан ўтказилгандан кейингина ишлатилишга рухсат берилади.
Смена давомида люлка ва кўчирма ҳавозалар устида иш олиб борилмаса, улар ерга
туширилиши керак.
Ҳар куни иш бошлашдан олдин кажава, кўчирма ҳавоза ва кафолат арқонлари кўрикдан ўтказилади, ишчи
арқонларнинг тақлид тарзда (имитация) узилиб кетиш синовлари ўтказилади.
Кажавада олиб борилётган баландликдаги ишларда ишчининг хавфсизлиги ҳавозаларга қўйилган
талаблардан ташқари кафолат тизимиларини қўллаш орқали ҳам таъминланиши керак.
умумий
English     Русский Rules